Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Мудофаа тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда 1992 йилнинг 1 июлидан Туркистон ҳарбий округи бошқармаси тарқатилганлиги ва ўз фаолиятини тўхтатганлиги муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлигига айлантирилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида ушбу масала юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 3 июль,
ПФ-434-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 8-cон, 304-модда)