Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
МЕТАЛЛУРГИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИ УЧУН УМУМИЙ ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

МЕТАЛЛУРГИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИ УЧУН УМУМИЙ ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ

І БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

II БОБ. ТЕХНОЛОГИК ҚИСМ

1-§. Техник қурилма ва иш ўринларининг жойлашишига қўйиладиган талаблар

2-§. Технологик жараёнларнинг умумий хавфсизлик талаблари

3-§. Технологик жараёнларни бошқариш тизими

4-§. Назорат-ўлчаш асбоблари, ишлаб чиқариш сигнализацияси ва алоқа

5-§. Аспирация

6-§. Технологик қувур ўтказгичлар

7-§. Тўсиқлар

8-§. Майдончалар ва зиналар

9-§. Шихта ва концентратларни пиширишда хавфсизлик талаблари

10-§. Технологик махсус транспорт

11-§. Омборхоналар, эстакадлар, бункерлар ва таъминловчилар

12-§. Омборхоналар, эстакадалар ва бункерларда юк ортиш ва тушириш ишлари

13-§. Материалларни майдалаш, туйиш ва элакдан ўтказиш

14-§. Газсимон кислород ва бошқа ҳаво бўлиниши маҳсулотлари истеъмолига қўйиладиган талаблар

III БОБ. ТЕХНИК ҚУРИЛМАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ

ІV БОБ. ТЕХНИК ҚУРИЛМАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

V БОБ. ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

VІ БОБ. ЁНҒИН ВА ПОРТЛАШ ХАВФСИЗЛИГИ

VІІ БОБ. ГАЗ-ҚУТҚАРУВ ХИЗМАТИ

VIII БОБ. КОРХОНАЛАРНИНГ ҲУДУДИ. БИНО ВА ИНШООТЛАР

ІХ БОБ. УМУМИЙ САНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИ

Х БОБ. ИСИТИШ, ВЕНТИЛЯЦИЯ ВА ҲАВОНИ МЎЪТАДИЛЛАШ. СУВ ЎТКАЗГИЧ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ. ЁРИТИШ

ХІ БОБ. ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

XII БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 16 октябрда 979-сон билан рўйхатга олинган «Идоравий меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари»га (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 20-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва металлургия ишлаб чиқаришларида қўлланиладиган технологик қурилмалар тузилишига, шунингдек технологик жараёнларни бошқариш, назорат қилиш ҳамда тартибга солиш тизимларидан фойдаланишда саноат хавфсизлиги талабларини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган Металлургия ишлаб чиқаришлари учун умумий хавфсизлик қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) саноат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган талабларни белгилаб беради ва уларнинг бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли қарори билан тасдиқланган (Ўз.Р ҚТ, 2004 й., 28-сон, 321 б.; 2006 й., 41-сон, 414 б.) «Ўзбекистон Республикаси саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси («Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси) тўғрисидаги» Низомга мувофиқ «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси органлари назорат қиладиган техник қурилмаларни лойиҳалаш, тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлаш, металлургия ишлаб чиқаришларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи барча ташкилотлар учун (уларнинг ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар) мажбурийдир.
4. Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ лойиҳа ҳужжатларидан ташқари техник қурилмалар, бино ва иншоотлар, шунингдек саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар ҳам саноат хавфсизлиги бўйича экспертизадан ўтказилади.
15. Хавфи юқори бўлган ишлар наряд-рухсатнома бўйича бажарилиши керак (1-илова*). Наряд-рухсатнома конкрет шароитларда ишларни бажариш хавфсизлигини таъминловчи ташкилий-техник тадбирларни ўз ичига олган бўлиши ва наряд-рухсатномаларни рўйхатга олиш журналида қайд этилиши керак (3-илова*).
18. «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасида белгиланган чегаравий миқдордаги хавфли моддалари бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилиши шарт.
50. Бошқарув, назорат тизимлари ва сигнализация асбоблари ва элементларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш «Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан техник фойдаланиш қоидалари» (2004 йил 9 июлда 1383-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 27-сон, 317-бет) ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари» (2004 йил 20 августда 1400-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон, 379-бет) талабларига биноан тайёргарликдан ўтган мутахассислар томонидан бажарилиши лозим.
106. Конвейер транспортидан фойдаланишга мазкур Қоидаларнинг I-боби талабларига мувофиқ тайёрланган фойдаланувчи ва таъмирловчи ходимлар қўйилади.
168. Аккумуляторларни зарядлаш ишлари «Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари» (2004 йил 20 августда 1400-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон, 379-бет) талабларига жавоб берадиган биноларда бажарилиши керак.
269. Техник қурилмалардан фойдаланишга фақат мазкур Қоидаларнинг I боби талабларига мувофиқ тайёрланган фойдаланувчи ва таъмирловчи ходимлар қўйилади.
296. Мазкур Қоидаларнинг 292-бандига асосан рўйхатга олинган техник қурилмаларни таъмирлаш ишларини бажариш тартиби тегишли цех (участка) раҳбари билан келишилган бўлиши керак.
322. Электр двигателлар, электр тармоқлари, ишга тушириш-ростлаш, назорат-ўлчов ва ҳимоя аппаратуралари, шунингдек назорат, автоматизация, огоҳлантириш ва алоқа воситаларининг жойлаштирилиши, тузилиши ва улардан фойдаланиш амалдаги «Электр ускуналар тузилиши қоидалари» (кейинги ўринларда — ЭУТҚ), «Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан техник фойдаланиш қоидалари» (2004 йил 9 июлда 1383-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 27-сон, 317-бет) ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари» (2004 йил 20 августда 1400-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон, 379-бет) ҳамда мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
326. Электр токи уриши ёки ЭММ таъсири хавфи билан боғлиқ ишларда «Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари» (2004 йил 20 августда 1400-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон, 379-бет) талабларига мувофиқ ҳимоя воситалари ишлатилиши керак.
329. Электр ускуналар ва электр қурилмаларидан фойдаланиш «Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан техник фойдаланиш қоидалари» (2004 йил 9 июлда 1383-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 27-сон, 317-модда) ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари» (2004 йил 20 августда 1400-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон, 379-модда) ва мазкур Қоидаларнинг I-боби талабларига мувофиқ тайёрланган ходимлар томонидан амалга оширилиши керак.
356. Ходимларнинг иш ва дам олиш режимлари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ белгиланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази