LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2021 йил 19 июлдаги 01/11-14/08-сонли ««Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2236-5, 05.08.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 480-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон «Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 189-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 17 майдаги 01/19-18/02-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 480-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сонли «Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 189-модда) қарорига мувофиқ риэлторнинг малака имтиҳонини ўтказиш, малака сертификатини бериш, унинг муддатини узайтириш, амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартибини белгилайди.
1. Риэлторнинг малака сертификати (кейинги ўринларда малака сертификати деб юритилади) жисмоний шахсга, агарда у якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса ёки риэлторлик ташкилотининг штатида турса, риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияси бўлганда риэлторлик хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини беради.
Малака сертификати 5 йиллик муддатга берилади ва унинг амал қилиш муддати беш йиллик муддатларга узайтирилиши мумкин.
2. Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир жисмоний шахс малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат мулки қўмитаси деб юритилади) томонидан, риэлторларнинг профессионал бирлашмалари таклифларини инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланадиган малака ошириш дастурлари бўйича 20 соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларида ўқиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Малака сертификати Давлат мулки қўмитаси томонидан мазкур низомга мувофиқ малака сертификатини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс (кейинги ўринларда талабгор деб юритилади) малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулки қўмитаси томонидан, риэлторларнинг профессионал бирлашмалари таклифларини инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланадиган дастур бўйича риэлторлар тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиш, бунда ўқиш тугаган пайтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунга қадар ўтган вақт бир йилдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Малака сертификатини олиш учун талабгор Давлат мулки қўмитасига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ малака имтиҳонини топшириш учун рухсат бериш тўғрисидаги аризани унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўрта махсус ёки олий маълумот тўғрисидаги дипломининг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномасининг нотариал тасдиқлаган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг (талабгорнинг ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг берилган вақтидан бошлаб ҳужжатлар топширилгунга қадар ўтган вақт бир йилдан ошмаган бўлса) риэлторларни тайёрлаш маркази томонидан ёки нотариал тасдиқланган нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
6. Ҳужжатлар талабгор томонидан Давлат мулки қўмитасига шахсан ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали тақдим этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Давлат мулки қўмитаси ариза тушган кундан бошлаб 5 кунлик муддатда талабгорнинг малака имтиҳонига қўйилиши ёки қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этганда;
Мазкур ҳолатда Давлат мулки қўмитаси талабгорни имтиҳонга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва талабгорга ёзма равишда асосланган жавобини юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Талабгорни малака имтиҳонига қўйиш юзасидан қарор қабул қилинганда малака имтиҳонига қўйилган шахслар рўйхати имтиҳон комиссиясига берилади. Бунда малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, ҳужжатлар тушган кундан бошлаб икки ойда камида бир марта ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар тўғрисидаги ахборот Давлат мулки қўмитасининг расмий сайтига имтиҳон ўтказиладиган кундан камида 5 кун олдин жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақидаги ахборот Давлат мулки қўмитасининг расмий сайтига у ўтказиладиган кундан камида 30 кун олдин жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Малака имтиҳонига қўйилмаган талабгор малака имтиҳонига қўйилмасликка сабаб бўлувчи камчиликларни бартараф этгандан кейингина қайта ариза беришга ҳақли.
14. Талабгор паспорт ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатини тақдим қилган ҳолда малака имтиҳонига қўйилади. Паспорт ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлмаган, ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар имтиҳонга келмаган ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади.
15. Агарда талабгор Давлат мулки қўмитасига ҳужжатларни топширган вақтдан бошлаб икки марта малака имтиҳонига келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар унга қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Тест саволлари ва жавоблар вариантлари Давлат мулки қўмитаси томонидан риэлторларнинг жамоат бирлашмалари ва ўқув марказларининг таклифларини инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланган риэлторларни ўқитиш дастури асосида ишлаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Тест синови ўқув дастурининг барча бўлимларини акс эттирадиган камида 75 та саволдан иборат бўлади.
Талабгорни малака имтиҳонини топширган деб топиш учун тўғри жавоблар миқдори берилган тест саволлар миқдорининг камида 80 фоизини ташкил этиши лозим.
тест синови кабинетидан ташқарига чиқиш. Тест синови кабинетидан ташқарига чиққан шахслар қайта ичкарига киритилмайди.
Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синови кабинетидан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.
20. Малака имтиҳонини топшириш жараёнида ажратилган вақт ичида барча саволларга тўлиқ жавоб беришга улгурмаган талабгорлар малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.
Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор малака имтиҳонидан такроран ўтиш учун белгиланган тартибда ҳужжатларни малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида бир ой вақт ўтгандан кейин тақдим этишга ҳақли.
21. Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан малака имтиҳони ўтказилган санадан кейин уч кунлик муддатда расмийлаштирилади.
22. Тест жавоблари, шунингдек имтиҳон комиссиясининг баённомалари белгиланган тартибда Давлат мулки қўмитасида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Малака сертификати риэлторнинг фотосурати ёпиштирилган махсус бланкда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида амал қилади.
25. Малака сертификатининг бланклари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Малака сертификатининг бланкалари Давлат мулки қўмитаси буюртманомасига кўра «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Малака сертификати Давлат мулки қўмитаси томонидан имтиҳон комиссияси баённомалари олингандан кейин 10 кунлик муддатда расмийлаштирилади ва малака сертификатининг эгасига ёки бошқа шахсга нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома асосида риэлторлар реестрига имзо қўйдирган ҳолда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Агар талабгор малака сертификатини расмийлаштириш кунидан бошлаб уч ой ичида уни олишга келмаса ёки уни олишдан ёзма равишда ихтиёрий бош тортса Давлат мулки қўмитаси мазкур сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорлар малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб ўттиз календарь куни ичида имтиҳон натижалари тўғрисидаги имтиҳон комиссиясининг баённомаси устидан Давлат мулки қўмитасига апелляция шикояти беришга ҳақли. Апелляция шикояти ёзма равишда тақдим этилади.
Давлат мулки қўмитаси бир ҳафта муддатда берилган апелляция шикоятини кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчига ёзма хабар юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
30. Имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
31. Такроран малака имтиҳони ўтказиш тўғрисидаги қарор апелляция шикояти берган шахсга нисбатан малака имтиҳони мазкур Низом талабларига зид равишда ўтказилганлиги ҳоллари аниқланган тақдирда қабул қилинади.
32. Давлат мулки қўмитаси томонидан апелляция шикоятини берган талабгор учун такроран малака имтиҳони ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур Низомда белгиланган тартибда такроран малака имтиҳони ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Давлат мулки қўмитасининг талабгорнинг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Малака сертификати эгаси мазкур сертификатнинг амал қилиш муддати тугашига уч ой қолганда Давлат мулки қўмитасига малака сертификати муддатини узайтириш тўғрисида аризаси билан унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Малака сертификати муддатининг узайтирилиши мазкур Низомнинг 35-бандида белгиланган талабларга риоя этилганда ва малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда амалга оширилади.
Малака сертификатининг амал қилиш муддати мазкур сертификатнинг бланкида кўрсатилган амал қилиш муддати тугаган пайтдан бошлаб узайтирилади.
37. Малака сертификатининг амал қилиш муддатининг узайтирилиши белгиланган тартибда мазкур сертификатнинг бланкида махсус белги (ёзувни) қайд этиш орқали амалга оширилади.
Малака сертификати бланкида унинг муддатини узайтиришга тааллуқли реквизитлар тўлдирилган тақдирда, малака сертификати эгасига аввалги рўйхатга олиш рақами қўйилган янги малака сертификати берилади. Илгари берилган риэлторнинг малака сертификати бланки Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Малака сертификати эгасининг паспортида кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган ёки паспорти алмаштирилган тақдирда, у 10 кунлик муддатда Давлат мулки қўмитасига малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт, бунда аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган сертификатнинг асл нусхаси билан бирга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Малака сертификатининг қайта расмийлаштирилиши унинг эгаси томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб 5 кун мобайнида амалга оширилади, бунда аввалги рақам ва илгари белгиланган амал қилиш муддати кўрсатилган малака сертификатининг янги бланки берилади, илгари берилган малака сертификати бланки Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган малака сертификатининг ўрнига малака сертификати эгасининг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
Малака сертификатининг эгаси малака сертификатининг йўқолганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши ва эълон нусхасини Давлат мулки қўмитасига тақдим этиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Малака сертификати дубликатида унинг аввалги қайд этилган рақами ва илгари белгиланган амал қилиш муддати ёзилади, янги бланкнинг юқори бурчагида «Дубликат» ёзуви кўрсатилган бўлиши керак.
Яроқсиз ҳолга келган малака сертификати Давлат мулки қўмитасига қайтарилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
риэлтор томонидан риэлторлик хизматлари кўрсатиш давомида олинган маълумотлар буюртмачининг ёзма рухсатисиз учинчи шахсларга тақдим этилганлиги;
риэлторлик фаолиятини амалга оширишда бир йил ичида икки мартадан кўп қонун ҳужжатларини бузиш содир этилганлиги;
малака сертификатини риэлторлик фаолиятида фойдаланиш мақсадида бошқа жисмоний шахсга берилганлиги фактининг аниқланганлиги;
муайян мансабни эгаллаш ёки хўжалик соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазони назарда тутувчи суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги;
фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги.
43. Малака сертификатининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
Малака сертификатининг амал қилиши ушбу Низомнинг 42-банди учинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича тугатилган шахс малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида Давлат мулки қўмитасига малака сертификати олиш учун ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганлиги;
Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака сертификати берилган санадан эътиборан амал қилади.
Малака сертификати ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича бекор қилинган шахс малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида Давлат мулки қўмитасига малака сертификати олиш учун ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Давлат мулки қўмитасининг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши шарт.
47. Давлат мулки қўмитасининг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори 5 кунлик муддатда малака сертификатининг эгасига ва у штатида турган риэлторлик ташкилотига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор риэлтор томонидан олинган кундан бошлаб 10 кун ичида сертификат Давлат мулки қўмитасига белгиланган тартибда йўқ қилиниши учун қайтарилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
49. Давлат мулки қўмитаси томонидан малака сертификатига эга бўлган риэлторларнинг реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, амал қилиши тугатилганлиги, бекор қилинганлиги, қайта расмийлаштирилганлиги ҳамда дубликат берилганлиги тўғрисида маълумотлар.
50. Мазкур Низомда белгиланган қоидалар бўйича келиб чиқувчи барча низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига | |
| |
Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида | |
А Р И З А | |
Менга риэлтор малака сертификатини олиш учун / амал қилиш муддатини узайтириш учун* малака имтиҳонини топширишимга рухсат беришингизни сўрайман. | |
Аризага қуйидагилар илова қилинади: | |
1. ______________________________________________________ | |
2. ______________________________________________________ | |
3. ______________________________________________________ | |
4. ______________________________________________________ | |
5. ______________________________________________________ | |
20__ й. «____» _______________ | |
Шахсий имзо _______________ |
Кейинги таҳрирга қаранг.
СЎРОВНОМА | ||||
1. Фамилияси:_____________________ | ||||
Исми:____________________________ | ||||
Отасининг исми: __________________ | Фотосурат ўрни | |||
2. Туғилган санаси: _________________ | ||||
(йили, куни, ойи рақамлар билан ёзилади) | ||||
3. Паспорт: серияси _____________ рақами ___________________ | ||||
Берилган санаси __________________________________________ | ||||
Ким томондан берилган ___________________________________ | ||||
4. Маълумоти: ____________________________________________ | ||||
(ўқув юрти номи) | ||||
Факультет _______________________________________________ | ||||
Тамомлаган йили ____________ диплом рақами _______________ | ||||
Диплом бўйича мутахассислиги _____________________________ | ||||
Илмий даражаси, илмий унвони ____________________________ | ||||
5. Меҳнат дафтарчасидан иш стажи ҳақидаги маълумотлар*: | ||||
Т/р | Ишга кириш даври | Ишдан кетиш вақти | Иш жойи | Лавозими |
1. | ||||
2. | ||||
3. | ||||
4. | ||||
5. | ||||
… | ||||
6. Яшаш манзили: _________________________________________ | ||||
7. Боғланиш телефони:______________ факс: __________________ | ||||
(коди, рақами) | (коди, рақами) | |||
8. Сўровномани тўлдириш санаси 20__ йил «___» _____________ | ||||
Шахсий имзо __________________ |
| ||
_____________-sonli | ||
RIELTORNING MALAKA | 3 х 4 | |
SERTIFIKATI | ||
Тоshkent sh. ___________________ | ||
(berilgan vaqti) | ||
O‘zbekiston Respublikasi Davlat mulkini boshqarish Davlat qo‘mitasi tomonidan ________________________________________________ | ||
(kimga — rieltorning F.I.О.) | ||
________________________________________________________ | ||
(rieltorning malaka sertifikati berilgan sana va amal qilish muddati) | ||
Pasport ma’lumotlari: ________________________________________ | ||
Vakolatli shaxs _________________________ | ||
(F.I.O.) | ||
Muhr o‘rni | __________________ | |
(imzo) | ||
Rieltor malaka sertifikatining muddati «___» _________ 20___ y. dan | ||
«___» __________ 20___ y.gacha uzaytirildi. | ||
Imzo | __________________ |
|
Кейинги таҳрирга қаранг.