1. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фанлар Академияси, Республика маънавият тарғибот маркази ҳамда бир гуруҳ жисмоний ва юридик шахсларнинг ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида Ҳазрати Имом (Ҳастимом) жамоатчилик жамғармаси таъсис этилгани маълумот учун қабул қилинсин:
2. Ҳазрати Имом меъморий мажмуаси қурилишини (кейинги ўринларда — мажмуа) ўз вақтида тугаллаш ва фойдаланишга топшириш мақсадида қуйидагилар:
«ТошбошпланЛИТИ» институти, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Тарихий ва архитектура ёдгорликларни сақлаш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси, «Нефтгазсаноатлойиҳа» масъулияти чекланган жамияти — мажмуа қурилишининг лойиҳаловчилари этиб;
Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Тарихий ва архитектура ёдгорликларни сақлаш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси, «Нефтгазмонтаж» масъулияти чекланган жамият — бош пудратчилар этиб белгилансин.
қурилиш-таъмирлаш, қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини якунлаш муддати этиб — 2007 йил 1 август белгилансин.
4. Объектларнинг қурилишини ва пардозлаш ишларини белгиланган муддатда бажариш ва фойдаланишга топшириш учун мажмуа қурилишида лойиҳалаш ва қурилиш ишларини бир вақтда амалга оширилишига рухсат этилсин.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А.Тўхтаев), Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси билан биргаликда Ҳазрати Имом жамоатчилик жамғармаси томонидан мажмуада қурилиш-таъмирлаш, қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишлари учун ажратиладиган маблағларни мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлансин.
6. Бош пудратчилар мажмуа қурилишида зарур бўлган асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари бўйича тузилган импорт контрактлар бўйича божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
7. «Давархитектқурилиш» қўмитаси (А.Тохтаев) лойиҳа-смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ меъморий мажмуада қайта тиклаш, қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг сифатли бажарилишини доимий тарзда назоратга олсин.