04.05.2009 йилдаги 86-сон
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг буйруғи, 04.05.2009 йилдаги 86-сон
Кучга кириш санаси
07.06.2009
«Портлаш хавфи бўлган ва зарарли газларда ишлайдиган поршенли компрессор қурилмаларнинг тузилиши ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги 57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларини саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ «O'ZKIMYOSANOATLOYIНA» ОАЖ томонидан қайта кўриб чиқилди ва, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият юритадиган ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси назорати остидаги барча ташкилотларда қўллаш учун мўлжалланган.