Ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, республика аҳоли пунктларининг архитектура қиёфасини яхшилаш, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ уларнинг ерларидан қурилиш учун оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 125-модда)
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳоли пунктларининг бош режалари ва ҳудудларни ривожлантириш ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларисиз ҳамда уларни шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқлаштирмасдан объектларни қуриш ва реконструкция қилишга йўл қўйилмаслигини;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорларнинг қатъиян ўз ваколатлари доирасида, тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида қабул қилинишини;
якка тартибдаги уй-жой ва тадбиркорлик субъектлари объектлари қурилиши учун ажратиладиган ҳудудларда муҳандислик инфратузилмаси жадал шакллантирилишини таъминласинлар.
Аҳоли пунктларининг бош режалар ва батафсил режалаштириш лойиҳалари, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари схемалари билан биргаликда ҳудудларни меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари билан таъминланиши, уларни амалга ошириш ва молиялаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрилиши юзасидан шахсий масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган низомларга риоя этилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсинлар ҳамда ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мониторинг натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ахборот бериб борсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.
Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 125-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Фуқаролик кодексига мувофиқ ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини аниқлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Турар жойлар, иморатлар ва иншоотлар бузилиши билан боғлиқ зарарларни фуқаролар ва юридик шахсларга қоплаш Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини, шу жумладан бой берилган фойдани, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш ер участкаси бериладиган (ажратиладиган), ёки фаолияти ер участкасига ҳуқуқлар чекланишига ва ернинг сифати ёмонлашишига олиб келадиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуришда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплаш лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер ажратиб бериш лойиҳасини тузадиган «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари ҳамда Қурилиш вазирлиги қурилиш бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тегишли равишда Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар томонидан кўриб чиқилади ҳамда ер участкаларини танлаш ва ажратиш материаллари билан биргаликда давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши зарарлари ва нобудгарчиликлари ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар янги эгага, фойдаланувчига ва ижарачига топширилгунига қадар қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ер участкаси олиб қўйиладиган ва ер участкаси ажратиладиган ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши зарарлари ва нобудгарчиликларининг аниқланган миқдорларига рози бўлмаган ҳолларда судга мурожаат қилишлари мумкин.
5. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва тўлиқ ҳажмда (шу жумладан бой берилган фойда) қопланади:
давлат қўриқхоналари, заказниклар, миллий табиий боғлар, табиат ёдгорликлари, маданий-тарихий ҳайкаллар, сув ҳавзалари, сув таъминоти манбалари, курортлар теварагида, дарёлар, каналлар, сув ташламалари, йўллар, қувурлар, алоқа линиялари ва электр узатиш линиялари бўйлаб муҳофаза қилиш, санитария ва ҳимоя зоналари ўрнатилиши муносабати билан ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ер участкасига бўлган ҳуқуқларини чеклаш;
сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар ва қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар ажратадиган бошқа объектлар қурилиши ва улардан фойдаланилиши, ҳосилнинг пасайишига ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ёмонлашишига олиб келадиган бошқа хатти-ҳаракатлари таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашиши.
6. Ер участкаларини ёки уларнинг бир қисмини олиб қўйишда, ҳақ тўлаб олишда ёки вақтинча эгаллаб турилганда:
турар жойлар, иморатлар ва иншоотлар, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, агар ер олиб қўйилиши муносабати билан улардан бундан кейин фойдаланиш мумкин бўлмаса, ажратиладиган участкадан ташқаридаги объектлар қиймати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер олиб қўйилиши билан боғлиқ ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган зарарлар қопланмайди.
8. Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкаси қиймати ерни олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда унинг бозор қийматидан келиб чиқиб баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Турар жойлар, иморатлар ва иншоотлар, шу жумладан қурилиши тугалланмаган, шунингдек, агар ер олиб қўйилиши муносабати билан улардан бундан кейин фойдаланиш мумкин бўлмаса, ажратиладиган участкадан ташқаридаги объектлар қийматини баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Мева берадиган мева-резавор дарахтлари, шунингдек иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтларни баҳолаш кўчатларнинг қиймати ҳамда уларни экиш ва мева бергунга ёки шох-шаббаларнинг туташиб кетишига қадар етиштириш харажатлари баҳолаш давридаги жорий нархлари бўйича амалга оширилади.
Мева бермайдиган мева-резавор дарахтлари, шунингдек шохлари туташмаган иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтларни баҳолаш амалдаги харажатлар бўйича амалга оширилади.
11. Сарфланган материаллар (уруғлик, минерал ва органик ўғитлар, заҳарли дорилар, гербицидлар ва ҳоказолар) қийматини ҳамда амалда бажарилган ишлар қийматини (тупроқни экишга тайёрлаш, тозалаш ва дренаж тармоғини тозалаш, уруғ экиш, суғориш, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов бериш ва бошқаларни) ўз ичига оладиган тугалланмаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қиймати бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари бўйича қабул қилинади.
12. Ер участкаларидаги бинолар ва иншоотлар бузилган ҳолда ер участкалари олиб қўйилиши билан боғлиқ юридик шахсларнинг бой берилган фойдаси қиймати тегишли йиллар учун молиявий фаолият тўғрисидаги ҳисоботдан қабул қилинадиган охирги уч йилдаги йиллик ўртача соф фойдадан ва янги жойда фаолиятни тиклаш учун зарур бўлган даврдан келиб чиқиб аниқланади. Янги жойда фаолиятни тиклаш учун зарур бўлган давр ер участкасини олиш учун вақт, бузилиши керак бўлган бундай объектни лойиҳалаштириш ва қурилишнинг норматив муддатлари ҳисобланади.
Ерни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқаришда бой берилган фойда миқдори қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариладиган ер участкасидан олинадиган охирги уч йилдаги ўртача йиллик соф даромад миқдорининг янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, уларни маданийлаштириш ишлари ва тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича бошқа ишлар лойиҳалаштириладиган, бажариладиган тўрт йилга кўпайтирилган суммаси сифатида аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бир йилдаги соф фойда суммаси 1 га қишлоқ хўжалиги ерларига охирги 3 йилдаги ўртача йиллик соф даромаддан келиб чиқиб ва олиб қўйиладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйишда юридик ва жисмоний шахсларга тенг қийматли ер участкалари берилган ҳолларда бой берилган фойда қопланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ер участкаларининг бир қисми олиб қўйилиши ёки вақтинча эгаллаб турилиши натижасида суғориш, қуритиш ва йўл тармоқлари, эрозияга қарши ва селга қарши объектлар ва иншоотлар (тизимлар) иши қисман ёки тўлиқ бузилганда ер участкаси ажратиладиган юридик ва жисмоний шахслар янги объектлар ва иншоотлар (тизимлар)ни қуришга ёки мавжудларини реконструкция қилишга мажбурдир.
14. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланиши муносабати билан юридик шахсларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти кўрган зарарлари, агар муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари ўрнатилиши муносабати билан бинолар ва иншоотларни бузиш (кўчириш) ёки ерни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариш мўлжалланаётган тақдирда қопланади.
Бинолар ва иншоотларни бузиш (кўчириш) билан боғлиқ ҳолда кўрилган зарарлар миқдори ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда аниқланади.
Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ер участкалари ажратиш лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида, зарурият бўлганда, уларнинг муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ер майдонлари, тури ва сифати, ушбу зоналарда ердан бундан кейин фойдаланиш режими, шунингдек ушбу зоналарга ер участкаларига бўлган ҳуқуқ чекланиши билан етказилган зарарлар миқдори аниқланади.
15. Сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ёмонлашувига олиб борадиган бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида юзага келган таъсир натижасида қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорларнинг сифати ёмонлашуви билан боғлиқ бўлган зарарлар миқдори қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашувига олиб келадиган сабабларни тугатиш бўйича тадбирлари ва ушбу ерларнинг илгариги сифат ҳолатини тиклаш бўйича тадбирлари қиймати сифатида аниқланади.
Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг ёмонлашган сифатини тиклаш учун зарур бўлган харажатларга тупроқ, агрокимё ва бошқа махсус текширишлар ҳамда қидиришлар, шунингдек лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ушбу экин майдонларининг сифатини тиклашни таъминлайдиган тадбирларни амалга ошириш харажатлари киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ер участкаларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари чекланиши ёхуд қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашуви туфайли уларнинг кўрган зарарларини шу жумладан бой берилган фойдани қоплаш учун мўлжалланган маблағлар уларга ер участкаси ажратиладиган тегишли юридик ва жисмоний шахслар томонидан зарар етказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб-китоб (жорий) ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини қоплашдан ташқари янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд ерларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун мелиорация ва агромелиорация тадбирларини амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорлар ишлаб чиқариш фаолиятидан чиқарилиши муносабати билан тармоқда ишлаб чиқарилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тиклаш мақсадида қопланади.
Олинмаган маҳсулотни тиклаш бўйича давр сифатида тўрт йил қабул қилинади, шу давр ичида янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд суғориладиган ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаш учун ер участкаси танланиши, лойиҳалаштириш, қурилиш ва мелиорация ишлари, шунингдек агромелиорация тадбирлари амалга оширилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва қопланади:
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва хўжалигини юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган, лекин суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг оборотдан чиқариб юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун бериш;
қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувурлар, электр энергияси узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек, бошқа объектлар атрофидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналари чегараларини белгилаган, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини оборотдан чиқарган ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказган ҳолда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини чеклаш;
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ер участкалари қуйидагилар учун олиб қўйилган ҳолатларда қопланмайди:
дафн этиш жойларини ташкил қилиш, давлат (мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) таълим ва даволаш муассасалари, болалар уйлари, «Меҳрибонлик» уйлари, «Саховат» ва «Мурувват» уйлари қурилиши учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашдан озод қилинадиган бошқа ҳолатлар ҳам белгиланиши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 февралдаги 117-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2019 й., 09/19/117/2603-сон)
19. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган экин ерлари, кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мева кўчатлари, мевазорлар ва бошқалар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларидаги ерларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
22. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, объектлар режалаштирилиши, лойиҳалаштирилиши ва қурилишини ҳамда ишлар белгиланган тартибда қабул қилинишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Ер участкалари бериладиган юридик ва жисмоний шахслар ер участкаси бериш тўғрисида давлат ҳокимияти ваколатли органининг қарори қабул қилинганидан ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорлари тасдиқлангандан кейин беш кун муддатда кўрсатиб ўтилган маблағларни ўтказиб беришга мажбурдир. Маблағларни ўтказиб беришнинг белгиланган муддати бузилган тақдирда тўлаш кунини ҳам ўз ичига олган тўлашнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан бошлаб ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,05 фоиз миқдорида, бироқ тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 февралдаги 117-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2019 й., 09/19/117/2603-сон)
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ўзининг махсус ҳисоб рақамларига тушган суммалар доирасида ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ишларнинг буюртмачилари ҳисобланади, ишлар режаларини тасдиқлайди, молиялаштиришни бошлайди ва ишларни ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун ҳудудий бошқармаларнинг махсус ҳисоб рақамларига тушган маблағларнинг 90 фоизидан Давргеодезкадастр қўмитаси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган ишчи режа асосида қуйидагилар учун фойдаланилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш;
коллектор-дренаж тармоғини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш, уларнинг сув таъминотини ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
яйловларда суғориш пунктларини (бурғуланган қудуқлар, қудуқлар ва сув қувурларини) қуриш ва жиҳозлаш;
ер тузиш, шу жумладан, фермер хўжаликларининг ер участкаларини мақбуллаштириш, ер кадастри, ер мониторинги ва тупроқ жиҳатидан изланишлар олиб бориш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ёки уларга тузатиш киритиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қарорларига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга, қишлоқ хўжалик ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш.
Ушбу бандда кўрсатилган ишларни бажариш учун жалб этиладиган пудрат ташкилотларини мелиорация, ирригация ва ерларни текислаш ишлари учун ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш белгиланган тартибда «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ томонидан тасдиқланадиган режалаштирилган ҳажмлар ҳисобига амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш учун тушган маблағлар ҳисобидан Давергеодезкадастр қўмитаси марказий аппаратига ва унинг ҳудудий бошқармаларига биттадан штатдаги ходим ажратилади, унинг вазифасига юқорида кўрсатилган ишларни бажариш, шу жумладан, ташкилий техника воситалари, жиҳозлар ва ускуналар харид қилиш ишларини ташкил этиш киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари томонидан маблағларни сарфлаш Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан тасдиқланган смета бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағлардан ер муносабатлари билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 февралдаги 117-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2019 й., 09/19/117/2603-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
241. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағларнинг 10 фоизи қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни тўлаш учун судларга даъволар киритилганда давлат божларини ва суд харажатларини тўлашга, тегишли штат бирликларини таъминлашга, ходимларни рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоялашга ва моддий-техника базасини ривожлантиришга қуйидаги тартибда тақсимланади:
(241-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 февралдаги 117-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2019 й., 09/19/117/2603-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудий бошқармалар маблағларнинг тушишига кўра, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига тегишли бўлган маблағларни унинг махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш тартибида келиб тушган маблағлардан ушбу Низомнинг 24 ва 241-бандларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун, қоидага кўра, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилган туманларда фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Дебиторлик қарзнинг ундирилган суммаси унга қўшиб ёзилган пеня билан бирга ушбу Низомнинг 24 ва 241-бандларида ва ушбу бандда белгиланган тартибда тақсимланади.
Айрим ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ёки вилоят ҳокимининг қарорлари асосида улардан Қорақалпоғистон Республикасининг ёки ўша вилоятнинг бошқа туманларида фойдаланиш мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
26. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиқлари ҳисобот йилида олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтади ва улардан ушбу Низомнинг 24-бандига мувофиқ ишларни бажариш учун фойдаланилади.
27. Ер ажратиш лойиҳасини натурага кўчириш ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тайёрлаш фақат ер участкалари бериладиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қоплангандан кейин амалга оширилади.
28. Илгари берилган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича мажбуриятларни бажармаган юридик ва жисмоний шахсларга янги (қўшимча) ер берилмайди, қарзлар эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати, унумдорлиги, жойлашган жойи ва фойдаланиш самарадорлиги ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек янги ерларни ўзлаштириш ишларини бажариш даврида йўқотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиймати ҳисобга олинган ҳолда уларнинг ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Доимий фойдаланиш учун ер беришда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг формуласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Нқ/хм — қишлоқ хўжалиги экин майдонларини доимий фойдаланиш учун олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги, минг сўм;
Cсуғ. — суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) олиб қўйиладиган 1 гектари ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 31-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Cлал. — олиб қўйиладиган 1 га лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Cп.я. — олиб қўйиладиган 1 га пичанзор ва яйловлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 34-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарорига асосан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Sсуғ. — олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари майдони (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно), га;
Кжой — олиб қўйиладиган ер участкасининг жойлашган жойини ҳисобга оладиган коэффициент ушбу Низомнинг 36-бандига мувофиқ қабул қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ки — ушбу Низомнинг 48-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти;
СФ — охирги тўрт йилда олиб қўйилган ер участкасида олинадиган соф фойда суммаси, ушбу Низомнинг 35-бандига мувофиқ аниқланади, минг сўм.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати тупроқ бонитировкаси маълумотлари бонитет балларида қабул қилинади. У ҳақида маълумотлар мавжуд бўлмаган янгидан ўзлаштириладиган ер участкалари бўйича бонитет баллари қонун ҳужжатларига мувофиқ ер ажратиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати бонитет баллари бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига бериладиган бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати табиий зоналардаги жойига қараб 1 гектар учун қуйидаги миқдорларда қабул қилинади:
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Олиб қўйиладиган суғориладиган ва лалми бўз ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар (30-бандга мувофиқ) ва лалми экин ери (32-бандга мувофиқ) ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қийматига 0,1 коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади.
34. Пичанзорлар ва яйловлар олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори озуқанинг йўқотиладиган ҳажмини қоплаш учун пичанзорлар ва яйловларнинг тегишли майдонларини тубдан яхшилаш зарурлигидан келиб чиқиб аниқланади.
Пичанзорлар ва яйловларнинг маҳсулдорлиги у билан боғлиқ бўлган баландлик минтақаларига қараб пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш қиймати ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ қабул қилинади.
35. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, уларни маданийлаштиришни ва бошқа маданийлаштириш - техник ишларни лойиҳалаштириш, бажариш даврида нобудгарчиликларни қоплаш учун зарур бўлган тўрт йил давр учун олиб қўйиладиган ер участкасида олинадиган соф фойда суммаси қўшимча равишда қўшилади.
Бир хил бонитет балли суғориладиган ерларда хўжалик фаолияти шароитида бир йил учун бир гектарга тўғри келадиган соф фойда суммаси охирги уч йилда хўжалик бўйича ўртача йиллик фойдани суғориладиган ер майдонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Ташкилотда бир неча бонитет балли суғориладиган ерлар мавжуд бўлганда, айнан бонитет балли 1 га суғориладиган ерга тўғри келадиган соф фойданинг ўртача суммаси аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
1 бонитет балл/га тўғри келадиган хўжаликнинг соф фойдаси суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
1 га олиб қўйиладиган ер участкаси учун ўртача йиллик соф фойда суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига қўшимча равишда қўшиладиган соф фойда суммаси 1 га олиб қўйиладиган ер участкаси учун ўртача йиллик соф фойдани 4 га (йиллар сони) ва олиб қўйиладиган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини аниқлашда олиб қўйиладиган ер участкасининг ердан самаралироқ фойдаланиш имконини берадиган муҳандислик коммуникациялари ва энергия манбалари мўллиги билан фарқланадиган маъмурий ва саноат марказларига нисбатан жойлашган жойи ҳисобга олинади.
Олиб қўйиладиган ер участкаларининг жойлашган жойини ҳисобга оладиган коэффициентлар ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ қабул қилинади.
37. Қишлоқ хўжалиги ерлари қишлоқ хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун вақтинча фойдаланиш учун ёки ижарага олиб қўйилган ва берилган ҳолатда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори қишлоқ хўжалиги экин майдонларини доимий фойдаланиш учун олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорига фоиз нисбатида ҳисоблаб чиқилади.
Вақтинча фойдаланиш учун ерни олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорлари қуйидаги формула аниқланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Пс/хп х Ч1 х 4)+ (Пс/хп х Ч2 х 2) + (Пс/хп х Ч3 х 1), | ||
«Пс/хпвр. = | ________________________________________________ | |
100; |
(37-банднинг формуласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Нқ/х вақт. — вақтинча фойдаланиш учун ерни олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори, минг сўм;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нқ/хн — қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланиш учун олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори, минг сўм;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ч — қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланишга олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликлари суммасидан қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилгани учун ҳисобланадиган фоиз миқдори 10 йилгача — 4 фоиз (Ч1х4), 11 йилдан 30 йилгача — ҳар бир йил учун 2 фоиздан (Ч2х2) ва 31 дан 50 йилгача — 1 фоиздан (Ч3х1);
(37-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Фоиз миқдори қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилган ҳар бир йил учун 10 йилгача 4 фоиз, 11 йилдан 30 йилгача — 2 фоиз ва 31 йилдан 50 йилгача — 1 фоиз миқдорида қабул қилинади.
Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (шаҳар) Комиссияларининг хулосаси бўйича вақтинча берилган ерни қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатга келтириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бузилган ерлар қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳада фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириладиган тарзда тупроқ қатлами бузилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ ҳажмда қопланади.
38. Ўрмонзорларни сақлаш ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг зарур даражасини таъминлаш мақсадида ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ерларни маданийлаштириш ва тупроқнинг унумдорлигини ошириш тадбирларини амалга ошириш, янги хўжаликлар ташкил этиш ва олиб қўйилган ўрмонларни тиклаш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда тенг қийматли янги ерларни ўзлаштириш харажатлари зарурлигидан келиб чиқиб аниқланади. Бундан ташқари, суғориладиган деҳқончилик зонасида суғориш қиймати, тоғли зонада — супа олиш ёки оддий гидротехника иншоотлари ўрнатиш қиймати, чўл зонасида — кўчма қумларни мустаҳкамлаш қиймати ҳисобга олинади.
39. Ўрмонзорларни ўрмон хўжалиги юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун олиб қўйиш ва беришда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг 37-бандида белгиланган тартибда аниқланади.
40. Ўрмон билан қопланган ва дарахти сийрак ерлар, шунингдек ўрмон ўсимликлари, уруғликли, тугунчали ва саноат плантациялари бўлган ёнғоқ мевали, мевали ва бошқа қимматли турлар билан банд бўлган ерлар олиб қўйилганда ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари суммаси янги ерларни ўзлаштириш ва монанд дарахтзорлар барпо этиш бўйича ишларни бажариш даврида ўрмон маҳсулотларини сотишдан олинадиган фойда ва қўшимча фойдаланиладиган маҳсулотлар нобудгарчилиги ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Нў/х — ўрмон билан қопланган майдонлар олиб қўйилганда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори, минг сўм;
Ссуғ. — олиб қўйиладиган ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб аниқланадиган ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг солиштирма миқдори 31-бандга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади;
табиий зоналар бўйича ўрмон ерларнинг жойлашишига қараб суғорилмайдиган ўрмон ерлари олиб қўйилганда — ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ лалми экин ерлари олиб қўйилиши учун ставкалар қўлланган ҳолда — минг сўм/га;
Т — янги ерларни ўзлаштириш ишларини лойиҳалаштириш ва бажариш учун зарур бўлган вақт, йил (ўртача тўрт йилда қабул қилинади);
Фўр.маҳ. — 1 гектардан ўрмон маҳсулотларини (ёғоч-тахта, ёнғоқ, мева, уруғлик, резавор мева) реализация қилишдан олинган ўртача уч йилдаги фойда (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади), йилда /га минг сўм;
Фўр.қўш. — 1 гектар ўрмонга қайта ҳисоблаганда қўшимча маҳсулотларни (доривор ва бошқа фойдали ўсимликлар, пичан, асаларичилик маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар)ни реализация қилишдан олинган ўртача уч йилдаги фойда (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади), йилда/га минг сўм.
