Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 5 августдаги 228-сон қарорини бажариш юзасидан, ахборотларни шакллантириш ва оммавий коммуникациялар орқали тарқатиш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш ва самарали мониторинг олиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 108-модда):
а) 2-банднинг иккинчи хатбошига «шунингдек Ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясининг ишчи органи функцияларини бажаради» сўзлари қўшилсин;
«Марказ шунингдек Ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ишчи органи функцияларини бажаради, Марказ бошлиғи эса Комиссия котиби ҳисобланади»;
«мониторинг натижалари, зарурат бўлганда — қўшимча ахборотлар ва таҳлилий материаллар ўз вақтида тайёрланишини ва Комиссия мажлисларида кўриб чиқиш ҳамда Комиссиянинг тегишли хулосасини тайёрлаш учун киритилишини таъминлаш»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 28 июндаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банддаги «Марказнинг» сўзи «Марказ ҳамда Ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Мониторинг натижалари эксперт хулосаси олиш зарурияти бўлганда Комиссияга кўриб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва унинг хулосасини тайёрлаш, шунингдек эксперт хулосасини кейинчалик давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юбориш учун тақдим этилади»;
«Ҳуқуқ бузилишларининг айрим ҳолатлари бўйича эксперт хулосаси олиш зарурияти бўлганда Марказ мониторингнинг тегишли натижаларини кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади, Комиссия мониторинг натижалари олинган санадан 30 кундан кечикмай уларни экспертизадан ўтказади, ўз хулосаларини тайёрлайди ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юборади»;