Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2006 йил 8 августдаги 63, КГБ-176-06, 3/2161, 9, 19, 12, 01-02/22-19-сон «Тергов, суриштирув ва суд давомида жиноят ишлари ва материаллари бўйича олиб қўйилаётган ашёвий далиллар ва моддий бойликларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш ва йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1616, 2006 йил 23 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 350-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 октябрдаги 14-қ/қ, Қ-87, 100, 17, 16, 7, 01-02/22-22, 2010-41-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси (кейинги ўринларда ЖПК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 335-модда) (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш ва йўқ қилиб ташлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Жиноий ишлар бўйича суриштирув, дастлабки ва суд тергови давомида суриштирувчи, терговчи ва суд қуйидагиларни олиб қўйишга ҳақли:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ашёвий далил сифатида аҳамиятга эга бўлган, муайян хусусиятлари, белгилари, излари мавжуд нарса, ҳужжат ва бошқа ёзувлар;
суд томонидан фуқаровий даъвони таъминлаш мақсадида ундирув қаратилиши мумкин бўлган миллий ва чет эл валюта ҳамда бошқа қимматликлар;
муомаладан чиқарилган ёки муомаласи чекланган нарсалар (кейинги ўринларда «муомаладан чиқарилган» деб юритилади) — агарда эгасида уларни сотиб олиш, сақлаш, фойдаланиш учун тегишли рухсатнома бўлмаса;
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар — агар унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо қўлланилган ҳолда;
давлат мукофотлари ва уларга тегишли ҳужжатлар — уларнинг кимга тегишлилиги аниқланмаган бўлса ёки уларнинг эгасига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо қўлланилганлиги сабабли уларнинг сақланишини таъминлаш имконияти бўлмаса, шунингдек суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига маҳкумни давлат мукофотларидан маҳрум қилиш тўғрисида тақдимнома билан мурожаат этилган ҳолларда.
2. Суриштирувчи, терговчи ва суд мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатилган нарса ва ҳужжатларни ЖПК 198, 200 ва 201-моддаларига мувофиқ уларнинг талабига асосан ёки ушбу нарса ва ҳужжатларнинг эгаси бўлмиш шахслар ташаббуси билан тақдим этилган ҳолда, агарда улар иш учун аҳамиятли бўлса ёки келгусида аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлса, уларни қабул қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суриштирувчи, терговчи ва суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки уларни вакилининг аризасига асосан фуқаровий даъвони таъминлаш мақсадида ёхуд гаров тариқасида пул маблағлари ва товар-моддий қимматликларни ҳам қабул қилиб олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Нарса, ҳужжат, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни (кейинги ўринларда «нарсалар» деб юритилади) олиб қўйиш, тақдим қилиш ЖПК 16, 20 ва 24-бобларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. ЖПКнинг 206-моддасига мувофиқ, олиб қўйилаётган ёки тақдим қилинаётган нарсалар ишга тааллуқлилиги тўғрисида хулоса чиқаришга асос бўладиган, шунингдек уларни бошқа нарсалардан фарқловчи белгиларини аниқлаш мақсадида ЖПК 135 — 137, 139 ва 140-моддаларида белгиланган қоидалар асосида дарҳол кўздан кечирилади.
Ўзи билан муомала қилиш учун муайян маҳоратга эга бўлишини, ўз сифат тавсифлари, индивидуал хусусиятларининг аниқ қайд этилишини ва қийматининг аниқланишини талаб этувчи нарсаларни олиб қўйиш ёхуд қабул қилиш тегишли мутахассислар иштирокида амалга оширилади.
Ашёвий далил сифатида аҳамиятга эга бўлган ёки муомаладан чиқарилган нарсалар олиб қўйилганида ёхуд тақдим қилинганида, суриштирувчи, терговчи, суд нарсалар олиб қўйилаётган ёки қабул қилинаётган шахсни, уларнинг топилиши, қўлга киритилиши ва сақланиш вақти, жойи ва бошқа ҳолатлари тўғрисида сўроқ қилиши шарт.
Иш ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, агарда нарсани бутунлигича олиб қўйиш имкони бўлмаса, суриштирувчи, терговчи, суд, ушбу нарсанинг ишга боғлиқ бўлган излар (микроизлар) жойлашган ёки жойлашиши мумкин бўлган қисмини олиб қўйиш ёки қабул қилишга ҳақли. Бунда, нарсанинг шикастланишига йўл қўймаслик, агарда бунинг имкони бўлмаса — нарсанинг яхлитлигини бузиш асоси батафсил баён этилиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иш учун аҳамиятли бўлмаган ёки муомаладан чиқарилмаган нарсалар тақдим қилинган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи, суд, уларни кўздан кечириб бўлганидан кейин эгаларига дарҳол қайтариб беради. Нарсани қабул қилиб олган шахсдан бу ҳақда тилхат олинади.
5. ЖПК 90 — 92, 141, 163, 202-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ нарсаларнинг олиб қўйилганлиги, тақдим этилганлиги тўғрисида суриштирувчи, терговчи баённома тузади, суд эса суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўп сонли нарсаларни олиб қўйиш ёки тақдим қилишда улар тўғрисидаги барча маълумотларни баённомада акс эттириш имконияти бўлмаса, мажбурий тарзда уларнинг рўйхати тузилиб, баённомага илова қилинади ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Баённомада ёки унга илова қилинаётган рўйхатда олиб қўйилган, тақдим қилинган ҳужжатларнинг тури ва реквизитлари, нарсаларнинг тури, миқдори, типи, маркаси, модели, калибри, серияси, рақами ва бошқа идентификацион хусусиятлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар кўрсатилади.
Агар олиб қўйилаётган ёки тақдим қилинаётган нарсалар рўйхатини, уларнинг миқдори кўплиги сабабли, шу жойнинг ўзидаёқ тузиш имконияти бўлмаса, улар ўрамга солиниб муҳрланади ва нарсалари олиб қўйилган ёки қабул қилинган шахс, холислар, суриштирувчи, терговчи, судья томонидан ёзувлар ва имзолар билан тасдиқланган ёрлиқлар билан таъминланади. Бундай ҳолатларда, олиб қўйилаётган, тақдим этилаётган нарсаларнинг рўйхати суриштирув, тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилаётган жойда холислар иштирокида тузилади ва бу ҳақда баённомада нарсалар солинган ўрамдаги муҳрлар ва имзолар бутунлиги кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Зарур ҳолларда нарсаларни олиб қўйиш, тақдим қилиш чоғида фотосуратга ёки видеоёзувга туширилади. Бунда, фотосуратлар, видеоёзув баённомага илова қилинади ва тергов ёки суд ҳаракатининг номланиши, санаси, жойини изоҳловчи ёзувлар билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Башарти, олиб қўйилаётган, тақдим этилаётган нарсанинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараварига тенг ёки ундан кўп бўлса, олиб қўйилаётган ёки тақдим этилаётган нарсаларнинг ҳар бири алоҳида фотосуратга (имкони бўлса, видео суратга ҳам) олиниши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ҳар бир олиб қўйилган, тақдим этилган нарса холисларга ва тергов ёки суд ҳаракатининг амалга оширилишида иштирок этаётган шахсларга тақдим этилади, унинг шикастланишига йўл қўймайдиган ва ундаги изларнинг (микроизлар) бутунлигини таъминлайдиган ўрамга жойлаштирилади (фуқаровий даъвони таъминлаш учун ёки гаров тариқасида тақдим этилаётган пул ёки бошқа мол-мулк, катта ҳажмли нарсалар, катта оғирликдаги ёки ҳажмдаги моддалардан ташқари) ва нарсаси олиб қўйилган ёхуд қабул қилинган шахс, холислар, терговчи, судьянинг имзолари ва тасдиқловчи ёзувлари бўлган ёрлиқ билан таъминланади, тегишли орган муҳри билан муҳрланиб, бу ҳақда баённомага тегишли ёзув киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Баённома нарсани олиб қўйган ёхуд қабул қилган шахс, холислар, мутахассислар (агар улар тергов ёки суд ҳаракати амалга оширилишида қатнашган бўлсалар), шунингдек нарсаси олиб қўйилган ёки қабул қилинган шахс, агарда у йўқ бўлса, унинг вояга етган оила аъзоси ёки тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тилхат орқали нарсаси олиб қўйилган ёки қабул қилинган шахсга, агар у йўқ бўлса — унинг вояга етган оила аъзосига ёхуд тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига;
олиб қўйилган, тақдим этилган нарсалар сақланиши учун жавобгар шахсга (нарса сақлаш учун суриштирув, дастлабки тергов, суд органида махсус ажратилган хонага ёхуд корхона, муассаса, ташкилотга топширилганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
суриштирув ёки дастлабки тергов олиб бораётган орган, суднинг бухгалтерия ҳисоби бўлимига (депозит ҳисобига пул топширилганда).
9. Ишга алоқадор олиб қўйилган, тақдим этилган нарсалар ЖПК 207-моддасида белгиланган тартибда ашёвий далил деб эътироф этилиши ва ишга қўшиб қўйилиши шарт.
10. Давлат даромадига ўтказилиши ёхуд йўқ қилиб ташланиши лозим бўлган олиб қўйилган ёки тақдим этилган нарсаларни истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш Низомнинг II бўлими талабларига асосан амалга оширилади.
11. ЖПК 207-моддасига мувофиқ ашёвий далилни ишда қолдириш ёки уни сақлаш учун топшириш масаласи нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва жиноят ишига қўшиш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчининг қарори, суднинг ажримига асосан ҳал этилиши лозим.
Фуқаровий даъвони таъминлаш учун ёхуд гаров тариқасида олиб қўйилган ёки қабул қилинган пулларни суриштирув, дастлабки тергов органи ёки суднинг депозит ҳисоб рақамига топшириш масаласи, пуллар олиб қўйилиши, қабул қилиниши биланоқ алоҳида қарор (ажрим) чиқариш орқали ҳал этилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаровий даъвони таъминлаш учун ёки гаров тариқасида олиб қўйилган, қабул қилинган нарсаларни сақлаш учун топшириш масаласи ҳам шундай тартибда ҳал этилади.
12. Ашёвий далиллар жиноят иши билан сақланади, агар бунинг имконияти бўлмаса (жуда катта бўлса ёки бошқа сабабларга кўра) сақлашга топширилади ва бу ҳақда икки нусхада баённома тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ашёвий далилларни сақлаш учун суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларда стеллажлари, металл эшиги, панжара қилинган деразалари, қўриқлаш ва ёнғинга қарши сигнализацияси бўлган махсус хоналар жиҳозланади ёки етарли катталикдаги махсус сейф ажратилади (кейинги ўринларда «сақлаш хонаси» деб юритилади).
Агарда, нарса ўзининг алоҳида хусусиятлари ёки сифатлари сабабли махсус сақлаш шароитларида сақланиши лозим бўлса (маълум ҳарорат, намлик ва ҳ. к.), суриштирувчи, терговчи, суд уни шу шароитларига эга муассаса ёки ташкилотга сақлаш учун топширади. Олинган (қабул қилинган) нарсалар Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган тартибда (олиб қўйилган мол-мулк сақлаш учун савдо ташкилотларига берилади) ҳам сақланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ашёвий далиллар сақлаш учун, қоида тариқасида, ўрамга солинган, муҳрланган кўринишда, ўрам ичидаги нарсалар рўйхати билан биргаликда қабул қилинади.
14. Ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни сақлашда олиб қўйилган, қабул қилинган объектлар, уларнинг белгилари ва хусусиятлари, шунингдек улардаги мавжуд изларнинг бутлигини таъминловчи чора-тадбирлар кўрилади.
15. Жиноят иши билан сақланаётган ашёвий далилларнинг бутлиги учун жиноят иши иш юритувида бўлган шахс, судда эса — иш бўйича раислик этувчи ёки суд раиси жавобгар ҳисобланади.
Сақлаш хонасига топширилган ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг бутлиги учун суриштирув, дастлабки тергов органи раҳбарининг ёки суд раисининг буйруғига асосан масъул этиб тайинланган шахс жавобгар ҳисобланади. Бунда, қоида тариқасида, сақлаш учун масъул бўлган шахс суриштирувчи, терговчи ёки судья бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муассаса ёки ташкилотга сақлаш учун топширилган ашёвий далил ва бошқа нарсаларнинг бутлиги учун мазкур муассаса ёки ташкилотнинг раҳбари жавобгар ҳисобланади, бу ҳақда унга маълум қилиниб, тилхат олинади.
16. Сақлаш хонасига фақат ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг сақланиши учун жавобгар шахс (кейинги ўринларда жавобгар шахс деб юритилади) иштирокида кириш мумкин. Агар у ёки унинг ўрнини босувчи шахс бўлмаса, сақлаш хонасига кириш прокурорнинг, суриштирув, дастлабки тергов органи раҳбарининг, прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда МХХ деб юритилади), Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб юритилади) органи тергов тармоғи бошлиғининг, суд раисининг (судьянинг) ёзма рухсати ва уларнинг бевосита иштирокида амалга оширилади, ушбу шахсларда сақлаш хонасига кириш эшигининг дубликат калити бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг сақланиши учун жавобгар шахснинг иштирокисиз сақлаш хонаси очилишининг ҳар бир ҳолати бўйича очилиш сабаблари кўрсатилган далолатнома тузилади. Далолатномада нима муносабати билан ва қайси ашёвий далиллар ёки бошқа нарсалар сақлаш хонасидан олинганлиги ёки унга қўйилганлиги ҳам кўрсатилади. Далолатнома, ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни ҳисобга олиш китобига тегишли ёзувлар киритилиши учун, ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг сақланиши учун жавобгар шахсга берилади.
17. Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси давомида олиб қўйилган ёхуд тақдим қилинган ўқ отар қуроллар, ўқ-дорилар, эксперт-криминалистика бўлинмаларида текширувдан ўтказилганидан кейин, фақат ИИВ, МХХ органларида ёки Мудофаа вазирлигининг ҳарбий муассасаларида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Портловчи моддалар ва портлатиш воситалари сақлаш учун ҳарбий қисмлар омборхоналарига ёки тегишли давлат корхоналарига (ташкилотларига) топширилади, заҳарлар ва кучли таъсир қилувчи моддалар уларни сақлаш учун етарли шарт-шароитлари бўлган ташкилотлар омборхоналарига, уларнинг раҳбарияти (қўмондонлиги) билан келишган ҳолда ва розилиги асосида топширилади.
Тегишли орган ёки идорага қарашли қурол-яроғлар, ўқ-дорилар, ҳарбий анжомлар олиб қўйилган, тақдим этилган ҳолатларда, улар тегишлилиги бўйича сақлаш учун берилиши лозим, агар бу тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилишини қийинлаштирмаса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Кесма стволли ўқ отар қуролларни қўллаш билан боғлиқ барча жиноятлар бўйича суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар олиб қўйиш (қабул қилиш), кўздан кечириш ва тегишли текширишлар ўтказилганидан сўнг, қурол изи бўлган ўқлар, гильзалар ва патронларни, шунингдек кесма стволли ўқ отар қуролни ИИВнинг пулегильзотекасига юборишлари шарт.
Кесма стволли ўқ отар қуролни пулегильзотекада текширувдан ўтказиш билан бир вақтда, у Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ ва ИИВ ахборот марказларининг йўқолган ва аниқланган қуролларнинг оператив ҳисоби бўйича ҳам текширилади.
Кесма стволли ўқ отар қуролларни қўллаш билан боғлиқ ишлар тамомлангач, кўрсатилган қуроллар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқолган ва аниқланган кесма стволли ўқ отар қуроллар бўйича ягона маълумотлар банкига ҳисобга қўйилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Тегишлилиги аниқланмаган ва қидируви ички ишлар органларининг тегишли оператив-қидирув ва криминалистик ҳисоблари бўйича амалга оширилиши мумкин бўлган нарсалар аниқланганида ва олиб қўйилганида (тақдим этилганида), дарҳол ушбу объектларни мазкур ҳисоблар бўйича текширувдан ўтказиш чоралари кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Олиб қўйилган (тақдим этилган) давлат мукофотлари ва уларга тааллуқли ҳужжатлар икки нусхада тузилган олиб қўйиш баённомаси ва нарсалар рўйхати билан бирга олиб қўйилганидан (тақдим этилганидан) кейин бир сутка муддат ичида суриштирув ёки тергов ўтказаётган орган бухгалтериясининг кассасига топширилади ёки махсус алоқа орқали юборилади (уларни ўрганиш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно). Баённоманинг иккинчи нусхасига кассир мукофотлар ва уларга тааллуқли ҳужжатларни қабул қилганлиги ҳақида имзо қўйиб беради ва у ишга қўшиб қўйилади. Айблов хулосасига илова қилинадиган маълумотномада олиб қўйилган, тақдим этилган давлат мукофотлари, уларга тааллуқли ҳужжатлар ва уларнинг сақланиш жойи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Агар давлат мукофотлари ва уларга тааллуқли ҳужжатлар ашёвий далил ҳисобланса ёки улар бўйича экспертиза тайинланса, улар зарур тергов ва суд ҳаракатларини амалга ошириш учун суриштирув, дастлабки тергов органида, судда қолиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Жиноят содир этиш қуроли сифатида фойдаланилган ва ашёвий далил деб эътироф этилган автомашиналар, мотоцикллар ва бошқа транспорт, шу жумладан, сузувчи воситаларни, шунингдек хатланган транспорт воситалари, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида олиб қўйилган транспорт воситаларини алмаштириш ёки эксплуатация қилишга имкон бермаслик учун транспорт воситасининг спидометри, двигатели, руль бошқаруви, бошқа қисмлари ва деталлари олдиндан муҳрланган ва пломбаланган ҳолда (агарда улар эгасига, унинг қариндошларига ёки бошқа шахсларга, шунингдек ташкилотларга сақлашга топширилиши мумкин бўлмаса) сақлаш учун ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади), Бош прокуратура, ИИВ ва МХХнинг хўжалик бошқармаларига (бўлимларига) топширилади ва ушбу бошқарма (бўлим) раҳбарларидан сақлаш ҳақида тилхат олиниб, ишга қўшиб қўйилади. Тилхатда сақлаш учун қабул қилинган транспорт воситаси бутлиги учун шахсан ким жавобгар эканлиги кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситасини олиб қўйишда, тақдим этишда, шунингдек сақлаш учун топширишда ДЙҲХХ органлари мутахассислари томонидан ҳудудий молия органи ва ихтисослаштирилган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш корхоналари вакилларини жалб қилган ҳолда ҳамда имкони бўлса, транспорт воситасининг эгаси иштирокида ушбу транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисида далолатнома тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиб қўйиш, тақдим этиш, экспертизадан ўтказиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Суриштирув ёки дастлабки тергов давомида (ишни тугатиш ҳақида қарор қабул қилингунга қадар) ва суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар, шу билан бирга терговолди текширув ўтказилиши давомида (жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқарилгунга қадар) гиёҳвандлик воситалари муҳрланган ҳолда ИИВ, МХХ органининг сақлаш хонасида ёки жазони ижро этиш муассасасида яшаш ва ишлаб чиқариш зоналаридан ташқарида жойлашган оператив қисмнинг сейфида сақланиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Қамоқда сақланаётган айбланувчиларнинг (судланувчиларнинг) паспортлари, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари, офицер шахсини тасдиқловчи гувоҳномалари, контракт бўйича ҳарбий хизматчи гувоҳномалари, ҳарбий гувоҳномалар, қайд этиш гувоҳномалари жиноят ишига қўшиб қўйилади ва ишга навбатдаги варағи сифатида тикилган ва рақамланган алоҳида муҳрланган пакетда сақланади. Бошқа шахсий ҳужжатлар, шунингдек белгиланган тартибда ашёвий далил деб эътироф этилмаган нарса ва ашёлар, агар улар иш учун аҳамиятга эга бўлмаса, эгаларига, уларнинг қариндошларига ёки эгаси кўрсатган бошқа шахсларга қайтариб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Қимматбаҳо металлар (бундай буюмларнинг парчалари), қимматбаҳо тошлар ва дурдан ясалган буюмлар, шунингдек қимматбаҳо тошлар, қўлда ясалган заргарлик буюмлари, қимматбаҳо металлардан ясалган тангалар тегишли экспертизалар ўтказилганидан сўнг ҳамда баҳоланганидан кейин ўралган ҳолатда, рўйхат асосида сақлаш хонасига ёхуд хизмат кўрсатувчи банкка ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига (кейинги ўринларда Қимматбаҳо металлар агентлиги деб юритилади) сақлаш учун топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Муомаладан чиқарилган қимматбаҳо металларнинг (олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи бошқа металлар) қуймалари, чўкиндилари (шлих), ёмби, хомаки маҳсулот шаклидаги, ишлаб чиқариш ёки лабораторияда фойдаланишга мўлжалланган, шунингдек олмослар ёки бошқа табиий қимматбаҳо тошлар тегишли ўрганишлардан сўнг, агарда улар ашёвий далил ҳисобланмаса ва кейинчалик махсус ўрганилиши лозим бўлмаса, Қимматбаҳо металлар агентлигига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Фуқаролардан олиб қўйилган (қабул қилинган) миллий ва чет эл валютасидаги пул суммалари, давлат заём облигациялари, пул-буюм лотерея билетлари, омонат дафтарчалари, депозит сертификатлари, аккредитивлари, чеклари ва чек дафтарчалари, депо ҳисобварағидан кўчирмалар (депозитарий томонидан бериладиган депонентнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжат) ҳукм қонуний кучга киргунга қадар қуйидаги тартибда сақланади (агарда улар ашёвий далил деб ҳисобланмаса ва махсус текширувдан ўтказиш лозим бўлмаса):
миллий ёки чет эл валютасидаги нақд пул маблағлари тегишли органга хизмат кўрсатувчи банкда миллий ёки чет эл валютасида очилган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига киритиб қўйилади ёки Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир Йўриқномада (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь) белгиланган тартибда сақлаш учун банк кассасига топширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат заём облигациялари, омонат дафтарчалари, сертификатлар, аккредитивлар, чеклар ва чек дафтарчалари, пул-буюм лотереяси билетлари, шунингдек депо ҳисобварағидан кўчирмалар уларни олиб қўйган (қабул қилган) органда сақланади, бунда уларнинг бут сақланишига риоя этилиши лозим, ёки ўрамга солинган ҳолда банклар ёки уларнинг филиалларига сақлаш учун топширилади.
Қимматликларни сақлаш учун қабул қилишда банк уларни топширган органга сақлаш учун қабул қилинган қимматликлар тури, уларнинг баҳоланиши ва рақами кўрсатилган 004-шаклдаги квитанцияни беради. Ушбу квитанция топширувчида сақланади. Топширилган қимматликларни қайтариб олиш учун ушбу қимматликларни топширган орган раҳбари имзолаган хат ва унга илова қилинган 004-шаклдаги квитанция тақдим этилади. Банкка сақлаш учун қабул қилинган қимматликларнинг қисман қайтарилишига йўл қўйилмайди. Қимматликларнинг бир қисмини олиш зарур бўлса, банк қимматликлар солинган жўнатмани тўлиғича уларни топширган органга қайтариб беради. Қимматликларнинг тегишли қисми олингач, қолган қисми белгиланган тартибда банкка қайта топширилиши мумкин. Банклар қабул қилган қимматликларнинг сақланиши учун баҳолаш суммасидан ошмаган ҳолда, ҳақиқий зарар суммасида жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Омонат дафтарчаларини олиб қўйиш билан бир вақтда, тегишли банкларга банкларда очилган депозит ҳисобварақлардаги маблағларни хатлаш тўғрисидаги қарор нусхаси ҳам юборилади. Хатлаш тўғрисидаги қарорнинг матнида иш юритувдаги жиноят ишининг рақами, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса — жиноят ишидан келиб чиқадиган фуқаролик ишининг рақами кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Фуқаровий даъвони таъминлаш учун ва гаров тариқасида олиб қўйилган, қабул қилинган миллий ёки чет эл валютасидаги пул маблағлари (ашёвий далил деб эътироф этилган ва индивидуал хусусиятларга эга бўлган пул маблағларидан ташқари) дастлаб далилларни қайд этиш китобига тегишли ёзувлар киритилиб, суриштирув, тергов органининг қарори, баённомаси ёки суд ажрими нусхасига мувофиқ тергов ёки суриштирув ўтказаётган органнинг молия-хўжалик бўлимига бир сутка муддат давомида топширилади. Бунинг ўрнига кассир суриштирувчи, терговчи ёки суд органининг масъул шахсига рақами кўрсатилган кирим ордери квитанциясини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кассир қабул қилинган пулларни икки сутка давомида олиб қўйишни (қабул қилишни) амалга оширган органнинг миллий ёки чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча ҳисобварағига киритиш учун банкка топширади.
30. Мазкур Йўриқноманинг 25 — 27-бандларида қайд этиб ўтилган нарсалар ёки бошқа қимматликлар ашёвий далил бўлиб ҳисобланган ҳолларда, улар зарур текширувлар ўтказилгандан сўнг уч кунлик муддатдан кечиктирмасдан, алоҳида муҳрланган ва рўйхати илова қилинган пакетларда жавобгар шахсга сақлаш учун сақлаш хонасига ёки банклар ёки уларнинг филиалларига топширилади. Бундай ҳолларда йўналтирувчи хатда жўнатилаётган қимматликлар ашёвий далил эканлиги ва улар олиб қўйилиши (қабул қилиниши) учун асос бўлган жиноят ишини кўриб чиқаётган ёки ҳукмни ижро этувчи органнинг алоҳида фармойиши берилмагунга қадар сақланиши ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтилади.
31. Ишга ашёвий далил тариқасида қўшилган ҳужжатлар, хатлар ва бошқа ёзувлар тоза қоғоз варақлари орасига солинган ҳолда конвертларда сақланади, бунда уларга қандайдир белгилар, ёзувлар киритиш ёки уларни буклаш ман этилади. Конвертлар муҳрланади, ишга тикилади ва ишнинг навбатдаги варағи сифатида рақамланади. Ишга қўшилаётган хатлар ва ҳужжатлар кўп миқдорда бўлса, улар ишга илова қилинадиган алоҳида конвертга солинади. Конвертда ёки пакетда унга солиб қўйилган ҳужжатларнинг рўйхати кўрсатилган ёзув бўлиши шарт.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ишга қўшилган корреспонденциянинг мазкур иш бўйича суриштирув, тергов, суд муҳокамасини юритишга дахлдор бўлмаган шахслардан сир сақланишини таъминлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Олиб қўйилган махфий характерли, лекин ашёвий далил бўлмаган ҳужжатлар, чизмалар, фотосуратлар махсус қисмлар ва 1-бўлимлар орқали уларнинг эгаси бўлган ташкилотлар ва муассасаларга юборилади.
33. Ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни уларнинг шикастланишига ва келгусида текширувлар ўтказиш ҳамда далил сифатида фойдаланиш имконини бермайдиган ҳолатга тушишига олиб келувчи ҳолатда сақлашга топшириш ман қилинади. Зарур ҳолларда олиб қўйилган, қабул қилинган ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни келгусида сақлаш имконини берувчи ҳолатга олиб келишга қаратилган кечиктириб бўлмас чоралар кўрилиши шарт.
Ўзгарувчан хусусиятга эга, шунингдек бир марта ишлатиладиган ёки вақтинчалик хусусиятларга эга бўлган нарсалар олиб қўйилган, тақдим этилган ҳолда, олиб қўйиш, қабул қилишни амалга оширган орган унинг кўздан кечирилиши ва кўздан кечириш натижалари ЖПК 141-моддаси талабларига мувофиқ мустаҳкамланишини таъминлаши шарт.
34. Биологик келиб чиқишга эга, шу жумладан, микроскопик ёки кимёвий текширув ўтказилиши лозим бўлган, тез бузиладиган объектлар герметик зич ёпиладиган идишга жойлаштирилиши керак. Бундай идишга жойлаштириш суд-тиббиёт муассасалари ходимлари томонидан амалга оширилади.
Эксперт текшируви тамомлангач, биологик объектлар дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилган жойда сақланади. Агар биологик объектларни сақлаш учун махсус шарт-шароитлар талаб қилинса, улар раҳбарият билан келишилган ҳолда суд-тиббиёт муассасасида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Сақлаш муддати 72 соатгачани ташкил қиладиган тез бузиладиган товарлар, шунингдек яроқлилик муддати бир ой мобайнида тугайдиган товарлар, уларнинг давлат даромадига ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинганидан қатъи назар, истеъмолга (фойдаланишга, қайта ишлашга) яроқлилиги бўйича экспертиза хулосаси ва уни баҳолаш вақтидан бошлаб бир сутка мобайнида олиб қўйган органнинг мансабдор шахси томонидан суд ижрочиси иштирокида сотиш учун бериш далолатномаси билан савдо ташкилотларига сотиш учун берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда товарларни сотишдан тушган маблағлар товарни давлат даромадига ўтказиш ёхуд уни қайтариш тўғрисида ижро ҳужжати олингунга қадар суд ижрочиларининг тегишли бўлимларидаги депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган товарларнинг истеъмолга, фойдаланишга ёки қайта ишлашга яроқсизлиги тўғрисида экспертиза томонидан хулоса чиқарилган тақдирда уни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси суд ижрочиси, санитария-эпидемиология станцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси вакиллари ва холис гувоҳлар иштирокида истеъмол қилиш, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқсиз деб топилган мол-мулкни Низомда назарда тутилган барча талаблар бажарилган ҳолда йўқ қилиб ташлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Жиноий ҳаракатлар объекти бўлиб хизмат қилган ёки ўзида жиноят изларини сақлаб қолган озиқ-овқатлар ёки саноат товарлари эксперт текшируви учун бутунлигича ёки зарур бўлган қисми (намуна, проба) топширилади. Имкони бўлса, текширувга юборилаётган проба ёки намунадан ташқари, қайта текширув ўтказиш имкониятини таъминлаш учун намуна ёки проба ажратиб олинади ва муҳрланган кўринишда ишга қўшиб қўйилади.
37. Ашёвий далил тариқасида эътироф этилган иш ва уй ҳайвонлари, суриштирув, тергов органлари, суд томонидан қарор чиқарилгунга қадар, тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда, сақлаш учун жабрланувчи шахслар ёки ташкилотларга, улар бўлмаганда эса, ҳудудийлик бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органи, ширкат ёки фермер хўжаликларига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Айблов хулосасига илова қилинадиган маълумотномада иш бўйича олиб қўйилган, тақдим этилган нарсалар қаерда сақланаётганлиги ва улар топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тикилган иш варағи кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Хатланган нарсалар суриштирувчи, терговчининг қарори ёки суднинг ажрими бўйича, аниқ ҳолатлар ва иш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, сақлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига, ИИВ ҳузуридаги «Қўриқлаш» Республика бирлашмасининг тармоқларига, шунингдек зарар етказилган тараф ёки ушбу мол-мулк эгаси ёхуд унинг қариндошига топширилади ва улар қабул қилинган нарсанинг сақланиши учун жавобгар эканлиги тушунтирилади ҳамда бу ҳақда тилхат олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Муайян жиноий ишлар бўйича ашёвий далиллар бошқа ишлар бўйича ашёвий далиллардан алоҳида ҳолда сақланади.
Очилмаган жиноятлар бўйича ҳаракатдан тўхтатилган ишлар юзасидан ашёвий далиллар тергов ўтказилган жойда, ҳаракатдаги ишлар бўйича ашёвий далиллардан алоҳида ҳолда, ўрамга солинган ва муҳрланган кўринишда сақланади, уларнинг сақланиши ва кейинчалик фойдаланиш имконияти таъминланади. Бундай объектлар солинган ҳар бир пакет иш рақами, унинг қисқача мазмуни (фабуласи) ва қўзғатиш санаси, ўрамга солинган объект номи кўрсатилган изоҳли ёзув билан таъминланади.
Тўхтатилган ишлар бўйича махсус сақлаш шароитларини талаб этадиган биологик объектлар суд-тиббиёт муассасаларнинг архивларида сақланади. Биологик объектларни суд-тиббиёт муассасасининг архивига жойлаштириш учун прокурор, терговчи, суднинг тегишли муассаса раҳбарига юбориладиган хати асос бўлиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Ашёвий далилларни, шу жумладан ўқ отар қурол ва жиноят ишлари бўйича олиб қўйилган, ашёвий далил бўлиб ҳисобланмаган бошқа нарсаларни қайд этиш учун ҳар бир суриштирув (олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанлари бундан мустасно), дастлабки тергов органлари ва судларда мазкур Йўриқноманинг 1, 2-иловаларида келтирилган шаклларга мувофиқ ҳисобга олиш китоблари юритилиб, улар ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни сақлаш ва ҳисобга олиш учун жавобгар шахсда туради. Ушбу китобларни юритиш қатъий ҳисобдаги ҳужжатларни юритиш қоидалари бўйича амалга оширилади. Китобнинг ҳар бир варағи рақамланади, ип билан тикилади ва муҳрланади ҳамда тегишлича суриштирув органининг бошлиғи, тергов тармоғининг раҳбари, прокурор, суд раисининг имзоси билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Ашёвий далиллар ва бошқа ашёвий далил ҳисобланмаган нарсаларни ҳисобга олиш китобларига ёзувлар нарсаларни олиб қўйиш ёки тақдим этиш ҳақидаги баённомалар асосида уларнинг сақланиши учун жавобгар шахслар томонидан киритилади.
43. Ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг сақланиши учун жавобгар шахс ҳисобга олиш китобида рўйхатга олиш вақтида қабул қилинаётган нарсаларнинг уларни ишга қўшиб қўйиш тўғрисидаги қарор билан мувофиқлигини текширади.
44. Китобга қайд этишда ёзувлар хронологик тартибда амалга оширилади, ҳар бир нарса алоҳида ёзилади. Бир турдаги бир нечта нарса қайддан ўтказилаётганда уларнинг миқдори, келиб тушиш санаси, номи ёзилади (агар ашёвий далиллар ўрамга солинган бўлса, уларнинг миқдори ва номлари ўрамни очиш орқали текширувдан ўтказилиши мумкин, бу ҳақда далолатнома тузилади). Бунда ҳар бир нарсага тартиб рақами берилади.
Агар ашёвий далиллар жиноят иши билан бўлса ва сақлашга топширилмаса, шунингдек мазкур Йўриқнома 12-бандининг учинчи хатбошида кўрсатилган ҳолларда ҳисобга олиш китобида бу ҳақда белги қўйилиб, ашёвий далилларни ўзида сақлаётган мансабдор шахснинг фамилияси кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни ҳисобга олиш китобидан ташқари, суриштирув, дастлабки терговни амалга ошираётган органлар раҳбарларининг ва судларнинг ўз хоҳишига кўра мазкур объектларни ҳисобга олишнинг бошқа шакллари (қайдномалар, квитанциялар ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Жиноят иши билан сақланаётган ашёвий далиллар иш суриштирув органидан терговчига, ёки бир суриштирув органидан бошқа суриштирув органига, ёки бир терговчидан бошқа терговчига, шунингдек прокурор ёки судга юборилганда ёхуд бир суддан бошқа судга ўтказилганда иш билан бирга топширилади. Бу ҳақда ҳар бир топширилаётган нарса бўйича ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобида тегишли ёзув киритилади. Белгиланган тартибда ашёвий далил деб эътироф этилмаган нарсалар жиноят иши билан бирга топширилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Ашёвий далилларни иш билан бирга қабул қилаётган масъул ходим ҳисобга олиш китобида ўз лавозими ва фамилиясини кўрсатган ҳолда тушунарли тарзда имзо чекади, ўз имзосини тегишли муассасанинг штампи билан тасдиқлайди. Барча ашёвий далиллар келиб тушиш кунида рўйхатдан ўтказилади. Суд томонидан ишга қўшилган ашёвий далилларни рўйхатдан ўтказиш ажрим чиқарилган куни амалга оширилади.
47. Сақлаш хоналарига жойлаштирилган, шунингдек иш билан бирга бўлмаган ашёвий далиллар ва фуқаровий даъвони таъминлаш мақсадида хатланган нарсалар жиноят иши топширилаётган орган ҳисобида туради, бу ҳақда ашёвий далиллар сақланаётган жойга хабарнома юборилади ҳамда ҳисобга олиш дафтари ва жиноят иши бўйича маълумот варағида улар кимда сақланаётганлиги тўғрисида белги қўйилади.
Жиноят ишини ўтказишда, у билан бирга йўлланадиган ашёвий далиллар илова хатда ёки унга илова қилинаётган рўйхатда бирма-бир санаб ўтилади. Айблов хулосасига илова қилинган маълумотномада ишга доир барча ашёвий далиллар, ҳар бирининг сақланаётган жойи кўрсатилиб, бирма-бир санаб ўтилиши лозим.
Ашёвий далиллар почта ёки чопар орқали етказиб берилганда, суриштирувчи, терговчи ёки судья холислар иштирокида, зарур бўлганда эса, шунингдек эксперт ёхуд мутахассислар иштирокида олинган далилларни кўздан кечириб, уларни алоқа хати ёки рўйхат билан солиштиради. Кўздан кечириш жараёни ва натижаси ҳақида баённома тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Ашёвий далиллар билан бирга жиноят иши юборилаётган органнинг девонхона ходими, суднинг масъул ходими, ушбу нарсаларни қабул қилаётганда ўрамнинг ва ундаги муҳрларнинг бутунлиги (сақланганлиги)ни текширади.
Ўрам ва муҳр бузилган ҳолда суд котиби суд раиси (судья, суднинг масъул ходими) ҳозирлигида, тергов ёки суриштирув органининг девонхона ходими унинг раҳбари ёки ўринбосари, шунингдек иш ва ашёвий далилларни етказиб берган шахс ҳозирлигида ўрамни очади ҳамда унда мавжуд бўлган нарсаларни айблов хулосасининг маълумотномасидаги ашёвий далиллар тўғрисидаги ёзув ва ашёвий далилларни ишга қўшиб қўйиш тўғрисидаги қарор билан солиштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
49. Агар мавжуд ашёвий далиллар айблов хулосасининг маълумотномасидаги ва ашёвий далилларни ишга қўшиб қўйиш тўғрисидаги қарорнинг маълумотлари билан тўғри келса, улар яна ўрамга жойланади ва муҳрланади. Ўрамнинг очилганлиги ҳақида далолатнома тузилиб, ишга тикиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўрам ёки муҳр бузилган ҳолларда ўрам очилганда, ҳақиқатда мавжуд ашёвий далиллар айблов хулосасининг маълумотномасидаги ва ашёвий далилларни ишга қўшиб қўйиш тўғрисидаги қарорда бу ҳақда келтирилган маълумотлар билан тўғри келмаслиги аниқланса, шунингдек ўрамдаги ёзув (ўрамда мавжуд ашёлар рўйхати) ушбу ёзувларга тўғри келмаган ҳолларда, манфаатдор идораларнинг мансабдор шахслари томонидан ушбу номувофиқлик сабаблари аниқламагунга қадар, иш қабул қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аниқланган номувофиқликлар тўғрисида далолатнома тузилиб, тегишлича суднинг раиси (судья), прокурор, суриштирув, тергов органи бошлиғи (ушбу органлар тергов тармоқларининг бошлиғи) ва девонхона ходими, шунингдек ишни олиб келган шахс томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Ашёвий далил судда рўйхатдан ўтказилаётганида унга рақам (китоб бўйича тартиб рақами) берилади, ашёвий далилнинг келиб тушган санаси, номи, миқдори, у қўшиб қўйилган ишнинг рақами, айбланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади. Ашёвий далил рўйхатдан ўтказилгач, унинг ўрамига жиноят иши судда рўйхатдан ўтказилган рақам қўйилади, шунингдек ашёвий далилнинг рақами кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Жиноят иши ва ашёвий далиллар бошқа суд ёки прокуратурага топширилганида ҳар бир топширилаётган ашёвий далил бўйича ашёвий далилларни рўйхатга олиш китобига тегишли ёзув киритилиши керак.
Агар ашёвий далиллар судга юборилмасдан, суриштирув, дастлабки тергов органи ёки бошқа муассасада сақланаётган бўлса, суд котиби ашёвий далилларни рўйхатга олиш китобига улар сақланаётган жой тўғрисида ёзув киритади.
52. Жиноят иши бир терговчидан айнан шу прокуратурада, ИИВ, МХХ органида ишловчи бошқа терговчига топширилганида, биринчиси топшириши, иккинчиси эса иш бўйича олиб қўйилган барча нарсаларнинг борлигини текшириб қабул қилиб олиши, ашёвий далилларни сақлашга жавобгар шахс иштирокида ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобига уларни қабул қилганлиги тўғрисида имзо қўйиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги дастлабки тергов органининг қарори, суднинг ҳукми ёки ажримида ашёвий далиллар тақдири масаласи ҳал этилиши керак, бунда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноят қуроллари, кимга тегишлилигидан қатъи назар, мусодара қилиниши керак ва тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган нарсалар йўқ қилиб юборилади, манфаатдор шахслар ёки муассасалар илтимос қилган ҳолларда эса уларга берилиши мумкин;
жиноят ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар содир қилиниши натижасида қонуний эгаси ва мулкдоридан маҳрум бўлиб қолган пуллар ёки бошқа бойликлар қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилиши лозим;
жиноий йўл билан орттирилган пуллар ва бошқа бойликлар суднинг ҳукмига биноан жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга ўтказилади, мулкий зарар кўрган шахс аниқланмаган тақдирда, давлат фойдасига ўтказилади. Ушбу буюмларнинг тегишлилиги ҳақидаги низолар фуқаровий суд иш юритуви тартибида ҳал этилиши лозим;
ашёвий далил ҳисобланувчи ҳужжатлар уларни сақлаш зарурати тугагунга қадар ишда сақлаб турилади ёки манфаатдор шахсларга ёхуд муассасаларга берилади. Ишдаги ҳужжатларни қайтариш масаласи уларнинг характери ва иш учун аҳамиятига қараб ҳал этилади.
54. Ашёвий далил тариқасида мазкур Йўриқноманинг 25 — 27-бандларида қайд этиб ўтилган нарсалар қўшилган жиноят ишини қабул қилиш вақтида суд котиби ишда дастлабки тергов органи томонидан ушбу ашёвий далиллар сақлаш учун топширилганлигини тасдиқловчи квитанциянинг мавжудлигини текширади. Ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобига улар ҳақида сақланаётган жойи кўрсатилган ҳолда ёзув киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. Мазкур Йўриқноманинг 25 — 27-бандларида санаб ўтилган ва ишга суд томонидан ашёвий далиллар сифатида қўшилган нарсалар ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобида рўйхатдан ўтказилиши, ўрамга солиниши, муҳрланиши ва бир сутка муддат давомида хизмат кўрсатувчи банкка ёки жавобгар шахсга сақлаш хонасида сақлаш учун топширилиши керак.
56. Дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисида қарор чиқарилаётганида унда тўхтатилаётган иш бўйича олиб қўйилган ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг сақланаётган жойи белгиланади. Ушбу объектлар, махсус сақлашга топширилиши лозим бўлмаса, тўхтатилган жиноят иши тергов органида сақлаб турилган вақт давомида тергов юритилган жойда сақланади ва иш бошқа тергов органига топширилаётган вақтда иш билан бирга топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаердалиги аниқланмаган айбланувчиларга нисбатан тўхтатилган жиноят ишлари бўйича моддий зарарни қоплаш мақсадида хатланган айбланувчиларнинг шахсий мол-мулки, экспертлар томонидан баҳолангач, мазкур Йўриқноманинг 62-бандига мувофиқ сотилиши мумкин.
57. Қонуний кучга кирган ҳукм бўйича суд ижро варақасини ёзади ва кейинги кундан кечиктирмасдан уни ижро этиш учун тегишли органга юборади.
58. Агар ашёвий далиллар ва бошқа нарсалар махсус сақлашда бўлса, уларни сақлаш жойига ушбу объектларнинг кейинги тақдири кўрсатилган ҳукм, ажрим, қарордан нусха ёки кўчирма юборилади. Қабул қилинган қарор ашёвий далиллар сақланаётган муассасаларнинг раҳбарлари учун мажбурийдир.
59. Муомаладан чиқарилган нарсалар (қурол-яроғ, ўқ-дорилар, гиёҳвандлик, психотроп моддалар ва шу кабилар) ИИВ ва МХХ органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
60. Эгаларига қайтарилиши лозим бўлган ашёвий далиллар ва бошқа нарсалар уларга тилхат асосида натура шаклида берилади, тилхат жиноят ишига тикиб қўйилади ва унинг навбатдаги варағи сифатида рақамланади. Бир вақтнинг ўзида тергов ёки суриштирувни олиб бораётган органнинг бухгалтерия ҳисоби бўлими ашёвий далиллар ва бошқа нарсалар қайтарилганлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилинади.
Манфаатдор шахслар улардан олиб қўйилган нарсаларни қайтариб олишлари мумкинлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади, хабарноманинг нусхаси жиноят ишига тикиб қўйилади. Тилхатда олувчи ўз паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатдаги маълумотларни ва яшаш жойини кўрсатади. Нарсаларнинг эгаси шахсан кела олмайдиган ҳолатда, уларни унинг ишончномаси бўйича бошқа шахс олиши мумкин, унинг тилхати ҳам ишга тикиб қўйилади. Агар нарсаларнинг эгаси муассаса, ташкилот бўлса, нарсалар уларнинг вакилларига ишончнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлганида тилхат орқали топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
61. Жиноят иши нореабилитация асослари бўйича тугатилган ҳолда, зарарни қоплаш, олиб қўйилган ёки қабул қилинган пул ёхуд бошқа нарсаларни давлат даромадига ўтказиш масаласи жиноят-процессуал ва фуқаролик процессуал қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
62. Ашёвий далиллар, нарсалар ва жиноят қуролларини давлат даромадига ўтказиш ва уларни йўқ қилиб ташлаш Низомнинг IV — VII бўлимлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
63. Ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни қайтариш юзасидан ижро иш юритувини қўзғатиш ҳақидаги қарор, шунингдек уларни олиш тартиби тўғрисида ёзма хабарнома бир сутка муддат давомида ижро варақасида кўрсатилган шахсга юборилади.
Ижро иши юритилиши қўзғатилганидан сўнг, суд ижрочиси тегишли далолатнома тузади ва унинг ўзи, жиноят иши бўйича дастлабки терговни ўтказган мансабдор шахс, ушбу нарсаларни берган судья, шунингдек нарсаларни сақлаш учун жавобгар шахс имзо қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижро варақасида олувчи сифатида кўрсатилган шахс суд ижрочисига мурожаат қилганида, қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилиб, унда нарсани топшириш жойи ва вақти, топширилаётган нарса номи, шунингдек топширишда иштирок этаётган шахслар кўрсатилади. Нарсани олган шахсдан тилхат олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар ижро варақасида олувчи сифатида кўрсатилган шахс 3 йил давомида суд ижрочисига нарсани бериш тўғрисида мурожаат этмаган бўлса, суд ижрочиси бу ҳақда далолатнома тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд ижрочиси нарса талаб қилиб олинмаганлиги тўғрисида далолатнома тузганидан сўнг, нарсани эгасиз деб топиш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳужжатларни расмийлаштиради ва уларни ҳудудийлиги бўйича фуқаролик ишлари бўйича судга юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
64. Ижро иши юритилишини тамомлашда суд ижрочиси бу ҳақда қарор чиқаради. Суд ижрочисининг қарор нусхалари у чиқарилган кунинг эртасидан кечиктирмасдан ижро варақасини берган суд ёки бошқа органга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
65. Ашёвий далиллар юзасидан қарор, ҳукм (ажрим) қонуний кучга киргандан сўнг ёки ишни тугатиш тўғрисида ажрим, қарор устидан шикоят қилиш муддати тугагач, ижрога қаратилади.
66. Алоҳида ҳолларда суриштирув, дастлабки тергов органи, суд иш бўйича якуний қарор қабул қилинмасдан ҳам олиб қўйилган нарсаларни эгаларига қайтариши мумкин, агар бу ишни тўғри ҳал этишга тўсқинлик қилмайди деб топилса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
67. Суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида иши тугатилган шахсларга улардан олиб қўйилган нарсаларни қайтариш мазкур Йўриқноманинг 60-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Қабул қилинган қарор ҳақида ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган шахсга дарҳол ёзма хабарнома юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
68. Жиноят ишини тугатиш ҳақида қарор, ҳукм (ажрим) чиқарилганидан кейин ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобида ашёвий далилларга нисбатан қабул қилинган қарор ҳақида унинг мазмуни ва санаси кўрсатилган ҳолда белги қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
69. Жиноят таркиби йўқлиги ёки жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли жиноят иши тугатилган ҳолда, иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган ҳужжатлар (адабий асарлар, аризалар, мурожаатлар ва бошқалар, шу жумладан муаллифлар томонидан тайёрланганлари ҳам) эгаларига қайтарилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
70. Қимматбаҳо металлар агентлигига топширилган нарсалар белгиланган ҳолларда эгаларига натура шаклида қайтариб берилади, натурада қайтариш йўл қўйилмайдиган ҳолатларда эса қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг қиймати қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
71. Олиб қўйилган нарсалар (пуллар) тилхат орқали реабилитация қилинганларга ёки ЖПК 304-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахсларга улар мулкий зарарни қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш ҳақидаги қарор ёки ажримни олган кундан бошлаб икки йил давомида қайтариб берилиши мумкин. Зарарни қоплаш ҳисобига тўланган маблағлар ЖПК 304 — 313-моддаларида назарда тутилган тартибда қайтарилади.
Юқорида кўрсатилган муддат тугагач, пуллар, шунингдек нарсаларни сотишдан олинган маблағлар республика бюджети даромадига ўтказилади.
72. Дастлабки тергов органи ёки суднинг депозит ҳисоб рақамига гаров тариқасида қўйилган пул маблағлари ёки қимматликларни (кейинги ўринларда гаров суммаси деб юритилади) қайтариш ҳақида ҳужжат чиқарган суд ижро варақасини ёзиб беради ва 3 суткадан кечиктирмасдан уни қонуний кучга кирган суд ҳужжатининг гербли муҳр билан тасдиқланган нусхаси ва гаров суммаси қабул қилинганлиги ҳақидаги банк квитанцияси нусхаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий органига (кейинги ўринларда Суд департаментининг ҳудудий органи деб юритилади) юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Дастлабки тергов органи 3 суткадан кечиктирмасдан, дастлабки тергов органининг депозит ҳисоб рақамига гаров тариқасида қўйилган гаров суммасининг қайтарилиши кўрсатилган, гаров тариқасида эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш (агар бекор қилиш ёки ўзгартириш уни танлаш шарт-шароитларини бузиш билан боғлиқ бўлмаса) ёхуд жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарорнинг (кейинги ўринларда дастлабки тергов органининг қарори деб юритилади) гербли муҳр билан тасдиқланган нусхасини, гаров суммаси қабул қилинганлиги ҳақидаги банк квитанцияси нусхаси билан бирга Суд департаментининг ҳудудий органига юборади. Агар гаров суммаси уни қайтариш тўғрисида бевосита қарор қабул қилган дастлабки тергов органининг депозит ҳисоб рақамида сақланаётган бўлса, мазкур Йўриқноманинг 75-бандида кўрсатилган қоидалар қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
73. Суд ижрочиси ижро ҳужжатини олгач, 3 суткадан кечиктирмасдан ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва бир нусхасини ижро иши юритилиши қўзғатилганидан сўнг бир сутка давомида ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга жиноят иши материалларига қўшиб қўйиш учун юборади.
Суд ижрочиси гаров суммаси вақтинча сақланаётган органга гаров суммасини уч кунлик муддат ичида кейинги ижро ҳаракатларини давом эттириш учун Суд департаментининг ҳудудий органи депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисида талабнома юборади. Талабнома белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда, суд ижрочиси гаров сақланаётган орган ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйиш орқали низосиз тартибда гаров суммасини ҳисобдан чиқариши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
74. Суд департаментининг ҳудудий органи ҳисоб рақамига гаров суммаси келиб тушгач, суд ижрочиси бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 221-моддасига асосан гаров суммасини олувчи шахсни хабардор қилади. Ижро ҳужжатида гаров суммасини олувчи сифатида кўрсатилган шахс ёки унинг қонуний вакили суд ижрочисига гаров суммасини қайтариш тўғрисида талаб қўйган куни суд ижрочиси томонидан унга банк чеки ёзиб берилади. Банк чеки олинганлиги ҳақида уни олган шахсдан тилхат олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Банк чеки берилгандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинади ва унинг нусхаси ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга жиноят ишига қўшиб қўйиш учун юборилади. Ижро ҳужжати ва тилхат ижро иши материалларига тикилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар ижро ҳужжатида гаров олувчи сифатида кўрсатилган шахсдан ёки унинг қонуний вакилидан у хабардор қилинган пайтдан бошлаб уч йил давомида гаровни бериш ҳақида талабнома келиб тушмаган бўлса, гаров суммаси талаб қилиб олинмаганлиги ҳақида далолатнома тузилади.
Бундай ҳолатда, суд ижрочиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда гаров суммаси талаб қилиб олинмаганлиги ҳақидаги далолатнома, ижро ҳужжати ва бошқа зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда гаров суммасини эгасиз деб топиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
75. Гаров тариқасидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, агар унинг ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши уни танлаш шарт-шароитлари бузилганлиги туфайли рўй бермаган бўлса (шу жумладан, жиноят иши тугатилиши ёхуд суд қарорининг кучга кириши муносабати билан), гаров суммаси депозит ҳисоб рақамида турган орган томонидан ижро ҳужжати берилмайди, дастлабки тергов органининг гаров суммасини қайтариш тўғрисидаги қарори эса ижро қилиш учун мазкур органнинг молия тармоғига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бир вақтда дастлабки тергов органи қарорда гаров суммасини олувчи сифатида кўрсатилган шахсни уни олиш жойи ва вақти ҳақида хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Дастлабки тергов органининг қарорида гаров суммасини олувчи сифатида кўрсатилган шахс ёки унинг қонуний вакили гаров суммасини қайтариш тўғрисида талаб қўйган куни молия тармоғининг масъул ходими томонидан унга банк чеки ёзиб берилади. Банк чекини олган шахсдан уни олганлиги ҳақида тилхат олинади ва жиноят ишига қўшиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар дастлабки тергов органининг қарорида гаров олувчи сифатида кўрсатилган шахсдан ёки унинг қонуний вакилидан у хабардор қилинган пайтдан бошлаб уч йил давомида гаровни бериш ҳақида талабнома келиб тушмаган бўлса, гаров суммаси талаб қилиб олинмаганлиги ҳақида далолатнома тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолатда, дастлабки тергов органи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда гаров суммаси талаб қилиб олинмаганлиги ҳақидаги далолатнома ва бошқа зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда гаров суммасини эгасиз деб топиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
76. Айблов хулосаси, томонларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини судга юбориш ҳақидаги қарор, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор, жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарор тасдиқланганида, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимоснома билан терговолди текширув ҳужжатлари ва жиноят иши судга юборилганида, шунингдек иш бошқа тергов ёки суриштирув органига юборилганида, прокурор, суриштирув, тергов органининг бошлиғи, суд раиси (суднинг масъул ходими) иш бўйича олиб қўйилган ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни жойлашган жойи кўрсатилган ҳужжатларнинг ишда мавжудлигини текшириши, уларни ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобидаги ёзувлар билан солиштириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
77. Суриштирув органи бошлиғи, тергов тармоғининг бошлиғи, прокурор, суд раиси (суднинг масъул ходими) 6 ойда камида бир марта ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг сақланиш ҳолати ва шароитлари, мазкур Йўриқномага мувофиқ уларни қабул қилиш, ҳисобга олиш ва ўтказиш бўйича ҳужжатлар юритилиши тўғрилигини текшириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
78. Текшириш натижалари ҳақида ашёвий далиллар ва бошқа нарсалар учун махсус сақлаш жойларини жиҳозлаш, уларни сақлаш учун лозим даражадаги шароитларни таъминлаш чораларини кўришга мажбур бўлган юқори турувчи раҳбариятга юбориладиган далолатнома тузилади.
79. Жавобгар шахс бошқа ишга ўтганида, ишдан бўшатилганида тегишли прокурор, суриштирув, дастлабки тергов органи бошлиғи, суд раиси ушбу шахсга сақлаш учун берилган, ҳақиқатда мавжуд ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг мазкур объектларни олиб қўйиш акс эттирилган ҳужжатлардаги ёзувларга мувофиқлигини текшириш учун комиссия тайинлайди. Текшириш натижалари ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни қабул қилиш-топшириш далолатномасида акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
80. Қўйи органларда ўтказиладиган тафтишлар ва режали текширишларда ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш аҳволи мажбурий тартибда текширилади, текшириш натижалари тегишли маълумотномалар ва далолатномаларда қайд этилади.
81. Олиб қўйилган ашёвий далиллар ва бошқа нарсалар шикастланган, йўқолган ҳолларда уларнинг эгаларига етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши лозим.
Ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни лозим даражада ҳисобга олиш ва сақлаш шарт-шароитлари таъминланмаганлиги, уларнинг йўқолиши, шикастланишига олиб келган бўлса, кўрсатиб ўтилган оқибатлар келиб чиқишида айбдор бўлган шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
82. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида йўриқномага
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Т/р | Сақлашга келиб тушган сана | Жиноят иши рақами, айбланувчининг Ф.И.О. | Олиб қўйилган,тақдим этилган нарсаларнинг номланиши, алоҳида белгилари, рақамлари | Миқдори, суммаси | Келиб тушган нарсалар қачон, қаерда ким томонидан олиб қўйилган( қабул қилинган) | Сақлаш жойи. Сақлаш учун масъулнинг лавозими ва фамилияси | Ашёвий далиллар, бошқа нарсалар қаерга ва қандай асосларга кўра юборилган | Ашёвий далиллар, бошқа нарсалар қабул қилиб олган шахснинг лавозими ва фамилияси | Қабул қилиш санаси ва имзо, муассаса штампи | Нарсалари қайтарилган шахснинг Ф.И.О, паспорт рақами, сана ва имзо |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида йўриқномага
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Сақлаш учун келиб тушган сана | Ашёвий далиллар,бошқа нарсаларнинг номланиши | Миқдори, суммаси | Жиноят иши рақами, гумонланувчи, айбланувчи, судланувчининг Ф.И.О. | Сақланиши | Суднинг ашёвий далиллар юзасидан қарори | Ижроси | Изоҳ | |||
Масъул шахснинг фамилияси кўрсатилган ҳақиқий сақлаш жойи | Қачон,кимга кўздан кечириш учун берилган ва қачон қайтарилган | Ҳужжатлар ижро қилиш учун кимга юборилган ( берилган) | Ашёвий далиллар ижро қилиш учун кимга юборилган (берилган) | Сана кўрсатилган ҳолда ижро этилганлиги тўғрисидаги қайд ёзув | |||||||
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 |
Кейинги таҳрирга қаранг.