Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2000 йил 26 июндаги 243-сон қарорининг 1-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 32-модда) қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига очиладиган махсус транзит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда «махсус транзит ҳисоб рақами» деб аталади) ундирилиши керак.
Махсус транзит ҳисоб рақамига тушадиган маблағлар ва жарималар ойига икки марта (ойнинг 17-кунигача ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача) қуйидаги тартибда тақсимланади:
маблағларнинг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 28 ноябрдаги 414-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 73-модда):
а) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархларни бошқариш жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 6-банди биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархларни бошқариш жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги Низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. Бутун республика бўйича марказлаштирилган тартибда ягона чакана нархлар белгиланадиган нефть маҳсулотларини АЁҚШ орқали ва нефть базаси таркибига кирувчи бошқа бўлинмалар орқали сотишда сотиш нархи ва харид нархи ўртасидаги ижобий тафовут (нефть базасининг чекланган устамасини ҳисобга олган ҳолда), қўшилган қиймат солиғини чегириб Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади. Бунда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилиши керак бўлган сумма фуқароларнинг алоҳида тоифаларига автобензин сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўлайдиган органларга ўтказилган пул маблағлари суммасига камайтирилади.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказиладиган маблағлардан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар ажратилмайди».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда):
«Шакллантириш манбаи» устунидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга солинадиган жарималар суммаси» сўзлари «хўжалик юритувчи субъектлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган жарималар ва маблағлар суммаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«**Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бюджетдан ташқари жамғармасига шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органлари томонидан олиб қўйилган товарлар ва бойликларни сотишдан тушган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган сумманинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг махсус ҳисоб рақамига тушган 10 фоизи йўналтирилади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин ва ушбу хатбошининг «**» рамзлари «***» рамзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2002 йил 19 июндаги 216-сон қарорига илованинг 2-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 31 январдаги 53-сон қарорига илованинг 1-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига 2-илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида» 2005 йил 6 ноябрдаги ПФ-3675-сон Фармони)» 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарорига илованинг 1 ва 8-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 1-модда).