Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 31.05.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва корпорациялар иштирокида 3-бандга мувофиқ тармоқлар, ишлаб чиқариш фаолияти соҳалари, республика ҳудудлари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этиш бўйича инвестиция таклифларини бир ой муддатда аниқлаштирсинлар ва уларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тартиб рақами

Имтиёзлар ва рағбатлантиришлар тури

Корхоналар тури

Кафолатлар ва имтиёзлар мазмуни

Қонун ҳужжатлари

I.

Кафолатлар

1.

2

3

4

5

1.

Қонун билан берилган кафолатлар

Қўшма корхоналар ва чет эллик юридик шахслар

Ўзбекистон Республикасининг кейинчалик қабул қилинган қонун ҳужжатлари инвестициялаш шартларини ёмонлаштирадиган бўлса чет эл инвестицияларига нисбатан инвестициялаш пайтида амалда бўлган қонун ҳужжатлари узоғи билан ўн йил давомида қўлланилади.
Бу талаб мудофаани, миллий хавфсизликни ва жамоат тартибини таъмин этиш, атроф муҳитни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари ўзгаришига нисбатан татбиқ этилмайди.

«Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятини кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (11-модда)

2.

Мулкни сақлаб қолиш кафолати

Қўшма корхоналар ва чет эллик юридик шахслар

Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестициялари национализация қилиниши мумкин эмас.
Чет эл инвестициялари реквизиция қилиниши мумкин эмас, табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар бундан мустасно. Реквизиция қилиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Бундай ҳолларда чет эллик инвесторга тўланадиган товон кўрилган зарарга мутаносиб бўлиши керак.

«Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятини кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (12-модда)

3.

Фойдани чет элга ўтказиш кафолати

Қўшма корхоналар ва чет эллик юридик шахслар

Чет эллик инвесторларнинг қонуний фаолиятлари натижасида олган фойда ва бошқа маблағларини чет эл валютасида чет элга ҳеч қандай чеклашсиз ўтказишлари кафолатланади.

«Чет эл инвестициялари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (13-модда)

4.

Иш ҳақини чет элга ўтказиш кафолати

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда ишловчи чет эллик жисмоний шахслар

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг ишчи ва хизматчилари, маъмурияти, назорат кенгаши аъзолари таркибига ажнабий фуқаролар кириши мумкин.
Бу ходимлар оладиган иш ҳақлари ва қонуний йўл билан топилган бошқа даромадларини ҳеч қандай чеклашсиз бошқа давлатларга ўтказишлари мумкин.

«Чет эл инвестициялари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (25-модда, 2-қисм)

5.Суғурта ҳимоясиЧет эллик инвесторлар

Чет эл инвестицияларини суғурталаш тизими чет эллик инвесторларни:
— мол-мулк экспроприацияланишидан (тортиб олинишидан), шунингдек мол-мулк тортиб олинишига, мол-мулкнинг ўзини ёки ундан орттириладиган даромадни назорат қилишдан маҳрум бўлишга олиб келадиган ҳар қандай қонуний ёки маъмурий чоралардан (ўз ҳудудида иқтисодий фаолиятни тартибга солиш мақсадларида мамлакат томонидан умумий қўллаш учун жорий этиладиган, ҳуқуқни камситмайдиган чоралар бундан мустасно);
— уруш ёки фуқаролар ғалаёнларидан;
— суғурта ташкилоти билан инвестор ўртасидаги шартнома муносабатларига мамлакат маъмурларининг аралашувидан;
— миллий валютани бошқа валюталарга конвертациялаш ва уни мамлакатдан ташқарига чиқаришга доир мамлакат маъмурлари томонидан чеклашлар жорий этилишидан;
— инвесторларнинг айрим гуруҳлари учун ҳуқуқни камситадиган руҳдаги янги қонун-қоидалар жорий этилишидан;
— бошқа турдаги таваккаллардан суғурталашни таъминлайди.

«Чет эл инвестициялари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (15-модда, 4-қисм)

II.Имтиёзлар
6.

Фойда (даромад)дан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар

Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча корхоналар, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар

1996 йил 1 апрелдан бошлаб корхоналарнинг фойдаси (даромади)дан олинадиган солиқ ставкаси:
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг умумий ҳажмида экспорт улуши 5 фоиздан 10 фоизгача бўлганда — 20 фоизга;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг умумий ҳажмида экспорт улуши 10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда — 30 фоизга;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг умумий ҳажмида экспорт улуши 20 фоиздан 30 фоизгача бўлганда — 40 фоизгача;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг умумий ҳажмида экспорт улуши 30 фоиз ва ундан кўп бўлганда — 50 фоизга камайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1411-сон Фармони (2-банд)

7.

Фойда (даромад)дан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар

Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча корхоналар, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар

Ҳисобот йили якунлари бўйича корхоналар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажми ўсишидан олинган эркин алмаштириладиган валютадаги тушум фойда (даромад)дан олинадиган солиқ тўлашдан озод қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1411-сон Фармони (3-банд)

8.

Фойда (даромад)дан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар

Қўшма корхоналар

Чет эл капиталининг устав фондидаги улуши 30 фоиздан кўп бўлган қўшма корхоналарнинг, шунингдек чет эл корхоналарининг, уларнинг филиалларининг, ваколатхоналарининг ва шўъба корхоналарининг фойдасига — 25 фоиз солиқ солинади.

«Корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (6-модда, 3-банд)

9.

Фойда (даромад)дан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар

Қўшма корхоналар

Ўзбекистон Республикасининг инвестицияси дастурига киритилган лойиҳаларга капитал маблағлар ажратаётган чет эл капитали иштирокидаги қўшма корхоналар ўз ишининг дастлабки беш йилида солиқ тўлашдан озод қилинадилар.

«Корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (11-модда, 4-банд)

10.

Фойда (даромад)дан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар

Қўшма корхоналар

Хорижий қатнашчининг устав фондидаги улуши 30 фоиздан ортиқ бўлган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаб чиқаришга (узум винолари ва мева-резавор винолари, маст қилувчи ичимликлар тайёрлашдан ташқари), халқ истеъмол моллари ва бинокорлик материаллари ишлаб чиқаришга,тиббиёт ускуналари, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати учун машиналар ва ускуналар ишлаб чиқаришга, иккиламчи хом ашёни ва рўзғор чиқиндиларини тайёрлаш, қайта тайёрлашга ихтисослашган қўшма корхоналар, уларнинг филиаллари ва шўъбалари рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб икки йил давомида солиқ солишдан озод этиладилар.
Солиқ тўлашдан озод қилинган қўшма корхона уч йиллик мудда�и ўтмай туриб тугатилган тақдирда солиқ суммаси унинг бутун фаолият даври учун тўлиқ миқдорда ундирилади.

«Корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (11-модда, 2 ва 4-бандлар)

11.

Фойда (даромад)дан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар

Барча корхоналар

Умумий вазифаларни ҳал этиш учун устав фондига (капиталига) жамланган бадаллар, улушлар ва бошқа аниқ мақсадга қаратилган молиявий маблағлар ана шу умумий вазифаларни ҳал этиш учун махсус тузилган юридик шахсларнинг даромадлари ҳисобланмайди ва улар солиқ солиш объекти бўлмайди.

«Корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (3-модда, 4-қисм)

12.

Фойда (даромад)дан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар

Барча корхоналар

Қуйидагилар:
юридик шахс бўлмиш:
а) патент эгаси (лицензиар)нинг саноат мулки объектларидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланишдан, шунингдек улар учун лицензия сотишдан оладиган даромадларига, шу жумладан валюта тушумларига қуйидагиларни қўллаш бошланган санадан эътиборан уларнинг амал қилиш муддати доирасида:
патент бўйича ихтирони — 5 йил давомида;
дастлабки патент бўйича ихтирони — 3 йил давомида;
патент бўйича саноат намунасини — 3 йил давомида;
дастлабки патент бўйича саноат намунасини — 2 йил давомида;
гувоҳнома бўйича фойдали моделни — 2 йил давомида;
б) лицензиатнинг (лицензия шартномаси предметидан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахс) саноат мулки объектларидан фойдаланишдан оладиган даромадларига, шу жумладан валюта тушумларига қуйидагиларни қўллаш бошланган санадан эътиборан:
патент бўйича ихтирони — 5 йил давомида;
дастлабки патент бўйича ихтирони — 3 йил давомида;
патент бўйича саноат намунасини — 3 йил давомида;
дастлабки патент бўйича саноат намунасини — 2 йил давомида;
гувоҳнома бўйича фойдали моделни — 2 йил давомида;
товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгисини — 1 йил давомида (лицензиарнинг маҳсулотини ишлаб чиқарганда) солиқ солишдан озод қилинади.

«Корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (11-модда, 1-банд)

13.

Фойда (даромад)дан олинадиган солиқлар бўйича имтиёзлар

Барча корхоналар

Янги ташкил этилган корхоналар (биржалар, тайёрлов, улгуржи, таъминловчи-сотувчи, воситачи ва савдо-тижорат корхоналаридан ташқари) ташкил топган (рўйхатдан ўтказилган) пайтдан эътиборан биринчи йили белгиланган ставканинг 25 фоизи миқдорида, иккинчи йили 50 фоизи миқдорида солиқ тўлайдилар.
Ушбу имтиёз аввал амал қилиб турган корхоналар, уларнинг филиаллари ва тармоқ бўлинмалари асосида тузилган корхоналар учун, шунингдек, корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар ҳузурида тузилган бўлиб, улардан ижарага олинган ускуналар ёрдамида ишлаётган корхоналарга тааллуқли эмас. Корхона фаолияти уч йиллик муддат ўтмай туриб тўхтатилган тақдирда солиқ суммаси унинг бутун фаолият даври учун тўла миқдорда ҳисобланади.

«Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (10-модда)

14.

Фойда (даромад)дан олинадиган солиқлар бўйича имтиёзлар

Барча корхоналар

Солиқ солиш базаси қуйидаги суммага камайтирилади:
табиатни қўриқлаш тадбирларини оширишга қилинаётган харажатларнинг 30 фоизгача экология, соғломлаштириш ва ўзга хайрия жамғармаларига киритилган бадаллар, ижтимоий соҳа муассасалари ва ташкилотларига қилинадиган ажратмалар суммасига, лекин солиқ солинадиган фойда (даромад)нинг кўпи билан 1 фоизига;
корхоналар инвестицияларга йўллайдиган, шунингдек, инвестицияларни амалга ошириш учун олинган кредитларни узишга сарфлайдиган маблағлар суммасига.

«Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (10-модда, 1 қисм)

15.

Фойда (даромад)дан олинадиган солиқлар бўйича имтиёзлар

Барча корхоналар

Давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича олинадиган фоизлар ва дивидендлар солиқ солишдан озод қилинади.

«Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (15-модда)

16.

Фойда (даромад)дан олинадиган солиқлар бўйича имтиёзлар

Туристик ташкилотлар

Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи янги ташкил этилган юридик шахслар, ташкил этилган пайтдан бошлаб дастлабки фойда олгунга қадар бўлган даврда аммо давлат рўйхатидан ўтган пайтидан эътиборан узоғи билан уч йил муддатга даромад (фойда) солиғини тўлашдан озод этиладилар.
Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар даромад (фойда) олишнинг биринчи йили даромад (фойда) солиғининг 50 фоизини, иккинчи йили 75 фоизини, учинчи йилидан бошлаб 100 фоизини тўлайдилар.

«Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (10-модда)

17.

Фойда (даромад)дан олинадиган солиқлар бўйича имтиёзлар

Барча корхоналар, шу жумладан, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар

Болалар учун товарлар, бадиий ҳунармандчилик буюмлари ва ўйинчоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар фойдадан олинадиган солиқни 10 фоизли ставка бўйича тўлайдилар.
Болалар учун товарлар, бадиий ҳунармандчилик буюмлари ва ўйинчоқлар ишлаб чиқариш ҳажми камида 20 фоизни ташкил этувчи корхоналар фойдадан олинадиган солиқни амалдагига нисбатан 30 фоизга камайтирилган ставка бўйича тўлайдилар.

Вазирлар Маҳкамасининг «Енгил ва маҳаллий саноатни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 29 апрелдаги 166-сон қарори (6-банд)

18.

Фойда (даромад)дан олинадиган солиқлар бўйича имтиёзлар

«Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси ва «Маҳаллий саноат» корпорацияси тизимидаги чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар

Устав жамғармасида хорижий инвесторнинг улуши камида 50 фоизни ташкил этган қўшма корхоналар, солиқнинг бутун миқдорини халқ истеъмол товарлари, биринчи навбатда болалар учун товарлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга қайта инвестиция қилганлари тақдирда, фойда (даромад)дан олинадиган солиқдан озод этиладилар:

Вазирлар Маҳкамасининг «Енгил ва маҳаллий саноатни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 29 апрелдаги 166-сон қарори (7-банд)

19.

Фойда (даромад)дан олинадиган солиқлар бўйича имтиёзлар

Хорижий юридик шахслар, қўшма корхоналар

Ажнабий юридик шахсларнинг, Ўзбекистон ва ажнабий — юридик шахслар ҳамда фуқаролар иштирокидаги қўшма корхоналарнинг даромадлари бўйича солиқ солинадиган базаси шундай корхоналарнинг резерв фонди ёки шунга ўхшаш мақсадга мўлжалланган фондларга ажратмалари суммаси бу фондларнинг миқдори устав фондининг 25 фоизига етгунга қадар корхоналар даромадларининг 20 фоизи миқдорида камайтирилади.

«Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (4-модда)

20.

Қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, шу жумладан, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар

Қуйидагилар солиқдан озод этиладилар:
— суғурта ва қайта суғурта юмушлари, шу жумладан, суғурта бўйича воситачилар ва агентлар амалга ошир�ан ана шундай юмушлар билан боғлиқ хизматлар;
— ссуда бериш ва ссуда ўтказиш:
— пул жамғармалари, жорий счётлар, пул тўловлари, пул ўтказиш, чеклар ва бошқа қимматли қоғозларга тааллуқли юмушлар;
— қонунга кўра тўлов воситалари ҳисобланмиш валюталар, пуллар ва банкнотлар муомаласига тааллуқли юмушлар, нумизматика мақсадларида фойдаланиладиган валюталар, пуллар ва банкнотлар бундан мустасно;
— қимматли қоғозлар, акциялар, облигациялар, сертификатлар, векселлар, чеклар, лотерея-билетлари муомаласига тааллуқли юмушлар. Қимматли қоғозлар тайёрлаш ва сақлаш бўйича юмушлар бундан мустасно;
— интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни олганлик учун патент божи, рўйхатдан ўтказиш йиғими ва лицензия тўлови;
— экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар), Ўзбекистон Республикасига товарларни (ишлар, хизматларни) экспорт қилишга нисбатан солиқ солиш тартиби қўллаётган давлатларга товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш бундан мустаснодир;
— экспорт қилинадиган молларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиладиган чет эл юкларини (транзит юкларни) ташиш, ортиш, тушириш, қайта юклаш юзасидан кўрсатилган хизматлар;
— республикада ишлаб чиқариладиган ҳамда якка тартибда уй қурувчиларга ва уй-жой қурилиши кооперативларига сотиладиган бинокорлик материаллари;
— ўз ихтиёридаги ердан фойдаланиб етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари.

«Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (19-модда)

21.Қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар

Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар, шу жумладан, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар

1996 йил 1 апрелдан бошлаб экспорт қилувчи корхоналар экспорт қилинувчи товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш учун фойдаланган моддий ресурслар учун қўшилган қиймат солиғи суммасини тўлашдан озод этиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1411-сон Фармони (4-банд).

22.Акциз солиғи бўйича имтиёзлар

Барча корхоналар, шу жумладан, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар чет элга етказиб берилганда акциз олинмайди.

«Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (23-модда).

