Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2017 23.07.2010 йилдаги 158-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак конлари гуруҳи маҳсулотлари тақсимотига оид битимни амалга ошириш доирасида давлат харажатларини тўлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 майдаги ПҚ-2963-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак конлари гуруҳи маҳсулотлари тақсимотига оид битимнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак конлари гуруҳи маҳсулотлари тақсимотига оид битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 26 мартдаги ПҚ-1081-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан «PETRONAS Carigali Overseas Sdn.Bhd.» компанияси ўртасида 2008 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак конлари гуруҳи маҳсулотлари тақсимотига оид битимни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак конлари гуруҳи маҳсулотлари тақсимотига оид битимни (кейинги ўринларда Битим деб аталади) амалга ошириш доирасида 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги давлат харажатлари хорижий инвестор томонидан босқичма-босқич қопланиши назарда тутилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестор Битим доирасида қопланадиган давлат харажатларини «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясига хорижий валютада тўлаши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Битим доирасида хорижий инвестор томонидан қопланадиган давлат харажатлари қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, келгусида нефть-газ тармоғини ривожлантиришда фойдаланиш учун «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 23 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
158-сон