Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
СУЮҚ АММИАК ТАШИШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТЕМИР ЙЎЛ ВАГОН - ЦИСТЕРНАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

СУЮҚ АММИАК ТАШИШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТЕМИР ЙЎЛ ВАГОН-ЦИСТЕРНАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ

I-боб. Умумий қоидалар

II-боб. Хизмат кўрсатадиган ходимларга қўйиладиган талаблар

III-боб. Цистерналарга қўйиладиган талаблар

IV-боб. Цистерналарни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга қўйиладиган хавфсизлик талаблари

V-боб. Цистерналарни кўздан кечириш ва уларни тўлдиришга тайёрлаш

VI-боб. Суюқ аммиакни цистерналарга қуйиш

VII-боб. Цистерналардан суюқ аммиакни бўшатиш

VIII-боб. Цистерналарни тўлдириш ва бўшатишга қўйиладиган қўшимча талаблар

IX-боб. Цистерналарни дегазация қилиш ва ювиш

Х-боб. Бўшатиш-қуйиш операциялари пайтида ва йўлда цистерналар билан боғлиқ носозликлар ва авария вазиятларини локаллаштириш ва бартараф этиш бўйича тадбирлар

XI. Жавобгарлик

XII боб. Якуний қоидалар

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги 57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ томонидан РҲ 06-24-17-95 «Суюқ аммиак ташиш учун мўлжалланган темир йўл цистерналаридан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари» асосида қайта ишлаб чиқилди.
57. Цистерналарга суюқ аммиак қуйиш операциясини бошлашдан олдин тўлдириш учун қўйилган цистерналарнинг рақамлари транспорт бўлинмасининг хулосасида (2-илова, 1-шакл) кўрсатилган рақамлар билан солиштирилиши, цистернанинг аммиак билан тўлдириш учун яроқлилиги тўғрисида бўшатиш-қуйиш пунктининг расмийлаштирилган хулосаси мавжудлигига ишонч ҳосил қилиниши, бўшатиш-қуйиш вентилларидаги тиқинлар олиб ташланиши, шланглар патрубкаларга уланиши ҳамда шлангларнинг патрубкаларга ишончли маҳкамланганлиги, қувурлар ва цистернадаги фланецли уланмаларнинг ҳолати текширилиши керак. Қуйишни бошлагунга қадар шланг цистернага герметик маҳкамланганлигини текшириш учун у коллектордан газсимон аммиак билан тўлдирилиши керак.
66. Қуйиш ва тўлдирилган цистерналарни кўздан кечириш натижалари аммиак тўлдирилган цистернани топшириш далолатномасида (4-илова, 3-шакл), шунингдек цистерналарни тўлдириш журналида қайд этилиши керак. Топшириш далолатномасининг бир нусхаси транспорт бўлинмасига қайтарилиши, иккинчи нусхаси эса топшириш далолатномалари жилдига тикилиши ва ушбу жилд рўйхатида қайд этилиши керак.
Цистерналар жўнатишдан олдин кўздан кечирилгандан кейин цистерналарни кўздан кечириш ва бўшатиш далолатномаси расмийлаштирилади (5-илова). Далолатнома иккита нусхада тузилиши, улардан бири бўшатиш-қуйиш пунктида қолдирилиши, иккинчиси эса цистерна билан бирга транспорт бўлинмасига юборилиши керак.
95. Мазкур Қоидаларнинг VI ва VII бобларида кўзда тутилган қуйиш ва бўшатиш операциялари пайтида босимни, цистерна идишидаги манометрни (гидравлик синовларда босимни назорат қилиш учун мўлжалланган) ечиб олиб, бўшатиш-қуйиш қувурларида ўрнатилган манометрлар орқали назорат қилишга рухсат этилади.

2-шакл

Цистернанинг тўлдириш учун яроқлилиги тўғрисида корхона бўшатиш-қуйиш пунктининг

ХУЛОСАСИ

1. Цистернанинг темир йўл №_________________________________________
2. Цистернанинг рўйхат №____________________________________________
3. Бўёқнинг мослиги_________________________________________________
4. Ёзув ва трафаретларнинг мавжудлиги________________________________
5. Навбатдаги техник кўрик муддати ___________________________________
6. Қулф-арматуранинг ҳолати_________________________________________
7. Сақловчи клапанининг ҳолати ______________________________________
8. Уч позицияли сатҳ ўлчагичнинг ҳолати_______________________________
9. Бегона маҳсулотнинг борлиги ______________________________________
10. Идиш ва арматура газсимон аммиак билан________МРа (kgf/cm2) босимга прессланган
11. Босим ўлчанган манометр №_______________________________________
12. Бўшатиш-қуйиш пунктида бартараф этилган нуқсонлар_________________
__________________________________________________________________
13. Яроқлилик тўғрисида хулоса_______________________________________
14. Аниқланган носозликлар__________________________________________
__________________________________________________________________
Босимдан_____________________МРа (kgf/cm2)гача озод этилди
Аммиакнинг____________________МРа (kgf/cm2) босими остида
Бегона маҳсулот____________________________________________________
Кўздан кечирилган ва синовдан ўтказилган сана_________________________
Имзолар:
Бўшатувчи-қуювчи____________________________

(Ф.И.Ш.)

Смена бошлиғи ______________________________

(Ф.И.Ш.)

Суюқ аммиак ташиш учун мўлжалланган темир йўл цистерналарининг кўздан кечириш ва бўшатиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Корхона____________________________________________________

«___» _________ 20 __ й.

1. Суюқ аммиак тўлдирилган_____________ дона цистерна «_____»_____________20 ____ й. етказиб
берувчи_____________________________________________________________________________________________________ дан олинди.

(юк жўнатувчи корхона номи)

Юкхат №____ «____»_________________________ 20 ______ й.
2. Қабул қилиб олинган цистерналар қуйидаги рақамларга эга:

Рақам

Рўйхат рақами

Бўшатишга рухсат * (рухсат этилади/рухсат этилмайди)

Бўшатилган дан кейин босим, МРа (kgf/cm2)

Бўшатилгандан кейин транспорт ҳолати** (жўнатишга тайёр/жўнатишга тайёр эмас)

1

2

3

4

5

6

* 4-чи графа цистернани кўздан кечириш натижалари бўйича тўлдирилади. Кўздан кечиришда цистернада бегона маҳсулот йўқлиги, цистерни ва арматура созлиги, цистернанинг бўёғи, фарқлаш тасмалари ва ёзувлари темир йўл талабларига жавоб бериши аниқланади.
Бўшатишга қаршилик қилмайдиган нуқсон ва носозликлар аниқланганда улар кўрсатилади (цистерна рақамини кўрсатган ҳолда):
____________________________________________________________________________________________________________________________________
**6-чи графа бўшатилган цистернани кўздан кечириш натижалари бўйича тўлдирилади. Кўздан кечиришда бўшатилгандан кейин цистернада барча зарур арматуралар, вентилларда тиқинлар мавжудлиги, ҳимоя қалпоқларининг жойига ўрнатилганлиги ва белгиланган назорат белгилари бўлган пломбирлар билан пломбаланганлиги аниқланади.
3. Кўздан кечирилган цистерналар тўлиқ бўшатилган ва кўрсатилган ҳолатда
аммиак жўнатувчи________________________га қайтариш учун топширилди.

(юк жўнатувчи корхона номи)

«___» __________ 20 __ й
Истеъмолчи цех ёки омбор ваколатли шахсларининг фамилиялари ва имзолари

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази