18.04.2008 йилдаги 180-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 21.02.2020
Ҳужжат 19.06.2015 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат божи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) ва давлат божи тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига асосан ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. СК 328-моддасининг 2-бандига мувофиқ хўжалик судлари томонидан давлат божи қуйидагилардан ундирилади: даъво аризаларидан; ташкилотларни ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан; низо предмети юзасидан мустақил талабларни билдирган учинчи шахс сифатида ишга киришиш тўғрисидаги аризалардан; юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалардан; хўжалик судининг қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан берилган, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлари устидан берилган апелляция ва кассация шикоятларидан; ҳакамлик судининг қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан; хўжалик судининг ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ва ижро варақасини беришни рад этиш тўғрисидаги ишлар бўйича ажримлари устидан апелляция ва кассация шикоятларидан.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. ХПК 112-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, агар даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъво аризасида даъвонинг баҳоси кўрсатилиши керак. Даъво баҳосининг кўрсатилиши давлат божи тўғри тўланганлигини текшириш учун зарур, чунки белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланмаганда, хўжалик суди ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ даъво аризасини қайтаради, давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.3. ХПК 115-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъвогар ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талабни битта даъво аризасида бирлаштиришга ҳақли. Бундай ҳолларда даъво баҳоси барча талабларнинг суммасига қараб аниқланади. СК 337-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ бир ёки бир нечта бирлашган даъво талаблари алоҳида иш юритиш учун ажратилган тақдирда, даъво тақдим этилганда тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ва қайтарилмайди. Алоҳида иш юритишга ажратганлик юзасидан давлат божи иккинчи бор тўланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.4. ХПК 92-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъвонинг баҳосига даъво аризасида кўрсатилган неустойка (жарима, пеня) суммалари ҳам киритилади. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, агар даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизларни ундириш тўғрисидаги талаблар мавжуд бўлса, даъво баҳосига ушбу фоизлар ҳам киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.5. Бир неча даъвогарлар томонидан бир неча жавобгарларга нисбатан ХПК 37-моддасининг биринчи қисми тартибида даъво тақдим этилганда, давлат божи даъвонинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади ва даъвогарлар томонидан улар қўйган талаблар улушига мутаносиб тарзда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.7. ХПК 106-моддасига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво билан умумий тартибда мурожаат қилганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. СК 337-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд дастлабки даъвогарни унинг розилиги билан бошқа шахс билан алмаштирганда, бу шахс давлат божини умумий асосларда тўлаши керак. Хўжалик судлари назарда тутишлари керакки, ушбу ҳолда дастлабки даъвогар томонидан тўланган давлат божи унга қайтарилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. СК 336-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат божи, агар СКнинг XVII бўлимида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, хўжалик судига мурожаат қилингунга қадар тўланади. Бунда даъвогар даъво тақдим қилганда, жавобгар қарши даъво тақдим қилганда (ХПК 120-моддасининг иккинчи қисми), даъво предмети юзасидан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс ариза тақдим қилганда давлат божи тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. ХПК 91-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ алоҳида ҳолларда хўжалик суди даъвогарнинг аризасига кўра унинг мулкий аҳволига қараб, давлат божини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақли. Шуни назарда тутиш керакки, хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахслар апелляция ёки кассация шикоятлари билан мурожаат қилинганда ҳам давлат божини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. СК 336-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат божи нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. СКнинг 327-моддасига мувофиқ юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилиши ва (ёки) ҳужжатлар берилиши хусусида ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилардир. Шундан келиб чиқиб, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, давлат божи ишда иштирок этмаётган шахс томонидан тўланиши мумкин эмас. Агар давлат божи даъвогар (аризачи) ёки апелляция ёхуд кассация шикояти берувчи шахс ўрнига бошқа шахс томонидан тўланган бўлса (корхона учун унинг раҳбари ёки таъсисчиси томонидан давлат божи тўланган ҳоллар бундан мустасно), давлат божи ҳақиқатда тўланмаганлигидан келиб чиқиш ҳамда, шундай экан, даъво аризаси (ариза), апелляция ёки кассация шикояти тегишинча ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 5-банди, 162-моддаси биринчи қисмининг 3-банди ва 180-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан қайтарилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Давлат божини қайтариш асослари ва тартиби СКнинг 342 моддасида ва ХПКнинг 93-моддасида назарда тутилган бўлиб, уларга кўра давлат божи қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак: қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан ортиқча миқдорда давлат божи тўланганида; аризани (шикоятни) қабул қилиш рад этилганда; ариза (шикоят) даъвогарга қайтарилганда; агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда; ишда қатнашган шахс вафот этганида, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса; даъвогар низони судга қадар ҳал этиш (претензия билдириш) тартибига риоя этмаганида, агар бу ҳол қонунда ушбу тоифадаги низолар учун ёки тарафларнинг шартномасида назарда тутилган ҳамда бундай ҳал этиш имконияти бой берилган бўлса; агар ишда қатнашаётган юридик шахс тугатилган бўлса; суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Шуни ҳисобга олиш керакки, умумий қоида бўйича ишни кўриш иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим чиқариш билан якунланганида давлат божи қайтарилмайди, тўланмаган давлат божи эса даъвогардан ундирилади. Шу билан бирга СК 342-моддаси биринчи қисмининг 4, 6, 7 ва 9-бандларига мувофиқ: иш судга тааллуқли бўлмаганлиги муносабати билан иш юритиш тугатилганда; ишда қатнашган шахс вафот этганида, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса; даъвогар низони судга қадар ҳал этиш (претензия билдириш) тартибига риоя этмаганида, агар бу ҳол қонунда ушбу тоифадаги низолар учун ёки тарафларнинг шартномасида назарда тутилган ҳамда бундай ҳал этиш имконияти бой берилганда; ишда иштирок этувчи шахс бўлмиш ташкилот тугатилган ҳолларда, давлат божи қайтарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Неустойка миқдори хўжалик суди томонидан асосли равишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан камайтирилганда, даъвогарнинг давлат божи бўйича харажатлари, неустойкани камайтирмасдан ундирилиши мумкин бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. ХПК 93-моддасининг учинчи қисмига кўра давлат божи тўланган, лекин хўжалик судига келиб тушмаган ёки у қайтарган аризалар, апелляция ёки кассация шикоятлари бўйича ҳамда божини тўлиқ ёки қисман қайтаришни назарда тутувчи суд ҳужжатлари бўйича уни қайтариш суд томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.
Давлат божини қайтарилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 10 апрелда 1560-сонли рақам билан рўйхатга олинган «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджети ижросини молия органларида бухгалтерия ҳисоби бўйича Йўриқнома»га мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. ХПК 95-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат божи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21.3. ХПК 95-моддасининг учинчи қисмида агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида келиб чиққан бўлса, хўжалик суди ишнинг натижасидан қатъи назар, давлат божи бўйича суд харажатларини шу шахсга юклашга ҳақлилиги назарда тутилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. ХПК 138-моддасининг тўққизинчи қисмига мувофиқ ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида давлат божи бўйича суд харажатларининг қандай тақсимланиши ҳақида кўрсатилади. Ушбу қоида ишни кўриш иш юритишни тугатиш ва даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримни чиқариш билан якунланган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Давлат божини тўлашдан озод қилиш асослари СКнинг 330-моддаси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган. Бунда шуни назарда тутиш керакки, давлат божини тўлашдан озод қилиш деганда тўлиқ озод қилиш ёхуд хўжалик судига даъво аризаси (ариза) берганда давлат божини тўлашдан озод қилиш тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 13-моддасининг биринчи қисмига ва СК 330-моддасининг 6-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари давлат божи тўламасдан судга Палата аъзолари манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этиш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга, бунда ушбу ҳуқуқлар у томонидан ташкил этилган корхона ва ташкилотларга ўтказилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. СК 330-моддасининг 21-бандига кўра хўжалик судларида даъвогарлар ва жавобгарлар сифатида қатнашаётган давлат солиқ хизмати органлари, молия ҳамда божхона органлари, шунингдек хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари давлат божини тўлашдан озод қилинган. Аммо, шуни назарда тутиш керакки, давлат божини тўлашдан озод қилинган жавобгарга берилган даъво талаблари қаноатлантирилганда, даъвогарга давлат божи бўйича қилинган харажатлари қопланади. Шу муносабат билан хўжалик суди жавобгар — давлат божини тўлашдан озод қилинган давлат органидан давлат божини тўлаш билан боғлиқ харажатларни даъвогар фойдасига ундириш бўйича чораларни кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.