Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг
БУЙРУҒИ
ҚУДУҚЛАРДА ПОРТЛАТИБ - ТЕШИШ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган 2009 йил 5 январдаги 20-15-9/12-сон]
Ўзбекистон Республикаси «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги № 323 сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
1. Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб бориш бўйича йўриқнома тасдиқлансин.
2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Инспекция бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 5 январь,
2-сон
«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 5 январдаги 2-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
ҚУДУҚЛАРДА ПОРТЛАТИБ - ТЕШИШ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ БЎЙИЧА
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур йўриқнома қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини (ҚПТИ) амалга оширишда етакчи ҳужжат ҳисобланади. Бу ерда ҚПТИ амалга оширишдаги асосий талаблар, етакчи ҳужжатга (ЕҲ) мувофиқ белгилаб кўйилган, қудуқларда портловчи воситалардан (ПВ) фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда хал қилинадиган масала ва шартлар келтирилган.
Йўриқнома «Ўзбекнефтегаз» МХКга қарашли қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини бажарувчи барча геофизика корхоналарига мажбурийдир.
ЕҲда амалга оширилаётган бошқа низомлар баёнини такрорламаслик мақсадида йўриқномада қуйидагилар ёритилмаган:
a) «Қудуқларда геофизик изланишлар олиб боришнинг техник йўриқномаси»да ёритилган ҚПТИ ва умумий геофизика ишларида фойдаланиладиган аппаратура ва ускуналарни тайинлаш ва шарт-шароитларини самарали амалга ошириш;
b) шу йўриқномада кўрсатилган жинсларни тешиш намунаолгичлари ёрдамида саралаш масалалари;
c) «Геофизика ишларида қудуқ тайёрлаш техник шартлари» йўриқномасининг 1-иловасида баён қилинган қудуқ тайёрлашга талаблар;
d) фойдаланиш йўриқномаларида ёритиб берилган ва портлатиб-тешиш ускуналарининг (ПТУ) муайян турлари билан иш олиб боришнинг ўзига хос хусусиятлари;
e) «Портлаш ишларида ягона хавфсизлик қоидалари»да «Геологоразведка ишларида хавфсизлик қоидалари»да (Тошкент, 1997 й) ва «Нефтгазқазибчиқариш» саноатида хавфсизлик қоидалари»да келтирилган низомлар;
f) «Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб боришнинг техник йўриқномаси» вертикал сейсмик профиллашдаги (ВСП) портлатиш ишлари сейсморазведкасида ва қудуқлардаги бошқа кузатишларда татбиқ этилмайди.
I боб. УМУМИЙ ТАЛАБЛАР.
1-§. Иш таркиби ва тузилиши.
1. Портлатиб-тешиш ишлари (ПТИ) нефтда бурғилаш, газ ва фойдали қазилмалар каби барча турдаги қудуқларда кузатилади.
2. Фойдали қазилмалар конларини излаш, қазиб олиш ва разведкаларда қудуқларда портлатиб-тешиш ишларининг қуйидаги турларидан фойдаланилади:
a) кумулятив ва ўқли тешгичларда қатламни очиш;
b) қатламга портлашнинг таъсири;
c) қудуқларда портлатиш изоляция ишлари;
d) қудуқларни қуриш, текшириш ва ишлатишда ПТУдан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа техник операциялар.
3. Қудуқларни қуриш, текшириш ва ишлатишда ПТИ техник операцияларига қуйидаги иш услублари киради:
a) очиқ танада қудуқ кесимларининг геофизик тадқиқотлари мажмуаси;
b) очиқ танада қидирув ва разведка қудуқларининг синаб кўриши;
c) қидирув ва разведка қудуқларини синаб кўриш, мустаҳкамловчи қувурларни маҳкамлаш;
d) ишлатилаётган қудуқларни тугатиш;
e) қудуқларда таъмирлаш ишлари;
f) қудуқларда бурғ асбобларининг сиқиб қўйишини олдини олиш ва фалокат ҳолатларига барҳам бериш.
4. Очиқ танадаги қудуқларнинг геофизик ишлар мажмуида ПТИ усуллари тешиш намунаолгичлари билан жинсларни саралашда фойдаланилади.(23)
5. Излов ва разведка очиқ қудуқлари жинсларни синаш мажмуида ПТИ усуллари қатламларнинг ўтказилган оралиқ кесимларига портлаш таъсири учун қўлланилади.
6. Мустаҳкамловчи қувурлар билан маҳкамланган, ишлатилаётган ва излов разведка қудуқлари синовини тугатиш бўйича ишлар мажмуида ПТИ усуллари қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
a) берилган иш оралиғида қатламларнинг гидродинамик боғлиқлиги ва қудуқлар танасини қувурларни мустаҳкамлаш йўли билан тешиш;
b) тешиш оралиғида қатламларга портлатишнинг таъсири;
c) қудуқлар танасида ажратувчи портлатиш кўприкларини ўрнатиш;
d) қатламлар қудуқ туби атрофига ишлов беришнинг кислотали ва бошқа тур тешиш оралиғида портлатиш усулларини қатламга технологик бириктириш таъсирини жадаллаштириш.
7. Таъмирлаш ишлари мажмуида, шунингдек қудуқларда фалокат ҳолатларини олдини олиш ва тугатиш ишларида, ПТИ усуллари насос-компрессор ва бурғ қувурларини қисилиб қолишини тугатишда, новларнинг емирилишида, қувурлар носозлиги бўлган жойларда ажратилган тармоқ қисқа (труба) қувурлари ўрнатишда, қудуқ тубини тозалаш ва б .қ..ларда қўлланилади.
8. ПТИ бажарилаётганда, қуйидаги геофизика асбоб-ускуналаридан фойдаланилади:
a) бажариладиган ПТИ усулларига мувофиқ қудуқ портлатиб тешиш ускуналари (ПТУ);
b) ПТУ ишга туширилишини назорат қилувчи ускуналар, уни белгиланган чуқурликда ўрнатиш, ўзгартирувчи ва тўсувчи ускуналар;
c) портлатиш машиналари ва бошқа асбоблар;
d) ПТИ олиб боришда қудуқлар оғзини герметик беркитиш учун асбоб-ускуналар (масофадан бошқариладиган сурилма қопқоқлар, лубрикаторлар, огоҳлантирувчи асбоблар);
e) ПТУ тайёрлаш, издан чиққан портлатиш ускуналарини тугатиш ва тўхтатиш учун ёрдамчи асбоблар;
f) портловчи ашёлар ва ПТУни ташиш учун махсус техник воситалар;
g) қудуқларнинг геофизика ишларида тушириб-чиқариш жараёнларини олиб бориш учун белгиланган каротаж кўтаргич, кабель ва бошқа асбоблар.
9. ПТИ технологияси, усули ва техникасида бажариладиган ишнинг мақсадига мувофиқ қуйидагилардан фойдаланилади:
a) қудуқлар тўғрисида маълумот (чуқурлиги, ўлчами, тузилиши, бурғ ва қопқоқли асбоблар таркиби, ювиладиган суюқликлар параметри, иш оралиғида қатлам босими ва ҳарорати ва б. қ.)»
b) қудуқнинг очиқ танасида олиб борилган геофизика ишларининг натижаси;
c) қудуқдан танлаб олинган кернанинг ўрганилган маълумоти;
d) каротаж кабел ва қувурлар қатламсиновчиси томонидан олиб бориладиган, қудуқнинг очиқ танасида қилинган синов ва текширишлар натижаси;
e) қудуқларни цементлаш сифатига, гидрофизик ва гидродинамик изланишларнинг техник ҳолатига мувофиқ баҳолашда геофизик изланишлар натижаси;
f) қудуқларда илгари қилинган портлатиб-тешиш ишлари ҳақида маълумот.
10. Сифатли амалга оширилган ПТИ қуйидагиларни таъминлайди:
a) қудуқ кесимларини керн ашёлари билан ёритилишини оширишни;
b) қудуқларни синашда яратилган зарур шароитлар, келгусида амалга ошириладиган технологик жараёнлар самарали бажарилишда ва шу билан бирга қалин қатлам-коллекторларининг фойдаси, оқувчан моддалар туташ жойлашуви, ўтиш зоналарининг барпо этилиши, қатлам-коллектор ва қудуқларнинг маҳсулдорлиги каби геофизик параметрлар белгиларини ҳисоблашни;
c) фойдали қазилма конларидаги ишни тартибга солиш самарадорлигини оширишни;
d) ПТИ ишлари билан боғлиқ бўлмаган қудуқларни мустаҳкамлаш, синаш ва фойдаланишда бўладиган фалокатларни олдини олиш ва уларни бартараф қилиш учун кетадиган харажатларни камайтиришни;
e) қудуқларда ажратиш ва таъмирлаш ишлари учун сарф-харажатларни камайтиришни.
11. Портлатиб-тешиш ишларини бажарилиш сифатини баҳолашда:
a) ПТИ олиб бориш билан техник боғлиқ бўлган геофизик изланишлар натижалари;
b) Очиқ тана ва мустаҳкамловчи қувурларда амалга оширилган геофизик ва газгидродинамик изланишлари натижаларидан фойдаланилади.
12. ПТИ сифатсиз бажарилиши, ПТИ техник йўриқномасидаги талабларни бажармаслик, қудуқларни тайёрлаш ишларидаги техник тайёргарлик ва жараёнларда ПТУ фойдаланиш йўриқномасига амал қилмаслик шароитни оғирлашувига ёки фалокатга олиб келади.
2-§. Ишни лойиҳалаш ва ташкил қилиш.
13. Геологоразведка ва фойдали қазилма конларига ишлов бериш лойиҳаларида ПТИни амалга ошириш кўзда тутилади. Бунда, олиб бориладиган ишнинг шартлари келтирилган йиллик шартнома ва буюртмачининг бир марталик талабномасига биноан юритилади.
Бунда томонлар сифатида:
a) кон ва геология кузатув ташкилотлари ёки уларнинг таркибига кирувчи бурғ ва бошқа корхоналар (буюртмачи-корхона);
b) қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб борувчи геофизика корхоналари (пудратчи-корхона) иштирок этадилар.
14. Буюртмачи-корхона ҳамда пудратчи корхона билан тузиладиган шартнома геофизика ва портлатиб-тешиш ишлари соҳасида амалда бўлган бошқарув ҳужжатларига асосан тузилади (15,16).
15. Шартнома таркибига асосан пудратчи-корхона «Портлатиш ишларида ягона хавфсизлик қоидалари»да кўрсатиб ўтилган, ПТИ тур ва ҳажмларини ўз ичига олган қуйидаги буюртма-ҳужжат (паспорт)ни тузади:
a) қудуқ бўйича маълумот;
b) ПТУ бўйича маълумот;
c) геофизика ускуналари бўйича маълумот;
d) иш тартиби;
e) хавфсизлик чоралари.
16. Пудратчи-корхона ПТИ олиб боришда шартнома таркибига мос равишда ишнинг турлари ва ҳажмидан келиб чиқиб:
a) қудуқларда бевосита портлатиб-тешиш ишларини олиб борувчи гуруҳлар;
b) пудратчи-корхона ишлаб чиқариш омборида жойлашган, гуруҳни иш билан таъминлайдиган доимий бўлимлар (цех, майдон, омбор ва б.қ.)ни ташкил қилади.
17. Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини бажарувчи ва пудратчи-корхона таркибига кирувчи гуруҳлар қуйидаги ихтисослик бўйича бўлинишлари мумкин:
a) қудуқларда барча геофизик изланиш ва портлатиб-тешиш ишларини олиб борувчи комплекс (каротаж-тешгичли) гуруҳлар;
b) қудуқларда фақат портлатиб-тешиш ишларини олиб борувчи тешгичли гуруҳлар;
c) қудуқларда алоҳида турдаги портлатиб-тешиш ишларини олиб борувчи ихтисослашган гуруҳлар.
18. ПТИ олиб борувчи квалификацияланган ва ҳисобга олинган гуруҳлар таркиби амалдаги бошқарув ҳужжатларига асосан танланади (2,21).
19. Гуруҳларни иш билан таъминловчи геофизика корхоналарининг доимий бўлимлари қуйидаги ихтисосликлар бўйича бўлиниши мумкин:
а) портлатиб-тешиш ускуналари ҳолатини текшириш, уларни тайёрлаш, йиғиш ва ҳисобга олиш бўлимлари (доимий тайёрлов устахоналари ва ПВ омборлари);
b) ПТИ учун ишлатиладиган асбоб-ускуналарни техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва текширилишини олиб борувчи бўлимлар. Тегишли бўлимлар (устахона, цех ва майдонлар) гефоизика корхоналарининг геофизика ускуналарни техник таъмирлаш, хизмат кўрсатиш ва кузатишга ихтисослашган бўлиши мумкин;
c) майдонларда белгиланган тешишлар учун синов стендлари, чидамлилик ва зичлигини синаб кўриш ҳамда ПВ ва ПТУ қолдиқларини синаш ва йўқотиш майдонлари;
d) ПТИ олиб бориш учун гуруҳларга бериладиган, ҳисобга олинадиган ва сақланадиган ПВнинг харажат омборлари ва ишлатилмаган ортиқча ПВни қайтариш;
e) ишлаб-чиқарувчи заводдан олинган, ПВ харажат омборларини таъминлаш учун қўлланиладиган ПВнинг асосий базаси;
f) ПТИ олиб боришда ишлатиладиган, умумий мақсадда фойдаланиладиган геофизика аппаратларга техник хизмат кўрсатиш бўлимлари (кабел белгилаш майдонлари ва б. қ.).
20. ПТИ олиб бориш учун чиқиш, буюртмачи-корхонадан юборилган бир марталик талабнома орқали пудратчи-корхона томонидан амалга оширилади. Бир марталик талабномага мувофиқ, ПТИ олиб бориш пудратчи-корхонага тегишли ходимлар ва гуруҳ асбоб-ускуналари ёрдамида бажарилади.
21. Гуруҳларни иш жойига келишидан олдин бурғ (синовчи, таъмирловчи) бригадалари:
a) қудуқларни тайёрлашнинг амалдаги техник шарт-шароитларига мос равишда ПТИ олиб бориш учун қудуқ ва иш майдонларини тайёрлашни (23);
b) бурғ (синовчи, таъмирловчи) бригадаларига берилган, ПТИ ўтказилиши учун зарур техника ускуналарини тайёрлашни таъминлайди.
22. Қудуқларда портлатиб-тешиш ишлари олиб борилаётганда, геофизика бўлим ва навбатчиликларини мувофиқлаштиришни амалга оширувчи бурғ (синовчи, таъмирловчи) навбатчилик гуруҳлари ва албатта буюртмачи томонидан жавобгар вакил қатнашиши шарт. Навбатчилик буюртмачи вакил орқали қуйидагиларни таъминлайди:
a) гуруҳ бошлиқлари томонидан кўрсатилган бурғлаш чегарасидан геофизика ускуналарини тушириш, кўчириш ва ортиш билан боғлиқ ёрдамчи ишларнинг бажарилишини;
b) ПТИ бажаришда зарур бўлган бурғ (синовчи, таъмирловчи) ускуналари билан боғлиқ техник бошқарув гуруҳлари томонидан ўтказиладиган технологияланган жараёнларни.