23.Мулкка солинадиган солиқ бўйича имтиёзларБарча корхоналар

Янги очилган корхоналарнинг мол-мулкига рўйхатга олинган кундан бошлаб дастлабки икки йил давомида солиқ солинмайди. Солиқ бўйича бу имтиёз тугатилган (қайта ташкил этилган) корхоналарнинг, улар филиаллари ва таркибий бўлинмалари асосида тузилган корхоналарга, шунингдек корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар ҳузурида тузилган корхоналарга (башарти улар ана шу корхоналардан ижарага олинган ускуналар билан ишласа) тааллуқли эмас.

«Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (35-модда, «е» банди)

24.Мулкка солинадиган солиқ бўйича имтиёзларТуристик ташкилотлар

Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи янги ташкил этилган юридик шахсларга ташкил этилган пайтидан бошлаб дастлабки фойда олгунига қадар бўлган даврда, аммо давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан узоғи билан уч йил муддатда солиққа тортилмайди.

«Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (35-модда, «ж» банди)

25.

Қимматбаҳо қоғозлар операцияларига солинадиган солиқлар бўйича имтиёзлар

Барча корхоналар

1995 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларининг дивидендлар ҳолида қимматли қоғозларнинг айланишидан, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш нархлари ўртасидаги тафовутдан олинган даромадлари уч йил муддатгача солиққа тортилишдан озод қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 7 сентябрдаги ПФ-1270-сон Фармони (6-банд)

26.

Ер солиғи бўйича имтиёзлар

Чет эллик юридик шахслар, қўшма корхоналар ва уларнинг филиаллари

Чет эл юридик шахслари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл юридик шахслари ва фуқаролари иштирокида ташкил этилган хорижий юридик шахслар, қўшма корхоналар ҳамда уларнинг филиаллари — башарти, чет эллик иштирокчининг Устав фондидаги улуши 30 фоиздан ортиқ бўлса, рўйхатдан ўтган кундан эътиборан икки йил давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинадилар.

«Ер солиғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (9-модда, «ж» банди)

27.

Транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар

Барча корхоналар, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар

Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи янги ташкил этилган юридик шахслар, ташкил этилган вақтидан бошлаб дастлабки фойда олгунига қадар бўлган даврда, аммо давлат рўйхатидан ўтган пайтидан эътиборан узоғи билан уч йил муддатга солиқдан озод қилинадилар.

«Транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқ тўғрисида»ги Қонун (5-модда, 1-банди)

28.

Солиқ солиш бўйича имтиёзлар

Тижорат банклари, шу жумладан чет эл сармояси иштирокидаги банклар

Барча тижорат банклари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, шу жумладан чет эл сармояси иштирокидаги тижорат банклари, шунингдек чет эл банкларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги филиаллари ва ваколатхоналари 1994 йил июлидан 1997 йил 31 декабргача бюджетга тўланадиган корхоналар даромадидан олинадиган солиқ, корхоналар мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи, транспорт воситалари эгаларидан олинадиган солиқлардан озод қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 июлдаги 362-сон ва 1995 йил 9 ноябрдаги 427-сон қарорлари

29.

Маҳсулот келтириш ва чиқаришни соддалаштириш

Қўшма корхоналар ва чет эллик юридик шахслар

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни лицензиясиз экспорт қилишга ва ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун маҳсулот импорт қилишга ҳақлидир. Ўзи ишлаб чиқарган, экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳамда ўзининг эҳтиёжлари учун корхона томонидан импорт қилинадиган маҳсулотлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилишда олинган валюта тушумлари белгиланган солиқлар ўзга тўловлар тўланганидан кейин бутунлай корхона эгалигида қолади.

«Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (17-модда)

30.

Бож пошлиналари бўйича имтиёзлар

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва бу корхоналарнинг ажнабий ходимлари

Ўзбекистон Республикасига чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ва ажнабий ходимларининг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулк бож пошлинаси тўлашдан озод қилинади.

«Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (18-модда)

31.Бож п�шлиналари бўйича имтиёзлар

Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар, шу жумладан, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар

Қуйидаги товарлардан бож пошлиналари олинмайди:
— Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ёки унинг кафолати билан тузилган ҳукуматлараро ва кредит битимлари бўйича етказиб бериладиган товарлардан;
— Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 7 октябрдаги 389-сон қарорига 1-иловада кўрсатиб ўтилган эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган давлатлардан келтирилаётган товарлардан;
— республика Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига келтирилаётган товарлардан;
— давлат эҳтиёжлари учун экспортга етказиб бериш ҳажми доирасидаги товарлардан (марказлаштирилган экспорт);
— Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси 50 млн АҚШ долларидан ортиқ бевосита инвестициялар қўйган хорижий юридик шахслар томонидан олиб келинаётган товарлардан, башарти келтирилаётган товарлар уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланса;
— Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига вақтинча олиб келинаётган ва ундан вақтинча олиб кетилаётган товарлардан, транзит товарлардан ва «бож омбори» тартибида ташилаётган товарлардан.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига белгиланган тартибда олиб келинаётган ва унинг бож ҳудудидан олиб кетилаётган:

Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарори (2-банди)

32.

Валютани эркин алмаштириш бўйича имтиёзлар

Хорижий сармоя иштирокидаги қўшма корхоналар, жисмоний ва юридик шахслар

— хорижий шерикнинг хорижий инвестиция иштирокидаги корхона устав сармоясига мулк сифатида қўшган улушидан;
— мурувват ва техник ёрдамдан;
— кўргазмалар, реклама ва презентация экспонатларидан;
— саноат йўли билан қайта ишлаш ва ундан тайёрланган маҳсулотни олиб кетиш (олиб келиш) олиб келинаётган (олиб кетилаётган) хом ашё, материаллар ва бутловчи материаллардан бож пошлиналари олинмайди. Қайта олиб кетиш (олиб келиш)да кўрсатиб ўтилган хом ашё, материаллар ва бутловчи материалларни қайта ишлаш қийматидан бож пошлиналари олинади. Хорижий сармоя иштирокидаги қуйидаги қўшма корхоналар, жисмоний ва юридик шахслар Ўзбекистон республика валюта биржасида:
— халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва улар билан республика ички бозорини тўлдириш билан банд бўлган;
— экспортга, биринчи навбатда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг марказлаштирилган экспорт рўйхатига киритилган маҳсулот ва товарларни ишлаб чиқариш билан банд бўлган;
— Ўзбекистонда ишлаб чиқариш фаолиятидан белгиланган тартибда олинган фойда ва дивидендларнинг бир қисмини репатриация қилишни амалга оширувчи;
— республика иқтисодиётининг базавий ва етакчи тармоқларидаги устувор лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи хорижий инвестиция иштирокидаги қўшма корхоналар, жисмоний ва юридик шахслар эркин муомаладаги валютага айлантириш ҳуқуқига кўпроқ эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»1995 йил 27 июндаги ПФ-1193-сон Фармони (2-банди)

33.Мулкни сотиб олиш ҳуқуқи

Хорижий юридик ва жисмоний шахслар

Ер участкалари:
юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда хусусийлаштирилган тақдирда мулк қилиб берилиши мумкин;
хорижий юридик ва жисмоний шахсларга —дипломатик корпус ходимларига, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган матбуот вакилларига, доимий ваколатхоналар, фирмалар, компаниялар ва халқаро ташкилотларнинг ходимларига, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда доимий ишлайдиган шахсларга, шунингдек, республикада доимий яшайдиган ва яшаш учун рухсатномага эга бўлган шахсларга уй-жой бинолари улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда сотилган тақдирда мулк қилиб берилиши мумкин.

«Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (2-модда, 2-қисм)

34.

Энг кўп қулайликлар ва эркин савдо тартиблари яратиш

Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча корхоналар, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг бож ҳудудига олиб келинадиган ва Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 7 октябрдаги 389-сон қарорига 1-иловага мувофиқ мамлакатларнинг бож ҳудудидан келиб чиққан товарлардан бож пошлиналари ставкалари жорий этилган вақтдан бошлаб бож пошлинаси олинмайди.
Мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатлар борасида энг қулай тартиб яратадиган мамлакатлар рўйхатида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт бож пошлиналарни қўллаш тартиби тўғрисида» 1995 йил 7 октябрдаги 389-сон қарори (1, 2-бандлар)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази