09.11.2009 йилдаги ПҚ-1223-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакциналар, зардоб ва биологик фаол қўшимча моддалар ишлаб чиқариш комплекси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори сифатли фармацевтика маҳсулотлари, шу жумладан жаҳон стандартларига жавоб берадиган гриппга қарши вакциналарнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва бунинг асосида ички бозорни янада тўлиқ бойитиш ҳамда экспортга етказиб беришни кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Omninvest Development KFT» (Венгрия Республикаси) компанияси томонидан вакциналар, зардоб ва биологик фаол қўшимча моддалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Omninvest Asia» хорижий корхонаси ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тимсолида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан «Omninvest Development KFT» компанияси ўртасида 2009 йил 11 сентябрда имзоланган, вакциналар, зардоб ва биологик фаол қўшимча моддалар ишлаб чиқариш комплекси фаолиятини ташкил этиш бўйича хорижий инвесторнинг аниқ вазифаларини ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан уни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаб берадиган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Инвестиция шартномасига мувофиқ «Omninvest Development KFT» компанияси ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 млн АҚШ доллари ҳажмидаги инвестицияларга 5 йил мобайнида маблағ сарфлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилнинг 30 мартигача «ноу-хау» ва замонавий технология ускуналари асосида йилига 12 млн доза миқдорида гриппга қарши вакциналарни оммавий ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг 1 августигача АКДС (адсорбирланган кўкйўтал-бўғма, қоқшол), БЦЖ (силга қарши), БТВ (ич терлама) вакциналари ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 нинг 1 январигача Ўзбекистон ўзак ҳужайралар терапияси ва ген терапияси марказини барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилнинг 1 июнигача биологик фаол қўшимча моддалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ишлаб чиқариш бошлангандан сўнг иккинчи молия йилидан бошлаб ишлаб чиқариладиган маҳсулот умумий ҳажмининг 70 фоизини экспорт қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлланадиган ходимлар умумий сонининг камида 80 фоизини маҳаллий мутахассислардан ишлаб чиқаришга жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги «Omninvest Development KFT» компанияси тузилган Инвестиция шартномаси доирасида қабул қилинган мажбуриятларини сўзсиз бажариши устидан назорат ўрнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Omninvest Development KFT» МЧЖ ХК вакциналар ва зардобларни оммавий чиқариш бошлангунга қадар бўлган даврда, шунингдек инвестициявий фаолият объекти тижорат ишлаб чиқаришини бошлаган пайтдан 5 йил муддатга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилаётган барча турдаги солиқларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловларни тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган тартибда «Omninvest Asia» МЧЖ ХКга Тошкент шаҳрининг Сергели туманида фойдаланиш учун 49 йил муддатга 5 гектаргача миқдорда ер участкасини ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Omninvest Asia» МЧЖ ХК талабномаларига кўра, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб этилаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Omninvest Asia» МЧЖ ХК талабномаларига кўра, хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «Omninvest Asia» МЧЖ ХКга мазкур лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этиш учун рухсатномалар берилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 9 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1223-сон