LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ёш авлодни ўзбек маданияти ва санъати анъаналари, илғор жаҳон андозалари асосида билим олишини таъминлаш ҳамда ушбу соҳа ўқитувчи, илмий-ижодий ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, шунингдек, республика маданият ва санъат билим юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг ўз тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларини «Таълим муассасалари» рўйхатига киритиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари (директор, директор ўринбосари, ўқитувчи ва концертмейстерлар)га Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 январдаги 3-сонли қарорида белгиланган имтиёзлар;
ўрта махсус ўқув юртларининг ўқитувчилари, концертмейстерларига ҳамда Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти илмий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 октябрдаги 415-сонли қарорида белгиланган моддий рағбатлантириш бўйича барча имтиёзлар татбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли вазирлик, ташкилот ва муассасалар билан биргаликда ёш авлодни ватанпарварлик ҳамда истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, бой миллий-маънавий меросимиз, ҳозирги замон ижодий ютуқларимиз, шунингдек, умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш, ўрганиш ва ўзлаштириш ишларини янада яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиб амалга ошириш;
болалар мусиқа ва санъат мактаблари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида иқтидорли ёшларнинг миллий анъаналарни чуқур ўрганиш ва ўзлаштириш, шунингдек, жаҳон андозаларига мос равишда таълим олишлари учун махсус ўқув дастурларини тайёрлаш;
ўқув юртларини юқори сифатли чолғу асбоблари ва зарур замонавий техник воситалар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
нодир, қимматбаҳо мусиқа асбобларини тўплаш, асраш, улардан унумли фойдаланиш мақсадида вазирлик ҳузурида «Мусиқий чолғулар давлат коллекцияси»ни ташкил этиш;
истеъдодли ёшларни санъат соҳасидаги халқаро ва республика миқёсидаги кўрик-танловлар, фестиваллар ва бошқа турдаги анжуманларда иштирок этишлари, уларнинг чет элларга ижодий сафарларга чиқишлари, шунингдек, мамлакатимизда бундай тадбирларнинг ўтказилишини таъминлаш топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Фармонда кўзда тутилган сарф-харажатларни Маданият ишлари вазирлигининг буюртмасига мувофиқ республика бюджетидан қопласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк тегишли маблағларни белгиланган тартибда эркин муомаладаги валютага айирбошлашни таъминласин.
4. Жойлардаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларини моддий рағбатлантириш ва билим юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ сарф-харажатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Оммавий ахборот воситаларига ёшларнинг маданият ва санъат соҳасида эришаётган ютуқларини кенг тарғиб қилиш, янги истеъдодларни излаб топиш ва уларни танитишда бевосита иштирок этиш тавсия этилсин.