LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурини бажариш юзасидан, шунингдек тадбиркорлик субъектларига ер участкалари бериш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш тартиб-қоидаларини такомиллаштириш йўли билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида доимий фойдаланиш учун ва узоқ муддатли ижарага ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
илгари ишлаб чиқариш объектлари қуриш учун ажратилган ва иморатлар бузилиши ҳисобига бўшаб қолган ерлар;
қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлардаги ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқли бўлмаган ерлар ёхуд ёмон сифатли қишлоқ хўжалиги экин ерлари, шунингдек ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ерлари ёки бутазорлар ва кам қимматли ўсимликлар билан қопланган майдонлари ҳисобига қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат дастурларида назарда тутилган объектларнинг аниқ турларини қуришда;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг тавсиялари бўйича объектларнинг аниқ турларини қуришда;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ташаббуси бўйича объектларнинг аниқ турларини қуришда;
аҳоли пунктларининг бош режаларида, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларида ва аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида назарда тутилган объектларнинг аниқ турларини қуришда;
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ер участкалари беришда:
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида, Низом талабларига қатъий мувофиқ ҳолда ва ўз ваколатлари доирасида ер участкалари берилиши тўғрисида қарорлар қабул қилинишини;
бизнесни ташкил этиш учун танлов асосида бериладиган ер участкаларида муҳандислик инфратузилмаси олдиндан шакллантирилишини;
танловларни ўтказишда ҳамда қарорлар қабул қилишда очиқлик, ошкоралик ва холислик тамойилларига сўзсиз риоя этилишини, танлов қатнашчилари учун тенг танлов шарт-шароитлари яратилишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъектларига бериладиган ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан назоратни таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан биргаликда танловга қўйиладиган ер участкаларини танлашда, объект қурилишини лойиҳалаштириш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишга топшириқларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашда, шунингдек қурилиш ишлари амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари талабларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши юзасидан назоратни таъминласин.
6. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ер ва Шаҳарсозлик кодексларига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида доимий фойдаланиш учун ва узоқ муддатли ижарага ер участкалари бериш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг амал қилиши «Ангрен» махсус индустриал зонаси таркибига киритилган ер участкаларини беришга татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 майдаги 149-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 245-модда)
ер участкасини танловга қўйиш учун белгиланган танлов предмети қийматини ва ундан кейинчалик фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ер участкасидан фойдаланиш учун ҳуқуқларни амалга оширишнинг туман (шаҳар) учун энг фойдали шартларини таклиф этган юридик ва жисмоний шахсларни аниқлаш танловни ўтказишнинг мақсади ҳисобланади.
Қарорлар қабул қилишдаги очиқлик, ошкоралик ва холислик, танлов қатнашчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратиш танловни ўтказишни ташкил этишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.
танловнинг ташкилотчиси — туман (шаҳар) ҳокимлиги билан тузилган шартнома асосида танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ихтисослаштирилган ташкилот;
танлов шартлари — танлов ўтказиш шартлари, уни ўтказиш жойи, сотиб олувчиларнинг таклиф этган нархи, уларга мажбуриятлар юкланиши, уларнинг мажбуриятлари ҳамда танлов талабгорлари ва қатнашчиларига қўйиладиган талаблар;
шаҳарсозлик топшириғи — қуриш учун ер участкаси танловга қўйиладиган бино ёки иншоотнинг (неча қаватлиги, ташқи деворлари ва томини безатиш материаллари, фасадларнинг ранги) ташқи кўринишига қўйиладиган комплекс умумий талабларни белгилайдиган, шунингдек қурилишнинг тахминий майдонини, ушбу ер участкасини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришни белгилайдиган, талабгорнинг танлов мажбуриятларида мажбурий тартибда ҳисобга олинадиган ва бино ёки иншоотнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида ишлаб чиқиладиган ҳужжатлар;
ваколатли вакил — танловда қатнашиш учун ишончнома асосида талабгор томонидан ваколат берилган жисмоний шахс;
мажбуриятлар — танловда қатнашиш натижасида унга бўлган ҳуқуқ эгалланган ер участкасига нисбатан танлов ғолиби томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;
танлов предметининг энг кам қиймати — танлов предметининг уни танловга қўйиш учун белгиланган қиймати;
қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлардаги ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқли бўлмаган ерлар ёхуд ёмон сифатли қишлоқ хўжалиги экин ерлари, шунингдек ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ерлари ёки бутазорлар ва кам қимматли ўсимликлар билан қопланган майдонлари ҳисобига қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат дастурларида назарда тутилган объектларнинг аниқ турларини қуришда;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг тавсиялари бўйича объектларнинг аниқ турларини қуришда;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ташаббуси бўйича объектларнинг аниқ турларини қуришда;
аҳоли пунктларининг бош режаларида, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларида ва аҳоли пунктлари ҳудудининг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида назарда тутилган объектларнинг аниқ турларини қуришда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Айрим ҳолларда ушбу бандда кўрсатилган мақсадлар учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича ер участкалари танлов ўтказилмасдан берилиши мумкин.
Ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳолларда ер участкалари давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари асосида умумий белгиланган тартибда берилади.
7. Танловда ушбу Низомга назарда тутилган тартибда буюртманома берган ва танлов шартлари билан белгиланадиган талабларга мувофиқ бўлган талабгорлар қатнашиши мумкин.
Ер участкаларидан доимий фойдаланиш ёки уларни узоқ муддат ижарага олиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
8. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг минимал қиймати ер участкасини беришда ер участкасининг жойлашган зонасига мувофиқ республика шаҳарлари, посёлкалари ва қишлоқ жойларида ер участкаларидан фойдаланганлик учун юридик шахслар учун белгиланган ер солиғи йиллик ставкасининг миқдори:
танлов ташкилотчисини тавсия этиш тўғрисидаги илтимос билан Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармасига мурожаат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер участкалари бериш учун танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан танлов ташкилотчиси билан шартнома тузади. Шартномада томонларнинг реквизитлари, шартнома предмети, танлов ташкилотчиси ва сотувчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан танлов ташкилотчисини зарур ҳужжатлар билан таъминлаш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби ва томонларнинг жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар мавжуд бўлиши керак;
ҳокимлик, архитектура ва қурилиш, ер ресурслари ва давлат кадастри органлари, молия органлари ва бошқа органларнинг вакилларидан камида беш кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча фаолият кўрсатадиган танлов комиссиясини ташкил этади. Комиссияга туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилик қилади;
Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси уч кун мобайнида туман (шаҳар) ҳокимлигига танловнинг ихтисослаштирилган ташкилотчиси номини тақдим этади.
ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга ва сотувчи билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади;
танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузилгандан кейин уч кун мобайнида танловни эълон қилиш ва ўтказиш санасини белгилайди;
танлов таклифлари қайд этилган конвертни очишнинг белгиланган санасидан камида ўттиз кун олдин асосан Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тарқатишга мўлжалланган, икки минг нусхадан ортиқ тиражда нашр этиладиган, камида иккита оммавий ахборот нашрларида, Интернет тармоғидаги ўзининг веб-сайтида (мавжуд бўлганда) танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани эълон қилади;
талабгорларга уларнинг сўровлари бўйича, энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги ҳақ эвазига танлов ҳужжатларини тақдим этади;
талабгорларнинг танловда қатнашиш учун берилган буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади ҳамда уларнинг махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;
танловда қатнашиш хоҳишини билдирган шахсларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ҳамда уларни расмийлаштиришда кўмаклашади;
Танлов ташкилотчиси танлов қатнашчилари таклиф этган таклифларнинг сақланиши ва ошкор этилмаслиги, шунингдек танлов қатнашчилари учун тенг шароитлар таъминланиши учун қонун олдида тўлиқ жавоб беради.
танлов ташкилотчисининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси ва электрон почта манзили;
ер участкасига бўлган чекланган (мажбуриятлар олинган) ҳуқуқлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;
13. Танловни тайёрлаш ва ўтказиш учун танлов комиссияси талабгорлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари бўлиши мумкин бўлмаган экспертларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.
Шунингдек танлов ҳужжатларига танлов комиссияси томонидан тасдиқланадиган мезонлар ёхуд унга мувофиқ харажатларнинг у ёки бу турлари мажбуриятлар таркибига ҳисобланадиган ёки ҳисобланмайдиган муфассал рўйхатлари илова қилинади.
