Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «НАВОИЙ ВИЛОЯТИ НАВОИЙ ШАҲРИ ТАРКИБИДА КАРМАНА ТУМАНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1999 ЙИЛ 27 МАЙДАГИ ПФ-2323-СОН ФАРМОНИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА
«Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларининг туман маъмурий-ҳудудий тузилмаларини тугатиш ҳамда Навоий вилоятининг Навоий тумани чегараларини кенгайтириш ва номини ўзгартириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 12 декабрдаги 569-II-сон қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Навоий вилояти Навоий шаҳри таркибида Кармана туманини ташкил этиш тўғрисида» 1999 йил 27 майдаги ПФ-2323-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 25 декабрь,
ПФ-3371-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 11-12-сон, 187-модда)