LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1038-сонли «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, шунингдек, унинг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ёш авлодни умуминсоний қадриятлар асосида, халқимизнинг маънавий меросига чуқур ҳурмат руҳида тарбиялашни янада яхшилаш ва бу соҳада матбуот воситаларидан самарали фойдаланиш ҳамда мавжуд болалар нашрларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ғунча», «Гулхан» журналлари ҳамда «Тонг юлдузи» ва «Солнышко» («Азия юнпресс») газеталарининг молиявий таъминоти давлат тасарруфига олиниб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Давлат матбуот қўмитаси ушбу нашрларнинг муассислари этиб белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Давлат матбуот қўмитаси ушбу нашрларни юксак бадиий-тарбиявий даражада чиқарилишини таъминлаш, таҳририятларга тегишли шарт-шароит яратиб бериш чораларини кўрсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги муассислар тақдим этган ҳисоб-китоб асосида 1995 йилдан бошлаб ҳар йили ушбу журналлар ва газеталарни нашр этиш харажатларининг олинган фойда эвазига қопланмаган қисмини молиялаштириш учун давлат бюджетидан маблағ ажратишни назарда тутсин.