LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларни текширишни тартибга солиш, назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўймаслик мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 19 июндаги ПФ-2886-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 6-сон, 122-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 сентябридан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 сентябридан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 сентябридан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон)
5. Хўжалик юритувчи субъектларни текширадиган идоравий тафтиш хизматларининг мавжудлиги мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари (Давлат солиқ қўмитаси ва молия вазирлиги бундан мустасно) концернлар, корпорациялар, уюшмалар мавжуд тафтиш хизматларини тугатсинлар ва ўз таркибидаги хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини таҳлил этишнинг аудиторлик шаклларини қўлласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур банднинг бажарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, 1997 йил бюджетида бошқарув идораларининг лавозимлари рўйхатидаги тегишли ўзгаришларни назарда тутсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида текширишларни тартибга солиш тўғрисида» 1993 йил 10 декабрдаги 696-сон Фармон, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 8 ноябрдаги 574-сон Фармойишининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.