танлов ўтказиш қоидалари бўйича тушунтириш олиш мумкин бўлган танлов ташкилотчиси билан алоқа боғлаш учун почта манзили ва алоқа боғланадиган телефон рақамлари, факс, электрон почта манзили;
танлов таклифи талабгор томонидан танлов комиссиясига тақдим этилгандан кейин унга ўзгартириш киритиш ва уларни расмийлаштириш тартиби;
узоқ муддатли ижара шартномаси лойиҳаси (ер участкасини ижарага беришда), бунда танлов қатнашчисининг таклифида узоқ муддатли ижара муддати танлов шартларида назарда тутилган узоқ муддатли ижара шартномаси муддатига аниқ мувофиқ ҳолда белгиланиши керак;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкаси танлаш тўғрисидаги материалларга мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимлиги билан шартнома асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари томонидан тайёрланган шаҳарсозлик топшириғи. Шаҳарсозлик топшириғи қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан белгиланади;
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
муҳандислик коммуникацияларига уланиш учун фойдаланувчи ташкилотлар билан келишилган дастлабки техник шартлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
талабгорнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик талабларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилиш бўйича мажбуриятлари;
талабгорнинг ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларига, дам олиш жойларига, маданий-томоша муассасалари ва бошқа объектларга) тўсиқсиз киришлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича мажбуриятлари;
талабгорнинг маданий мерос объектларини ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни сақлашга қўйиладиган талабларга риоя қилиш бўйича мажбуриятлари.
18. Танловда қатнашишни хоҳлаган юридик ва жисмоний шахслар эълон берилгандан кейин давлат тилида ёки рус тилида танлов ҳужжатларини оладилар (шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгач талабгорга тилхат остида берилади). Танлов ҳужжатлари ҳар бир талабгорга тўлов асосида берилади.
19. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг вакили чопар орқали ёхуд почта орқали буюртма хат билан танлов ташкилотчисига танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада белгиланган муддатларда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
юридик шахс мақомига эга бўлган талабгор учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда унинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;
жисмоний шахс мақомига эга бўлган талабгор учун — паспорт нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашганда ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ҳам, ёки юридик шахс ташкил этмасдан якка тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (мавжуд бўлган тақдирда);
танлов тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқ минимал қийматининг 10 фоизи миқдоридаги закалат банк ҳисоб рақамига ўтказилганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжати нусхаси;
танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилган муҳрланган конвертлардаги икки нусхадаги танлов таклифлари.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри (юридик шахслар учун) ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
20. Танлов ташкилотчиси буюртманомаларни талабгорлардан танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган санадан бошлаб қабул қилади.
Олинган буюртманомалар тартиб рақамлари қўйилган саҳифали, ип ўтказиб тикилган махсус журналда рўйхатдан ўтказилади.
Талабгорларнинг танлов таклифлари конвертларни очишнинг белгиланган муддатигача очилмайди ва танлов ташкилотчисида темир сандиқда сақланади.
21. Танловда қатнашишга буюртманомалар қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва конвертларни очишнинг билдиришномада кўрсатилган санасидан бир кун олдин соат 18.00 да тугайди.
Танлов ташкилотчиси буюртманомаларнинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан бирга берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди, улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатади. Буюртманоманинг иккинчи нусхаси талабгорга ёки унинг вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади.
Танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган буюртманомалар танлов ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди. Почта орқали жўнатилган буюртманомалар танлов ташкилотчиси томонидан олинган сана буюртманомалар тушган сана ҳисобланади. Танлов ташкилотчиси буюртманомани тушган кунида рўйхатдан ўтказиши шарт.
зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;
Танлов ташкилотчиси томонидан қабул қилинмаган ҳужжатлар қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ва сабаблари кўрсатилган ҳолда ўша куннинг ўзида бевосита талабгорга ёки унинг вакилига тилхат билан ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни почта орқали буюртма хат билан жўнатиш йўли билан қайтарилади. Бунда тўланган закалат суммаси талабгорга беш банк куни мобайнида қайтарилади.
22. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор танлов ташкилотчисини ёзма равишда хабардор қилиш йўли билан ўз буюртманомасини ва танлов таклифларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Танлов ташкилотчиси кўрсатиб ўтилган билдиришномани тушган кунида рўйхатдан ўтказиши шарт. Ушбу ҳолатда талабгордан тушган закалат беш банк куни мобайнида қайтарилиши керак.
Агар танлов қатнашчиси кўрсатиб ўтилган санадан кейин ўз таклифини қайтариб олган тақдирда, у тўлаган закалат қайтарилмайди.
23. Танловни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича харажатларнинг, шунингдек экспертлар хизматларининг етишмаётган қисми сотиб олинган танлов ҳужжатлари учун қатнашчилар тўлаган маблағлардан тўланади.
б) танлов ҳужжатлари тақдим этилган барча талабгорларни хабардор қилган ҳолда танлов таклифларини тақдим этиш муддатларини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
в) илгари танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида тегишли билдиришномани эълон қилган ва буюртманомалар берган талабгорлар бор бўлса, уларга ёзма билдиришнома юборган ҳолда танлов ўтказиш санасини танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган кечроқ муддатга кўчириш;
г) сўзлар, таклифлар ва ифодаларда икки хил талқин қилинмайдиган умумий қабул қилинган белгилар ва номлардан фойдаланган ҳолда тушунарли тилда (давлат тилида ёки рус тилида) тузилиши керак бўлган танлов ҳужжатларини тасдиқлаш;
д) танловда қатнашиш учун талабгор томонидан тўланадиган ер участкасига ҳуқуқ минимал қийматининг 10 фоизи миқдоридаги закалатни тўлаш тартибини, унинг миқдори ва шаклини белгилаш;
ж) танлов таклифларини кўриб чиқиш муддатини белгилаш ва конвертлар очилган санадан бошлаб 10 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда танлов ғолибини аниқлаш;
з) таклифлар танлов ҳужжатларига ва танлов ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда танлов қатнашчиларининг таклифларини рад этиш, бу ҳақда қатнашчига хабар бериш ва рад этиш сабабларини кўрсатиш;
и) танлов ўтказишни рад этиш, бу ҳақда тегишли равишда асослаган ҳолда сотувчини ва қатнашчиларни хабардор қилиш;
барча тушган танлов таклифлари танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаганда танловни бўлиб ўтмаган деб эълон қилиш.
талабларнинг бирлигини ва танлов натижалари бўйича қарорлар қабул қилишнинг холисоналигини таъминлаш;
ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, тил бириктириш ва танлов ўтказиш тартиб-қоидасини бузадиган бошқа олдиндан кўрилмаган ҳолатлар аниқланган тақдирда танлов ўтказишни тўхтатиш;
танлов таклифларини уларнинг мазмуни рақобатлашувчи қатнашчиларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайдиган тарзда кўриб чиқиш.
26. Танлов таклифлари қайд этилган конвертларнинг биринчи нусхалари танлов комиссияси томонидан белгиланган кун ва соатда очилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари конверт ташкилотчисида сақланади ва таклифларнинг мазмуни бўйича низолар юзага келган тақдирда очилади.
Қатнашчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари танлов таклифлари қайд этилган таклифларни очишда иштирок этишлари мумкин.
Танлов таклифлари қайд этилган конвертларни очишда танлов комиссияси томонидан шартлар ва тартиб-қоидаларга риоя қилиниши, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши текширилади.
мажбуриятлар бўйича қатнашчи таклифларининг танлов ҳужжатларининг техник қисми талабларига мувофиқлигини аниқлаш;
Зарурият бўлганда, танлов таклифларини баҳолаш учун комиссия томонидан қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин:
объектлар қуриш учун ушбу юридик ёки жисмоний шахсга илгари берилган ер участкаларидан фойдаланишнинг ҳолати (мавжуд бўлса), шунингдек қурилишнинг норматив муддатларига риоя этилиши тўғрисида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимининг ҳамда туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг фикри;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хизмат кўрсатувчи банкнинг талабгорнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжудлигини тасдиқлайдиган маълумотномаси;
тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича талабгорнинг қарздор эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси.
Комиссиянинг қарорига мувофиқ танлов таклифи энг яхши таклиф деб эътироф этилган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Қарор танлов комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов комиссияси раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.
Агар танлов комиссияси мажлисида комиссия аъзоларининг камида 75 фоизи қатнашса танлов комиссиясининг қарори қонуний ҳисобланади.
Агар танлов қатнашчилари томонидан бир хил таклифлар билдирилган бўлса, у ҳолда бошқа тенг шартларда ер участкаси жойлашган, тегишли равишда, айни бир туманда (шаҳарда) яшайдиган ёки рўйхатдан ўтказилган, таклифи танлов ташкилотчиси томонидан олдин рўйхатдан ўтказилган (кўрсатиб ўтилган шартга мувофиқ бўлган қатнашчилар мавжуд бўлмаганда) жисмоний ёки юридик шахс ғолиб деб эътироф этилади.
29. Танлов ташкилотчиси танлов ғолиби ва унинг қатнашчиларини танлов натижаларидан танлов якунлари бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида хабардор қилади.
30. Танлов комиссияси танлов натижаларини тушган буюртманомалар сонига боғлиқ равишда танлов таклифлари қайд этилган конвертлар очилган санадан бошлаб 10 календарь кунгача бўлган муддатда баённома шаклида расмийлаштиради.
