Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 04.03.2019
Ҳужжат 04.03.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Номида ва 1-бандида «базавий» деган сўзлар «энг кам» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) номида ва бутун матн бўйича «базавий» деган сўзлар «энг кам» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52(I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) ва 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) қарорларига мувофиқ ягона ижтимоий тўловнинг (кейинги ўринларда ЯИТ деб аталади) энг кам миқдори киритилиши муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
в) 4-бандда «БРяит» деган белги «МРяит» деган белги билан алмаштирилсин;
г) 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
е) 1 ва 2-иловалари мазкур ўзгартиришларга 1 ва 2-иловаларига мувофиқ баён этилсин.

Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори

ҲИСОБ-КИТОБИ
(хўжалик юритувчи субъектлар учун ЯИТ ҳисоб-китобига илова қилинади, микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари)

КўрсаткичларСатр кодиСумма
123
ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони010
Ҳисобот ойида барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари020
Ҳисобот ойида иш кунлари сони030
Ҳисобот ойида бир ходим учун ЯИТ нормативи040
Ҳисобот ойида ЯИТнинг энг кам миқдори (020-сатр/030-сатр х 040-сатр)050
Ҳисобот ойида ЯИТнинг ҳисобланган суммаси (ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 050-сатри — аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 050-сатри)060
Ҳисобот ойида ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр – 060-сатр)070*
Аввалги ҳисобот даври охирида ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги ҳисобот даври учун Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри)080
Ҳисобот даври охирида ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (070-сатр + 080-сатр)090

Раҳбар

_______________________
(имзо)
Бош бухгалтер_______________________

(имзо)

М.Ў.

Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори

ҲИСОБ-КИТОБИ
(микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯИТ ҳисоб-китобига илова қилинади)

КўрсаткичларСатр кодиСумма
123
ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони:010Х
чоракнинг биринчи ойи учун0101
чоракнинг иккинчи ойи учун0102
чоракнинг учинчи ойи учун0103
Ҳисобот ойида барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари: 020Х
чоракнинг биринчи ойи учун0201
чоракнинг иккинчи ойи учун0202
чоракнинг учинчи ойи учун0203
Ҳисобот даврида иш кунлари сони: 030Х
чоракнинг биринчи ойи учун0301
чоракнинг иккинчи ойи учун0302
чоракнинг учинчи ойи учун0303
ЯИТ нормативи: 040Х
чоракнинг биринчи ойи учун0401
чоракнинг иккинчи ойи учун0402
чоракнинг учинчи ойи учун0403
ЯИТнинг энг кам миқдори (0501-сатр + 0502-сатр + 0503-сатр): 050
чоракнинг биринчи ойи учун (0201-сатр /0301-сатр х 0401-сатр) 0501
чоракнинг иккинчи ойи учун (0202-сатр / 0302-сатр х 0402-сатр) 0502
чоракнинг учинчи ойи учун (0203-сатр / 0303-сатр х 0403-сатр) 0503
Ҳисобот даврида ЯИТнинг ҳисобланган суммаси, шу жумладан:060
чоракнинг биринчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0501-сатри – аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 050-сатри)0601
чоракнинг иккинчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0502-сатри – ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0501-сатри)0602
чоракнинг учинчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0503-сатри – ҳисобот даври учун ЯИТ ҳисоб-китобининг 0502-сатри)0603
ҳисобот даврида ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (0701-сатр + 0702-сатр + 0703-сатр):070
чоракнинг биринчи ойи учун (0501-сатр – 0601-сатр) 0701*
чоракнинг иккинчи ойи учун (0502 -сатр – 0602-сатр)0702*
чоракнинг учинчи ойи учун (0503-сатр – 0603-сатр)0703*
Аввалги ҳисобот даври охирида ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри) 080
Ҳисобот даври охирида ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси, шу жумладан (070-сатр + 080-сатр)090
I ой охирида (0701-сатр + 080-сатр) 0901
II ой охирида (0702-сатр + 0901-сатр)0902
III ой охирида (0703-сатр + 0902-сатр)0903

Раҳбар

_______________________
(имзо)
Бош бухгалтер_______________________
(имзо)

М.Ў.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази