13.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 304-1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекциясининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг қарори, 13.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 304-1
Кучга кириш санаси
23.01.2011
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2004 йил 10 июлдаги 323-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 321-модда), «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2007 йил 5 февралдаги 26-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4 — 6-сон, 47-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси «Тоғконтехназорат»нинг 1996 йил 12 декабрдаги ва Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг 1996 йил 25 ноябрдаги 84-сон қарори (рўйхат рақами 304, 1997 йил 29 январь) билан тасдиқланган Геология-қидирув ишларида хавфсизлик қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.