Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КЎП ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН — ҚОЗОҒИСТОН ҚЎШМА КОМИССИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ҚИСМИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 20 ноябрдаги 483-сон «Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисмини тузиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Анъанавий дўстона алоқаларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасидаги халқаро битимларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қозоғистон Республикаси билан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича Ўзбекистон — Қозоғистон қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми қуйидаги таркибда тузилсин.
| Ҳаққулов Кайим Жалилович | — | Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси |
| Халилов Баҳодир Халилович | — | «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари |
| Комиссия аъзолари: | ||
| Эрметов Нормат Эрметович | — | «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясининг раиси |
| Толмачев Геннадий Михайлович | — | Энергетика ва электрлаштириш вазирининг биринчи ўринбосари |
| Жулин Николай Иванович | — | «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси раисининг ўринбосари , «Ўзгазузатиш» давлат бирлашмасининг бош директори |
| Ганиев Элёр Мажидович | — | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари |
| Шоисломов Шоқосим Исмонович | — | Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари |
| Алимбоев Собит Ҳамидович | — | Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари, Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг бошлиғи |
| Абдуллаев Шуҳрат Юрьевич | — | Молия вазирининг ўринбосари |
| Саматов Пўлат Азизович | — | Адлия вазирининг ўринбосари |
| Ёқубов Носир Норович | — | Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси |
| Қўчқоров Жамшид Анварович | — | Марказий банк Бошқаруви раисининг ўринбосари |
| Лебедев Геннадий Серафимович | — | Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш Департаментининг шуъба мудири, комиссия котиби |
| Азимов Исматулла Шукурович | — | «Ўзгазузатиш» давлат бирлашмаси бош директорининг ўринбосари |
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 18 февраль,
83-сон