LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли «Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низомни ва Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолияти юзасидан тизимли назоратни таъминласинлар, уларга юкланган вазифаларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа ашёвий таъминот буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар;
икки ой муддатда фаолият кўрсатаётган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ушбу қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига мувофиқлаштирсинлар;
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида», «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган мактаб деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ихтисослаштирилган мактаб ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ўз уставига амал қилади.
3. Ихтисослаштирилган мактаб алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болаларга таълим беришни, уларнинг касб-ҳунар тайёргарлиги ва ижтимоий-педагогик реабилитациясини амалга оширувчи ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси ҳисобланади.
баркамол, жисмоний ва руҳий соғлом шахсни тарбиялаш, болаларда меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, масъулиятлилик, мустақиллик ва комил инсон бўлишга интилиш туйғусини шакллантириш;
болаларнинг ёшига хос бўлган психофизиологик мойилликлари, қобилиятлари, қизиқишларига, болалар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш талабларига мувофиқ тарзда уларнинг ақлий, эмоционал ва жисмоний ривожланишига кўмаклашувчи психологик, тиббий ва ижтимоий реабилитациясини таъминловчи чора-тадбирларни амалга ошириш;
тарбияланувчиларда қонунга итоаткорликни шакллантиришга, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама ривожлантиришга ёрдам беришга йўналтирилган дастур ва методик қўлланмаларни рўёбга чиқариш чора-тадбирларини амалга ошириш.
5. Ихтисослаштирилган мактабда тарбияланувчиларни таъминлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутадиган махсус шарт-шароитлар таъминланади:
тарбияланувчиларни шахсий текширувдан ўтказиш, уларнинг буюмларини, шунингдек улар олаётган ва юбораётган посилка ва бошқа почта жўнатмаларини текширувдан ўтказиш.
6. Ихтисослаштирилган мактаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ихтисослаштирилган мактаб давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, банк муассасаларида ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга, шунингдек белгиланган намунадаги пешлавҳасига эга бўлади.
9. Ихтисослаштирилган мактабнинг давлат аккредитацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ихтисослаштирилган мактабга ўн бир ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган, таъминлаш, тарбиялаш ва таълим бериш учун алоҳида шароитларга муҳтож вояга етмаганлар қуйидаги ҳолларда жойлаштирилиши мумкин, агар улар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган ёхуд руҳий касаллик билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг моҳиятини тўлиқ англаб етишга қодир бўлмаган бўлса;
якка тартибдаги профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир қилишни давом эттираётган бўлса.
Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган мактабга қабул қилиш суд ажрими асосида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этиладиган йўлланмалар бўйича амалга оширилади.
12. Ихтисослаштирилган мактабга йўлланадиган ҳар бир вояга етмаган бола учун ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси инспектори томонидан ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходими кўмагида шахсий ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судининг вояга етмаганни ихтисослаштирилган мактабга жойлаштириш ҳақидаги ажрими;
Кейинги таҳрирга қаранг.
соғлиқни сақлаш муассасасининг вояга етмаган шахснинг соғлиғи ва уни ихтисослаштирилган мактабга жойлаштириш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси.
13. Ихтисослаштирилган мактабга йўлланаётган етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларида юқорида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатлар ҳам бўлиши лозим:
етим болалар ҳамда ота-она қаровисиз қолган болаларга нисбатан васийлик белгилаш ёки таълим муассасасига жойлаштириш ҳақидаги туман (шаҳар) ҳокими қарорининг нусхаси;
ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар (паспортлар ёки ота-онаси ўлганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, суд ҳукмлари ёки қарорлари, ота-онанинг узоқ вақтдан буён касаллиги тўғрисидаги маълумотнома ва ота-онаси йўқлигини ёки уларнинг ўз болаларини тарбиялашга имкони йўқлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар);
Кейинги таҳрирга қаранг.
вояга етмаганнинг ота-онасидан қолган мол-мулки (агар мол-мулк мавжуд бўлса) рўйхати, мол-мулкнинг жойлашган жойи, унинг сақланишини таъминлаш учун қандай чора-тадбирлар кўрилгани, унинг сақланиши учун жавобгар шахслар тўғрисидаги маълумотлар;
турар жойнинг вояга етмаганга биркитиб қўйилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (ордер, уй дафтари, турар жой тархи, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан турар жойнинг эгаси ва турар жойни хусусийлаштириш факти тўғрисидаги маълумотнома);
Кейинги таҳрирга қаранг.
пенсия олаётган вояга етмаганнинг пенсия дафтарчаси, суднинг бола фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги қарори нусхаси, жамғарма дафтарчаси.
Истисно ҳолларда бундай тарбияланувчиларнинг ихтисослаштирилган мактабда бўлиш муддати улар ўн олти ёшга етгунларига қадар узайтирилиши мумкин.
Вояга етмаганлар ихтисослаштирилган мактабда то ахлоқан тузалгунларига қадар бўладилар, лекин бу муддат уч йилдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ихтисослаштирилган мактаб жойлашган жойдаги туман (шаҳар) комиссияси тарбияланувчига кўрсатиб ўтилган муассасада уч йиллик муддат ўтгач жорий ўқув йилида тегишли синфини тугаллагунигача қолишга ҳам рухсат бериши мумкин.
Ихтисослаштирилган мактабнинг ўн беш ёшга тўлган, аммо ўз хулқини тузатмаган тарбияланувчилари бундай мактаблар жойлашган жойдаги вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) комиссияси томонидан ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига юборилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Тарбияланувчиларнинг ихтисослаштирилган мактабда бундан кейин бўлишларининг мақсадга мувофиқ-номувофиқлиги масаласи вақти-вақти билан, лекин йилига камида бир марта ушбу муассасалар жойлашган жойдаги вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари томонидан мазкур комиссияларнинг ўз ташаббуси билан, ихтисослаштирилган мактаб маъмуриятининг тақдимномаси ёки вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслар илтимосига биноан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилган, вояга етмаганларнинг ихтисослашган ўқув-тарбия муассасаларида сақланиши, тарбияланиши ва таълим олишига тўсқинлик қиладиган жисмоний нуқсонлари ва касалликлари бор вояга етмаганлар ихтисослашган мактабга жойлаштирилиши мумкин эмас.
17. Тарбияланувчининг ихтисослаштирилган мактабда бўлиши педагоглар кенгашининг ушбу муассаса раҳбари томонидан тасдиқланган қарори асосида мазкур муассаса жойлашган жойдаги вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан тўхтатилади, бу ҳақда тарбияланувчи шу муассасадан чиққунга қадар камида бир ой олдин унинг яшаш жойидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга хабар берилади, комиссия вояга етмаган шахсни ишга жойлаштириш ёки таълим муассасасига юбориш ва унга зарур моддий-маиший шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Тарбияланувчи ихтисослаштирилган мактабдан чиқарилган тақдирда у тарбияланиши ва таълим олиши даврида фойдаланган кийим-бош ва пойабзал комплекти бепул берилади.
Ихтисослаштирилган мактабдан чиқарилаётган вақтда, якуний давлат аттестациясидан ўтган тарбияланувчиларга белгиланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатлар берилади.
19. Ўн олти ёшгача бўлган тарбияланувчилар, ихтисослаштирилган мактабдан чиқарилаётган вақтда доимий яшаш жойларига ихтисослаштирилган мактаб ходимлари, ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахслар кузатувида юбориладилар.
20. Тарбияланувчиларни ихтисослаштирилган мактабда таъминлаш, тарбиялаш ва ўқитиш тартиби уларнинг индивидуал жиҳатлари, ёши, жинси, руҳий ва жисмоний ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ихтисослаштирилган мактабдаги маиший шарт-шароитлар тарбияланувчиларни реабилитация жараёнига кўмаклашиши, улардаги ҳиссий зўриқишни йўқотишга шароитлар яратиши керак.
21. Ихтисослаштирилган мактабда таълим бериш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, умумий ўрта таълим ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида олиб борилади.
Ўқув йилининг бошланиши, ўқув машғулотлари ва таътилларнинг муддатлари, шунингдек якуний давлат аттестацияси ва таълим тўғрисидаги ҳужжатларни бериш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Ихтисослаштирилган мактабда ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий шакллари белгиланади: ўқув дарслари, амалий ва лаборатория машғулотлари, факультатив ва консультациялар. Ўқув режалари ва таълим дастурларида белгиланадиган мажбурий ўқув машғулотлари тарбияланувчиларнинг мустақил ишлари билан тўлдирилади.
23. Таълим жараёнини ташкил этишда ихтисослаштирилган мактаб соғлиқни сақлаш, маданият, спорт муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
24. Тарбия, таълим, меҳнат ва дам олишнинг асосланган ҳолда уйғунлаштирилишини таъминловчи кун тартиби тарбияланувчиларнинг ихтисослаштирилган мактабда бўлиш муддатлари давомийлигини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
25. Болаларнинг меҳнат тарбияси тиббий кўрсатмалар ва педагогик тавсияларни ҳисобга олган ҳолда, ўқитишни меҳнат малакаларига эга бўлиш билан уйғунлаштириш асосида амалга оширилади.
26. Ихтисослаштирилган мактабда тарбияланувчиларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган турли тўгараклар, қизиқишлар бўйича клублар, секциялар (шу жумладан спорт секциялари), студиялар ташкил этилади.
27. Ёзги таътил даврида ихтисослаштирилган мактаб тарбияланувчилар учун оромгоҳлар ташкил қилиши, шунингдек оммавий дам олишнинг бошқа турларидан фойдаланиши мумкин.
28. Ихтисослаштирилган мактабда психологик-тиббий-педагогик комиссия ташкил этилади, комиссиянинг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Психологик-тиббий-педагогик комиссия ҳар олти ойда реабилитация жараёнидаги ўзгаришларни кўриб чиқади ва тарбияланувчи билан якка тартибда ишлаш режасига тузатишлар киритади.
Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида қабул қилинган педагогик кенгаш қарорига кўра ихтисослаштирилган мактаб маъмурияти ушбу мактаб жойлашган жойдаги вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига қуйидаги масалалар бўйича тақдимотлар киритади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
агар тарбияланувчининг хулқ-атвори тузалгани сабабли мазкур таъсир кўрсатиш чораси қўлланилишини давом эттириш зарур бўлмаса ёки соғлиғининг ҳолати туфайли мазкур муассасада бўлиши мумкин бўлмаса унинг бу ерда бўлишнинг суд белгилаган муддат тугашидан аввал тўхтатиш;
тарбияланувчининг таълим олишини тугаллаш зарурати бўлган тақдирда унинг мазкур муассасада бўлиш муддатини узайтириш.
29. Тарбияланувчилар ва педагог ходимлар ихтисослаштирилган мактабда таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.
30. Тарбияланувчилар давлат таълим стандартларига мувофиқ бепул умумий ўрта таълим олиш, малакали тиббий хизмат кўрсатилиши, интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган тўгараклар, клублар, секциялар ва студияларда қатнашиш ҳуқуқига эга.
31. Ихтисослаштирилган мактаб тарбияланувчилари белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқлар билан таъминланади:
ота-онасини ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахсларни ўзининг кўрсатиб ўтилган муассасага олиб келинганлиги ёки жойлаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилиш;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг қарорлари ва мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан юқори органларга, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларга, прокуратура органларига ёки судга шикоят қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чекланмаган миқдорда телефонда сўзлашувлар, бошқа алоқа воситалари орқали мулоқотлар ҳамда учрашувлар воситасида оиласи билан алоқада бўлиш, посилкалар, бандероллар, йўқловлар олиш, хат ва телеграммалар олиш ҳамда жўнатиш;
тасдиқланган нормалар бўйича бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмларини олиш.
32. Тарбияланувчиларнинг ихтисослаштирилган мактабда таъминланиши ва уларга таълим берилиши давлат таъминоти асосида, қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ихтисослаштирилган мактаб тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа ашёвий таъминот буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
33. Тарбияланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш ихтисослаштирилган мактаб ва мазкур мактаб жойлашган жойдаги соғлиқни сақлаш муассасаси штатли тиббиёт ходимлари томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Тарбияланувчининг соғлиғи ёмонлашганда ёки у вафот этган тақдирда ихтисослаштирилган мактаб маъмурияти бу ҳақда унинг ота-онасини ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахсларни, улар бўлмаган ҳолатларда эса — тарбияланувчининг доимий яшаш жойидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга дарҳол хабар беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар вафот этган ҳолатларда тарбияланувчи уларни дафн қилишда иштирок этиш, ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахслар оғир касал бўлиб қолган ҳолатларда эса — улардан хабар олиш ҳуқуқига эга. Йўлкира харажатлари ихтисослаштирилган мактаб маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
36. Тарбияланувчи ихтисослаштирилган мактабда бўлган даврда ихтисослаштирилган мактаб маъмуриятининг қарорига кўра унга таътил берилиши мумкин.
37. Тарбияланувчилар ихтисослаштирилган мактаб уставига, шунингдек мактабнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши шарт.
38. Тарбияланувчининг ихтисослаштирилган мактаб ҳудудидан ташқарига чиқиши ихтисослаштирилган мактаб раҳбариятининг ёзма рухсатномасига кўра фақат ихтисослаштирилган мактаб ходимлари ёхуд ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахслар кузатувида амалга оширилиши мумкин (35 ва 36-бандларда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).
39. Тарбияланувчи ихтисослаштирилган мактабни ўзбошимчалик билан тарк этган тақдирда маъмурият бу ҳақда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни, мазкур мактаб жойлашган жойдаги ва тарбияланувчининг яшаш жойидаги ёки турган жойидаги ички ишлар органларини хабардор қилади ҳамда ички ишлар органлари билан биргаликда уни топиш ва ихтисослаштирилган мактабга қайтариш чора-тадбирларини кўради.
40. Ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар содир этган, устав ёки ички тартиб қоидаларини қўпол равишда ёки бир неча маротаба бузган тарбияланувчиларга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
дам олиш ва байрам кунларида, таътил вақтида ихтисослаштирилган мактаб ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш;
жисмоний ва руҳий таъсир кўрсатиш усулларини, одамнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган таъсир чораларини қўллашга;
тарбияланувчиларни ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахслар билан алоқаларини чеклаш ёки тақиқлашга;
41. Таълим олишдаги ютуқлари, жамоат ишларидаги фаол иштироки учун ихтисослаштирилган мактаб тарбияланувчилари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари белгиланади:
ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахсларга намунали хулқ-атвори ва таълим олишдаги ютуқлари ҳақида хабар бериш;
ихтисослаштирилган мактаб ходимлари ёхуд ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахслар кузатувида ихтисослаштирилган мактаб ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқини бериш.
42. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари ихтисослаштирилган мактаб директори томонидан тегишли буйруқ чиқариш йўли билан қўлланилади.
43. Ихтисослаштирилган мактабни педагог ходимлар билан таъминлаш мазкур мактабнинг устави билан тартибга солинади.
Педагоглик ишига лавозими ва мутахассислиги бўйича малакавий тавсифнома талабларига мос келадиган зарур касбий ва педагогик малакага эга бўлган ва тегишли ҳужжатлар билан маълумоти тасдиқланган шахслар қабул қилинади.
44. Ихтисослаштирилган мактабнинг педагог ходимлари, муассасани бошқаришда унинг уставида белгиланадиган тартибда қатнашиш, ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Ихтисослаштирилган мактабнинг педагог ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
болаларни юқори профессионал даражада ўқитиш ва тарбиялаш, ўз касбий кўникмаларини ва педагоглик маҳоратини доимий равишда такомиллаштириб бориш;
педагог ахлоқ-одобига риоя этиш, боланинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш, болаларни тазйиқдан ҳимоя қилиш, уларни меҳнатга, ота-онага ҳурмат, атроф муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳеч бир чекловсиз тарбияланувчилардан хабар олиш, ихтисослаштирилган мактабнинг ўқув-тарбиявий фаолияти, болаларининг ижтимоий-педагогик реабилитацияси жараёни билан танишиш ҳуқуқига эга.
47. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган директор ихтисослаштирилган мактабга бевосита раҳбарликни амалга оширади.
48. Директор ихтисослаштирилган мактаб номидан фаолият кўрсатади, унинг манфаатларини ифодалайди, мол-мулкини тасарруф этади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ихтисослаштирилган мактаб ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ихтисослаштирилган мактабга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ваколатлари доирасида ихтисослаштирилган мактаб тарбияланувчилари ва барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Ихтисослаштирилган мактабда фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган педагогик, методик ҳамда васийлик кенгашлари тузилади ва фаолият кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Ихтисослаштирилган мактаб фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Ихтисослаштирилган мактаб тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Штатлар жадвали муассасанинг ўзига хос хусусиятлари ва спецификасини ҳисобга олган ҳолда,ўқув-тарбия муассасаларининг амалдаги штатларига татбиқан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. Ихтисослаштирилган мактаб ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молиявий ва статистик ҳисоботларни юритади.
56. Ихтисослаштирилган мактабнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
57. Ихтисослаштирилган мактаб ўқув-тарбия фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
58. Ихтисослаштирилган мактабни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
59. Ихтисослаштирилган мактаб тугатилган тақдирда унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда, қонун ҳужжатларига ва унинг уставига мувофиқ фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ихтисослаштирилган мактаб тугатилган тақдирда тарбияланувчиларни бошқа таълим муассасаларига ўтказиш таъминланади.
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида», «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ўз уставига амал қилади.
3. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болаларга таълим беришни, уларнинг касб-ҳунар тайёргарлиги ва ижтимоий-педагогик реабилитациясини амалга оширувчи ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси ҳисобланади.
баркамол, жисмоний ва руҳий соғлом шахсни тарбиялаш, болаларда меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, масъулиятлилик, мустақиллик ва комил инсон бўлишга интилиш туйғусини шакллантириш;
болаларнинг ёшига хос бўлган психофизиологик мойилликлари, қобилиятлари, қизиқишларига, болалар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш талабларига мувофиқ тарзда уларнинг ақлий, эмоционал ва жисмоний ривожланишига кўмаклашувчи психологик, тиббий ва ижтимоий реабилитациясини таъминловчи чора-тадбирларни амалга ошириш;
болаларнинг давлат таълим стандартлари асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиши учун шарт-шароитлар яратиш;
тарбияланувчиларда қонунга итоаткорликни шакллантиришга, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама ривожлантиришга ёрдам беришга йўналтирилган дастур ва методик қўлланмаларни рўёбга чиқариш чора-тадбирларини амалга ошириш.
5. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида тарбияланувчиларни таъминлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутадиган махсус шарт-шароитлар таъминланади:
ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида тарбияланаётганларнинг унинг ҳудудидан эркин чиқишини чеклаш;
тарбияланувчиларни шахсий текширувдан ўтказиш, уларнинг буюмларини, шунингдек улар олаётган ва юбораётган посилка ва бошқа почта жўнатмаларини текширувдан ўтказиш.
6. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи ўғил болалар учун алоҳида, қиз болалар учун алоҳида ташкил этилади.
8. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, банк муассасаларида ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга, шунингдек белгиланган намунадаги пешлавҳасига эга бўлади.
9. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежининг давлат аккредитацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган, таъминлаш, тарбиялаш ва таълим бериш учун алоҳида шароитларга муҳтож вояга етмаганлар қуйидаги ҳолларда жойлаштирилиши мумкин, агар улар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган ёхуд руҳий касаллик билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг моҳиятини тўлиқ англаб етишга қодир бўлмаган бўлса;
кўриб чиқиш учун материалларни вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга берган ҳолда уларнинг айбдорлиги масаласини ҳал қилмасдан жиноий жавобгарликдан озод этилган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
уларни ихтисослашган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тарзидаги мажбурий чоралар қўлланган ҳолда жиноий жавобгарликдан озод этилган бўлса;
якка тартибдаги профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир қилишни давом эттираётган бўлса.
11. Суд ажрими вояга етмаганларни ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига жойлаштириш учун асос ҳисобланади.
Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига қабул қилиш суд ажрими асосида, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этиладиган йўлланмалар бўйича амалга оширилади.
12. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига йўлланадиган ҳар бир вояга етмаган бола учун ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси инспектори томонидан ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходими кўмагида шахсий ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судининг вояга етмаганни ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига жойлаштириш ҳақидаги ажрими;
Кейинги таҳрирга қаранг.
соғлиқни сақлаш муассасасининг вояга етмаган шахснинг соғлиғи ва уни ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига жойлаштириш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси.
13. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига йўлланаётган етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларида юқорида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатлар ҳам бўлиши лозим:
етим болалар ҳамда ота-она қаровисиз қолган болаларга нисбатан васийлик белгилаш ёки таълим муассасасига жойлаштириш ҳақидаги туман (шаҳар) ҳокими қарорининг нусхаси;
ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар (паспортлар ёки ота-онаси ўлганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, суд ҳукмлари ёки қарорлари, ота-онанинг узоқ вақтдан буён касаллиги тўғрисидаги маълумотнома ва ота-онаси йўқлигини ёки уларнинг ўз болаларини тарбиялашга имкони йўқлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар);
Кейинги таҳрирга қаранг.
вояга етмаганнинг ота-онасидан қолган мол-мулки (агар мол-мулк мавжуд бўлса) рўйхати, мол-мулкнинг жойлашган жойи, унинг сақланишини таъминлаш учун қандай чора-тадбирлар кўрилгани, унинг сақланиши учун жавобгар шахслар тўғрисидаги маълумотлар;
турар жойнинг вояга етмаганга биркитиб қўйилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (ордер, уй дафтари, турар жой тархи, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан турар жойнинг эгаси ва турар жойни хусусийлаштириш факти тўғрисидаги маълумотнома);
Кейинги таҳрирга қаранг.
пенсия олаётган вояга етмаганнинг пенсия дафтарчаси, суднинг бола фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги қарори нусхаси, жамғарма дафтарчаси.
14. Тарбияланувчилар ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида ўн саккиз ёшга тўлгунларига қадар бўлишлари мумкин.
Вояга етмаганлар ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида то ахлоқан тузалгунларига қадар бўладилар, лекин бу муддат уч йилдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи жойлашган жойдаги туман (шаҳар) комиссияси тарбияланувчига кўрсатиб ўтилган муассасада уч йиллик муддат ўтгач жорий ўқув йилида тегишли даражасини тугаллагунигача қолишга ҳам рухсат бериши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Тарбияланувчиларнинг ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида бундан кейин бўлишларининг мақсадга мувофиқ-номувофиқлиги масаласи вақти-вақти билан, лекин йилига камида бир марта ушбу муассасалар жойлашган жойдаги вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари томонидан мазкур комиссияларнинг ўз ташаббуси билан, ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи маъмуриятининг тақдимномаси ёки вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслар илтимосига биноан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилган, вояга етмаганларнинг ихтисослашган ўқув-тарбия муассасаларида сақланиши, тарбияланиши ва таълим олишига тўсқинлик қиладиган жисмоний нуқсонлари ва касалликлари бор вояга етмаганлар ихтисослашган касб-ҳунар коллежига жойлаштирилиши мумкин эмас.
17. Тарбияланувчининг ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида бўлиши педагоглар кенгашининг ушбу муассаса раҳбари томонидан тасдиқланган қарори асосида мазкур муассаса жойлашган жойдаги вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан тўхтатилади, бу ҳақда тарбияланувчи шу муассасадан чиққунга қадар камида бир ой олдин унинг яшаш жойидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга хабар берилади, комиссия вояга етмаган шахсни ишга жойлаштириш ёки таълим муассасасига юбориш ва унга зарур моддий-маиший шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Тарбияланувчи ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежидан чиқарилган тақдирда у тарбияланиши ва таълим олиши даврида фойдаланган кийим-бош ва пойабзал комплекти унга бепул берилади.
Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежини тугатаётганда, якуний давлат аттестациясидан ўтган тарбияланувчиларга белгиланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатлар берилади.
19. Ўн олти ёшгача бўлган тарбияланувчилар, ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежини тугатаётган вақтда доимий яшаш жойларига ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи ходимлари, ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахслар кузатувида юбориладилар.
20. Тарбияланувчиларни ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида таъминлаш, тарбиялаш ва ўқитиш тартиби уларнинг индивидуал жиҳатлари, ёши, жинси, руҳий ва жисмоний ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежидаги маиший шарт-шароитлар тарбияланувчиларни реабилитация қилиш жараёнига кўмаклашиши, улардаги ҳиссий зўриқишни йўқотишга шароитлар яратиши керак.
21. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида таълим бериш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида олиб борилади.
Ўқув йилининг бошланиши, ўқув машғулотлари ва таътилларнинг муддатлари, шунингдек якуний давлат аттестацияси ва таълим тўғрисидаги ҳужжатларни бериш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий шакллари белгиланади: ўқув дарслари, амалий ва лаборатория машғулотлари, факультатив ва консультациялар, назарий ва ишлаб чиқариш таълими, ишлаб чиқариш амалиёти.
Ўқув режалари ва таълим дастурларида белгиланадиган мажбурий ўқув машғулотлари тарбияланувчиларнинг мустақил ишлари билан тўлдирилади.
Тарбияланувчиларга ихтисослаштирилган касб-ҳунар таълими коллежида улар бўйича ўқитиш ташкил этилган мутахассисликлар орасидан мутахассислик танлаш ҳуқуқи берилади.
Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежининг гуруҳларидаги болалар 25 нафарни ташкил қилади. Барча касб-ҳунарлар бўйича ишлаб чиқариш таълими 10 — 15 кишидан иборат бўлган гуруҳларда амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш амалиёти, қоидага кўра, ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежининг ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарида ўтказилади.
23. Таълим жараёнини ташкил этишда ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи соғлиқни сақлаш, маданият, спорт муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
24. Тарбия, таълим, меҳнат ва дам олишнинг асосланган ҳолда уйғунлаштирилишини таъминловчи кун тартиби тарбияланувчиларнинг ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида бўлиш муддатлари давомийлигини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
25. Болаларнинг меҳнат тарбияси тиббий кўрсатмалар ва педагогик тавсияларни ҳисобга олган ҳолда, ўқитишни меҳнат малакаларига эга бўлиш билан уйғунлаштириш асосида амалга оширилади.
26. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида тарбияланувчиларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган турли тўгараклар, қизиқишлар бўйича клублар, секциялар (шу жумладан спорт секциялари), студиялар ташкил этилади.
27. Ёзги таътил даврида ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи тарбияланувчилар учун оромгоҳлар ташкил қилиши, шунингдек оммавий дам олишнинг бошқа турларидан фойдаланиши мумкин.
28. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида психологик-тиббий-педагогик комиссия ташкил этилади, комиссиянинг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
Психологик-тиббий-педагогик комиссия ҳар олти ойда реабилитация жараёнидаги ўзгаришларни кўриб чиқади ва тарбияланувчи билан якка тартибда ишлаш режасига тузатишлар киритади.
Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида қабул қилинган педагогик кенгаш қарорига кўра ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи маъмурияти ушбу коллеж жойлашган жойдаги вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига қуйидаги масалалар бўйича тақдимотлар киритади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
агар тарбияланувчининг хулқ-атвори тузалгани сабабли мазкур таъсир кўрсатиш чораси қўлланилишини давом эттириш зарур бўлмаса ёки соғлиғининг ҳолати туфайли мазкур муассасада бўлиши мумкин бўлмаса унинг бу ерда бўлишнинг суд белгилаган муддат тугашидан аввал тўхтатиш;
тарбияланувчининг таълим олишини тугаллаш зарурати бўлган тақдирда унинг мазкур муассасада бўлиш муддатини узайтириш.
29. Тарбияланувчилар ва педагог ходимлар ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.
30. Тарбияланувчилар давлат таълим стандартларига мувофиқ бепул ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиш, малакали тиббий хизмат кўрсатилиши, интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган тўгараклар, клублар, секциялар ва студияларда қатнашиш ҳуқуқига эга.
31. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи тарбияланувчилари белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқлар билан таъминланади:
ота-онасини ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахсларни ўзининг кўрсатиб ўтилган муассасага олиб келинганлиги ёки жойлаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилиш;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг қарорлари ва мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан юқори органларга, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларга, прокуратура органларига ёки судга шикоят қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чекланмаган миқдорда телефонда сўзлашувлар, бошқа алоқа воситалари орқали мулоқотлар ҳамда учрашувлар воситасида оиласи билан алоқада бўлиш, посилкалар, бандероллар, йўқловлар олиш, хат ва телеграммалар олиш ҳамда жўнатиш;
тасдиқланган нормалар бўйича бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмларини олиш.
32. Тарбияланувчиларнинг ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида таъминланиши ва уларга таълим берилиши давлат таъминоти асосида, қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа ашёвий таъминот буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
33. Тарбияланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи ва мазкур коллеж жойлашган жойдаги соғлиқни сақлаш муассасаси штатли тиббиёт ходимлари томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Тарбияланувчининг соғлиғи ёмонлашганда ёки у вафот этган тақдирда ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи маъмурияти бу ҳақда унинг ота-онасини ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахсларни, улар бўлмаган ҳолатларда эса — тарбияланувчининг доимий яшаш жойидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга дарҳол хабар беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар вафот этган ҳолатларда тарбияланувчи уларни дафн қилишда иштирок этиш, ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахслар оғир касал бўлиб қолган ҳолатларда эса – улардан хабар олиш ҳуқуқига эга. Йўлкира харажатлари ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
36. Тарбияланувчи ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида бўлган даврда ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи маъмуриятининг қарорига кўра унга таътил берилиши мумкин.
37. Тарбияланувчилар ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи уставига, шунингдек коллежнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши шарт.
38. Тарбияланувчининг ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи ҳудудидан ташқарига чиқиши ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи раҳбариятининг ёзма рухсатномасига кўра фақат ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи ходимлари ёхуд ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахслар кузатувида амалга оширилиши мумкин (35 ва 36-бандларда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).
39. Тарбияланувчи ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежини ўзбошимчалик билан тарк этган тақдирда маъмурият бу ҳақда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни, мазкур коллеж жойлашган жойдаги ва тарбияланувчининг яшаш жойидаги ёки турган жойидаги ички ишлар органларини хабардор қилади ҳамда ички ишлар органлари билан биргаликда уни топиш ва ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига қайтариш чора-тадбирларини кўради.
40. Ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар содир этган, касб-ҳунар коллежининг уставини ёки ички тартиб-қоидаларини қўпол равишда ёки бир неча маротаба бузган тарбияланувчиларга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
тарбияланувчилар мажлисида, ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи педагогик кенгашида муҳокама қилиш;
дам олиш ва байрам кунларида, таътил вақтида ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш;
жисмоний ва руҳий таъсир кўрсатиш усулларини, одамнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган таъсир чораларини қўллашга;
тарбияланувчиларни ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахслар билан алоқаларини чеклаш ёки тақиқлашга;
41. Таълим олишдаги ютуқлари, жамоат ишларидаги фаол иштироки учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи тарбияланувчилари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари белгиланади:
ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахсларга намунали хулқ-атвори ва таълим олишдаги ютуқлари ҳақида хабар бериш;
ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи ходимлари ёхуд ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахслар кузатувида ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқини бериш.
42. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи директори томонидан тегишли буйруқ чиқариш йўли билан қўлланилади.
43. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежини педагог ходимлар билан таъминлаш мазкур коллежнинг устави билан тартибга солинади.
Педагоглик ишига лавозими ва мутахассислиги бўйича малакавий тавсифнома талабларига мос келадиган зарур касбий ва педагогик малакага эга бўлган ва тегишли ҳужжатлар билан маълумоти тасдиқланган шахслар қабул қилинади.
44. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежининг педагог ходимлари муассасани бошқаришда унинг уставида белгиланадиган тартибда қатнашиш, ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежининг педагог ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
болаларни юқори профессионал даражада ўқитиш ва тарбиялаш, ўз касбий кўникмаларини ва педагоглик маҳоратини доимий равишда такомиллаштириб бориш;
педагог ахлоқ-одобига риоя этиш, боланинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш, болаларни тазйиқдан ҳимоя қилиш, уларни меҳнатга, ота-онага ҳурмат, атроф муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш.
46. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳеч бир чекловсиз тарбияланувчилардан хабар олиш, ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежининг ўқув-тарбиявий фаолияти, болаларининг ижтимоий-педагогик реабилитацияси жараёни билан танишиш ҳуқуқига эга.
47. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан лавозимга тайинланадиган директор ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига бевосита раҳбарликни амалга оширади.
48. Директор ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи номидан фаолият кўрсатади, унинг манфаатларини ифодалайди, мол-мулкини тасарруф этади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ваколатлари доирасида ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи тарбияланувчилари ва барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган педагогик, методик ҳамда васийлик кенгашлари тузилади ва фаолият кўрсатади.
51. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежининг штатлар жадвали муассасанинг ўзига хос хусусиятлари ва спецификасини ҳисобга олган ҳолда, касб-ҳунар коллежларининг амалдаги намунавий штатларига мувофиқ шакллантирилади.
54. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи ходимларига касб-ҳунар коллежларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари татбиқ этилади.
55. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молиявий ва статистик ҳисоботларни юритади.
56. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
57. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи ўқув-тарбия фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
58. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
59. Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи тугатилган тақдирда унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда, қонун ҳужжатларига ва унинг уставига мувофиқ фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи тугатилган тақдирда тарбияланувчиларни бошқа таълим муассасаларига ўтказиш таъминланади.