LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сонли «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарори билан тасдиқланган «Баркамол авлод йили» Давлат дастурининг ижросини таъминлаш ҳамда таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқувчи-талабаларининг соғлом овқатланиши тизимини тубдан яхшилаш, ошхона ва буфетларда санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шарт-шароитларни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тизимини яхшилаш чора-тадбирлари режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
бир ой муддатда «Умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари таълим олувчиларининг хавфсиз овқатланишини ташкил этишга доир санитария-эпидемиология талаблари»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
таълим муассасаларининг ошхона ва буфетлари учун харид этилаётган маҳсулотларнинг сифати, хавфсизлиги, етказиб берилиши, сақланиши, овқатларнинг тайёрланиши борасида санитария-гигиена қоидалари ва меъёрларига риоя этилиши устидан давлат санитария назоратини янада кучайтирсин.
3. 2010 йил сентябрь ойидан бошлаб таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш борасидаги фаолият фақат танлов асосида саралаб олинадиган юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиш тартиби жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш ва тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабаларнинг сифатли ва хавфсиз овқатланишини таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари таълим муассасаларида санитария-гигиена талаблари асосида рационал ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш, шунингдек соғлиқ учун зарарли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари ҳақида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсинлар.
6. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
№ | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | Масъул бажарувчилар |
I. Норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш | |||
1. | Республика бўйича мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари таълим олувчиларининг гигиеник талаблар асосида хавфсиз овқатланишини таъминлаш тўғрисида Республика Бош Давлат санитария врачининг қарорини қабул қилиш. | бир ой | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. | «Умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари таълим олувчиларининг хавфсиз овқатланишини ташкил этишга доир санитария-эпидемиология талаблари»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | бир ой | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
3. | Таълим муассасаларида сотилиши тақиқланадиган, таркибида ёш авлод соғлиғи учун зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тасдиқлаш. | бир ой | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
4. | Таълим муассасалари ошхоналарида тайёрланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби (рецептураси)ни белгиловчи намунавий рўйхатни ишлаб чиқиш ва таълим муассасаларига етказиш. | бир ой | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
5. | Таълим муассасаларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ўқувчиларнинг сифатли овқатланишини ташкил этиш юзасидан тегишли вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш, уларнинг ижросини қатъий назоратга олиш. | ишлаб чиқиш — 1 ой, ижроси — 2011 — 2015 йиллар | Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
II. Ошхона ва буфетлар моддий-техника базасини ва жиҳозланиш ҳолатини яхшилаш | |||
6. | Таълим муассасалари ошхоналаридаги мавжуд технологик жиҳозларни хатловдан ўтказиш, уларни янгилаш бўйича 2011 — 2015 йилларга мўлжалланган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, мазкур мақсад учун талаб этиладиган маблағ миқдорини аниқлаб, босқичма-босқич молиялаштиришни таъминлаш. | 2011 — 2015 йиллар | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
7. | Ошхона ва буфетлари мавжуд бўлмаган таълим муассасаларида босқичма-босқич овқатланиш шохобчаларини ташкил этиш чораларини кўриш. | 2011 — 2015 йиллар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази |
8. | Таълим муассасаларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захираси сақланадиган омборхоналар ташкил этиш ҳамда уларни совутгичлар ва бошқа тегишли ускуналар билан жиҳозлаш. | 2011 — 2015 йиллар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этувчи юридик шахслар (ижарачилар) |
9. | Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш чораларини кўриш. | 2010 — 2015 йиллар | Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
III. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш | |||
10. | Давлат таъминотида бўлган таълим муассасалари (мактабгача таълим муассасалари, махсус мактаб-интернатлар, меҳрибонлик уйлари)ни ўз вақтида молиялаштириш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, санитария меъёрлари (СанПиН)нинг бажарилиши ва шу мақсадга ажратилаётган маблағларнинг ҳамда ота-оналар бадалларининг сарфланиши устидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш. | 2010 йил 1 сентябргача | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
11. | Таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этган юридик шахслар билан табиий, экологик тоза, сифатли ва арзон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида туманларда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш. | 2010 йил 1 сентябрдан | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси |
12. | Давлат таъминотида бўлган таълим муассасалари (мактабгача таълим муассасалари, махсус мактаб-интернатлар, меҳрибонлик уйлари) учун харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб ҳудудий ҳокимликлар томонидан мақбуллаштириш. | ҳар чоракда | Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги, Ғазначилик, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
13. | Давлат таъминотида бўлган таълим муассасалари (мактабгача таълим муассасалари, махсус мактаб-интернатлар, меҳрибонлик уйлари) учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид этиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришни енгиллаштириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш. | 2010 йил | Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги, Ғазначилик, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
14. | Таълим муассасаларида сотилиши тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг савдога чиқарилмаслиги ижросини қатъий назоратга олиш. | Доимий | Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
15. | Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, натижалари юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш. | жадвал асосида | Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий таъли? ва соғлиқни сақлаш бошқармалари |
16. | Таълим муассасалари ошхона, буфетларида сотилаётган тайёр овқатларнинг сифати бўйича лаборатория назоратини таъминлаш, санитария қоидалари бузилиши натижасида турли касалликлар, жумладан юқумли ўткир меъда-ичак касалликлари ва овқатдан заҳарланиш хавфининг олдини олиш юзасидан қатъий чоралар белгилаш. | 2010 йил 15 август | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
17. | Оммавий ахборот воситалари орқали таълим муассасаларида гигиеник талаблар асосида рационал ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш, соғлиқ учун зарарли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари юзасидан кенг тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш. | жадвал асосида | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази |
18. | Таълим муассасаларида инсон организми учун зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг салбий оқибатларини «Саломатлик сабоқлари», «Соғлом авлод асослари», «Соғлом оила асослари» каби дарслар орқали ўқувчилар онгига етказиш, мазкур йўналишда ота-оналар йиғилишларида тушунтириш ишлари олиб бориш. | жадвал асосида | Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази |
19. | Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан республика бўйича ва Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда бошқа вилоятларда ҳудудий семинарлар ўтказиш. | 2010 йил сентябрь — ноябрь | Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
1. Мазкур Низом умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда «таълим муассасалари» деб юритилади) соғлом овқатланишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ошхона, буфет, кафетерий, кафе (ёзги кафе), чойхона ва кичик ошхоналарда (кейинги ўринларда «ошхоналар» деб юритилади) белгиланган санитария-гигиена талабларига кўра овқатланишни ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилади.
3. Умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасаларининг талабалари (кейинги ўринларда «ўқувчилар» деб юритилади) соғлиғини ҳимоя қилиш, таркибида зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилишнинг олдини олиш таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
4. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларнинг физиологик ёшига, мавсумга (ёз, қиш даврлари) қараб озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларни инобатга олган ҳолда уларнинг рационал овқатланишини таъминлаш;
ўқувчилар ўртасида овқатланиш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг оммавий тарқалишига йўл қўймаслик;
таълим муассасалари ошхоналарида сотилиши тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилишнинг олдини олиш;
ўқувчилар учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда уларнинг арзон нархларда сотилишини таъминлаш;
озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига қатъий риоя этиш.
5. Таълим муассасалари ошхоналарида Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ инсон соғлиғи учун зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш қатъий тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш танлов ўтказиш йўли билан юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда «юридик шахслар» деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
7. Танловни ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш ишлари умумтаълим муассасаларида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси, олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан тасдиқланадиган танлов комиссиялари томонидан амалга оширилади.
8. Танлов комиссияси камида беш кишидан иборат таркибда умумтаълим муассасаларида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида академик лицей ва касб-ҳунар коллежи директори, олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаси ректори, туман (шаҳар) молия бўлими, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ва таълим муассасаларининг вакилларидан шакллантирилади.
Умумтаълим муассасаларида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директори, олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаси ректори танлов комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Танлов ўтказилиши ҳақида танлов ўтказилишидан камида бир ой олдин вилоят ёки туман (шаҳар) оммавий ахборот воситаларида эълон берилади.
Танловда давлат рўйхатидан ўтган, умумий овқатланиш бўйича камида олти ой давомида фаолият юритаётган, махсус моддий-техник базаси ва озиқ-овқат технологияси бўйича мутахассислари мавжуд бўлган юридик шахслар иштирок этиши мумкин.
11. Ижара шартномаси ва бошқа мажбуриятларни лозим даражада бажарган юридик шахслар билан келгуси йил учун шартнома муддати, танлов комиссияси қарорига асосан танлов ўтказмасдан узайтирилиши мумкин.
махсус моддий-техник база ва озиқ-овқат технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома.
13. Танлов комиссияси томонидан аризаларни кўриб чиқиш ариза тақдим этилган санадан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
14. Танлов комиссияси аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича таклифни маъқуллаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
15. Танлов комиссияси томонидан маъқулланган талабгор билан шартнома тузиш ҳақида таълим муассасаларига хабар берилади ва комиссия қарори манфаатдор тарафларга ўн кун муддатда тақдим этилади (ёки алоқа воситалари орқали юборилади).
16. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларининг, олий таълим муассасалари ректорларининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш ва натижаларини умумлаштириш;
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим муассасаларида сифатли ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш ҳақида таклифлар киритиш;
таълим муассасаларида умумий овқатланиш қоидаларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш;
ўқувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш.
17. Танлов комиссияси қарорига мувофиқ овқатланишни ташкил этиш шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган ижара шартномаси тузилади.
18. Ижара шартномаси ижарага берувчи (Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари), ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади.
ижарага олувчи томонидан давлат мулкидан фойдаланиш, шу жумладан коммунал тўловларни ва бошқа фойдаланиш тўловларини тўлаш шартлари;
ижара шартномасини, шу жумладан ижара тўловларини тўлаш муддатлари бузилиши муносабати билан бекор қилиш шартлари;
ижарага берувчи билан келишган ҳолда, унинг розилиги билан ижарага олинган мол-мулк таркибига унинг қийматини оширадиган ўзгартишлар киритишга;
ижарага олинган мол-мулк (бино, хона) таркибига ўзгартириш киритиш, реконструкция қилиш ва техник жиҳозлашдан олдин ижарага берувчининг ёзма розилигини олиш;
ўқувчиларнинг овқатланишини ташкил этишда белгиланган санитария қоидалари ва меъёрлари бажарилишини тўлиқ таъминлаш;
ўқувчилар ўртасида овқатланиш билан боғлиқ юқумли касалликлар оммавий тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш;
ижарага олинган ошхоналарда овқат тайёрлаш технологияси қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда таомлар тайёрлаш ҳамда хом ашё ва маҳсулотларнинг сифатли сақланишини таъминлаш чораларини кўриш;
ижарага олинган мол-мулк (бино, хона)дан фойдаланишда санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш;
ижара муддати тугагандан кейин ижарага берувчининг талабига кўра мол-мулк (бино, хона)ни ижарага берувчига белгиланган тартибда топшириш;
Ижарага олувчи томонидан ушбу мажбуриятларнинг бузилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижара шартномаси бекор қилинишига асос бўлади.
23. Мазкур Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш таълим муассасаси маъмурияти ва тегишли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
24. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.