LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг монопол турларини товар-хом ашё биржаси орқали сотиш рўйхатини янада кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улардан фойдаланишини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси» очиқ акциядорлик жамиятининг маҳсулотларнинг қўшимча монопол турлари рўйхатини тасдиқлаш, уларни 1-иловага мувофиқ биржа савдоларига қўйишнинг энг кам ҳажмини белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
маҳсулотларнинг 1-иловага киритилган монопол турларини сотиш Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомнинг I бўлимига мувофиқ амалга оширилади;
ишлаб чиқарувчи ташкилотлар маҳсулотларнинг ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ монопол турлари мажбурий тартибда биржа савдоларига қўйилишини амалга оширадилар, 2011 йил учун улар бўйича муддатини узайтириш ҳуқуқисиз шартномалар тузилган ҳажмлар бундан мустасно;
маҳсулотларнинг 1-иловада кўрсатилган, биржа савдоларида сотиб олинган монопол турларидан фақат ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилади, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қайта сотиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган, истеъмолчилар томонидан биржа савдоларида сотиб олинган ресурсларни қайтадан сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда қайтадан сотишдан олинган даромад Вазирлар Маҳкамасининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорида назарда тутилган тартибга мувофиқ олиб қўйилади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Корхоналарнинг ресурсларни қайта сотиш ҳолатларига йўл қўйган раҳбарлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
3. 2011 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ маҳсулотларнинг ушбу қарорга 1-иловада, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган стратегик ва монопол турларининг календарь ой якунларига кўра тўғридан-тўғри шартномалар бўйича экспортга ва ички бозорга сотилмаган ҳажмлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (сотувчилар) томонидан мажбурий тартибда биржа савдоларига қўйилади.
4. «Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси» очиқ акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Давлат мулки қўмитасининг Биржа савдоси қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида маҳсулотларнинг сотиб олинган юқори ликвидли ва монопол турларидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланувчи қатнашчиларнинг биржа савдоларидан фойдаланиши механизмини такомиллаштиришга йўналтирилган таклифи маъқуллансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, «Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси» очиқ акциядорлик жамияти, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Т/р | Маҳсулотларнинг монопол тури номи | Энг кам ҳажми* |
1. | Техник мойлар | 50% |
2. | Печ ёқилғиси | 50% |
3. | Техник керосин | 50% |
4. | Техник олтингугурт | 10% |
5. | Кальцийланган сода | 100% |
6. | Нитрон тола | 50% |
7. | Бинокорлик ойнаси | 50% |
8. | Сирка кислота | 80% |
9. | Ацетат ип | 50% |
1. 5-банднинг учинчи хатбошидаги «ишлаб чиқарувчи корхоналар» сўзларидан кейин «(сотувчилар)» сўзи қўшилсин;
иккинчи хатбошидаги «дизель ёнилғиси» сўзларидан кейин «бюджет маблағлари ҳисобига» сўзлари қўшилсин;
«Бунда бюджет ташкилотлари автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини биржа савдолари орқали бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига сотиб олишлари мумкин».
«Бунда автомобиль бензинини сотиш белгиланган нархлар бўйича, дизель ёнилғисини эса нефтни қайта ишлаш заводининг нефть базаларигача етказиб бериш учун ташиш тўловлари ва нефть базаларининг устама нархлари улгуржи-сотиш нархлари йиғиндиси сифатида ҳосил бўладиган нархлар бўйича амалга оширилади».
«34. Кейинчалик аҳолига сотиш учун мўлжалланган автомобиль бензини ва дизель ёнилғисининг бозор фондини сотиш тегишли лицензияга эга бўлган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари орқали амалга оширилади.
Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари томонидан автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини сотиб олиш нефть базалари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича нефтни қайта ишлаш заводининг нефть базаларигача етказиб бериш учун ташиш тўловлари ва нефть базаларининг устама нархлари улгуржи-сотиш нархлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва ҳолатларда нархга киритиладиган суммалар йиғиндиси сифатида ҳосил бўладиган нархлар бўйича амалга оширилади.
Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини аҳолига белгиланган нархлар бўйича сотадилар.
35. Автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси, мазкур Низомнинг 31 — 34-бандларида кўрсатилган ҳажмлардан ташқари, очиқ биржа савдолари орқали сотилади».
5. 36-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирдаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
дизель ёнилғисига — нефтни қайта ишлаш заводининг нефть базаларигача етказиб бериш учун ташиш тўловлари ва нефть базаларининг устама нархлари улгуржи-сотиш нархлари йиғиндиси сифатида ҳосил бўладиган нархлар бўйича белгиланади»;