23. ПТИ олиб боришда мажбурий шарт сифатида:
a) геофизика корхонаси бўйича портлатиш ишларини бошқариш ҳуқуқини ПТИни бажараётган гуруҳ бошлиғига буйруққа асосан бериш;
b) портлатиш ишларини бажаришга ҳуқуқи бўлган ишчи-ходимлар мавжудлиги;
c) ПТИ бажарувчи ишчи-ходимларни касбга оид ўргатиш ва ПТИга жалб қилинган ишчиларга йўл-йўриқлар бериш кўрсатилади.
24. Қудуқларда ПТИ олиб борилаётганда юз берган фалокатларни текшириш ва уларга барҳам бериш амалдаги йўриқномага асосан бажарилади (10).
25. ПТИ бажарилишида келиб чиққан ва фалокат сифатида (I ёки II тоифа) квалификацияланмаган ускуна ёки техник жараёнлардаги алоҳида носозликлар, геофизика корхоналари вакили ва буюртмачиларни ўз ичига олган комиссия томонидан текширилади. Бундан мақсад:
a) носозликлар сабабини топиш, оқибатларини бартараф қилиш, моддий зарарни аниқлаш ҳамда шунга ўхшаш носозликлардан огоҳлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
b) техник жараёнларда, ускуналарнинг ишлатилишида, меъёр ва хавфсизлик қоидаларига амал қилмасликнинг сабаб, вазият ва характерини аниқлаш, шу билан бирга йўл қўйилган носозликларга жавобгар шахсларни аниқлаш ва юзага келган оқибатларни белгилашдир.
3-§. Ишни олиб бориш шартлари.
26. ПТИ олиб борилишида қуйидаги шартлар ҳисобга олинади:
a) қудуқларни ўрнатиш ва иш жойига геофизика асбоб-ускуналарини транспорт воситаларида ташиш;
b) ПТИ олиб боришда қудуқлар оғзи асбобларини (бурғ, синовчи ва таъмирловчи) ҳозирлиги;
c) қудуқларнинг тузилишидаги хусусиятлар ва уларни тўлдириш;
d) қудуқларни цементланиш сифати ва мустаҳкамловчи қувурлар ҳолати;
e) ПТИ олиб бориш оралиғида термобарик шароитлар;
f) ПТИ олиб бориш оралиғида қатламлар тузилиши ва жинсларнинг сизилма-сиғими хусусияти;
g) қудуқлардаги қатлам ва гидростатик босимлар.
27. Қудуқлар жойлаштирилиши бўйича:
a) оддий якка қудуқлар;
b) шоҳсимон бурғилаш қудуқлари;
с) денгиз асосига, осма кўприкларига, ва сузувчи бурғларга ўрнатилган қудуқларга бўлинади.
28. ПТИ олиб боришда керакли бўлган қудуқ оғзи ва бурғ-ускуналарининг ҳозирланишини қўйидаги гуруҳларга бўламиз:
a) бурғилаш ускуналари ва доимий минора билан жиҳозланган қудуқлар;
b) кўчма минора ва синовчи ёки таъмирловчи ускуналар билан жиҳозланган қудуқлар.
29. Геологик-техник аломатларига кўра иншоотларнинг классификацияси йўриқномада кўрсатилган (6).
30. Мазкур шароитларда қудуқларда портлатиб-тешиш ишлари олиб бориш тақиқланади:
a) портлатиш ёки тешиш ускуналарини ишга туширишда учрайдиган тўсиқлар бўлганда;
b) портлатиш ёки тешиш ускуналари қулаши ва қисиб қолиши хавфи бўлганда;
c) лойиҳа бўйича кўрсатилган қудуқлар оғзини сурилма қопқоқлари йўқлигида;
d) портлатиш ёки тешиш ускуналарида ишлатиладиган портловчи моддалар босимига, портлатиш ишлари оралиғидаги босимга таъсир қиладиган ҳароратнинг керагидан юқори бўлганида;
e) ПТИ олиб бориладиган ёпиқ бурғ иншоотларидан ташқари, очиқда қилинаётган ишларда бўрон, кучли ёмғир, қуюқ туманда кўриш 50%дан кам бўлганда;
f) лубрикатор ишлатмасдан ютувчи эритма ва қуруқ газли қудуқларда;
g) хавфли зона ва иш жойларида қоронғулик тушгандан кейин етарли ёруғлик бўлмаганда;
h) Маҳаллий халқ депутатлари йиғини томонидан белгиланган очиқ жойларда ишлаш учун ҳаво ҳароратининг кескин пасайганида.
4-§. Портлатиб тешиш ишларини бажаришда умумий қоидалар
31. ПТИ амалга оширишдаги кўзда тутилган технологик жараёнларда ишлаб чиқариш қуйидаги ҳужжатлар талаблари билан мос келиши керак:
а) ишлаб чиқариш жараёнлари, ПТИ қудуқларда олиб бориладиган барча турдаги геофизика ишлари учун умумий бўлган «Қудуқларда олиб бориладиган геофизика изланишлари ўтказилиши бўйича техник йўриқнома»даги талабларга;
b) ПТИ олиб боришдаги ўзига хос ишлаб чиқариш жараёнлари мазкур йўриқнома ва «Портлатиш ишларида ягона хавфсизлик қоидалари»га (1);
c) ПТУни алоҳида турларини ишлатишда ўзига хос ишлаб-чиқариш жараёнлари ускуналардан фойдаланиш йўриқномасидаги техник талабларга (12, 22).
32. ПТИни ўтказишда бир марталик талабнома орқали комплекс ишлар ўз ичига:
a) геофизика корхоналаридаги ишлаб чиқариш омборларида тайёргарлик ишларини;
b) иш жойига ишчи ходимлар, портлатиш воситалари ва портлатиб-тешиш ускуналарни олиб боришни;
c) қудуқларда тайёрлов ишларини;
d) қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб бориш ва қудуқларда якунловчи ишларни;
e) ишлатилмаган ПТУни, ПВнинг қолдиқларини ва ишчи-ходимларни геофизика корхонаси омборига қайтаришни;
f) геофизика корхонаси омборида якунловчи ишларни олиб боришни олади.
33. Геофизика корхоналарининг ишлаб чиқариш омборларида тайёрлов ишлари.
1) Буюртма қабул қилиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш қуйидагича амалга оширилади:
a) буюртмачи корхона қудуқнинг техник ҳолати ҳамда портлатиб-тешиш ишлари учун талабнома юборади. Талабнома пудратчи-корхонанинг диспетчери томонидан қабул қилиниб, «ПТИ талабномаларини бажариш ва рўйхатга олиш дафтари»га ёзиб қўйилади.
b) ПТИ олиб боришга қудуқлар тайёрлиги талабномаси гуруҳ жўнаб кетишидан олдин тасдиқланган бўлиши керак, ёҳуд қудуқлар тайёр эмаслиги сабабли жўнаш ўз вақтида бекор қилиниши зарур;
c) қабул қилиб олинган талабномага асосан гуруҳга портлатиб-тешиш ишларини олиб бориш учун «Буюртма-наряд» паспорт (1-Илова ), ПТУ ва ПВ олиш учун «Наряд-йўлланма» (2-Илова ) ва йўл варақаси берилади. ПТИ билан геологик кесим оралиғини боғлаш учун гуруҳ бошлиғи илгари олиб борилган радиоактив каротаж (РК) диаграммасини олади.
2) Геофизик асбоб-ускуналарни техник ҳолатини текшириш ва тешгич станциялар лабораторияси (TCJ1):
а) умумий ҳолатининг ташқи кўринишидан ташкил топган юккўтаргичларни текшириш ҳамда алоҳида тугунлар (тушириб-чиқариш дастгоҳлари, коллекторлар, ускуналар) ва симларнинг беркитилгани, бутунлигини текшириш, беркитилиш қаршилигини ўлчашни (қудуқдан ташқарида 2.0 Мом дан кам бўлмаслиги керак);
b) каротаж станция лабораториясининг тайёрлигини — қудуқлардаги ишни ўзидагидек боришда куч чизиқлари беркитилганлиги ва ўлчов воситаларини текшириш. Шунингдек, беркитиш воситалари, фотоқоғоз, реактивларнинг борлигини текширишни;
c) тешиш станциялар лабораториясини текшириш — ПТУ йиғишда ишлатиладиган ускуна ва мосламалар, шу билан бирга ишлатиладиган асбобларни ўз ичига олади.
3) ПВ ва ПТУ қабул қилиб олиш.
Портлатувчи ишчи портлатиш воситалари ва портлатиб-тешиш ускуналарини харажат омборларидан ёки «наряд-йўлланма»да кўрсатилган, тайёрлаб қўйилган доимий устахоналар таркибидан олиши мумкин (3-Илова). ПВ ва ПТУ беришдан олдин уларни ташқи кўриниши, маҳсулотнинг ўзи, фойдаланиш ва кафолат муддати, йиғилиши текширилиши зарур. Электропортлагичлар, портловчи патронлар ва электрёнувчи асбобларда қўшимча электр қаршилиги ўлчанади (33).
Сақлаш муддати тугаган ёки навбатдаги синовдан ўта олмаган ПВни ишлаб чиқаришга бериш тақиқланади.
Портлатувчига кумулятив зарядни бериш ва ҳисобга олиш амалдаги йўриқномага мувофиқ бажарилади (3).
Электрпортлагичларга белги қўйиш ва уларни ҳисобга олиш амалдаги йўриқномага кўра олиб борилади.
34. Портлатиш воситалари ва портлатиб-тешиш ускуналарини иш жойига транспорт воситасида ташиш.
1) Олинган ПВ ва ПТУ иш жойига махсус транспорт воситаларида (ТСЛ) ёки умумий фойдаланишга тайинланган транспорт воситаларида, айнан шу мақсадга йўналтирилган Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган меъёрий ҳужжатлардаги талабларга:
автомобилда ташишда — «Портловчи воситаларни автомобил транспортида ташиш қоидалари»га;
темир йўл орқали ташишда — «Электр зарядланган юкларни ташиш қоидалари»га;
ҳаво йўллари орқали ташишда — «Хавфли юкларни ҳаво йўлларида ташиш қоидалари»га;
амал қилган ҳолда ташилади.
2) ПТУни иш жойига етказиш ва уларни қайтариш амалда белгиланмаган воситалар орқали бажарилади. Портловчи патронлар, электропортлагичлар, электрёнувчи ва зарядланган ПТУни жойлаштиришида уларни металл буюм ва мосламалар билан туташишига йўл қўймаслик, улардаги кўриниб турувчи симларини калта қилиб беркитиш зарур;
3) Транспорт воситаларида ПВ ва ПТУни жойлаштириш ва мустаҳкамлаш ишларида «Портлатиш ишларида ягона хавфсизлик қоидалари»даги талаблар бажарилиши зарур.
35. Қудуқларда тайёргарлик ишлари.
1) Иш майдони ва қудуқни тайёрлаш.
ПТИ олиб бориш учун қудуқ ва иш майдони буюртмачи томонидан қудуқ тайёрлашнинг амалдаги техник шартларига (ТШ) мувофиқ тайёрланади (23).
Қудуққа етиб келган гуруҳ бошлиғи иш майдони ҳозирлигини текширади ҳамда қудуқнинг геологик-техник ва геофизик маълумотларини аниқлайди.
Қудуқларни тайёрлашда ТШ бажарилганида, бевосита қудуқда буюртмачи вакили ва гуруҳ раҳбари томонидан «ПТИ ўтказилиши учун қудуқнинг тайёрлиги акти» (2-Илова ) имзоланади ва гуруҳ иш бошлашга киришади.
Портлатиб-тешиш ишларига қудуқларни тайёрлашда техник шартлар қисман бажарилмаса, буюртмачи ва пудратчилар раҳбарият билан келишилган қарорга мувофиқ қудуқнинг тайёрлигини текшириш актига камчиликлар қайд қилингандан кейингина иш олиб боришлари мумкин бўлади.
2) Қудуқларда ТСЛ ва юккўтаргичларни ўрнатиш.
Тайёрланган майдонларда ПТИ олиб бориш учун қабул қилувчи кўприклар томонидан қудуқ оғзидан 30 м дан кам бўлмаган масофада каротаж юккўтаргичлар ўрнатилади, ҳамда 20 м дан яқин бўлмаган масофада - суриладиган зарядланган устахона (перфоратор станциялар лабораторияси) шундай ўрнатилиши керакки, юккўтаргич бошқарувчиси қудуқ оғзини, ҳаракатдаги кабель ва йўналтирилган блокни яхши кўриб туриши керак (1, 17, 18).
Каротаж юккўтаргич тормозга қўйилган ва ғилдираклари тагидан таянч билан мустаҳкамланган бўлиши керак.
Тушириб-чиқариш операцияларини бажаришда кабел йўналтириш учун юккўтаргич йўналтирувчи ва осма блоклар билан боғланган бўлиши зарур. Бурғилаш минораси мавжудлигида осма блок тал системаси илгагига осилади. Осма блокда кабел таранглик кучини ўлчашни таъминлайдиган, таранглик қабул қилувчи ва узатувчи қурилма (датчик) ўрнатилади. Йўналтирувчи блок махсус қотирилган, доимо бурғ асосига бурғ роторидан 2 м дан узоқ бўлмаган масофада жойлашган тугунга мустаҳкамланади. Йўналтирувчи блокнинг мустаҳкамловчи тугуни қудуқнинг лойиҳаланган чуқурликдаги узунлигига тенг бўлган, каротаж кабел вазнидан 2,5 марта ошадиган юк оғирлигида синалади. ПТУни тушириш ва чиқариш тезлиги, ҳамда чуқурлигини ўлчаш учун йўналтирувчи блокка датчик ўрнатилади (23).
Қудуқда осма блокни мустаҳкамлаш учун доимий миноранинг йўқлигида, тушириб-чиқариш жараёнларидаги ўзиюрар агрегат «А-50»дан фойдаланилади. ПТИ олиб боришда тартибдан ташқари, фақат бурғ минораси ва ўзиюрар агрегат мавжуд бўлмагандагина блок мувозанатдан фойдаланиш мумкин. Вазни 50 кг ёки узунлиги 2 м дан ошиқ бўлган портлатиш-тешиш асбоблари қудуқ оғзида кўтарилиши ва юккўтарувчи механизмлар орқали туширилиши зарур.
Юккўтаргич электр занжири ишлаши учун саноат тизимининг 380 В дан юқори бўлмаган кучланиши билан таъминланади. Юккўтаргич ва перфоратор станциялар лабораторияси бурғ ертуташтириш чегарасига маҳкамланган, алоҳида эгилувчан кўпсим қисқичли очиқ электр симлар билан ертуташтирилиши зарур. Вилка бўлганда эса, юккўтаргич розетка орқали ертуташтирилган электр ўтказгичнинг қаршилик ўлчами йиғиндисига мувофиқ, бурғ ертуташтириш чегараси электроасбобларининг қуввати 100 кВА дан кўп бўлганда 40 м дан, қуввати 100 кВА кам бўлганда, 100 м дан ошмаганда ертуташтирилиши мумкин.
Куннинг қоронғи қисмида ПТИ олиб боришда, иш майдонидаги ёруғлик РД 39-4-220-79 меъёрига мос келиши керак (25).
36. Қудуқларда назорат қолиплари ва геологик кесимга тешиш оралиқларини боғлаш.
1) Қудуқнинг ўтказувчанлигини текшириш учун қудуқ танасининг назорат қолипини ўтказиш керак бўлади. Гидростатик босим ва бурғ эритмасининг ҳароратига оид маълумотлар бўлмаса, портлатиш ва тешиш ишлари оралиғида тешгич билан иш бошлашдан олдин (торпеда билан ва б. қ. портлатиш ишлари) ўлчаш ишлари ўтказилади; Р ва Т қолипларини қўшиб ўлчаш ишлари олиб боришга рухсат берилади.
Олдиндан қолиплар текширилмаганда, Р ва Т тўғрисида маълумотлар йўқлигида, берилган тешгич оралиғи ва портлатиш ишларида тешиш ва портлатиш ускуналарини ишга тушириш тақиқланади.
