Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
«НЕФТЬ БАЗАЛАРИ ВА НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ОМБОРХОНАЛАРИ УЧУН САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

НЕФТЬ БАЗАЛАРИ ВА НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ОМБОРХОНАЛАРИ УЧУН САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ

I боб. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

II боб. ТЕХНОЛОГИК ОБЪЕКТЛАРГА ДОИР САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИ

1-§. Нефть базалари ва нефть маҳсулотлари омборлари учун саноат хавфсизлигининг умумий талаблари

2-§. Магистрал нефть маҳсулот ўтказгичларнинг тармоқлари

3-§. Темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадалари

4-§. Автомобиль қуйиш-тўкиш станциялари

5-§. Резервуар парклари

6-§. Омборхоналар (идиш омборлари) ва нефть маҳсулотларни қадоқланган идишларда бериш

7-§. Технологик қувурўтказгичлар

8-§. Насос қурилмалари ва станциялари

9-§. Буғ тутиш тизими

10-§. Ишлатилган нефть маҳсулотларини тиклаш

III боб. ТАЪМИНОТНИНГ ТЕХНИК ТИЗИМЛАРИГА ДОИР САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИ

1-§. Текшириш, бошқариш, автоматлаштириш ва аварияга қарши ҳимоя тизимлари

2-§. Электр таъминлаш ва электрускуналар

3-§. Яшиндан ва статик электрдан ҳимоялаш

4-§. Алоқа ва хабарлаш тизимлари

5-§. Иситиш ва шамоллатиш

6-§. Сув билан таъминлаш, канализация ва тозалаш қурилмалари

IV боб. ТЕХНОЛОГИК УСКУНАЛАР, РЕЗЕРВУАРЛАР ВА ҚУВУРЎТКАЗГИЧЛАР ТАЪМИНОТИНИ ТЕХНИК ТИЗИМЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА ТАЪМИРЛАШ

V боб. НЕФТЬ БАЗАЛАРИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШДА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ

1-§. Ҳудуд, бино ва сақлашга доир талаблар

VI ЯКУНИЙ ҚОИДА

Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
2. Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунини амалга татбиқ этиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган ва у ташкилий-ҳуқуқий ҳамда ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият юритувчи барча ташкилотлар учун мўлжалланган.
а) саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш зарурати Ўзбекистон Республикаси «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун, бошқа қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек саноат хавфсизлиги соҳасидаги бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига амал қилиши;
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунини ҳаётга татбиқ этиш бўйича қўшимча тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 1-иловасида кўрсатилган хавфли моддалар юқори чегарасидан кам бўлса, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш мажбурийлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва саноат хавфсизлиги соҳаси бўйича махсус ваколатланган давлат ижроия органи томонидан белгиланиши мумкин.
297. Нефть маҳсулотларини темир йўл цистерналарига, автоцистерналарга, қуйиш кемаларига ва бошқа транспорт воситаларига қуйиш учун ишлатиладиган металл учликли ноэлектр ўтказгичли материаллардан ишланган ичак (қувур)ларнинг (с r ≤ 108 Ω*m) диаметри камида 2 mm ли ўрама қадами 100 mm дан кўп бўлмаган мис сим (ёки кесим юзаси камида 4 mm3 бўлган мисли арқонлар) билан ўралган бўлиши керак. Сим арқоннинг бир учи маҳсулот узатгични ерга уланиш мосламасидаги металл қисмлари билан пайвандлаб (ёки болт билан) уланади, бошқаси эса ичак учлиги билан уланади. Арматураланган ёки электр ўтказгичли (с r ≤ 105 Ω*m) ичаклардан фойдаланганда арматура ёки электр ўтказгич резина қаватини маҳсулот ўтказгич ерга уланиши ёки ичак металл учлиги билан албатга бирлаштириш шарти билан уларни ўрамалаш талаб қилинмайди. Ичак учликлари учқун чиқармайдиган металлардан тайёрланган бўлиши керак.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази