Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 6 апрелдаги ПҚ-1317-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон қарорининг 2-банди 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.