2) Қолипнинг узунлиги, айланаси ва вазни ишлатилаётган асбобнинг ҳажмига мос келиши керак.
3) Кабелни қолип билан тушириш ва чиқариш тезлиги қудуқ танасининг техник ҳолатидан келиб чиқиб, қолипнинг тури ва қудуқни тўлдириб турувчи қовушқоқ суюқликка қараб белгиланади, лекин 7000 м/с дан ошмаслиги керак. Қолип ва кабел ҳаракати тўхтаб қолса, охирги тушириш тўхтатилади, кабел ва қолип ўрами яхши ҳолга (керакли чуқурликда) келгунича ўраб тортилади, сўнг синаб тушириш амалга оширилади.
4) Қудуқ танаси бўйлаб қолип ҳаракатини юккўтаргичнинг чуқурлиги, тезлиги ва тортилиши бўйича кузатув панели назорат қилади. Қолипнинг ўтишидаги суюқлик, ўйиқ жой, сузиш майдонлари, устунлардаги ўтиш жойлари, устунлар бошмоғи сатҳи чуқурликка қараб белгиланади ва ПТУ туширилишида ҳисобга олинади. Тиқин ҳосил бўлиши билан (беркитувчи қоплама ва ўйиқ жойларда), тўсиқни қолип билан тешиш тақиқланади.
Қолип ўтмай қолганда иш, бурғ ускунасининг туширилишига тўсқинлик қилаётган тўсиқ олиниб, қудуқ ювиб ташлагунча тўхтатиб турилади.
5) Қолипни ПТИ интервалидан паст бўлган 10 — 15 м га ёки қудуқ тубидан қолипни узгандаги чуқурликни кўрсатувчи ҳисоблагичга, динамометр кўрсатгичлар ёки қия локатор муфталарга қараб чуқурликни белгилаш мумкин.
6) Қудуқ тубига кабел тушираётганда йўриқномада санаб ўтилган хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш керак (11). ПТУ ни насос-компрессор қувурларида тушираётганда эса, ҳар бир НКҚ устки қатламда ўлчанган ва қолипланган бўлиши зарур.
7) Тешиш ишлари оралиғини геологик кесимга боғлаш фақат радиоактив каротаж усуллари билан амалдаги йўриқномага мос равишда олиб борилади (6).
8) Кабелни назорат қолипи билан синаш учун туширишда ва геологик кесимга улашда, механизмлар, юккўтарувчи ускуналар, ердаги панелларни ўлчаш ускуналари ва бошқа назорат-ўлчов асбобларининг иш кучи лаёқати текширилади. Аниқланган носозликлар ПТИ бошлашдан илгари бартараф этилиши лозим.
37. ПТИ хавфли доираларини белгилаш.
ПТИ ни бошлашдан олдин, қудуқ оғзининг 50 м дан кам бўлмаган айланаси бўйича хавфли доирани кўрсатиб турувчи шартли белгилар қўйилиши зарур (1). ПТУ 50 м дан ортиқ қудуқ тубига туширилганда, хавфли доира айланаси 10 м гача қисқариши мумкин.
Шоҳларда бир вақтнинг ўзида бурғ ишлари, нефт қудуқларини ўзлаштириш ва ишлатиш олиб борилганда, хавфли доира қудуқ шоҳларини қуриш лойиҳаси белгиланиб, асбоб-ускуналарни жойлаштириш чизмасида кўрсатилиши зарур (7). Иш майдонлари денгиз асосида, осма кўприклар ва сузувчи бурғларда жойлашган бўлса, хавфли доира қудуқ қурилиши лойиҳасида белгиланади.
38. Қудуқларда ПВ ва ишга тайёрланган ПТУ ни сақлаш.
Қудуқларда ишлаш учун келтирилган ПВ ва ПТУ қудуқ оғзидан 50 м дан кам бўлмаган масофада махсус ажратилган жойларда ёки 20 м дан кам бўлмаган масофада жойлашган суриладиган заряд устахоналарида (тешиш лаборатория станциялари) сақланади.
39. ПТУни йиғиш ва ишга тайёрлаш.
1) ПВ ҳамда ПТУ билан ишлашни бошлашдан олдин, хавфли доира чегарасидаги огоҳлантирувчи белгилар мавжудлигини текшириш, шу билан бирга хавфли доирадаги одамларни кўчириш, ПТИ билан боғлиқ бўлмаган ишларни тўхтатиш зарур.
2) ПТУ ни йиғиш ва тайёрлашда ўзиюрар заряд устахонасидан (ТСЛ), шунингдек қудуқ яқинида жойлашган махсус турар жой (чодир, шийпон, уйча, омборхона) ёки бурғилашдан 20 м дан кам бўлмаган масофада узоқлаштирилган очиқ майдонлардан фойдаланилади.
3) Йиғилиб тайёр қилинган ПТУ қудуқ оғзига келтириб, кабел бошига улашга ва ўрнатиш воситаларига қулай бўлиши учун текис майдон (бурғилаш сатҳи)га қўйилади.
4) ПТИ да каротаж кабелдан фойдаланганда электрпортлаш тармоқларида йиғиш ишлари бошлангач, хавфли доира чегарасида бўлган барча электрўрнатгич, кабел, боғловчи ва бошқа очиқдаги ўтказгичлар токсизлантирилиши керак. Бу ҳолатда доирадан ташқарида бўлган, ишчилар кўзини қамаштирмайдиган, қуввати 36 В дан ошмайдиган (шамчироқларда) чироқчалар ўчирилмайди. Ишлаб чиқаришдаги насос-компрессор қувурларида тешгич билан тешиш ишлари ўтказилаётганда электр-ускуналар токсизлантирилмайди.
5) ПТИ бўлаётган хавфли доирада электрасбобларни ўчиришга имкон бўлмаган ҳолда, электрпортлаш тизимининг блокировка мосламасидан фойдаланиш керак (масалан, УБМ).
6) Саноат тизимидан энергия билан таъминланганда, бурғилаш электр тармоқдаги фалокат тартибидан ташқари ПТУ ни тешиш оралиғида муддатидан илгари ишлаб кетишини олдини олиш, электр муҳитининг таъсирини ва геофизик кабелнинг ўралишидаги қаршилик ўлчамини татбиқ қилиш керак.
7) ПТУ ни кабелга улашдан олдин, мажбурий равишда охирги ускунада электр кучланиш йўқлиги текширилиши керак. Текширишга сарфланган вақт 1 минутдан кам бўлмаслиги керак.
8) Тешиш ва портлатиш ускуналари бевосита қудуқ оғзида асбоблар ишга туширилишидан олдин ўрнатилади. Тасодифан ускуналар ишлаб кетишини олдини олувчи блокировка ишлатилганда, портлатиш (тешиш) ускунаси тешиш станциялар лабораторияси (суриладиган заряд устанохоналари)да ўрнатилишига рухсат берилади.
ПТУ ўрнатишни, ПТУ кабелга (электрпортлаш тармоқ) улашни ва портлатишни портлатувчи бажаради. ПТУ кабелга улаш жойида бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
9) ПТУ юзасида бўлган, электрпортлаш тармоғига уланган симларни текшириш тақиқланади. Электрёнувчи тармоқларда эса фарқли равишда, электр симларнинг бутунлиги ва қудуқларда ускуналар ўрнатилгунча, ўрнатилиб бўлгандан кейин ва портлатишдан олдин кўприкларнинг электр қаршилигини текшириш амалга оширилади (!)
40. Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини ўтказиш.
1) ПТУ қудуқларга тушириш ва уларни ишлатиш.
Портлатиш ва тешиш асбоб-ускуналарини қудуққа тушириш: чуқурлиги бўйича — кабелдаги махсус белгига, чуқурлик ўлчагич ёки махсус асбобларга; кабел таранглиги бўйича — динамометрга; тезлиги бўйича — тезлик кўрсаткичига қараб назорат қилинади.
2) Ускуналарни тушириш тезлиги ишлатишга тегишли русумдаги ускуналар фойдаланиш йўриқномасидаги белгиланган кўрсатмалардан ошмаслиги керак. Ускуналар сув сатҳига, ўйиқ жойга, тананинг кескин бурилишига, сузғич оралиғига яқинлашганда тезлигини икки баробар секинлаштириши керак.
3) Тешиш оралиғини очиш, кабел таранглигини диққат билан кузатган ҳолда пастдан юқорига қараб амалга оширилади. Бунинг учун чуқурлик кўрсаткичи, кабелдаги махсус белгилар, қия индикаторлар билан бошқарилган тарзда ПТУ қудуқ тубигача ёки очиш оралиғидан пастга туширилади ва геологик кесимга тешиш оралиғини улаш учун белгиланган вақтга қадар секин кўтарилади. Агар очилаётган қатлам сувли горизонт билан қопланса, у ҳолда ускуна шу горизонт шипидан 0,5 м дан кам бўлмаган баландликка ўрнатилади.
4) Қувурларда қулфли, муфтали боғлашга қарши ажратиш ёки узиш мақсадида торпедаларни ўрнатиш, шу билан бирга торпедаларни тутилиш аниқлагичи ва локатор билан бирга ишга тушириш қувурларни қисилиб қолиш зоналарини бўшатиш мақсадида амалга оширилади.
5) Қудуқларга тешиш ва портлатиш ускуналарини тушириб-чиқариш ишлари фақат электрпортловчи магистраллардаги (каротаж кабел) барча симлар ажратиб ўралгандагина мумкин бўлади.
6) ПТУЭ даги электр манбаларини ишонарли ишлаши учун, электрпортлаш тармоғи доимо ҳаракатда бўлган 1 А дан кам бўлмаган ток кучи билан, портлатишда эса 2,5 А дан кам бўлмаган ўзгарувчан ток билан таъминлаб турилиши зарур. Бунинг учун талаб қилинаётган ток манбаси электрпортлаш тармоғининг умумий қаршилиги ва тузилиш чизмасига биноан белгиланади. Электрпортлаш тармоғида қўшимча қаршилик ва чиқиб кетишини ҳисобга олган ҳолда, ҳисобланган кучлантиришни 1,5 баробар ошириш мақсадга мувофиқдир.
7) Тешиш ёки портлатишни ҳаракатга келтирувчи асбоблар «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси томонидан ишлатишга рухсат этилган ускуналар билан амалга оширилиши керак.
8) Портлатиш асбоб-ускуналари сақланадиган жойнинг калити фақат портлатувчида бўлиши керак. Бегоналарга бериш тақиқланади.
9) ПТУ билан тешгандан (портлатгандан) сўнг, тезлик билан электрпортлаш тармоғидан токни узиб, кабелни кўтаришга киришиш керак.
10) Қудуқ оғзига 100 м масофа қолганида ускуналарни (асбоб, учлик, юк ва б.қ.) кўтариш тезлиги пасайтирилиши керак.
11) Тешгични навбатдаги туширилишида, тешгичнинг берилган зичлиги ва туридан (узунлигининг таъсири) келиб чиққан ҳолда илгариги ҳолатидан баландроққа ўрнатилади. Тешгич туширилишининг бу тарздаги чуқурликларини аниқлаш кабелда вақтинчалик белгилар билан белгиланиб қўйилади.
12) Агар тешиш ёки портлатиш ускуналари қудуқнинг буюрилган чуқурлигига тушмаса, улар қайтиб чиқарилиши керак. Қайтариб чиқарилаётганда қудуқ олдида фақат портлатиш ишчилари ёки юккўтаргич механизмида ишловчи ишчилар бўлиши мумкин.
13) Тешиш оралиғини вазиятга қараб белгилаш.
Тешиб бўлинганда тешгич ускуна кўтарилгандан сўнг, насос-компрессор қувурларидаги тешгичлардан ташқари (НКҚ) ҳамма ҳолатларда шарт бўлган тешиш оралиғи вазиятга қараб белгиланади.
Тешиш оралиғини вазиятга қараб ўрганиш муфта локаторлари, индукцион нуқсонўлчагичлар ва электрҳароратўлчагичларда амалдаги йўриқномага асосан назорат қилинади (6).
41. Кучли ёмғирдан олдин гуруҳнинг эҳтиёт чоралари.
Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб борилаётганда кучли ёмғир эҳтимоли туғилса:
a) ёмғир тугагунча қудуқ тубига портлатиш ёки тешиш ускуналарини тушириб-чиқариш ишлари тўхтатилиши;
b) қудуқ юзасида очиқда бўлган портловчи воситалар, зарядланган портловчи ва тешувчи ускуналарни тезлик билан бурғилаш ва тешиш лабораториялар станцияларига олиб бориш ёки олдиндан тайёрланган ўраларга (табиий чуқурлик бўлмаса) 1 м чуқурликда қудуқ оғзидан 50 м дан кам бўлмаган масофада жойлаштирилиши зарур.
42. ПТИ носозликларни бартараф қилиш.
Тешиш ёки портлатиш ускунаси ишдан чиққан заҳоти, тезлик билан токдан узилиши ва коллекторда симлар беркитилиши зарур. Кейин ускуна юзага чиқарилиб, уни фойдаланиш йўриқномасида кўрсатилган тарзда қисмларга ажратилади.
43. Қудуқдаги якунловчи ишлар.
Қудуқдаги якунловчи ишларга қуйидагилар киради:
a) юккўтаргич ва ТСЛ ни омборга қайтаришга тайёрлаш. Бунинг учун асбоб-ускуналар тайёрлангач транспорт юкхонаси токчаларига жойлаб, маҳкамлаб қўйиш;
b) гуруҳ раҳбари томонидан «Қудуқда ПТИ бажарилгани ҳақида расмий ҳужжат» тайёрлаш. ПТИ буюртма-наряд ҳужжатида олиб борилган ишларнинг натижасини ёзиб қўйиш.
44. Ишдан чиққан ПВ ва ПТУ ни йўқотиш.
Ишдан чиққан, фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган ускуналар ва ПВ ни белгиланган тарзда йўқотиш учун омборларга қайтарилади. Портлатиш ишлари раҳбари иштирок этган ҳолдагина ускуна ва ПВ иш жойининг ўзида (омборга қайтармасдан) расмий ҳужжатга асосан йўқотилади.
45. Ишчи ходимларни, ускуналарни ва гуруҳ асбобларини геофизика корхонасининг ишлаб чиқариш омборига ташиш.
1) Қудуқдан гуруҳларни олиб кетишда худди келиш учун риоя қилинган хавфсизлик чораларига амал қилинади.
2) Ишлатилмаган тешиш ва портлатиш ускуналарини тармоқдан чиқариб олинади, ушбу ускуналарни геофизик корхона омборига олиб бориб асосий заряд устахонасига ёки ПВ сақлаш хонасига жойланади.
46. Геофизика корхонаси омборидаги якунловчи ишлар.
Омбордаги якунловчи ишлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
a) геофизика бўлимларнинг хизматига мос келадиган ҳужжатларни топшириш (ПТИни геологик кесимга улаш диаграммаси, ПТИ бажарилгани ҳақидаги расмий ҳужжат).
b) асосий заряд устахонасига ёки харажат омборига ортган портловчи воситалар ва ПТУ қайтариш;
c) кўп марта ишлатиладиган асбоб-ускуналарни омборга (цех, майдон ва б. қ. га) топшириш;
d) юккўтаргич ва ТСЛ ни тартибга келтириш (тозалаш ва ювиш).
47. Қудуқларда ПТУ билан бўладиган ишлаб чиқариш носозликлари ва ҳалокат ҳолатини олдини олиш.
1) Ишлаб чиқариш носозликлари ва ҳалокат ҳолатини бартараф қилиш учун:
a) бурғилаш ва қудуқ танасини тайёрлаш, тушириб-чиқариш ускунасини, ўлчовчи асбоб-ускуналарни созлигини текширишни;
b) ПТУ ва ПВ ишлаш учун танлаш, ПТУ тайёрлаш ва кабелга улашни;
c) геологик кесимга улаш, ПТУ ўрнатиш ва ишга тушириш, ишлаш омили ва тўлиқлигига баҳо беришни бевосита сифатли назорат қилиш керак.
2) ПТИ олиб боришда ҳалокатни бартараф қилиш ишлари геофизик гуруҳларнинг техник воситаларидан фойдаланган ҳолда, ҳамда кон ва бурғилаш корхоналарида:
a) каротаж юккўтаргич ёрдамида қисилиб қолган ПТУни кабелда тортиш ва бўшатиш йўли билан тузатиш, кабел бошига уланган жойдан узиш, қисилиб қолган ПТУни (мумкин бўлган ҳолда) бўшатиш ёки бузиш мақсадида кичкина ўлчамли торпеда билан портлатиб қудуқ тубига тушириш;
b) бурғ асбобларини ишлатган ҳолда, ПТУни овершот қувурларининг кабел тагидаги тармоқланган қисқа қувур тушириш ёрдамида бўшатиш, ПТУ қувурларда туширилган овершот ва шлипслар ёрдамида чиқариб олиш, кабелни бурғилаш лебедкаси ёрдамида узиш, қувурлар устунини итариш йўли билан ПТУ қудуқ тубига тушириш, узилган кабелни қувурларда тушириладиган «ерш» ва «бахтли илмоқ» ёрдамида тутиб олиш ва чиқариш ишлари амалга оширилади.
3) Алоҳида оғир ҳалокатлар содир бўлганда (очиқ фавворалаш ва б. қ.), махсус иш турлари ва техник мосламалардан, шу билан бирга махсус лойиҳада бажариладиган портлатиш ишларидан ҳам фойдаланилади.
II боб. ҚАТЛАМЛАРНИ ОТУВЧИ ТЕШГИЧЛАР БИЛАН ОЧИШ.
5-§. Асосий қоидалар.
48. Мустаҳкамлаш қувурлари билан қотирилган қудуқларда қатламларни очиш қувур деворларидан кесиб ўтувчи, цемент ҳалқа (ёки бир неча ҳалқалар) ва қатламда тугайдиган каналлар тузилишини ўз ичига олади. Ҳозирги пайтда қатламларни очишдаги асосий иш ҳажмини кумулятив ва ўқли отувчи тешгичлар билан амалга оширилади.
49. Тешгич билан отиш пайтида қудуқ ва қатламдаги босимнинг мос келишидан келиб чиқиб, очишни қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
a) тешиш оралиғида қудуқдаги босим қатлам босимидан паст ҳолатда депрессия босимда қатламларни тешиш усули;
b) тешиш оралиғида қудуқдаги босим қатлам босимига тенг ҳолатда мувозанатли босимда қатламларни тешиш усули;
c) тешиш оралиғида қудуқдаги босим қатлам босимидан юқори ҳолатда репрессия босим қатламларни тешиш усули;
d) юқорида кўрсатилган усуллар бирикмаси қудуқларда оралиқдаги олиб бориладиган бир нечта тешиш циклларида амалга оширилади.
50. Тешгични қудуққа тушириш:
a) қудуқларда геофизика ишларини олиб боришда ишлатиладиган асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда каротаж кабел билан;
b) қудуқларни бурғилаш, синаш ёки таъмирлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда насос-компрессор қувурлари билан амалга оширилади.
51. Қудуқдаги отувчи тешгичнинг ишлашини:
a) каротаж кабелда туширилганда — кабел орқали импульс электр токи бериб туриш йўли билан;
b) насос-компрессор қувурларида туширилганда — ишлатишга мўлжалланган тешгичнинг тузилишида кўрсатиб ўтилган уриб ҳаракатга келтириладиган ёки бошқача йўл билан ишлайдиган ускуналар таъминлаб турадилар.
52. Қатламларни тешгичлар ёрдамида очишнинг технологик жараёнларини белгиловчи асосий параметрларга қуйидагилар киради:
а) тешиш оралиғи — оралиқнинг юқори ва пастки чегараси жойлашуви, м;
b) бир марта тушириб чиқариш жараёнида тешиш зичлиги — тешгич узунлиги бирлигига заряд миқдори, теш./м;
c) тешишнинг якуний зичлиги — тешиш оралиғи узунлигига тешиклар умумий миқдори, теш./м;
d) тешишнинг такрорийлиги — қудуқда бир турдаги тешиш оралиғини қайта-қайта олиб борилганлиги умумий миқдори;
e) тешиш оралиғидаги ҳарорат, °С;
f) тешиш оралиғидаги босим, мПа;
g) локал қисилишни ҳисобга олган ҳолда, насос-компрессор қувурлари ёки мустаҳкамлаш устунининг ички энг кичик диаметри, мм;
h) қудуқни тўлдириб турувчи суюқлик зичлиги, қ/см3;
i) қудуқларнинг қиялик бурчаги, градус;
j) қудуқлар танасининг тузилиши — тешиш оралиғида устунлар сони, цементлаш сифати, тананинг коваклилиги ва б. қ.;
к) тешиш оралиғида кесимнинг кон-геологик хусусияти — қатлам босими, олдиндан айтилган қатлам флюидларининг таркиби, тешиш оралиғида қатламларнинг бир хиллик даражаси ва б. қ.. мустаҳкамлаш ёки насос-компрессор қувурларининг ички деворлари билан тешгич оралиғи — δ 10-3м (2-жадвал).
6-§. Иш усуллари.
53. Тешиш йўли билан қатлам очиш усулини танлашда отувчи тешгичларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади.
1) Тешиш зичлигининг чекланиши оқибатида ва қудуқ тузилишига кучсиз таъсирида депрессия ҳолатидаги насос-компрессор қувурлари билан (НКҚ) туширилган НКҚТ типлари орқали тешиш ишлари ўтказилганда, баланд ва ўрта ўтказувчан қатламларни очиш, бундай қатламларда қудуқ қиялиги бурчагига қарамасдан доира контурлари яратиш, қувур ташқарисининг цементланиш сифати ва қатлам босими меъёрдан чиққанлигини текшириш ўтказилиши тавсия қилинади (13).
Қуйидаги ҳолларда НКҚТ типидаги тешгичлар ишлатиб қатлам очишга рухсат берилмайди:
а) тешиш оралиғида отиш ишлари бажариб бўлингандан кейин НКҚ ни кўтармасдан, геофизик асбоб-ускуналарни тушириш мўлжалланган бўлса;
b) қатламдан мумкин бўлган қаттиқ фаза катта ҳажмининг оқими жараёнида юзага келган, ювилган суюқлик ёки жинс қолдиқларини қудуққа чиқариш имкони бўлса;
c) қувуроғзи беркитиш қопқоғи бўлмагани сабабли тажовузкор флюидларга тўйинган қатламларни очиш ва қудуқларда ишни қувуроғзи орқали ҳаракатга келтириш лозим бўлса.
2) Босимнинг депрессия ёки мувозанат ҳолатида НКҚ орқали туширилган ПР ва КПРУ типдаги тешгичлар билан, қудуқ қия бурчаги 40 °гача бўлган ҳамда қувур ташқариси сифатли цементланган қатлам босимининг аномал ҳолатидан мустақил тарзда бир хил ёки ҳар хил қатламларни очиш мумкин (14).
ПР ва КПРУ типдаги тешгичларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
a) контакт доираларини очишда, агар бу доиралар сифатсиз цементланган деб топилса;
b) тешиш оралиғида 2 тадан ортиқ мустаҳкамловчи қувурлар бўлганида;
c) тешиш оралиғи гилли ювувчи суюқлик билан тўлганда.
3) Босимнинг репрессия ҳолатида тешишда юпқақатли, ҳар хил ва бир хил қатламларнинг контакт доираларини очишда тешгич типлари ва тешиш воситалари йўриқномасига амал қилган ҳолда иш олиб борилади. Бу усулларни тажовузкор флюидларга тўйинган қатламларни очишда қўлланилади.
4) Очишнинг умумлашган усули репрессия ҳолатида тешиш орқали қатлам очишни депрессия ҳолатида қудуқлар суюқликка тўлган ва НКҚ билан туширилган ҳолатни ўз ичига олади. Умумлашган усулни ўтказувчанлиги паст ва зич қатламларда ишлатиш тавсия қилинади. Бунда алоҳида ҳар бир оралиғда тешгични бир марта туширганда 6-12 т/м тешиш зичлиги ҳосил қилинади. НКҚ туширилгандан сўнг, жадал қуритиш ишлари ҳамда депрессия ҳолатини сақлаб туриш 5 кундан кам бўлмаган муҳлатда давом этади. Тешиш ишларида эса кичкина ўлчамли ПР типдаги тешгичлардан фойдаланилади. Агар депрессия ҳолатида тешишдан сўнг кўзда тутилган миқдорга ета олмаса, депрессия ҳолатида тешиш зичлигини 10-20 кундан кейингина ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.
54. Отувчи тешгичлар билан қатламларни очиш сифати жиддий равишда қулай танланган катталикдаги депрессия ва репрессия ҳолатидаги тешишнинг флюид чўзилувчанлик таркибига боғлиқ.
1) Тешишдаги депрессия ҳолати катталиги чегараланган бўлиши керак. Бу ўз навбатида мустаҳкамланган қувур деворларидаги тешиш ўйиқларини жинсларнинг шлам билан тиқилиб қолишини, қатламнинг қудуқ олди доирасига оғир нефт бўлаклари ва газ конденсатини тушишини, таъсир босими тўсатдан ошганда қатлам зичланишига йўл қўймасликни таъминлайди. Газ ва газ конденсат қатламларни очишда депрессия катталигини қатлам босими катталигидан 10% га чегаралаш, нефт қатламларини очишда муносиб депрессия катталиги 2-3,5 мПа бўлиши ва 10 мПа дан ошмаслиги тавсия қилинади.
2) Тешишдаги репрессия миқдори тешиш ишларини олиб боришда ҳалокатсиз ишлашни, қудуқларда ҳалокатли фавворалашни, ҳамда қатламга катта ҳажмда суюқлик оқиб киришини тўхтатишни таъминлайди. Бунинг учун қудуқдан суюқлик қувури гидростат босими қатлам босимидан:
a) қудуқ чуқурлиги 1200 m гача бўлганда 10 — 15% га, лекин 1,5 МРа дан ошмаслиги зарур;
b) қудуқ чуқурлиги 1200 m дан 2500 m гача бўлса 5 — 10% га, 2,5 МРа дан ошмаслиги зарур;
c) қудуқ чуқурлиги 2500 m дан кўп бўлганда 4 — 7% га, 3,5 МРа дан ошмаслиги зарур бўлган миқдорда оширилиши мумкин.
Регрессия ҳолатини оширишга интилиш нафақат тешиш ишларида хавфни оширади, балки тешиш ва қатлам ёришдаги ҳалокат фаввораси отилишига ва қудуққа тезлик билан қатламдан газ ва газ суюқликлари оқиб киришига шароит яратиб беради.
55. Тешгичлар билан қатлам очишнинг техник процесси тешишдаги қудуқларни тўлдириши мумкин бўлган суюқликларга бўлган эҳтиёжларни ўз ичига олади.
1) Депрессия ҳолатида қатлам очишда, қудуқ тубидан зарб тўлқини қайтиши ва портлатиш маҳсулотларини кенгайиши вақтинчалик репрессия ҳолатини юзага келтиришини ҳисобга олиш зарур. Бундан ташқари қатлам флюидларини қудуқ суюқлиги билан аралашиб кетиши қудуқ танасида кристалгидрат тиқин ва қовушқоқлиги юқори секинсурилувчи бирикмалар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун депрессия ҳолатида тешишдан олдин НКҚ бошмоғи ёки ПНКҚ тешгичлари НКҚ билан шундай чуқурликкача туширилиши керакки, тешиш оралиғи ва ундан 100-200 м юқорида бўлган ҳолда суюқликни махсус тузли эритмаларга алмаштириш имкони қолиши керак. Суюқлиги алмаштирилган тешгич ёки НКҚ мос ҳолда қудуқ оғзига ўрнатилади ва депрессия ҳолати яратишга киришилади.
2) Репрессия ҳолатида қатлам очишда қудуқ тубигача ювилган НКҚ тушириш лозим. Шундан сўнг қудуққа эритмалар ёки нефт асосидаги эритмалар (инверт эмульсия) билан бойитилган 3 — 5 m3 сув ҳайдалади. Ҳайдалган суюқлик тешиш оралиғи ва ундан 100-150 m баландда қудуқ танасини тўлдиришни таъминлайди. Шу билан бирга суюқликни бутунлай тузли эритмага алмаштириш қудуқдаги зичликни оширишни таъминлайди. Хлорли кальций ва хлорли рух туз эритмаларидан фойдаланилганда, очиқ детонация занжири бор бўлган ПКС, ПКСУЛ ва КПРУ типдаги тешгичларни ишлатиш тавсия этилмайди. ПНКТ типдаги тешгич билан репрессия ҳолатида қатламларни очишда, тешиш оралиғи ва ундан 100-200 m баландликда суюқлик алмаштирилиши НКҚ ни тешгич билан туширгандан сўнг амалга оширилади.
56. Тешиш орқали қатламларни очиш ва қудуқларни кўзда тутилган суюқлик таркиби билан тўлдиришда қўлланилган усулларга мос келадиган отувчи тешгичнинг энг қулай ўлчамли типи 1-жадвалга асосан белгиланади. 1-жадвалдан фойдаланганда бевосита унинг тузилиш хусусиятини ҳисобга олиш зарур. Жадвалда тикка ва ётиқ чизиқлар кесишган қаторларда битта ёки бир нечта сонлар бор бўлиши мумкин. Битта сон шу бўлакда кўрсатилган барча типдаги тешгичлар параметрларининг бир хиллигини кўрсатади. Ётиқ чизиқда кўрсатилган ва нуқта-вергул билан ажратилган иккита сон, шу тикка чизиқда жойланган иккита тузилиш ва ҳар хил фойдаланиш шартларига эга тешгичлар мавжудлигини кўрсатади. Ётиқ чизиққа жойлаштирилиб, чизиқча билан ажратилган иккита сон шу бўлакнинг тикка бўлимида жойлашган тешгичларни шартлари ўзгариши меъёрини кўрсатади. Тикка чизиқда иккита ёки учта сонлар шу бўлакдаги барча тешгичлар параметрини кўрсатади. Бунда тепадаги биринчи тешгичга, биринчи тепадаги параметр, иккинчисига — иккинчи ва ҳ. з. мос келади. Агар ётиқ чизиқ ва тикка бўлак кесишган жойда ётиқ чизиқ билан бўлинган икки гуруҳ сонлар бўлса, мазкур тикка бўлакда жойлашган чизиқ устидаги параметрлар юқоридаги биринчи тешгичга, чизиқ тагидаги параметрлар иккинчи тешгичга тааллуқли бўлади.
57. Отувчи тешгич ўлчам типини танлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1) Дастлаб керакли термобарик шароитларда ишлатиш мумкин бўлган отиш тешгичларининг барчаси танлаб олинади.
2) Танланган гуруҳдан ишлатишга яроқсиз бўлган тешгичлар санаб ўтилган сабабларга кўра чиқариб ташланади:
a) 2-жадвалда келтирилган НКҚ ёки мустаҳкамловчи қувурлар ва тешгич орасида тор тирқишлар етарли эмаслигида;
b) қудуқ қиялиги бурчаги катталигида (кабелда туширилган барча тешгичлар қудуқ қиялиги бурчаги 40° дан кўп бўлганда ўтиши қийинлашади);
c) тешиш оралиғида иккитадан ортиқ мустаҳкамловчи устунлар бўлганда;
d) мустаҳкамловчи қувурларда сезиларли камчиликлар бўлганида ва флюидлар орасига яқин жойнинг сифатсиз цементланганида;
e) қатлам флюидларидаги тажовузкор таркибда (водород сульфиди ва б. қ.);
f) отиш ишлари ўтказилгандан кейин тешиш оралиғида геофизик асбоб-ускуналарни туширишга зарурат бўлганида;
g) тешиш оралиғида гидростат босимнинг етарли эмаслигида (ПНКТ ва ПКО учун);
h) қатламдан катта ҳажмдаги шламлар ва ювилувчи суюқлик қаттиқ фазасини чиқариш кутилганда.
3) Қолган тешгичлар орасидан яхши ишлайдиган ва тешиш имкони катта бўлганлари танлаб олинади. Бунда тешгичларнинг мазкур хусусиятлари ҳисобга олинади:
a) Мустаҳкамловчи қувурлар деворларида нуқсон бўлганида, цемент тошлари сифатсизлигида ва туташ доиралар очишда ПНКТ, ПК, ПКО ва ПКОТ типдаги тешгичлардан фойдаланиш мумкинлиги;
b) алоҳида тешгич типлари учун, уларнинг иш бошлаши мумкин бўлган гидростат босимнинг энг кам миқдори мавжудлиги;
c) ПНКТ дан фойдаланганда оқимнинг жадаллашуви ва тешиш зичлигининг ошишида НКҚ тешгич корпуси билан бутунлай чиқариш талаб қилингани;
d) юпқақатли қатламларни очишда ва қатлам ёриш йўли билан қатлам флюидини жадаллаштиришда фойдаланиш тавсия қилингани.
58. Тешиш оралиғининг аниқ ҳолатини белгилаш муфта локаторлари (МЛ), индукцион нуқсонўлчагичлар (ДСИ), электриссиқўлчагичлар билан қудуқ ўлчамларини ўтказиш ва б. қ. усуллар билан амалга оширилади.
1) МЛ дан қатлам очишда 1-жадвалда келтирилган барча тешгичлар ишлатилганда фойдаланиш мумкин.
2) ДСИ дан мустаҳкамловчи қувурлар деворида дарз ҳосил қиладиган ва тешиш оралиғида мустаҳкамловчи қувурлар йўғонлигини оширадиган корпуссиз катта кучли тешгич ишлатилганда фойдаланилади (ПКС 105, ПКСУЛ 105, КПРУ тешгичлари).
3) Иссиқўлчагичдан (термометрия) тешиш оралиғидаги қўпол хатоликларни бартараф қилиш учун фойдаланилади ва стандарт иссиқўлчагичлар билан амалга оширилади (ТЭГ-36, ТЭГ-60, Т-5, ТР-7). Кесимга термограмма улашни аниқлаш учун иссиқўлчагични (термометр) тушириш ва чиқаришда харорат рўйҳатга олинади. Тешгичнинг охирги отиши ва ҳароратни рўйхатга олиш ўртасидаги вақт 3 соатдан ошмаслиги керак.
4) Ҳар доим бир хил оралиқда кўп марта тешгич ишларини олиб боришда, отишгача бўлган оралиқнинг аниқ ҳолатини белгилаш учун иссиқўлчагичдан фойдаланиш усули қуйидаги радиоактив каротаж усуллари билан комплекс равишда:
a) терриген жинслардан бўлган тешиш оралиқларида гамма-каротаж усули билан;
b) карбонатли жинслардан бўлган тешиш оралиғида нейтрон каротаж усули билан амалга оширилади.
III - боб. ПОРТЛАТИШ УСУЛЛАРИ БИЛАН ОҚИМНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ.
7-§. Асосий қоидалар.
59. Қатламга портлатиш таъсири вазифасига:
a) қидирув, синов ва фойдаланиладиган қудуқларда қатлам флюидлари оқимини жадаллаштириш;
b) ҳайдаш қудуқларида қатлам сўрилувчанлиги ошириш киради.
60. Қатламга портлатиш таъсирида қуйидагилар қайта ишлаш объекти бўла олади:
a) мавжуд қудуқларда кесим оралиғларини тешиш орқали очиш;
b) синалган, ишлатилган ва фойдаланилаётган очиқ тубли қудуқларнинг тайёр бўлмаган кесимлари.
61. Қатламга портлатиш таъсирида:
a) ПГДБК типидаги босим порохли генератори (9);
b) АДС типидаги босим аккумулятори;
c) ҳар хил турдаги портлатгичлардан (мазкур йўриқноманинг 5 бўлими) фойдаланилади.
62. Порохли генератор ва босим аккумуляторларни ишлатиш доираси яратилаётган қудуқ босим ҳажмига ва порохли заряднинг ёниш жараёнига қараб белгиланади. Ишлатилаётган босим порохли генератори ва аккумуляторлар типлари ҳақидаги маълумотлар 3-жадвалда кўрсатилган.
Порохли генераторлар ва босим аккумуляторлари қуйидаги мақсадларда ишлатилади:
a) ПГДБК-ЮОМ, ПГДБК-150М типидаги босим генераторлари ва АДС-6 типидаги босим аккумуляторлари қатлам ёриш учун;
b) АДС-5 типидаги босим аккумуляторлари асосан қудуқ туби доираларига иссиқлик бериш учун.
63. Қудуқларда порох зарядини ёндириш йўли билан қатлам ёриб портлатиш натижасида, қатламда қолдиқ дарзлар вужудга келтириш учун зарур бўлган босим юзага келади. Қудуқда порох зарядлари ёндирилганда қатлам туби доирасига ишлов бериш таъсири билан бирга босим узилиб-узилиб туриши билан боғлиқ гидродинамик вазифалар ёрдамида қудуқ танасидан чиқаётган суюқлик ва ёнувчи моддаларнинг иссиқлик ва кимёвий таъсири амалга оширилади.
64. Қатламнинг портлатиш таъсири техник жараёнининг асосий параметрлари қуйидагилар:
a) қатламга отиш таъсири оралиғи тешиш оралиғини пастки ва юқори чегаралари жойлашуви;
b) босим генератори (аккумулятор) ўрнатиш ва порох заряди вазни оралиғи;
c) портлатиш таъсири оралиғида тешишнинг охирги зичлиги;
d) портлатиш таъсири бўлиниши — портлатиш таъсири жараёни умумий сони қудуқдаги ҳар бир ўша оралиғга бўлинади;
e) қудуқдаги термобарик шароитлар;
f) мустаҳкамловчи устунларнинг ички айланаси;
g) қудуқ танасини тўлдириб турувчи суюқлик таркиби;
h) қатламга портлатиш таъсири оралиғида туташган майдонни цементланиш сифати;
i) қатламга портлатиш таъсири оралиғида баландлик ва қатлам босими;
j) қатламга портлатиш таъсири оралиғида кесимнинг геологик-кон хусусиятлари, шу билан бирга кўзда тутилаётган газгидродинамик тадқиқот маълумотлари.
8-§. Иш усуллари
65. Порохли генераторлар билан портлатишда тоғ жинсларига бевосита таъсир қиладиган босим, тешиш каналлари орқали суюқлик ҳаракатида вужудга келадиган қудуқ босимидаги ўлчам йўқотиш босимидан кичик бўлади. Бундай йўқотишларни камайтириш учун қатламга портлатиш таъсири ўтказишдан олдин, портлатиб ишлов бериш оралиғида қўшимча тешиш ишлари ўтказилиши зарур. Қўшимча тешиш ўтказилаётганда қуйидагилар тавсия қилинади:
а) оралиқда яхшиланган коллектор хусусиятлари ва табиий дарзлилиги бўлган ишлов бериш майдонлари бор бўлганда, қўшимча тешиш майдонлари бор бўлганда, қўшимча тешиш ана шу майдонларнинг бирида 2-3 m қалинликда радиоактив каротаж ёки бошқа геофизик тадқиқот усуллари маълумоти ёрдамида амалга оширилади;
b) табиий дарзлилик доирасини ажратиш мумкин бўлмаган зич жинсларнинг портлатиш оралиғини қайта ишлашда қўшимча тешиш ҳар бир оралиқда ўтказилади;
c) оралиқлар бир нечта бўлганда, тавсия қилинган портлатиш таъсирини ёриш кўп марта бажарилади. Бунда қўшимча тешиш ва портлатиш таъсири алоҳида оралиқлар бўйича, пастдан юқорига бўлган тартибда амалга оширилади. Портлатиш таъмири учун керак бўлган ПТУ ни қўшимча зичланган тешиш майдонидан 2 — 4 m баланд оралиқ масофасига ўрнатилади. Ўрнатиш радиоактив каротаж маълумотидаги чуқурлик билан боғлиқ ҳолда олиб борилади.
66. Порохли газ билан ишлов бериш оралиғи таъсири ва унинг самарадорлигини белгилайдиган, қатламларга портлатиш таъсиридаги ПТУ нинг асосий параметрлари бўлиб:
a) қудуқда яратилган энг катта босим;
b) порохли заряд ёндирилганда вақт бўйича босимнинг градиент ўзгариши;
c) дарзга суюқлик ва газ ҳайдаш, ҳамда қатлам тубида дарзнинг тарқатилиши давомидаги вақт;
d) қудуқдаги ортиқча босимни чиқариш пайтида дарзларга оқиб кирадиган суюқлик ва газ миқдори кўрсатилади.
67. Қудуқда порох заряди ёндирилганда мавжуд бўлган босим миқдори, суюқлик ва газнинг қудуқ ва қатлам юқорисига қараб дақиқа ичидаги ҳаракати ва ўзининг вазнига боғлиқ.
68. ПГДБК типидаги босим генераторлари билан ишлаш 2 босқичда олиб борилади. Ҳар бир босқичда заряд миқдорини танлаш 4 ва 5- жадвалга биноан ишлаб чиқилади.
1) Агар порох зарядларини ёнишида ишлаб чиқарилган босимни биринчи марта қайта ишлов бериш жараёнида тоғга яқинлиги сабабли қатламга озгина бўлса ҳам суюқлик кирса, иккинчи босқичда ишлашдан олдин тешиш оралиғида яна қўшимча тешиш амалга оширилади.
2) Агар бир марта ишлов беришда қудуқдаги босимни тоғ сатҳигача кўтара олмаса, қатламга кираётган суюқлик бундан дарак беради, у ҳолда иккинчи босқич амалга оширилади.
3) Агар иккала босқичдан сўнг ҳам қудуқдаги босимни тоғ сатҳигача кўтара олинмаса, порох зарядини ошириш шарти билан қайта ишлов бериш бажарилади.
69. АДС-6 аккумулятор заряд миқдорини нефт қудуқлари АДС-6 босим аккумуляторлари порох заряди вазни учун берилган номограмма асосида танланади (6 -жадвал).
70. Қатламга портлатиш таъсирининг самараси бевосита қудуқ танасидаги суюқлик таркибига боғлиқ.
1) ёриш суюқлиги сифатида хлорли кальций эритмаси ишлатишни, зарур бўлганда қудуқ суюқлик устуни босими кўтарилганда бромли кальций тузлар ва хлорли рух эритмасидан фойдаланиш тавсия этилади;
2) Қатламларга портлатиш таъсирини кимёвий ишлов бериш билан бирга олиб боришда, қудуқ туби доирасига ёриқ суюқлиги сифатида карбонатли кесимларда туз-кислотали эритма ва нефт-кислота эмульсияларидан, терриген кесимларда эса гил-кислотали эритмалардан фойдаланиш мумкин.
71. Қудуқ тубига кимёвий ишлов беришини қатламга портлатиш таъсири билан бирга олиб борилганда кислотали эритма ва эмульсиялардан кетма-кетликда фойдаланиш амалга оширилади.
72. Қатламларга портлатиш таъсири цементланиш сифати юқори бўлган ва мустаҳкамловчи устунларда шикастланиши бўлмаган қудуқларда олиб борилади.
73. Қатламларда портлатиш таъсири ўтказишдан олдин қудуқдаги суюқлик сатҳи қудуқ оғзидан 50-60 м дан кўп бўлмаган масофада бўлиши керак.
IV боб. ҚУДУҚЛАРДА ПОРТЛАТИШ АЖРАТИШ ИШЛАРИ.
9-§. Асосий қоидалар.
74. ПТУ ишлатиш билан биргаликда қуйида санаб ўтилган ажратиш ишлари олиб борилади.
1) Берилган оралиқда тешиш мустаҳкамловчи қувурларни очиш йўли билан қувуроғзи цемент ҳалқасининг бутунлигини тиклаш ва тешиш йўллари орқали навбатдаги цементли эритмани юбориш. Шу каби ишлар олиб борилганда ПТИ техникаси, иш усуллари ва технологияси қатламларни отиш тешгичлари билан очишда ишлатилиши билан бир хилда олиб борилади (мазкур йўриқноманинг §-5 бўлимига қар.).
2) Цемент эритмаси билан тўлдирилган цементли ажратиш кўприкларини кабелда желонка тушириш йўли билан ўрнатиш. Белгиланган чуқурликда қудуқ тубининг бузилишига ва у ерга цемент эритмасининг ўзи қуйилишига олиб келадиган, желонканинг пастки қисмида жойлашган қўпориш патрони портлатилади.
3) Қудуқларда портлатиш пакерларини ўрнатиш.
Портлатиш пакерлари билан ишлаш вазифасига қуйидагилар киради:
a) фойдаланилаётган, текширилган ва ҳайдаш қудуқларидаги ёнма-ён объектларни бўлиш учун ажратиш кўприкларини ўрнатиш, фойдаланилаётган қудуқ қатлам бўлакларини ажратиш, қудуқларни вақтинча беркитиш, уларнинг ўз-ўзига қуйилишини, газланишини олдини олиш ва х. з.;
b) қудуқнинг иккинчи танасини бурғилашда ёки қувурларда туширилган қатламсиновчининг қуйи жойини бўшатишда оғдиргич учун сунъий таянч ўрнатиш;
c) пастки қатламдан фойдаланилаётганда юқори қатламни ажратиш учун, ишлатилаётган ва ҳайдаш қудуқларида ажратувчи қувурларни ўрнатиш;
d) асосий ва қўшимча устунлар орасидаги ҳалқа тирқишини зичлаш (насос-компрессор, кичкина айланали мустаҳкамловчи устунлар);
e) қувур ташқариси цементининг зичлиги ва мустаҳкамлигини тиклаш;
f) пакерости доирасида навбатдаги қатлам гидропортлатишини амалга ошириш учун портлатиш пакери ўрнатиш;
g) тезоқар насосдаги оқимни жадаллаштириш учун портлатиш пакери ўрнатиш ва б. қ.
75. Қудуқларда портлатиш ишларини олиб боришда ҳар хил типдаги портлатиш пакерларидан фойдаланилади
1) Босими кутилмаганда 15 МРа гача тушиб кетган ва пакер ўрнатиш оралиғида гидростат босими 68,6 МРа гача бўлган ишлатилаётган ва ҳайдаш қудуқлари асосий фойдаланиш соҳаси ҳисобланган ВП типли портлатиш пакери. Бу пакерни алоҳида ёки қўшимча цемент эритмаси қуйиб ишлатилади (агар қудуқда тажовузкор эритма кутилса ёки босим мумкинлик даражасидан тушиб кетса);
2) Босими 50 МРа гача ва ундан кўпроқ тушиб кетадиган чуқур текшириш қудуқлари асосий фойдаланиш соҳаси ҳисобланган ВПШ типидаги портлатиш пакери. Мазкур пакерни алоҳида ва қўшимча цемент кўприклар билан биргаликда(торпедалаш, кумулятив тешгич тўлқини ва тажовузкор эритма таъсири кутилганда) ишлатиш мумкин;
3) Гидростат босим, ҳарорат юқорилиги ёки босим тушиб кетиши натижасида ВП пакерини ишлата олмасликда, мустаҳкамловчи қувурларнинг ички айланасида (диаметр) ПТУ нинг мазкур типларда мумкинлик даражаси ошиб кетганлиги сабабли ВПШ пакеридан фойдаланиш мумкин бўлмаганда ПВЦ портлатиш пакери ишлатилади;
4) ПВР 48 типидаги портлатиш пакери айланаси 73 mm ва ундан кўпроқ бўлган насос-компрессор қувурлари орқали берилган ораликда туширилиши мумкин. Ушбу ҳолатда қудуқларга кўп марта ишлатиладиган махсус ускуналар ёрдамида кичкина ўлчамли колонка билан цементли эритма қуйиб, цементли кўприк ясашда керак бўладиган олдиндан таянч яратувчи ҳаракат-дастак тизими туширилади. ПВР 48 типидаги портлатиш пакеридан мақсадга мувофиқ бўлган ажратиш кўприкларини ўрнатишда насос-компрессор қувурларини кўтаришга шошилмасдан, айниқса бир-бирига яқин турган иккита қатламни ажратиш керак бўлганда фойдаланилади. ПВР 48 пакери ёрдамида сифатли иш даражасига эришиш учун, кўприк ўрнатиш оралиғида суюқлик оқиб кириши ва газланишни бутунлай тўхтатиш зарур.
5) КВП типидаги портлатиш пакеридан қудуқда ажратувчи қисқа қувур ўрнатишда фойдаланилади. КВП пакери ўрнатиш натижасида қудуқ танасида ўтиш оқимининг сезиларли камайиши юзага келади, бу эса КВП нинг фақат фойдаланилаётган қудуқларда ишлатилишига сабаб бўлади.
6) ПВЭ типидаги портлатиш пакери асосий ва қўшимча қувурлар орасидаги ҳалқа тирқишларини зичлашда ишлатилади. ПВЭ пакери қўшимча қувурнинг ўтиш оқимига эквивалент бўлган, ўзи орқали геофизик асбоб-ускуналарни, насос-компрессор қувурларни ва б. қ. ўтказиш имконини берадиган ўтиш оқимига эга.
7) Қувуролди цемент ҳалқаси зичлиги ва мустаҳкамлигини тиклаш ПВЦ типидаги пакер билан зич боғланган насос-компрессор қувурлари орқали босим остида цемент эритмаси юбориш билан амалга оширилади. Пакердаги тескари клапан мавжудлиги суюқликни ўтиши шароитида пакерости ва қувур ортида цемент эритмасининг қотишини таъминлайди. Пакер остига цемент эритмаси қуйилгандан кейин, цемент эритмаси қолдиқларини ювиб ташлаш учун насос-компрессор қувурлари пакер устига кўтарилади.
8) Шу билан бирга ПВЦ ва ПВЭ портлатиш пакерлари пакер остида ўрнатилган тез оқимни жадаллаштирувчи насос ва қатламни гидроёришда ишлатилади.
10-§. Иш усуллари.
76. Портлатиш пакери тип ўлчамини танлаш объектларни ажратиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда 7-жадвалда кўрсатилган мустаҳкамловчи қувур айланаси, пакер ўрнатиш оралиғидаги босим ва ҳарорат кўрсаткичига боғлиқ ҳолда олиб борилади.
77. Пакер ўрнатиш чуқурлиги ва ажратиш майдонлари ўртасидаги оралиқ буюртмачи-корхона томонидан белгиланади.
78. Ҳар бир портлатиш пакерига энг қулай ўлчамдаги порох заряди ўрнатилади.
1) ВП ва КВП пакерлари учун порох заряди ўлчами фойдаланиш йўриқномасида кўрсатилган махсус жадвалда кўрсатилган пакер ўрнатиш оралиғидаги мустаҳкамловчи қувурлар айланаси ва гидростат босимга боғлиқ ҳолда танланади. Заряд ўлчамини танлашда 10% дан кўп хатоликка йўл қўйилиши пакер танасининг бузилишига ёки шаклининг ўзгаришига олиб келади.
2) Шу жадвалга асосан, ПВР 48 портлатиш пакери цемент желонкаси учун гидростат босимга қараб порох заряди ўлчами танланади.
3) ВПШ, ПВЦ ва ПВЭ портлатиш пакерлари ва мустаҳкамловчи қувурлар ички айланасида ишлатиш мумкин бўлган ягона ЭВПШ зарядидан фойдаланилади (7 жадвал).
4) Ажратувчи кўприк сифатида фойдаланиладиган ЦВ, ВПШ ва ПВЦ портлатиш пакерлари устига қудуқ тубига тушириладиган желонка ёрдамида қўшимча цемент кўприк ўрнатиш мумкин. Баландлиги 2-3 m бўлган қўшимча цемент кўприкларини қуйидаги ҳолларда ўрнатиш тавсия қилинади:
a) навбатдаги тешишдан олдин;
b) навбатдаги туз-кислотали қайта ишлов беришдан олдин;
c) узоқ муддат (бир ойдан кўпроқ) ўрнатилган пакерга ювиш суюқлигининг таъсири бўлганда;
d) қувур шаклининг ўзгаришида;
e) пакер оралиғида цемент қолдиқлари бўлганда;
f) умумий босим (гидростатик ва пресслаш) ВП учун 68,6 МРа дан ошганда.
79. Мазкур ҳолларда барча типдаги портлатиш пакерларини ўрнатишга йўл қўйилмайди:
a) олдиндан қолипнинг ўтиши мумкинлиги текширилмаган қудуқда;
b) қудуқ оралиғи пакер ўрнатиш майдонларидаги мустаҳкамловчи қувурлар юзасида цемент қолдиқлари сақланиб қолганда.
80. Қудуқларга портлатиш пакерларини тушириш ва уларни берилган оралиқда ўрнатиш, пакерлардан фойдаланиш йўриқномасидаги кўрсатмаларга мос равишда амалга оширилади. Пакерни туширгандан сўнг қудуқдан юккўтаргични секин кўтарган ҳолда кабелни пакердан ажралганини текшириб кўрилади. Кабел ажралганига ишонч ҳосил қилгач, юк тушириш (ёки портлатиш пакери камераси) билан пакернинг қудуқдаги аниқ ҳолати белгиланади.
V боб. ҚУДУҚЛАРДА ЮЗ БЕРАДИГАН ФАЛОКАТЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ КАМЧИЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ПОРТЛАТИШ ИШЛАРИ.
11-§. Асосий қоидалар.
81. Юз берадиган фалокатларни бартараф қилиш ва ишлаб чиқаришдаги камчиликларни олдини олиш бўйича қудуқларда детонацияловчи шнурлар, ПКОС типидаги тешгич ТДШ, ТШТ, ТКО, ТКОТ типидаги торпедалар ва ТРК кумулятив қувур қирқгичдан фойдаланилади (8).
82. Қудуқларда ПТУ дан фойдаланган ҳолда юз берадиган фалокатларни бартараф қилиш ва ишлаб чиқаришдаги камчиликларни олдини олиш бўйича қуйидаги ишлар бажарилади:
a) «силкитиш» усули, бураб бўшатиш, узиш ва кесишни бошқа усуллари билан боғлиқ ҳолда қисилиб қолган қувурни бўшатиш (ванна, фрезерлаш ва б. қ.);
b) синалаётган ва фойдаланилаётган қудуқларда сузгичларни тозалаш;
c) қудуқда қолдирилган металл буюмларни парчалаш;
d) қудуқ туби ва қувурнинг ички бўшлиғини бегона буюмлардан тозалаш;
e) қувур деворларидан цемент қолдиқларини олиб ташлаш;
f) желобларни парчалаш билан бурғ асбобларининг қисилиб қолишини олдини олиш.
83. Қувурларни «силкитиш» усули қисиб қолиш доираси қаршисидаги қувурда ёки долот устида ўрнатилган ТДШ типли торпедани портлатиш йўли билан амалга оширилади.
84. Қувурларни бураб бўшатиш усули, қисиб қолиш доираси устида резбали боғланишга қарама-қарши қисилиб қолган қувурлар устида ТДШ типли торпедани портлатиш йўли билан амалга оширилади.
85. Қувурларни узиш усули ТШТ типли торпедани портлатиш орқали, қувур қирқгич билан кесиш усули эса қисиб қолиш доирасининг усти ёки остида ўрнатилган ТРК ускунаси билан бажарилади.
86. Синалаётган ва фойдаланилаётган қудуқларда сузгичларни тозалаш ишлари ТДШ типли шнурли торпеда ёрдамида олиб борилади.
87. Қудуқда қолдирилган металл буюмларни парчалаш имкон қадар парчаланаётган объектга яқин ўрнатилган ТКО ёки ТКОТ типли торпедалар билан амалга оширилади. Парчалаш қудуқнинг тикка ўқи бўйлаб йўналтирилган кумулятив тез оқиш ва портлатиш зарядининг умумий фугас ҳаракати билан биргаликда олиб борилади. ТКО типли торпедадан фойдаланиш майдони уларни гуруҳлаштириш йўли билан кенгайтирилиши мумкин. Торпедани қудуққа тушириш ва бир вақтнинг ўзида учтагача ТКО торпедасини портлатишда ГК типли кассетали бошчалар ишлатилади. ТКО ва ТКОТ типли торпедалар ва кассетали бошчалар қудуққа кабел ёки бурғилаш қувурида туширилади. Уларни бурғилаш қувурида тушириш учун парчаланадиган металл ўрнатишда ва детонация жўштиришда ВУКГ ускунасидан фойдаланилади.
88. Қудуқ тубини ва қувур ички бўшлиғини бегона буюмлардан тозалаш ишлари имплозив тутқичлар ёрдамида бажарилади. Баъзида қабул қилувчи камеранинг зичлиги бузилиши портлатиш патрони ишлатиш йўли билан амалга оширилади.
1) Айланаси 5 — 108 mm бўлган қудуқ танаси ва тубини тозалаш учун, ҳамда айланаси 70 — 140 mm бўлган мустаҳкамловчи, бурғ ва насос-компрессор қувурларини скрапдан, металл буюмлардан, шламдан, қумли ва бошқа тиқинлардан тозалаш учун КП типли қабул қилиш камераси билан ЛИМ типли кабелдаги кичкина ўлчамли имплозив тутқичлари ишлатилади.
2) Шарошка, долот ва бошқа бегона буюмларни айланаси 170 дан 269 mm гача бўлган номустаҳкам қудуқ танасидан чиқариш учун қувурларда КП типли қабул қилиш камераси билан ЛИТ типли кабелдан фойдаланилади.
89. Қувур деворларидан цемент қолдиқларини олиб ташлаш детонар шнурдан кўп марта заряд чиқариш йўли билан амалга оширилади.
90. Қудуқларни бурғилашда пайдо бўлган желобларни портлатиб парчалаш ишлари бурғ қувурларининг қисилиб қолишини олдини олиш мақсадида олиб борилади. Портлатиш натижасида желоб қудуқ танаси айланасигача кенгаяди; желобни парчалаш учун ТШ 84 ва ТШТ типли торпеда шашкаларидан ташкил топган узайтирилган зарядлардан фойдаланилади.
12-§. Иш усуллари.
91. Қувур қисилиб қолишини бартараф қилиш бўйича олиб бориладиган ишлар.
1) Қувур қисилиб қолишининг юқори чегарасини тутилиш аниқлагичи билан аниқлаш.
2) Торпеда узунлиги бутунлай қисилиш доирасини беркитиб қўйиши мумкинлигида ва ҳалокат бўлганидан оз вақт ўтган ҳолларда «силкитиш» усули бўйича иш олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. «Силкитиш» усулидан фойдаланиш эритманинг айланишини тиклашга ҳам имкон беради. Ушбу жараён кўп вақт олмайди ва муваффақиятсиз натижа бўлса ҳам қувурларни қисилиб қолишини бартараф қилишдаги навбатдаги ишларда қийинчилик келтирмайди.
3) «Силкитиш» усулини ишлатишга тўғри келмаганда ёки имкони бўлмаганда, портлатиш орқали қувурларни бураб бўшатиш усулидан фойдаланилади. Кўп ҳолларда бу усул барча қувурларни бураб бўшатишни ёки аксарият қисмини схемага биноан тепадан пастга қараб бўшатиш амалга оширилади.
92. Бошқа усуллар керакли натижа бермаганда, қувурни муаллақ қисмини бўшатиш мақсадида энг охирги чора-қувурларни узиш иши қўлланилади.
1) Ўтиш тирқиши силлиқ қувурларда ишлашда қудуқ ҳолатида мумкин бўлган барча ҳолларда бевосита кумулятив қувур қирқгичлар билан, улар бўлмаганда эса ТШТ фугас торпедаларидан фойдаланиш мумкин.
2) Насос-компрессор қувурларини узиш учун, мустаҳкамловчи қувурларни ички цементланишига зарар етказмасдан ишлашига имкон берадиган, унча катта бўлмаган ВВ зарядли кумулятив қувур қирқгичлардан фойдаланилади. Қувурларни текис қирқилиши насос-компрессор қувурларининг қудуқда қолган қисмини чиқаришидаги ишларни енгиллатади.
93. Қудуқларда қолдирилган анча катта ҳажмдаги металл буюмларни парчалаш бир неча марта портлатиш йўли амалга оширилади. Иш олиб бориш жараёнида катта зарядли ТКО торпедачини ҳаракатга келтириш қудуқ тузилиш элементларига зарар етказиши мумкинлигини инобатга олиш зарур.
94. Бурғилаш турбинаси долотининг айланмайдиган бўлиб тўхтаб қолишида фалокатни тугатиш учун бурғилаш турбинасидан ускуналарни тушириб туриб, корпусда катта бўлмаган кумулятив торпеда портлатиш мумкин.
95. Желобларни парчалаш учун портлатиш жойи кўтарувчи бурғ қувурида ўз ўрни бўлган қудуқ танаси кесими ўлчамлари ва ускунанинг «давомли» маълумотини ҳисобга олган ҳолда танланади. Желобларни парчалаш учун торпеда заряди айланаси қудуқнинг 0,2 дан 0,4 гача бўлган ўлчамида белгиланади.
96. Портлатиш патронини шнурли торпедага ёки каротаж кабелга улаш ёки ТШТ торпедалари ва ТРК қувур қирқгичларини уларга ўрнатилган портлатиш патрони билан каротаж кабелга улаш бевосита торпедани қудуққа туширишдан олдин амалга оширилади.
97. Торпеда ёки кумулятив қувур қирқгич ишлашдан тўхтаб қолса, роторни стопордан ажратиш зарур. Бунда барча эҳтиёт чораларига амал қилган ҳолда ажратиш учун торпедани кўтаришга ҳаракат қилинади.
98. Қудуқларда «силкитиш» усули билан иш олиб боришда тайёрлов жараёнидан сўнг:
a) торпедани қудуқ тубига тушириш ва уни барча қисилиш доираларига қарама-қарши белгиланган оралиқда ўрнатиш (ёки тўхтаб қолган долот устида);
b) қувурларни мумкин бўлган куч билан чўзиш;
c) торпедаларни портлатиш;
d) қудуқдан кабелни торпеда асоси билан бирга тортиб чиқариш зарур.
99. Қудуқларда бураб бўшатиш усули билан иш олиб боришда тайёрлов жараёнидан сўнг:
a) торпедани қудуқ тубига тушириб, уни берилган оралиқда қисилган қувурлар уланиш бурамасига қарама-қарши йўналишда ўрнатиш;
b) қувурнинг тепа қисми оғирлиғидан келиб чиқиб, мўлжалланган бураб бўшатиш бурамасини бўшатиш;
c) қувурларга тескари айланмани (ўнг бурамали қувурга соат стрелкасига қарама-қарши) 1/3 тенг лекин 1/2 кўп бўлмаган бураш вақти билан белгилаш ва роторни тўхтатиш;
d) торпедаларни портлатиш;
e) роторни стопордан ажратиш ва қудуқдан кабелни торпеда асоси билан бирга тортиб чиқариш лозим.
100. Қувурларни узиш ишлари олиб боришда тайёрлов жараёнидан сўнг:
a) торпеда ёки кумулятив қувур қирқгичларни қудуққа тушириш ва белгиланган оралиқда ўрнатиш (торпеда учун имкон қадар бурамага қарама-қарши улаш);
b) қувурларни мумкин бўлган куч билан чўзиш;
c) торпеда ёки кумулятив қувур қирқгични портлатиш;
d) қудуқдан кабелни торпеда асоси ёки кумулятив қувур қирқгич билан тортиб чиқариш зарур.
13-§.Якуний қоидалар
101. Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб бориш йўриқномаси «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, геология ва кимё саноати ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши билан келишилган.
«O'ZBEKNEFTGAZ» MXK бошқарув раиси У. НАЗАРОВ
Касаба уюшмаси Марказий Кенгаши раиси А. ҒУЛОМОВ
1-ИЛОВА
Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб боришнинг техник
йўриқномасига
Буюртмачи_______________

ТАСДИҚЛАЙМАН

_________________________________

корхона портлатиш ишлари раҳбари

________________________200 ___ й.

БУЮРТМА-НАРЯД (ПАСПОРТ)

портлатиб-тешиш ишлари учун

Сана______________200 ___ й.
Иш тури ва мақсади__________________________________________________
Майдон______________________ Қудуқ № _____________________________
Портлатувчи________________ Гуруҳ (отряд) № _________________________
Гуруҳ таркиби______________________________________________________

1. Қудуқ бўйича маълумотлар

1.1. Қудуқ тури _____________________________________________________
1.2. Қудуқ туби, m ___________________________________________________
1.3. Мустаҳкамловчи қувурнинг ички айланаси, mm ______________________
1.4. Иш оралиғида мустаҳкамловчи қувурлар сони________________________

Мустаҳкамловчи қувур бошмоғи, m _______________________________

Иш оралиғида мустаҳкамловчи қувур деворлари қалинлиги, mm _______

1.5. Насос-компрессор қувурларининг (НКҚ) ички айланаси, mm ___________
НКҚ бошмоғи, m
___________________________________________________________
1.6. Қудуқ бурчагининг максимал қиялиги ___________________________________________________________________________________
1.7. Қудуқ цементлангани ҳақида маълумот, m ___________________________

Цементланиш сифати __________________________________________

1.8. Ювувчи суюқлик:
Тип_____________ Сатҳи, m___________________ Зичлиги, kgf-cm3________
Қовушқоқлиги, с__________ Сув берувчанлиги, cm3 30 мин _______________
1.9. Портлатиб-тешиш иш оралиғи (ПТИ), m _____________________________
1.10. Қатлам босими, МРа ____________________________________________
1.11. Иш орасидаги ҳарорат, °С _______________________________________
1.12. Суюқлик (газ) оқиб ўтиши _______________________________________
1.13. Қудуқ оғзи асбоб-ускуналари _____________________________________
(бурғ станоги, А-50 ва б. қ.)
1.14. Илгари олиб борилган ПТИ ҳақида маълумот:

ПТИ ўтказилган сана_____________ ПТИ оралиғи, m _______________

Портлатиб-тешиш ускунаси (ПТУ) типи __________________________

ПТУ зичлигини 1 m оралиғига тайёрлаш _________________________

Диспетчер____________________________

2. ПТУ ҳақида маълумот

2.1. ПТУ типи__________ 2.2. Заряд типи, шашкалар _____________________
2.3. ПВ оғирлиги g __________ 2.4. Детонар шнур типи __________________
2.5. Керакли воситалар типи _________________________________________
2.6. ПТУ зичлигини 1 m оралиғига тайёрлаш ____________________________
2.7. Иш ҳажми (портлатувчи пакер, торпеда, тирқиш ва б. қ. нинг умумий сони) __________________________________________________________________
2.8. Қабул қилиб олинадиган юк ______________________________________

Қудуққа кетишдан олдин ПТУ тайёрлигини текширди_________________________________________________________________

3. Геофизика ускуналари тўғрисида маълумот

3.1. Юккўтаргич типи _________ 3.2. Каротаж лаборатория типи ___________
3.3. Перфоратор станция лабораторияси типи ___________________________
3.4. Кабел типи ____________________________________________________

Ускуналар тайёрлигини текширди ______________________________

4. Қудуқдаги ишлар

4.1. Қудуқни назорат қолиплаштириш __________________________________

Ўтказилган ёки йўқ

4.2. ПТИ ни геологик кесимга боғлаш оралиғи усули ______________________
4.3. ПТИ оралиғини аниқ жойлашиш ўрнатиши усули ____________________
4.4. Тунги вақтдаги иш __________________________

5. Эҳтиёт чоралари

5.1. Радиусдаги хавфли доира________m қудуқ оғзидан ПТУ туширилгунча ва _____________ m туширилгандан сўнг.
5.2. Перфоратор станция лабораторияси қудуқ оғзидан ___________________ m бўлган масофада ўрнатилган.
5.3. Юккўтаргич қудуқ оғзидан _____________ m бўлган масофада ўрнатилган.
5.4. ПТУ йиғиш жойи _______________________________________________
5.5. Қудуқда ПВ ни сақлаш __________________________________________________________________
5.6. ПТИ олиб борилаётганда ишчилар турар жойи _______________________
5.7. «Геофизика ишлари олиб бориш учун қудуқ тайёрлашнинг техник шартлари» га асосан геофизика ускуналари ўрнатиш майдонини тайёрлаш.
5.8. Юккўтаргич, каротаж лаборатория ва перфоратор станция лабораторияси ертуташтирилган.
5.9. Портлатиб-тешиш ишларини «Портлатиш ишларида ягона хавфсизлик қоидалари»даги талабларга қатъий амал қилган ҳолда олиб бориш керак.
Қўшимча чора-тадбирлар_____________________________________________

фалокат ҳолатлари ёки ишлаб чиқаришдаги носозликларда

__________________________________________________________________

ПТИ натижалари _______________________________________________

Гуруҳ бошлиғи _____________________________________________
Буюртмачи_________________________________________________

лавозими, имзо

Эслатма: 1. БПГ (босимнинг порохли генератори) жадаллаштиришда 1.14.6. тўлдирилади.
2. Портлатиб-тешиш ишлари буюртма-наряд (паспорт) ига ўзгаришлар Буюртмачи ва Пудратчи раҳбариятининг қарорига асосан амалга оширилади.
2-ИЛОВА
Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб боришнинг техник
йўриқномасига

ПТИ олиб бориш учун қудуқлар тайёрлигини текшириш

АКТи

_______________________ 200_й. Пудратчи ________________________
Буюртмачи_______________________
Қудуқ №_____________________ Майдон__________________________
Биз, қуйида имзо чеккан Буюртмачи вакиллари: Бурғ уста ______________ ва чироқчи _____________________ бир томондан, ва геофизика корхонаси вакили гуруҳ бошлиғи _________________ ва каротаж-тешувчи ___________ иккинчи томондан, мазкур актни туздик шу ҳақдаки, портлатиб-тешиш ишлари учун _______________________ сонли қудуқ тайёрлиги текширилди.
Текшириш натижасида қуйидагилар белгиланди:
1. Қудуқ туби чуқурлиги ___________________________________m
2. Тайёр ювувчи суюқлик ҳажми___________________________m3,
таркиби______________, зичлиги _____________________ kgf-cm3,
қовушқоқлиги ________с, сув берувчанлиги_______ cm3 30 мин.
3. Қудуқдаги ювувчи суюқлик сатҳи _________ m.
4. Қолип ва бурғ асбобларини охирги тушуришда кузатилди
__________________________________________________________________

(тортилиш ва бошқа асоратлар )

5. Перфоратор сурилма қопқоғининг ўтиш айланаси__________________mm, Перфоратор сурилма қопқоғи максимал босимда зичланган ___________МРа, («__»____200__й.да стендда зичланган, «__»_______200__й. да қудуқ оғзида)
6. Йўналтирилган блокни маҳкамлаш учун оғирликни синовчи мослама мавжуд ____________t.
7. Бурғилаш амалдаги «Геофизика ишлари олиб бориш учун қудуқ тайёрлашнинг техник шартлари» га мос равишда тайёрланади
8. Электрасбоблар ҳолати ____________________________________________
__________________________________________________________________

(ижобий)

9. Бурғилаш майдони ёруғлиги: қудуқ оғзи, қабул қилувчи кўприклар _____ lk, ___________lk. 50 m радиус майдонида
10. Кабел ажратиш қаршилиги ____________________________________ Ом

11. ПТИ билан боғлиқ ёрдамчи ишларни амалга ошириш учун геофизика гуруҳи бурғилаш бригадаси таркибидан___________________одам ажратилди.

Бурғилаш мастери________________________________________ Гуруҳ бошлиғи________________________________________________
Чироқчи _________________________________________________Каротаж-тешувчи ____________________________________________
_______________________________________________________________________________________________________________________
Текшириш (иш олиб бориш учун қудуқлар тайёрлиги) акти гуруҳ бошлиғига ________ сонли соат ________ дақиқа ____________ да топширилди «___» ________________________________________ 200___ й.
Махсус мулоҳазалар _________________________________________________
____________________________________________________________________________________________________________________________________
Гуруҳ бошлиғи____________________________________________
Қудуқ тайёрлаш бўйича мулоҳазалар билан танишдик:
Бурғилаш мастери _______________
3-ИЛОВА
Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб боришнинг техник
йўриқномасига
Корхона________________________ Гуруҳ ____________________________ Портлатиш ишлари гуруҳи раҳбари________________________

(исми, шарифи)

НАРЯД-ЙЎЛЛАНМА №______

портлатиш ишларини амалга ошириш учун «____»__________200__й.

портлатувчига__________________________________________

Иш жойи, буюртмачи, қудуқ № ____ оралиқ, m

Иш ҳажми

ПВ чиқарилди

Типлар бўйича ПВ берилди (сони)

Пакер ва торпеда портлатиш амалга оширилди (сони)

Типлар бўйича ишлатилган ПВ(сони)

Ишлатилган ПВни тасдиқловчи техник ходимнинг имзоси

Қайтарилган ПВ сони типлар бўйича

Иш тури

Торпеда, пакер тирқишлари сони

Корхона диспетчери имзоси

ПВноми, типи

Улчаш бирлиги

Сони

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Омбордан ПВ беришга рухсат бераманҚолган ПВни топширди______________________________________

(портлатувчи имзоси)

Корхона портлатиш ишлари раҳбариҚолган ПВни қабул қилди____________________________________
_______________________________

(сана, омбор мудири имзоси)

ПВ берди __________________________________________________

(сана,омбор мудири имзоси)

ПВ қабул қилди_____________________________________________

(портлатувчи имзоси)

ПВ олиб боришга жалб қилинган ишчилар рўйхати: ___________________________________________________________________________
Эслатма: Зарур бўлганда корхона «Саноатконтехназорат» ДИ билан келишган холда наряд-йўлланма формасига ўзгартириш киритиши мумкин.
1-Жадвал
Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб боришнинг техник
йўриқномасига
Қатлам очиш учун тавсия қилинган отувчи тешгичлар комплекси.

Тешгичларнинг асосий техник таснифи

Тешгичлар типи

Кумулятив

Ўқли

Корпусли

Корпуссиз

ПВКТ70

ПК85ДУ ПК105ДУ ПК103

ПК80Н ПК95Н

ПНКТ73 ПНКТ89

ПКОТ73 ПКОТ89

ПКОТ73 ПКОТ89

ПКСУЛ80 ПКСУЛ80-1 ПКС105У

ПР43 ПР54

КПРУ65

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Ишлатишдаги энг юқори ҳарорат, °С

180, 200

200

170

200

200

100, 150

150150200
Мумкин бўлган энг юқори гидростат босим, МРа (тешгич ўрнатилган чуқурликда)801201007012050, 808080100
Мумкин бўлган қудуқдаги энг кам гидростат босим , МРа1020 ЗПК073 10 ЗПК073Е 20 ЗПК089 10 ЗПК089Е40
50
10
15
10
0,10,1
Мустаҳкамловчи қувурларнинг энг кичик ички айланаси (ёки кичик габаритли тешгичлар учун НКҚ ), mm98
118
118
96
118
96
118
96
118
96
118
96
96
118
50
62
7698
Тешиш оралиғида мустаҳкамлаш қувурлари сони,та1
1-2
1 — 31 — 31 — 31 — 31 — 31
1-2
1-21 — 3
Репрессия «+»+++++++++
Депрессия «-»
Бир марта отилгандаги энг кўп зарядлар сони*, та2020250*60Т100°С 20Т100°С* 45100°С 15100°С*40 Т100°С 20Т100°С* 30 Т190°С 15 Т100°С*100*10030012
Бир марта тешилганда энг кўп зичлик, отв/m1212610 6 ЗПК089 10 ЗПК089Е106
11
6
1082
Стандарт шароитда умумлашган нишондаги каналнинг тўлиқ узунлиги**, mm жинслар қаттиқлиги 700 МРа (кам бўлмаслиги керак)95
145
145
185
265
185
250
155
250
155
250
165
165
275
120
150
200
Умумлашган нишонда каналнинг ўртача айланаси***, mm жинслар қаттиқлиги 700 МРа (кам бўлмаслиги керак)8
8,5
8,5
10
12
11
12
11
12
11
12
8
8
12
8
10
925
* ПКСУЛ, ПКС, ГШКТ, ПКО, ПКОТ типли тешгичларнинг бир марта тешилгандаги энг кўп зарядлар сонини қудуқлар геологик-техник шароитларидан, қувурлар ва цемент тошининг ҳолатидан, корпус ва портлатиш воситасининг сифатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.Тешгич ва мустаҳкамловчи қувур орасидаги тирқиш минимал бўлганида, портловчи воситалар ҳамда корпуснинг сифатсизлигида бир мартада отиладиган заряд камайтирилиши ва ҳар бир аниқ ҳодисаларда ўрнатилиши зарур.
** Умумлашган нишон 10 mm қалинликдаги пўлат ясси жисмдан, 20 mm қалинликдаги цемент тошидан ва 700 МРа қаттиқликдаги сунъий қумтошдан иборат.
***Каналнинг ўртача айланаси қатламда тешилган ўрта интеграл аҳамиятли канал айланаси каби белгиланади.
2-жадвал
Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб боришнинг техник
йўриқномасига
Отувчи тешгич ва мустаҳкамловчи қувур девори ёки НКҚ орасидаги мумкин бўлган энг кичик тирқиш айланаси (айланалардаги фарқ).

Тешгич типи

Тешгич айланаси ёки кўндаланг ўлчами, mm

Қудуқдаги суюқлик зичлиги, σ•103 kgf•cm3

Мумкин бўлган энг кичик тирқиш δ • 10-3 m

1

2

3

4

ПК80 — 150

<
1.3
1.3%1.5
>1.5

13
15
22
ПКО, ПКОТ73 — 89≤1.5
>1.5
23
25
ПКСУЛ, ПКС80 — 105≤1.5
>1.5
13
22
ПР43 — 54≤1.07-8
КПРУ65≤1.011
ПВКТ700.8 — 2.323
3-жадвал
Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб боришнинг техник
йўриқномасига
Босим генератор ва аккумуляторларидан фойдаланиш таснифи.

Кўрсаткичлар

ПГДБК — 100M

ПГДБК — 150

АДС — 5

АДС — 6

1

2

3

4

5

Ташқи айлана, mm9595112112
Мустаҳкамловчи қувурнинг энг кичик ички айланаси, mm118118130130
Мумкин бўлган энг катта гидростат босим, МРа801005050
Мумкин бўлган энг кичик гидростат босим, МРа5533
Мумкин бўлган энг юқори ҳарорат, °С100150100100
Энг юқори ҳароратда қудуқда туриш мумкин бўлган вақт. с3333
Бир марта туширилгандаги мумкин бўлган зарядлар сони12251212
Порох заряди оғирлиги, kg9.755.51614
Ўт олдиргичПП-9ППТ-230электропиральэлектропираль
4-Жадвал
Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб боришнинг техник
йўриқномасига
ПГДБК-ЮОМ босим генераторига заряд ҳажмини танлаш
Қудуқ чуқурлиги, m1000 — 20002000 — 35003500 — 40004000 — 5000
1 босқичда зарядлар сони, та.1-22-33-44-5
2 босқичда зарядлар сони, та.5-66-77-88-9
5-Жадвал
Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб боришнинг техник
йўриқнома
ПГДБК — 150 босим генераторига заряд ҳажмини танлаш
Қудуқ чуқурлиги, m3000 — 35003500 — 40004000 — 45004500 — 50005000 — 55005500 — 6000
1 босқичда зарядлар сони, та.3444-556
2 босқичда зарядлар сони, та.10-1111-1212-1313-1414-1515-16
6-жадвал
Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб боришнинг техник
йўриқномасига
Порох заряди миқдорини танлаш номограммаси (АДС-6)
Заряд оғирлиги, kg
7-жадвал
Қудуқларда портлатиб-тешиш ишларини олиб боришнинг техник
йўриқномасига
Портлатиш пакерларидан фойдаланиш таснифи.
Портлатиш пакери типиТашқи айлана, mmМустаҳ. қувур. энг кичик айланаси, mmМустаҳ. қувур. энг кичик ички айланаси, mmМум. бўл. энг катта босим, МРаМум. бўл. энг юқори ҳарорат,°СМум. бўл.энг кўп босим тушиб кетиши, МРаУзунлиги, mmОғир лиги, kg

1

2

3

4

5

6

7

8

9

ПВР48489815410020035285020
ПВЭ118118125.7133.01501505092047
ПВЭ135135144.1152.41501505092061
ПВЭ146146154.8164.01501503592070
ПВЭ182182195.1205.1150150351000121
ВП888896.398.368.6150154755.13
ВП9292100.3102.368.6150154906.30
ВП10210210911568.6150155357.90
ВП110110117.712468.6150155709.64
ВП118118125.213368.61501560511.62
ВП13513514415268.61501560515.08
ВПШ82828896150200503759.6
ВПШ1021021091121502005040415.6
ПВЦ110110117.71241501503060522.5
ПВЦ110118125.21331501503060524.6
ПВЦ1351351441521501503062531.7
КВП118118125.2133301002012 — 16
103
КВП135135144152301002012 — 16
103