Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
БЕНЗИН ВА ДИЗЕЛ ЁҚИЛҒИСИ УЧУН ҚАТЪИЙ МИҚДОРДА БЕЛГИЛАНГАН АКЦИЗ СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2120]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 31 январдаги 3-сонли «Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг «Бензин ва дизел ёқилғиси учун қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги буйруғини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2120-1, 04.02.2011 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда) 12-1-сонли иловасига мувофиқ буюраман:
1. Бензин ва дизел ёқилғиси учун қатъий минимал миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкаси қайта кўриб чиқилиб, қуйидаги миқдорида белгилансин:
Аи-80 маркали бензинга — камида 254 100 сўм/тоннага;
Аи-91, А-92 и Аи-93 маркали бензинга — камида 279 400 сўм/тоннага;
Аи-95 маркали бензинга — камида 323 300 сўм/тоннага;
дизел ёқилғисига — камида 216 200 сўм/тоннага.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 2 июль,
52-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 237-модда)