Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда «Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган —ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 167-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 29-модда):
1 ва 5-бандлардаги «туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари» ва «халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларига» сўзлари тегишли равишда «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» ҳамда «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги «туман (шаҳар)» сўзлари «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илова (Кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синф ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш тартиби)да:
1-банддаги «халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларига» сўзлари «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «туман (шаҳар) халқ таълими» сўзлари «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги «туман (шаҳар) халқ таълими» сўзлари «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасасининг уставини ишлаб чиқиш тартиби 10-бандининг саккизинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) таълим бўлимининг» сўзлари «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган —ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 167-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 315-модда)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 18-модда):
а) 2-илова (Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида низом)нинг I қисми 4-банди «а» кичик бандидаги ва 46-бандидаги «халқ таълими» сўзлари «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-илова биринчи қисмининг (Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги низом) 5-бандидаги, 8-бандининг биринчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошидаги, 12-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошидаги, 15-бандининг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошидаги, 26-бандидаги, 30-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошидаги, 31 ва 32-бандларидаги тегишли келишик қўшимчалари билан «халқ таълими бўлими», «халқ таълими бўлимлари» сўзлари «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими», «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 76-модда):
а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги «вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) халқ таълими бўлимларининг намунавий тузилмаси 3 — 6-иловаларга мувофиқ» сўзлари «ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3 — 5-иловаларга мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «туманлар (шаҳарлар) халқ таълими бўлимлари» сўзлари «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи—қирқ саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — қирқ еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
16-банднинг учинчи хатбошидаги «Туманлар (шаҳарлар) халқ таълими бўлимлари» сўзлари «Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 507-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 09/18/507/1465-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 362-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 625-модда)
«5. Бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ оширилган тақдирда халқ таълими муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда қайта кўриб чиқилади»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09.19/823/3834-сон)
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига 1-иловадаги «Шаҳарлар ва туманлар халқ таълими бўлимлари» сўзлари «Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 июндаги 110-сон қарорига 2-иловадаги «Туманлар (шаҳарлар) халқ таълими бўлимлари» сўзлари «Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 732-модда)
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 22 майдаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари тўғрисидаги низомнинг 22-бандидаги «халқ таълими бўлими» сўзлари «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 июндаги 145-сон қарори билан тасдиқланган Болаларнинг умумий ўрта таълим билан, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан қамраб олиниши, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашиши, олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириши ҳамда олий ўқув юртлари битирувчилари ва муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашишининг доимий мониторингини олиб бориш учун таҳлилий ахборотларни тайёрлаш схемасининг 1-бандидаги «Туманлар ва шаҳарлар халқ таълими бўлимлари» сўзлари «Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомнинг 11, 12-бандларидаги ва 13-бандининг иккинчи хатбошидаги «халқ таълими бўлимига», «халқ таълими бўлими» ва «халқ таълими бўлимлари» сўзлари тегишли равишда «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига», «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими» ҳамда «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатида:
а) 67 ва 68-бандлардаги «шаҳар халқ таълими бўлимининг» сўзлари «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 69-банддаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари билан ишлаш бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг ахборот хизматлари телефонлари; туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги ўқувчиларни касбга йўналтириш ва уларнинг психологик-педагогик ташхиси марказлари телефонлари» сўзлари «Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари билан ишлаш бўйича ахборот хизматлари телефонлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 740-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1049-модда)