15.09.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2141
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 15.09.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2141
Кучга кириш санаси
25.09.2010
Ҳужжат 27.09.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Мазкур Қоидалар Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциясининг (Чикаго, 1944 йил 7 декабрь) 6-иловаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 247-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон «Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 99-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Парвоз топшириғини бажариш жойига ёки парвоздан кейин дам олиш жойига (парвоз топшириғи тугаганидан кейин) хизмат вазифасини бажариш бўйича йўловчи сифатида учиб борган экипаж аъзосига учишга сарфланган парвоз вақтининг 50 фоизи ҳисобланади. Парвоз топшириғини бажариш жойига учиб боргандан кейин экипаж аъзолари парвоз иш вақтининг суткалик меъёрининг қолган қисми чегарасида (учиб бориш ҳисобга олинган ҳолда) дам олмасдан парвоз топшириғини бажаришга киришиши мумкин. Агар экипаж аъзоларининг парвоз иш вақти (учиб бориш ҳисобга олинган ҳолда) рухсат этилган суткалик меъёрдан ошмаган бўлса, экипаж аъзолари парвоз бажарилиши билан парвоздан кейин дам олиш жойига учиб бориши мумкин. Агар қолган парвоз иш вақти парвоз топшириғини бажариш ёки парвоздан кейин дам олиш жойига учиб бориш учун етарли бўлмаса, экипаж аъзоларига ухлаш учун шароит яратилиб, камида 12 соат давомида дам олгандан кейин парвоз топшириғини бажариш ёки парвоздан кейин дам олиш жойига учиб бориши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.