19.03.2011 йилдаги 80-сон
Ҳужжат 19.03.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарори билан тасдиқланган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурини бажариш юзасидан ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 21-кичик бандга «барча вазирликлар» сўзларидан олдин «тадбиркорларнинг «ишонч телефони» орқали тушаётган мурожаатларини кўриб чиқиш» сўзлари қўшилсин;
б) 23-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг (кейинги ўринларда тадбиркорлик субъектлари деб аталади) адлия органлари телефон алоқасининг махсус линияси (кейинги ўринларда «ишонч телефони» деб аталади) орқали тушадиган уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалари, таклифлари ва шикоятларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
қўнғироқ қилган шахсга ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ахборот ва маълумотларни маълум қилишни таклиф этиши шарт.
15. «Ишонч телефони» орқали тушган мурожаатлар адлия органларининг масъул ходимлари томонидан умумлаштирилади ва ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштириладиган адлия органларининг «ишонч телефони» орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади ҳамда кўриб чиқиш учун тегишли адлия органи раҳбариятига киритилади.
16. Ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ахборот ва маълумотлар тақдим этилмаган мурожаатлар рўйхатдан ўтказилмайди ва кўриб чиқилмайди.
17. Қабул қилинган мурожаат бўйича ўша куннинг ўзида адлия органининг масъул ходими томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича «назорат карточкаси» тўлдирилади. Назорат карточкаси мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинганда вазирликнинг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармасига, мурожаат Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинганда эса — ташкилий назорат ва таҳлил бўлимларига юборилади.
Назорат карточкаси ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган ҳолларда тўлдирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.