26.06.2009 йилдаги 131-сон
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг буйруғи, 26.06.2009 йилдаги 131-сон
Кучга кириш санаси
08.08.2009
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июль 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э. Шоисматов томонидан 2007 йил 21 майда тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ва меъёрий техник ҳужжатларни тайёрлаш жадвалига асосан буюраман:
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларини назорат қилишда қўлланиладиган акустик-эмиссион аппаратларга қўйиладиган талаблар» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.
26. Аппаратларни ишлаб чиқарувчи уларнинг барча параметрлари ва техник тавсифларини мазкур ҳужжатнинг 14, 15, 17, 18-бандларида белгиланган тўлиқ ҳажмда ўлчаш ва аниқлаш ишларини бажаради. Фойдаланувчи бу операцияларни фақат асосий параметрлар (14-банд) ва техник тавсифлар учун бажариши мумкин.

Жадвал

Ўлчов воситаларининг номи

Ишлатиладиган параметрлар

Хатолик

1Махсус шаклдаги сигналлар генераториЧастоталар диапазони 1 kHz — 2 MHz± 2%
2ОсциллографЧастоталар минтақаси 0 — 10 MHz Кучланишлар диапазони 10 mV — 40 V± 5%
3Ўртача квадрат қийматли микровольтметрЎлчанадиган кучланишлар диапазони 0,1 mV — 10 V Частоталар диапазони 1 kHz — 2 MHz± 2,5 %
4Импулслар генераториТакрорланиш частотаси 2 Hz — 10 kHz Давомийлиги 10 μs — 200 μs± 2%
5Ростланадиган аттенюатор60 dB, дискретлиги 0,5 dB0,2 dB
6Радиоимпульслар генераториТакрорланиш частотаси 2 Hz —10 kHz Тўлиш частотаси 10 kHz — 1 MHz
7Вақтинчалик оралиқлар ўлчагичиОралиқлар диапазони: 10 μs — 1000,01%
8ЧастотомерЧастоталар диапазони: 2 Hz —10 kHz0,01%
9Шовқин генераториЧастоталар диапазони: 1 kHz — 10 MHz
10Спектр анализаториЧастоталар диапазони: 1 kHz — 10 MHz
11Доимий ток вольтметриКучланишлар диапазони: 1 kHz — 10 MHz0,1%
12Электрон АЭ имитатор
34. Аппаратларнинг 17, 18-бандларда кўрсатилган асосий параметрлари ва техник тавсифлари мажбурий тарзда ўлчаниши шарт. Бунда АЭ асбоби кўрсаткичларининг назорат қилишда фойдаланиладиган АЭ сигнал параметрлари учун динамик диапазони ва хатоликлари, шу жумладан қуйидаги параметрлар, баҳоланиши лозим:
37. Ўлчов схемаси 1-расмда берилган. У олдиндан кучайтиргич, фильтрлар, асосий кучайтиргич, уловчи кабелларни ўз ичига олади.
42. Кучайишнинг умумий коэффициенти 1-расмда келтирилган схема ёрдамида ўлчаниши лозим. Ўлчов генератори ишчи частотага ўрнатилади. Зўриқиш натижасида натижаларнинг бузилишига йўл қўймаслик учун генератор амплитудаси қиймати асбобнинг динамик диапазони доирасида белгиланади. Генераторга уланган вольтметр кўрсаткичи 1 V қийматга қўйилади. Аттенюаторда кутилаётган умумий кучайишга нисбатан каттароқ қиймат белгиланади. Шундан кейин вольтметр асбобнинг чиқишига уланади. Аттенюатор вольтметрдаги қийматни 1 V га келтирган ҳолда ростланади. Умумий кучайиш аттенюатор кўрсаткичлари қийматларининг фарқига тенг бўлади.
46. Зўриқиш 1-расмда кўрсатилгани сингари ўзгартиргични синусоидал сигнал генератори билан алмаштириш орқали ўлчанади. Частота қиймати асбоб ўтказиш минтақасининг ўртача геометрик частотаси сифатида танланади. Генератор кучланиши 1 Vга тенг бўлган қулоч қийматига келтирилади ва осциллограф Uосц. кўрсаткичи бўйича назорат қилинади. Олдиндан кучайтиргичга берилаётган сигнал амплитудаси асбобнинг чиқиши (Uвых)даги кучланиш амплитудаси тегишли кириш сигнали қийматидан 2 dBга кам даражага етгунга қадар аттенюатор ёрдамида оширилади.

(Маълумот учун)

Фойдаланилган ҳужжатлар

1.ГОСТ 8.009-84Ўлчов воситаларининг меъёрланадиган метрологик тавсифлари.
2.ГОСТ 8.326-89Ўлчов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш
3.ГОСТ 8.395-80Қиёслашда нормал ўлчов шароитлари.
4.ГОСТ 8.508-84Ўлчов воситаларининг метрологик тавсифлари ва ГСП автоматизация воситаларининг аниқлик тавсифлари.
Умумий баҳолаш ва назорат усуллари.
5.ГОСТ 23222-78Меъёрланадиган метрологик ва аниқлик тавсифлари.
6.ГОСТ 23667-85Бузмайдиган назорат. Ультратовуш дефектоскоплар. Асосий параметрларни ўлчаш усуллари.
7.ГОСТ 25861-83Ҳисоблаш машиналари ва маълумотларни қайта ишлаш тизимлари. Электр ва механик хавфсизлик талаблари ва синов усуллари.
8.ГОСТ 27655-88Акустик эмиссия. Атамалар, таърифлар ва белгилар.
9.«Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари» (ТФҚ).
10.«Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари» (ХТҚ).
11.«Идишлар, аппаратлар, қозонлар ва технологик қувурларнинг акустик-эмиссион назоратини ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари».

(Маълумот учун)

Атама ва таърифлар

№ п/п

Атама, шартли белги

Таъриф

1.АЭ импульс (сигнал) амплитудаси

электр АЭ импульс (сигнал)нинг максимал қиймати — иm. Ўлчами (V).

2.Зўриқишдан кейин тикланиш вақти

сигнал амплитудасининг асбоб чизиқли ишчи диапазонидан ошиши билан боғлиқ асбобнинг чизиқсиз режимда ишлаш оралиғи.

3.АЭ импульс (сигнал)нинг ўсиб бориш вақти

АЭ импульс (сигнал)нинг бошланиши ва импульс (сигнал)нинг максимал қиймати ўртасидаги вақт.

4.Динамик диапазон

сигналнинг зўриқиш даражасига тўғри келадиган максимал қиймати ва шовқинлар даражаси ўртасидаги фарқ, децибелда.

5.АЭ импульс (сигнал)нинг давомийлиги

АЭ импульс (сигнал)нинг бошланиши ва тугаши ўртасидаги вақт. Сигналнинг бошланиши ва тугаши, одатда, 0,1 иm даражада ҳисобланади, бу ерда иm-импульс (сигнал)нинг амплитудаси.

6.Қайта ишлаш ҳажми

тизим буферларни тозалаш ёки қўшимча маълумотларни қабул қилиш учун тайёрланиш учун маълумот тўпланишини тўхтатишга мажбур бўлгунга қадар тизим томонидан қайта ишланиши мумкин бўлган импульслар сони.

7.Импульс

Қиймати берилган максимал нисбий даражадан ошадиган вақт оралиғида нолдан фарқ қиладиган акустик эмиссия сигнали (ГОСТ 27655-88 бўйича).

8.Компаратор

ўлчанадиган катталикни эталон билан таққослаш учун мўлжалланган ўлчов асбоби, чизиқли ўлчовларни қиёслаш, нур тарқатгичларнинг электр магнит майдони кучланишини ўлчаш учун қўлланилади.

9.АЭ импульс (сигнал)нинг тугаши

бўсағани ушбу импульс (сигнал) билан охирги кесишиши сифатида белгиланадиган АЭ нинг қайд қилинган тугаши.

10.Ўлик вақт

асбоб ёки тизим бирор сабаб туфайли янги маълумотларни қабул қила олмайдиган вақт оралиғи.

11.АЭ импульс (сигнал)нинг бошланиши

бўсағани ушбу импульс (сигнал) билан биринчи кесишиши сифатида белгиланадиган АЭ нинг қайд қилинган бошланиши.

12.Ўзгарувчан бўсаға

кириш сигнали вақти бўйича ўрталаштириш йўли билан белгиланадиган даражали бўсаға.

13.Бўсаға (бўсаға кучланиши)

электрон компаратордаги кучланиш катталиги бўлиб, унда амплитудали сигналлар ушбу катталиклар қайд қилиниши мумкин бўлганига қараганда кўпроқ. Фойдаланувчи кучланиш бўсағасини тартибга солиши, белгилаши ёки уни ўзгарувчан сифатида танлаши мумкин.

14.Қайта ишлаш тезлиги

АЭ томонидан маълумот узатилишини тўхтатмасдан узлуксиз қайта ишланиши мумкин бўлган бир секунддаги импульслар сони.

15.Зўриқиш нуқтаси

кириш сигналининг максимал қиймати бўлиб, унда чиқиш сигнали қийматларининг кириш сигналига нисбати белгиланган чизиқли ишчи диапазонда қолади.

16.Зўриқиш даражаси

ундан ошганда сигналнинг бузилиши юзага келадиган сигнал қиймати.

(Маълумот учун)

Акустик эмиссия тизими (асбоби) паспортининг мазмуни

АЭ аппаратлар (асбоб, тизим)нинг техник паспортида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
1.Ишлаб чиқарувчининг номи.
2.Моделнинг номи ва белгиси.
3.Серия рақами.
4.Ишлаб чиқарилган сана.
5.Қабул (аттестация) қилинган сана.
6.Қабул қилувчининг фамилияси ва имзоси.
7.Кафолат мажбуриятлари.
8.Ўлчамлари.
9.Аппаратларнинг массаси.
10.Аппаратларнинг иқлим ва техник иш шароитлари (намлик, ҳарорат, фойдаланиш шароитлари ва ҳ. к.).
11.Электр ток кучланиши.
12.Истеъмол қилинадиган қувват.
13.Аппаратлар ва алоҳида блокларнинг габарит ўлчамлари.
14.Аппарат блокларининг сони.
15.Аппарат каналларининг сони.
16.Кучайтирувчи трактнинг ўз шовқинлари даражаси.
17.Динамик амплитуда диапазони.
18.Ишчи частоталар диапазони.
19.Амплитуда-частота тавсифи (АЧТ).
20.АЭ сигналларни қайта ишлашнинг максимал тезлиги.
21.Ўлчанадиган АЭ сигнал параметрлари рўйхати.
22.Белгиланадиган АЭ аппарат параметрлари рўйхати.
23.Қўшимча маълумотлар (истеъмолчининг талаби бўйича)