ер участкасидан доимий фойдаланиш ёки узоқ муддатли ижарага олиб фойдаланиш ҳуқуқини олишнинг баҳоси, тўлов шакли, ғолибни танлашга асос бўлиб хизмат қилган шартлар кўрсатилади.
Баённома танлов комиссиясининг барча аъзолари, танлов ғолиби томонидан имзоланади ва танлов комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Танлов қатнашчилари баённома танлов комиссиясининг раиси томонидан тасдиқлангандан кейин у билан танишиш ҳуқуқига эга.
Ўтказилган танлов натижалари тўғрисидаги имзоланган баённома сотувчига ва танлов ғолибига тақдим этилади.
Танлов натижалари расмийлаштирилгандан кейин танлов ташкилотчиси бир иш куни мобайнида илгари танлов ўтказиш тўғрисида билдиришнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида танлов натижалари тўғрисидаги ахборотни эълон қилишга буюртманомани расмийлаштиради.
31. Танлов натижалари тўғрисидаги баённома асосида ва ғолиб томонидан ер участкасига бўлган ютилган ҳуқуқ турига қараб, баённома имзолангандан сўнг ўн кундан кечикмай сотувчи ва танлов ғолиби ўртасида танлов предметининг қийматини ва ер участкасига бўлган ҳуқуқ олинганлиги билан боғлиқ бошқа тўловларни тўлаш, шунингдек танлов ҳужжатларининг техник қисми талабларига мувофиқ объект қурилиши юзасидан танлов мажбуриятларини бажариш ҳақида шартнома тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Танлов ғолиби танлов мажбуриятларини бажариш тўғрисидаги шартномани тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда ер участкаси таклифи танлов шартларига энг мувофиқ бўлган муқобил талабгорга берилади. Агар муқобил қатнашчи ҳам шартнома тузишни рад этса танлов натижалари бекор қилинади ва танлов комиссиясининг қарори билан белгиланган муддатларда такрорий танлов ўтказилади.
33. Танлов ғолиби шартнома тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда у тўлаган закалат суммаси қайтарилмайди.
34. Танлов ғолиби шартнома асосида лойиҳалаш ташкилотига объект қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга буюртманома беради.
Лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилгандан, тасдиқлангандан ва давлат экспертизасидан ўтказилгандан кейин танлов ғолибининг аризаси бўйича давлат ҳокимияти органлари томонидан уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Ер участкасига ҳуқуқ учун тўловлар ва бошқа тўловлар давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида доимий фойдаланиш ёки узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқлари билан ер участкасини бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан ва ижара шартномаси тузилгандан кейин амалга оширилади. Бунда танлов ғолиби томонидан тўланган закалат шартномада белгиланган ер участкасига бўлган ҳуқуқ қийматига киритилади, танловнинг қолган қатнашчиларига эса закалат белгиланган тартибда беш банк куни мобайнида қайтарилади.
Жойда ер участкасининг чегараларини белгилаш ва ғолибга ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларни топшириш ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган барча тўловлар тўлангандан кейин, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жойда ер участкасининг чегаралари белгилангандан кейин танлов ғолиби томонидан шартномага мувофиқ объектни қуриш амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар амалга оширилишидан тушган маблағлар тегишли бюджет даромадига ўтказилади.
36. Объект қурилишини лойиҳалаштириш ва лойиҳа-смета ҳужжатларига топшириқни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашга, шунингдек давлат ҳокимиятининг тегишли органи қарорларида назарда тутилган лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишга ёки ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномага тегишли қисм юзасидан ҳуқуқ эгаси томонидан мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиш «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ваколатли органлари томонидан амалга оширилади.
Объект фойдаланишга топширилгач ва сўнгра ҳуқуқ эгаси томонидан мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиш туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ташкил этиладиган объектни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси томонидан амалга оширилади.
37. Танлов ғолиби томонидан қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилмаган тақдирда унинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи қонун ҳужжатларида ва танлов мажбуриятларини бажариш учун тузилган шартномада белгиланган тартибда тўхтатилади.
38. Танлов ташкилотчиси танлов қатнашчиларига тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланишини ва махфийлигини таъминлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
39. Сотувчи, танлов ташкилотчиси ва танлов қатнашчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низом талабларига риоя этилиши учун жавоб берадилар.
40. Танлов асосида ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини беришда ва уларни узоқ муддатли ижарага беришда пайдо бўладиган низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.