Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШ ЧОҒИДА ҚАМОҚДА САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг вазифалари

2-модда. Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

3-модда. Асосий тушунчалар

4-модда. Қамоқда сақлашнинг асосий принциплари

5-модда. Қамоқда сақлаш асослари

6-модда. Қамоқда сақлаш муддатлари

7-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг ҳуқуқий ҳолати

2-боб. Қамоқда сақлаш жойлари

8-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни сақлаш жойлари

9-модда. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари

10-модда. Тергов ҳибсхоналари

11-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни сақлаш учун гауптвахталардан фойдаланиш

12-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни сақлаш учун тиббий муассасалардан фойдаланиш

13-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни сақлаш учун жазони ижро этиш муассасаларидан фойдаланиш

14-модда. Тергов ҳибсхоналаридан вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига, жазони ижро этиш муассасаларидан тергов ҳибсхоналарига ўтказиш

15-модда. Қамоқда сақлаш жойларида режимни таъминлаш

16-модда. Қамоқда сақлаш жойларидаги ички тартиб

17-модда. Қамоқда сақлаш жойларининг ходимлари

3-боб. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг ҳуқуқлари, шунингдек бу ҳуқуқларни таъминлаш кафолатлари

18-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг ҳуқуқлари

19-модда. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар юбориш тартиби

20-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг қариндошлари ҳамда бошқа шахслар билан ёзишмалари

21-модда. Шахсий хавфсизлик ҳуқуқи

22-модда. Ушлаб турилганнинг ёки қамоққа олинганнинг ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувлари

23-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг қамоқда сақлаш жойларига бориши

24-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг овқати

25-модда. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш

26-модда. Моддий-маиший таъминот

27-модда. Тиббий-санитария таъминоти

28-модда. Посилкалар, йўқловлар, бандероллар ва пул жўнатмаларини олиш

29-модда. Ушлаб турилганларнинг, қамоққа олинганларнинг фуқаролик-ҳуқуқий битимларда ва оилавий муносабатларда иштирок этиши

30-модда. Қамоққа олинганларни меҳнатга жалб этиш

31-модда. Ҳомиладор аёлларни ва ёнида икки ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни қамоқда сақлаш хусусиятлари

32-модда. Вояга етмаганларни қамоқда сақлаш хусусиятлари

33-модда. Ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини топширишни, шунингдек ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг тергов ҳаракатлари ҳамда суд мажлисларида иштирок этишини таъминлаш

4-боб. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг мажбуриятлари ҳамда моддий жавобгарлиги

34-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг мажбуриятлари

35-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг моддий жавобгарлиги

5-боб. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо чоралари

36-модда. Рағбатлантириш чоралари ва уларнинг қўлланилиш тартиби

37-модда. Интизомий жазо чоралари ва уларнинг қўлланилиш тартиби

38-модда. Карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазонинг қўлланилиш хусусиятлари

39-модда. Карцерда сақлаш шарт-шароитлари

6-боб. Қамоқда сақлаш жойларида ажратиб қўйишни, қўриқлашни ва назоратни таъминлаш

40-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг ажратиб қўйилишини таъминлаш талаблари

41-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни камераларда алоҳида-алоҳида жойлаштириш

42-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни қўриқлаш ҳамда назорат қилиш

43-модда. Назорат қилиш ва текширувнинг техник воситалари

44-модда. Ушлаб турилган ёки қамоққа олинган овқат ейишдан бош тортган тақдирда кўриладиган чоралар

45-модда. Жисмоний куч ишлатиш, тинчлантириш кўйлагини, махсус воситалар, газли, шикастлантирувчи ва ўқотар қуролни қўллаш шартлари

46-модда. Жисмоний куч ишлатиш

47-модда. Тинчлантириш кўйлагини қўллаш

48-модда. Махсус воситалар, газли ва шикастлантирувчи қуролни қўллаш

49-модда. Ўқотар қуролни қўллаш

50-модда. Қамоқда сақлаш жойларида алоҳида ҳолат жорий этиш

51-модда. Қамоқда сақлаш жойларига туташ ҳудудларда режим талабларининг таъминланиши

52-модда. Қамоқда сақлаш жойларида тезкор-қидирув фаолияти

7-боб. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни қамоқдан озод қилиш

53-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни қамоқдан озод қилиш асослари

54-модда. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни қамоқдан озод қилиш тартиби

8-боб. Якунловчи қоидалар

55-модда. Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва тергов ҳибсхоналарини молиялаштириш

56-модда. Қамоқда сақлаш жойларида қонунларга риоя этилиши устидан назорат

57-модда. Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

58-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

59-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ҳужжат 29.08.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
қамоққа олинган — Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг нормаларига мувофиқ ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 225-моддасида назарда тутилган тартибда тузилган ушлаб туриш баённомаси ушлаб турилганларни қамоқда сақлашга асос бўлади.
Суднинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда чиқарган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарори қамоққа олинганларни қамоқда сақлашга асос бўлади.
Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларга ихтисослаштирилган тиббий ёки психиатрия ёрдами кўрсатилган тақдирда, шунингдек қамоққа олинганларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган асослар бўйича стационар суд-тиббий ёки суд-психиатрия экспертизаси тайинланган тақдирда, улар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига жойлаштирилади.
 LexUZ шарҳи
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг ушбу Қонуннинг 22-моддасида санаб ўтилган шахслар билан учрашувларини ўтказиш, шунингдек қамоққа олинганнинг телефон орқали лимитланган сўзлашув ҳуқуқини амалга ошириш;
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган нормалардан ташқари, ички тартиб қоидаларида ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг қамоқда сақлаш жойларидаги хулқ-атвор қоидалари, тегишинча ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг ёнида бўлиши, сақлаши, посилкалар, йўқловлар, бандеролларда олиши ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиб олиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг, энг зарур нарсаларнинг рўйхати ва миқдори белгиланади.
Қамоққа олинганлар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:
Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкумлар бошқа жиноят иши юритилиши муносабати билан уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексида улар жазони ўтаётган жазони ижро этиш муассасасининг режим тури учун белгиланган қоидаларга мувофиқ посилкалар, йўқловлар, бандероллар олишга, озиқ-овқат маҳсулотларини, энг зарур нарсаларни сотиб олишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонунига тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ушбу модданинг учинчи қисмида санаб ўтилган шахслардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларга ихтисослаштирилган тиббий ёки психиатрия ёрдами кўрсатилиши зарур бўлган ҳолларда, шунингдек қамоққа олинганларга Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган асослар бўйича стационар суд-тиббий ёхуд суд-психиатрия экспертизаси тайинланган тақдирда, улар давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига жойлаштирилади. Бунда уларни қўриқлаш ва хулқ-атворини назорат қилиш таъминланади. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни қамоқда сақлаш жойи ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган билан келишилади. Ушлаб турилган ва қамоққа олинганга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлганда уларни давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига олиб чиқиш қамоқда сақлаш жойи бошлиғининг ёзма рухсати билан амалга оширилиб, кейинчалик жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган ёзма равишда хабардор қилинади.
Ушлаб турилган ёки қамоққа олинган вафот этган шахснинг жасади суд-тиббий экспертизасидан ўтказилганидан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган бошқа ҳаракатлар бажарилганидан кейин вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилларига ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларга топширилади. Ушлаб турилган ёки қамоққа олинган вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакилларидан ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахслардан жасадни бериш тўғрисида ариза тушмаган тақдирда, вафот этган шахсни дафн этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоққа олинганларнинг иш ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим ва қонунда назарда тутилган чегирмалар қилинганидан кейин уларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг таъсир доирасига тушадиган ҳуқуқбузарлик содир этганлик;
Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлар ушбу Қонуннинг 41-моддасида назарда тутилган алоҳида-алоҳида жойлаштириш талабларига мувофиқ умумий камераларда сақланади.
Агар қамоққа олинганлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган бўлса, прокурорнинг қарорига ёки суднинг ажримига кўра тергов ҳибсхонасининг бир кишилик камерасида қамоқда сақлаб турилиши мумкин. Бу чора вояга етмаганларга, олтмиш ёшдан ошган шахсларга, шифокорнинг ёзма хулосаси билан тасдиқланган оғир касалларга ва руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонуннинг 41-моддасида назарда тутилган алоҳида-алоҳида жойлаштириш талабларига риоя этилишини таъминлашнинг бошқа имконияти мавжуд бўлмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(44-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон)
Ушбу модда учинчи қисмининг иккинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда газли ва шикастлантирувчи қурол қўлланилиши мумкин.
Агар ушлаб туриш ёки қамоқда сақлашнинг Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган муддатлари тугаганидан кейин ушлаб турилганни ёки қамоққа олинганни озод қилиш, ушлаб туриш муддатини узайтириш, ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд қамоқда сақлаш муддатини узайтириш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг қарори келиб тушмаган бўлса, қамоқда сақлаш жойларида қонунлар ижроси устидан назорат қилувчи прокурор ёхуд қамоқда сақлаш жойининг бошлиғи ушлаб турилганни ёки қамоққа олинганни ўз қарори билан дарҳол озод қилади. Қарорнинг кўчирма нусхаси кечиктирмасдан жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга, шунингдек прокурорга юборилади.
 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази