Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИНИНГ ҲАВО КЕМАЛАРИ ЭКИПАЖ АЪЗОЛАРИНИНГ ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИНИ НОРМАЛАШТИРИШ» АВИАЦИЯ ҚОИДАЛАРИНИ (ЎзР АҚ-94) ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш» авиация қоидалари (ўзр ақ-94)

I. Умумий қоидалар

II. Экипаж аъзоларининг иш вақти

1-§. Ердаги иш вақти

2-§. Парвоз иш вақти

3-§. Парвоз вақти

III. Ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг дам олиш вақти

1-§. Экипаж аъзоларининг дам олиш турлари

2-§. Парвозлар оралиғида базавий аэропортда дам олиш

3-§. Парвозларни бажаришда базавий аэропорт ташқарисида дам олиш

4-§. Меъёрдан ортиқ парвозларни бажаришда экипаж аъзоларига танаффус бериш

5-§. Ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш вақти (дам олиш кунлари)

IV. Парвозда режалаштирилмаган вазиятларда иш ва дам олишнинг хусусиятлари

V. Иш вақти ва дам олиш вақтини режалаштириш ва ҳисобга олиш

VI. Якуний қоида

Парвоз иш вақтининг давомийлиги меъёрлари

Парвоз вақтининг давомийлиги МЕЪЁРЛАРИ

Мазкур Қоидалар Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциясининг (Чикаго, 1944 йил 7 декабрь) 6-иловаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 247-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон «Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 99-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш тартибини белгилайди.
23. Парвоз топшириғини бажариш жойига ёки парвоздан кейин дам олиш жойига (парвоз топшириғи тугаганидан кейин) хизмат вазифасини бажариш бўйича йўловчи сифатида учиб борган экипаж аъзосига учишга сарфланган парвоз вақтининг 50 фоизи ҳисобланади. Парвоз топшириғини бажариш жойига учиб боргандан кейин экипаж аъзолари парвоз иш вақтининг суткалик меъёрининг қолган қисми чегарасида (учиб бориш ҳисобга олинган ҳолда) дам олмасдан парвоз топшириғини бажаришга киришиши мумкин. Агар экипаж аъзоларининг парвоз иш вақти (учиб бориш ҳисобга олинган ҳолда) рухсат этилган суткалик меъёрдан ошмаган бўлса, экипаж аъзолари парвоз бажарилиши билан парвоздан кейин дам олиш жойига учиб бориши мумкин. Агар қолган парвоз иш вақти парвоз топшириғини бажариш ёки парвоздан кейин дам олиш жойига учиб бориш учун етарли бўлмаса, экипаж аъзоларига ухлаш учун шароит яратилиб, камида 12 соат давомида дам олгандан кейин парвоз топшириғини бажариш ёки парвоздан кейин дам олиш жойига учиб бориши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази