Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ АСТРОНОМИЯ ИНСТИТУТИГА УЛУҒБЕК НОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Буюк олим, мутафаккир ва давлат арбоби Улуғбекнинг 1994 йилда бўладиган 600 йиллик юбилейи муносабати билан, жумҳурият илмий жамоатчилигининг истакларини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
ЎзССЖ Фанлар академиясининг Меҳнат Қизил Байроқ орденли Астрономия институтига Улуғбек номи берилсин.
Вазирлар Маҳкамаси Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 26 июнь,
174-сон