Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КЎП ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН-ҚИРҒИЗИСТОН ҚЎШМА КОМИССИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ҚИСМИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 декабрдаги 519-сон «MДҲ давлатлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича комиссиянинг Ўзбекистон қисми таркиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Анъанавий дўстона алоқаларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги халқаро битимларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми қуйидаги таркибда тузилсин:
| Юнусов Рустам Расулович | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, раис |
| Халилов Баҳодир Халилович | — | «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, раис ўринбосари |
| Комиссия аъзолари: | ||
| Отаев Валерий Йўлдошевич | — | Энергетика ва электрлаштириш вазири |
| Шоисломов Шоқосим Исманович | — | Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари |
| Эрметов Нормат Эрметович | — | «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси раиси |
| Азимбоев Тургунбой Абдуманнопович | — | «Ўзавтойўл» давлат концерни раисининг ўринбосари |
| Абдуллаев Шуҳрат Юрьевич | — | Молия вазирининг ўринбосари |
| Сатторов Шуҳрат Ҳамидович | — | Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари |
| Жалолов Абдураҳим Абдураҳмонович | — | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари |
| Саматов Пўлат Азизович | — | Адлия вазирининг ўринбосари |
| Лебедев Геннадий Серафимович | — | Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш Департаментининг шуъба мудири |
| Жулин Николай Иванович | — | «Ўзгазузатиш» давлат бирлашмасининг бош директори |
| Бондаренко Владимир Григорьевич | — | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг бош бошқарма бошлиғи |
| Пак Геннадий Ен-Хибович | — | Марказий банкнинг бошқарма бошлиғи |
| Орипов Саидазим Орипович | — | Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари |
| Галаганова Екатерина Ильинична | — | «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг бўлим бошлиғи, комиссия котиби |
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 11 февраль,
72-сон