Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида» ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
6. Газдан хавфли ишлар раҳбар ёки муҳандис-техник ходимлар рўйхатида бўлган мутахассис раҳбарлигида амалга оширилиши керак, лекин қуйидаги ишлар: пайвандламасдан улаш, алоҳида ўрнатилган газ асбоблари ва аппаратларини, алоҳида баллонли қурилмаларни ишга тушириш, диаметри 50 мм дан ошмайдиган паст босимли газ қувурларида пайвандламасдан ва газ алангаси билан кесмасдан таъмирлаш ишларини, диаметри 50 мм дан катта бўлмаган газ қувурларини демонтаж қилиш, фойдаланиш жараёнида резервуар ва баллонларни СУГ билан тўлдириш, қудуқларни кўздан кечириш, таъмирлаш ва шамоллатиш, ташқи газ қувурларини текшириш ва улардан сув ҳамда конденсатни чиқариш, буғланмаган СУГ қолдиқларини резервуар ва баллонлардан тўкиш, газ баллонли автомобилларга газ тўлдириш, шунингдек газдан фойдаланувчи агрегатларга, СУГ қурилмаларига, ГТШ, ГТП, СУГ АГТШ ускуналарига, газ асбоблари ва аппаратларига техник хизмат кўрсатиш ишлари бундан мустаснодир.
Бундай ишларга 3-банд ж,з,м- хат бошларида келтирилган ишлар, турар жой ва жамоат биноларининг газ қувурлари ва газ ускуналарига газни ўчирмасдан техник хизмат кўрсатиш, беркитиш арматураси ва компенсаторларга техник хизмат кўрсатиш, темир йўл ва автомобиль цистерналаридан суюлтирилган газни қайта тўкиш, резервуарларни суюлтирилган газ билан қайта тўлдириш, технологик жараённинг ажралмас қисми саналган саноат печкалари ва агрегатларида бажариладиган ишлар киради.
11. Шаҳарлар, шаҳарчаларнинг ва қишлоқ аҳоли яшайдиган жойларнинг газ тармоқлари, юқори босимли газ қувурларига газ бериш, ўрта ва юқори босимли газ қувурларини улаш, ГТМ (ГТҚ), ГТШ, СУГ АГТШ, ГТП да пайвандлаш ва газ алангаси билан кесишдан фойдаланиб, таъмирлаш ишларини бажариш, истеъмолчиларни газдан узиб қўйиш билан боғлиқ бўлган пайвандлаш ва газ алангаси билан кесиш қўлланиладиган «газ босими остида»ги ўрта ва юқори босимли газ қувурларини таъмирлаш ишлари, ўрта ва юқори босимли газ қувурларидаги газ босимини пасайтириш ва тиклаш, бутун корхонага газ берилишини ўчириш ва яна газ бериш, ГТШ, АГТШ, ГТП да резервуарларни суюлтирилган газ билан бирламчи тўлдириш ишлари, газ хўжалиги корхонасининг бош муҳандиси, агарда ушбу ишлар корхонанинг газ хизмати томонидан бажарилса, шу корхонанинг бош муҳандиси тасдиқлаган махсус режа асосида олиб борилади.
49. Истеъмолчиларга борувчи тармоқларга, шунингдек алоҳида биноларга киришида ўрнатилган тиқинларни олиб ташлаш ишлари, ушбу Намунавий йўриқноманинг 2732 бандларига мувофиқ кўздан кечирилган ва босим билан синаб кўрилгандан кейин, газни улаш ишларига раҳбарлик қилувчи шахснинг кўрсатмасига биноан амалга оширилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази