11.10.2005 йилдаги 1193-сон
Электр энергетикада назорат бўйича «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекциясининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 11.10.2005 йилдаги 1193-сон
Кучга кириш санаси
07.11.2005
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (Ўздавэнергоназорат) тўғридаги Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Уставига мувофиқ қарор қиламиз:
Дори-дармонлар ва тиббий буюмларМақсадиМиқдори
1.Боғлаш пакети

Боғламаларни қўйиш учун

5 дона
2.Стерил бинт-«-дона
3.Гигроскопик, клиник, жарроҳлик пахтаси-«-50 граммлик 5 ўрам
4.ЖгутҚон оқишини тўхтатиш учун1 дона
5.ШиналарСинган, чиққанларни маҳкамлаб қўйиш учун3-4 дона
6.Ях учун резина халтаЛат еган, синган чиққан жойларни совитиш учун1 дона
7.Стакан

Дориларни ичиш, кўз ва ошқозонни ювиш ва эритмаларни тайёрлаш учун

1 дона
8.Чой қошиғиЭритмаларни тайёрлаш учун1 дона
9.Йод (5 фоизли спиртли эритмаси)Яралар ва терининг шилинган жойлари атрофига суриш учун1 флакон (50 мл)
10.Нашатир спирти (10 фоизли аммиак эритмаси)Ҳушдан кетган вақтда қўллаш учун1 флакон (30 мл)
11.Бор кислотасиИшқордан куйганда кўз ва терини ювиш, оғизни чайиш, волт ёйидан куйганда кўзга ҳўллаб қўйишга эритма тайёрлаш учун1 пакет (25 г.)
12.Ичимлик содаси (натрий гидрокарбонат ёки натрий икки оксиди) Кислотадан куйганда кўз ва терини ювиш, оғизни чайишга эритма тайёрлаш учун1 пакет (25 г.)
13.Водород пероксиди эритмаси (3 фоизли)Бурундан, катта бўлмаган яралар ва шилинган жойлардан қон оқишини тўхтатиш учун1 флакон (50 мл)
14.Валериана настойкасиАсаб тизимини тинчлантириш учун1 флакон (30 мл)
15.Аччиқ туз (инглиз)Озиқ-овқатдан ва бошқа заҳарланишларда ичиш учун50 г.
16.Активлаштирилган кўмир (кукун)Озиқ-овқатдан ва бошқа заҳарланишларда ичиш учун50 г.
17.Калий перманганат (кристаллар)Озиқ-овқатдан ва бошқа заҳарланишларда ичиш учун10 г.
18.Валидол ёки нитроглицеринЮрак атрофида кучли оғриқларда тил остига олиш учун1 тюбик
19.Амидопирин, анальгин (таблеткалар)Иссиқни туширувчи ва оғриқни камайтирувчи восита сифатида ичиш учун

2 ўрам

Электр ускунасини узгич, бириктиргич-ажратгич (рубильник) ёки бошқа ўчирувчи аппарат ёрдамида (1-расм), ҳамда сақлагичларни олиб қўйиш, штепсел уламасини ажратиш, ҳаво линиясида сим ташлаб сунъий қисқа туташув ҳосил қилиш йўли билан ўчириш мумкин.
Жабрланувчини ток ўтказувчи қисмлардан кийимидан тортиб (кийими қуруқ ва баданига ёпишмаган бўлса), масалан камзул ёки пальтосининг этагидан, ёқасидан тортиб ажратиш мумкин, бунда унинг атрофидаги металл буюмлар ёки жабрланувчи баданининг кийимсиз жойларига тегиб кетмаслиги керак (3-расм). Жабрланувчини оёғидан тортиб ҳам четга олиб қўйиш мумкин, бундан ёрдам берувчи шахс ўз қўлларини изоляция қилмасдан туриб, жабрланувчининг кийимига ёки пойафзалига тегиши мумкин эмас, чунки улар нам бўлиши ва электр токини ўтказиши мумкин. Қўлларини изоляция қилиш учун ёрдам берувчи, айниқса у жабрланувчи баданининг кийим тегмаган жойларидан ушлаши керак бўлганда, ёрдам берувчи шахс диэлектрик қўлқоплар кийиши ёки қўлига шарф ўраши, қўлига мовут фуражкани, камзули ёки
Агар электр токи жабрланувчи орқали ерга ўтиб кетаётган бўлса ва у ток ўтказувчи элемент (масалан, симни) талвасада қўлида маҳкам ушлаб олган бўлса, энг осони жабрланувчини ердан ажратган ҳолда (унинг тагига қуруқ тахта тиқиб ёки унинг оёғини арқон ёки кийими ёрдамида ердан узиб қўйиш) токнинг таъсирини тўхтатиш мумкин, бунда ёрдам кўрсатувчи шахс ўзига нисбатан ҳам жабрланувчига нисбатан ҳам юқорида кўрсатилган эҳтиёт чораларини кўриши керак. Шунингдек симни ёғоч дастаги қуруқ бўлган болта билан (5-расм) ёки дастаги изоляцияланган асбоблардан (омбир, ясси жағли омбирдан) фойдаланган ҳолда узиш мумкин. Дастаги изоляцияланмаган асбобнинг дастагига қуруқ мато ўраб ҳам фойдаланиш мумкин. Симларни фазалар бўйича, яъни ҳар бир фазани алоҳида узиш лозим, бунда одам ўзини ердан изоляциялаши (қуруқ тахталар, ёғоч нарвон ва ҳ. устида туриши) керак.
Сузиб чарчаган одамга қуйидагича ёрдам кўрсатиш мумкин. Ёрдам кўрсатувчи одам чарчаган одамнинг олдинга чўзган қўлларининг билаклари тагига ўз елкаларини тутиши ва «брасс» усули билан сузиб уни ўзи билан олиб кетиши лозим (8-расм, а, б). Агар сузиб чарчаган одам ёрдам кўрсатувчи одам билан бир маромда оёғи билан суза олса, уни олиб чиқиш янада осонроқ бўлади. Сузиб чарчаган одамнинг қўллари ёрдам кўрсатаётган одамнинг елкаларидан сирпаниб тушиб кетмаслигини кузатиб туриш керак.
бошидан ушлаб (14-расм). Бунинг учун ёрдам бераётган одам чўкаётган одамни чалқанча ҳолатга ўтказиши уни шу ҳолатда ушлаб туриб, юзини кафти билан (кафти билан қулоқларини беркитиб, катта бармоқлари билан лунжидан, кичкина бармоқлари билан эса паст жағидан) ушлаши ва сувнинг устидан ушлаб қирғоққа томон олиб бориши керак. Ёрдам бераётган одамнинг ўзи ҳам чалқанча сузиши лозим;
Қўлидан ушлаб (15-расм). Бунинг учун ёрдам бераётган одам чўкаётган одамнинг орқасидан сузиб келиши, унинг тирсакларини орқасига ўтказиши ва уни ўзининг бағрига босиб эркин усулда сузиб қирғоққа олиб бориши керак;
қўл остидан ушлаб (16-расм). Бунинг учун ёрдам бераётган одам чўкаётган одамнинг орқасидан сузиб келиши, ўзининг ўнг (чап) қўлини тезлик билан унинг ўнг (чап) қўли остига ўтказиб олиши, чўкаётган одамнинг иккинчи қўлини тирсагидан тепароғидан ушлаши уни ўзининг бағрига босиб ёнбошлаб сузиб қирғоққа олиб бориши керак.
Кичкина болаларга ҳавони пуфлаганда бир вақтда ўзининг оғзи билан боланинг бурнини ҳам ёпиб, ҳам оғзига ҳам бурнига ҳаво пуфланади (25-расм). Бола қанчалик кичкина бўлса, нафас олганида унга пуфланадиган ҳаво шунчалик кам бўлиши керак ва катта одамга нисбатан кўпроқ марта ҳаво пуфланиши лозим (бир дақиқада 15 — 18 марта). Янги туғилган чақалоққа катта одамнинг оғиз бўшлиғидаги ҳаво етарли бўлади. Шунинг учун боланинг нафас олиш йўллари шикастланмаслиги учун унга ҳавони жуда кескин эмас ва тўлиқ бўлмаган ҳажмда пуфлаш керак.
Агар жонлантиришни битта одам ўтказаётган бўлса (28-расм), ҳар икки марта чуқур ҳаво пуфлаганида тўш суягини 15 марта босиш керак, сўнгра яна икка марта ҳаво пуфланади ва яна 15 марта тўш суягини босиш керак ва ҳ. Бир дақиқа ичида тўш суягини камида 60 марта босиш ва 12 марта ҳаво пуфлаш, яъни 72 муолажани бажариш лозим, шунинг учун реанимацион чора-тадбирларнинг суръати юқори бўлиши керак. Тажрибанинг кўрсатишича, сунъий нафас олдиришга кўпроқ вақт сарфланади. Ҳавони пуфлашда жабрланувчининг кўкрак қафаси кенгайиши билан ҳаво пуфлашни тўхтатиш лозим.
Реанимацион чора-тадбирлар икки киши томонидан ўтказилаётган бўлса (29-расм), «нафас олдириш — массаж қилиш» нисбати 1:5 ни ташкил қилади, яъни битта чуқур ҳаво пуфланганидан сўнг кўкрак қафаси беш марта босилиши керак. Жабрланувчига сунъий нафас олдириш вақтида юракка массаж қилаётган киши кўкрак қафасини босмай туради, чунки кўкрак қафаси босилганидаги ҳаракатлар ҳаво пуфланишидан кучлироқ бўлади (ҳаво пуфланишида кўкрак қафасининг босилиши сунъий нафас олдиришни ва демак реанимацион чора-тадбирларни самарасиз қилиб қўяди). Реанимацион чора-тадбирлар икки киши томонидан ўтказилаётганда ёрдам кўрсатувчи шасхлар ҳар 10 — 15 дақиқада ўрин алмашиб туриши мақсадга мувофиқдир.
Ёрдам кўрсатувчи шахслар юракка ташқи массажни тўғри ва самарали ўтказилаётганлигини уйқу ва сон артерияларида пульснинг пайдо бўлиши бўйича вақти-вақти билан назорат қилиб туришлари лозим. Жонлантириш бир киши томонидан ўтказилаётган бўлса, у ҳар 2 дақиқада уйқу артериясидаги пульсни аниқлаш учун юракка массаж қилишни 2-3 сонияга тўхтатиб туриши лозим (17-расм). Агар жонлантириш икки киши томонидан ўтказилаётган бўлса, уйқу артериясидаги пульс сунъий нафас олдиришни ўтказаётган шахс томонидан назорат қилинади. Массаж қилиш вақтидаги танаффусда пульснинг пайдо бўлиши юрак фаолиятининг (қон айланишининг) тикланганлигидан далолат беради. Бунда юракка массаж қилишни дарҳол тўхтатиш, аммо сунъий нафас олдиришни, жабрланувчи ўзи барқарор мустақил нафас олишига қадар давом эттириш керак. Пульс пайдо бўлмаган тақдирда юракка массаж қилишни давом эттириш лозим.
12 ёшгача бўлган болаларга ўтказиладиган реанимацион чора — тадбирлар ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Бир ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга юрак массажи бир қўлда ўтказилади (30-расм) ва боланинг ёшига қараб кўкрак қафаси бир дақиқада 70 дан 100 мартагача босилади, бир ёшгача бўлган болаларга иккита (кўрсаткич ва бош) бармоқ ёки боланинг танасини қолган бармоқлар билан қучоқлаб олиб иккала қўлнинг бош бармоқлари билан тўш суягининг ўртасига бир дақиқада 100 дан 120 мартагача босилади (31-расм).
Кучли қон кетишини тез тўхтатиш учун қонаётган томирни ярадан тепароқда (қон оқими бўйлаб) суякка бармоқлар билан босиб туриш керак. 32-расмда артерия қон томирларини босиб турганда энг самарали бўлган жойлар нуқталар билан кўрсатилган. Қуйидаги жароҳатларда қон кетишини тўхтатиш учун босиладиган нуқталар: пешона ёки чаккада-чакка артерия қон томирини қулоқ супраси олдида (1-нуқта);
Оёқ ва қўллардаги қон кетишини уни жароҳат жойидан юқорироқда бўғимда букиш йўли билан тўхтатиш мумкин, агар бу қўл ёки оёқ синмаган бўлса (33-расм). Жабрланувчининг тезлик билан енгини ёки шимининг почасини шимариш ва бўғимини букишда ҳосил бўлган чуқурчага бир сиқим пахта, дока ёки исталган мато бўлагини солиб қўйиш ва бўғинни куч билан, охиригача букиш керак. Бунда букилган жойдаги ўтган ярага қон келтирувчи артерия сиқилади. Оёқ ёки қўл шундай букланган ҳолатида жабрланувчининг танасига рўмол, шарф ёки камар билан боғлаб қўйилиши керак.
Елка олди суяги синган ёки чиққанда (кафт кенглигидаги) шинани тирсак бўғимидан, жабрланувчининг кафтига, гўё у муштумида ушлаб тургандек, бир сиқим пахта ёки бинт солиб бармоқларнинг учигача қўйилиши керак (38-расм). Шиналар бўлмаган тақдирда, қўлни рўмол билан бўйинга (39-расм) ёки камзулга (40-расм) осиб қўйилиши лозим. Агар қўл (чиқиб кетганида) танадан орқада қолаётган бўлса, қўл ва тананинг ўртасига қандайдир юмшоқ нарса (масалан букланган кийим) қўйиш керак.
Умров суяги синган ёки чиққанда қўлтиқ остига шикастланган томондан бир сиқим пахта қўйиш, қўлни тирсагидан тўғри бурчак остида букиб танага бинт билан ўраб қўйиш (43-расм) ва бўйинга рўмол ёки бинт билан осиб қўйиш лозим. Бинтни боғлаётганда шикастланган қўлдан танага қараб ўраш керак.
Заҳарли илон ва ҳашаротларнинг чақиши. Заҳарли илон ва ҳашаротлар чақганда бош айланиши, кўнгил айниши, қайт этиш, оғизда қуруқлик ва аччиқ маза сезилади, юрак уриши тезлашади, қизиш, нафас сиқиши ва уйқучилик аломатлари пайдо бўлади. Алоҳида оғир ҳолатларда жабрланувчида томир тортишиши, ҳушини йўқотиши, нафас олишнинг тўхтаб қолиши мумкин. Чаққан жойда кучли оғриқ пайдо бўлади. тери қизаради, шиш пайдо бўлади. Илон чаққанида ёрдам кўрсатиш учун чаққан жойдаги заҳарни (иложи борича тезроқ) сўриб туфлаб ташлаш, ҳамда заҳарнинг тарқалишини секинлаштириш учун жабрланувчининг ҳаракатларини чеклаш лозим. Ёрдам кўрсатаётган одам учун заҳарни сўриб туфлаб ташлаш, ҳатто унинг оғзида шилинган жойлари бўлса ҳам, хавфли эмас. Чақилган оёқни соғлом оёққа бинт билан боғлаб қўйиш ва тагига бир нима қўйиб кўтариб қўйиш керак. Чақилган қўлни букланган ҳолатда маҳкамлаб қўйиш лозим. Жабрланувчига кўпроқ суюқлик (яхшиси иссиқ чой) ичириш керак. Чақилган қўл ёки оёққа чирмов боғлаш, чақиш жойини куйдириш, заҳарни яхшироқ чиқиши учун терини кесиш, жабрланувчига алкоголли ичимликлар ичириш қатъиян ман этилади. Жабрланувчини даволаш муассасасига жўнатиш керак. Уни ётган ҳолатда олиб бориш лозим.