41. Ёнган, нобуд бўлган ўрмон ўсимликлари ўрни, ўрмоннинг дарахт кесиш учун ажратилган дарахтзорга айланмаган жойлари олиб қўйилганда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашнинг базис ставкалари ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ лалми экин ерлари олиб қўйилгандаги базис ставкаларга, бўш ётган ер ва яланглик олиб қўйилганда — лалми бўз ерлар олиб қўйилганлиги учун базис ставкаларга тенглаштирилади.
42. Олиб қўйиладиган ер участкасидан аҳоли пунктигача бўлган масофага ҳамда муҳандислик коммуникациялари ва энергия манбалари мўллигига қараб нобудгарчиликлар миқдорига ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган коэффициентлар қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, агар қурилаётган объектларнинг муҳофаза, санитария ва ҳимоя зоналаридаги ўрмонзорларни қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариш ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказиш мўлжалланаётган тақдирда қопланади.
44. Қурилаётган объектларнинг муҳофаза, санитария ва ҳимоя зоналаридаги ўрмонзорлар муомаладан чиқарилган тақдирда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда аниқланади.
45. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари бошқа суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларига ўтказилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилишидан нобудгарчиликлар миқдори билан суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилиши нобудгарчиликлари миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
46. Қурилаётган объектлардан фойдаланишда келиб чиқадиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлар сифати ёмонлашиши ҳолатлари объектларни қуриш лойиҳаларида назарда тутилиши ва ер ажратишда ҳисобга олиниши керак.
47. Ернинг сифати ёмонлашиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ замонавий ҳолатида ўрмонзорларни олиб қўйишдан нобудгарчиликлар ва ерларнинг кутилаётган ёмонлашишидан кейинги миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматни инобатга олиб ҳисобланган миқдори, шунингдек ушбу Низомнинг 32-банди ва унга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 31 декабрига қадар ҳар йили индексацияланиши лозим.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
49. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини аниқлаш ишларини бажариш тартиб-қоидаси мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Ушбу Низомда назарда тутилган ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини аниқлаш тартибини бузган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудлар | 1 гектар бир хил ерларни суғориш ва ўзлаштиришнинг бир бонитет балли учун қиймати, минг сўм |
Қорақалпоғистон Республикаси | 444,2 |
вилоятлар: | |
Андижон | 761,6 |
Бухоро | 634,8 |
Жиззах | 507,8 |
Қашқадарё | 507,8 |
Навоий | 507,8 |
Наманган | 698,2 |
Самарқанд | 761,6 |
Сурхондарё | 825,0 |
Сирдарё | 507,8 |
Тошкент | 761,6 |
Фарғона | 698,2 |
Хоразм | 634,8 |
Тошкент шаҳри | 761,6 |
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вертикал зоналарга бўлиниш | 1 гектар пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати, минг сўм | Улардан | |
тубдан яхшилаш қиймати | ўрни қопланадиган маҳсулотнинг қиймати | ||
«Чўл» минтақаси | 242,9 | 50,1 | 192,8 |
«Адир» минтақаси | 283,9 | 88,8 | 195,1 |
«Тоғ» минтақаси | 398,6 | 66,5 | 332,1 |
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Аҳоли пунктлари | Аҳоли пунктлари чегараларигача бўлган масофа, км | Оширувчи коэффициент |
Тошкент шаҳри | 20 километргача | 2,0 |
Вилоят марказлари | 10 километргача | 1,5 |
Бошқа шаҳарлар ва посёлкалар, шунингдек туман марказлари бўлган қишлоқ аҳоли пунктлари | 5 километргача | 1,3 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун беришга доир материалларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 27 майдаги 248-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 15 июндаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 6-сон, 21-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши кўрган зарарнинг ўрнини қоплаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1995 йил 16 июндаги 223-сон қарори.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 37-модда):
а) 9-банддаги «миқдорини белгилаш учун» сўзлари «миқдори масаласини кўриб чиқиш учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
«10. Уйлар (квартиралар), иморатлар ва иншоотларни, шунингдек олиб қўйилаётган ер участкаларидаги кўп йиллик дов-дарахтларни баҳолаш баҳоловчи ташкилотлар томонидан ариза берувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.