04.03.2002 йилдаги 103-сон
Ҳужжат 04.03.2002 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 176-сонли қарори асосида киритилган қўшимча ва ўзгартиришлари билан)
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни (кейинги матнларда — Қонун) бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида вужудга келаётган мазмунан янги иқтисодий муносабатларни тартибга солишда ҳамда шартнома интизомини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, шартномалар тузиш тажрибасига етарлича эга бўлмаган кичик ва ўрта бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорларнинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш, турли хил таъминотчи, тайёрловчи монопол корхона ва ташкилотлар билан шартномавий муносабатларда уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу Қонуннинг тутган ўрни беқиёсдир.
Хўжалик судлари фаолиятида кўп учрайдиган шартномавий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларнинг қонуний ҳал этилишини таъминлашда мазкур Қонун асосий ҳуқуқий манбалардан бири сифатида хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, ушбу Қонунни хўжалик судларининг амалиётида қўллашда айрим муаммолар ҳам учрамоқда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг суд амалиётида бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 47-моддасига асосан қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Хўжалик судлари «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунни қўллашда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, тегишли қонунлар, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Судлар шартнома тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда Қонуннинг 10 — 15-моддалари, Фуқаролик кодексининг 364—385-моддаларига мувофиқ, шартнома тузиш ҳақидаги тарафнинг таклифи (оферта)га жавоб тўлиқ ва писандасиз бўлгандагина акцепт ҳисобланишига эътибор беришлари керак. Агарда иккинчи тараф офертани баъзи бир эътирозлар билан ёки қисман қабул қилса, у ҳолда бу акцепт бўлмайди ва қарши таклиф билдирилган деб ҳисобланади.
3. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси ва Фуқаролик кодексининг 108-моддасига кўра, хўжалик шартномалари ёзма шаклда тузилади. Шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик (оғзаки келишув) унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди (қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно). Бироқ, судлар шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик оқибатида низо келиб чиққан тақдирда, тарафларни битимнинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум этса-да, ёзма ва бошқа далиллар билан тасдиқлаш ҳуқуқини сақлаб қолишига эътибор бермоқлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда судлар ФКнинг 363-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шартномани тузишга хизмат қилган барча ҳолатлар, жумладан, шартнома тузиш олдидан олиб борилган мунозаралар, ёзишмалар, ўзаро муносабатларда шаклланган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг ўзларини тутишларини ўрганишлари ва баҳо беришлари лозим.
Судлар шартнома тузиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги ишларни кўраётганда ХПКнинг 141-моддасига мувофиқ шартнома тузиш ёки уни ўзгартириш вақтида келиб чиққан низо бўйича ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида шартноманинг ҳар бир низоли шарти бўйича қабул қилинган қарор кўрсатилиши, шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисидаги низо бўйича эса тарафлар қандай шартларда шартнома тузишга мажбурлиги ҳолати аниқ ифодаланиши лозимлигини назарда тутишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Хўжалик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш, бекор қилиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар Қонуннинг 10-моддасида кўрсатилган шартлар кўзда тутилган ёки тутилмаганлигига алоҳида эътибор қаратиб, бу шартларнинг кўрсатилмаслиги шартнома шартлари бир тараф томонидан бажарилмаган ҳолларда уни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқий асосларни қўллашда мажбуриятни бажарган инсофли тарафни ҳимоя қилиш воситаларининг камайишига олиб келишини инобатга олишлари ҳамда бундай шартномани тузган мансабдор шахсларнинг тегишли равишда жавобгарликка тортилишига асос бўлишини эътиборга олишлари зарур. Аммо, бу шартларнинг шартномаларда кўрсатилмаслиги шартномани ҳақиқий эмас, деб топишга асос бўла олмайди.
6. ФКнинг 356-моддасига биноан, ҳақ тўлаш назарда тутилган шартномаларда баҳо кўрсатилмаган ва шартнома шартлари бўйича уни белгилаш имкони бўлмаган ҳолларда судлар шартномани бажармаганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар (ишлар, хизматлар) учун ўша жойда мавжуд бўлган ўртача бозор баҳоси бўйича ҳақ тўланишини белгилашлари лозим.
7. Шартномада мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки муддат талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, у ҳолда ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддатда бажариши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Хўжалик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларнинг судга тааллуқлилиги масаласини ҳал этиш ва судда кўришда қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолларда битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик ҳақидаги (ФК 115-моддаси), янглишиш таъсирида тузилган (ФК 122-моддаси), алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган (ФКнинг 123-моддаси), қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган (ФКнинг 124-моддаси) битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги умумий қоидалар хўжалик шартномаларига нисбатан ҳам татбиқ этилишига эътибор қаратилмоғи лозим.
Фуқаролик кодексининг 116-моддасига кўра, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек, ҳуқуқ-тарғибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимлар ФКнинг 114-моддасига биноан, ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатлардан ташқари, бошқа ҳеч қандай юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий ҳисобланмайди.
Бошқа ҳолларда, жумладан, шартномаларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона, ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1995 йил 12 майдаги Фармонининг 1-бандида кўзда тутилган маҳсулот бериш, хизматлар кўрсатиш учун олдиндан камида 15 фоиз тўлов тўлаш, «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1996 йил 9 августдаги Фармонининг 4, 5-бандларида белгиланган бартер шартномалари тузилишини таъқиқлаш, маҳсулот (ишлар, хизматлар) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан ундиришга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги талабларга риоя этилмасдан тузилганлиги аниқланса, судлар низони мазмунан кўриб чиқиб, қонун ҳужжатлари талабларини бузишга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг жиноий, моддий, маъмурий ёки интизомий жавобгарлиги масаласини ҳал этишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Қонуннинг 20, 21-моддаларида хўжалик шартномаларининг тузилиши вақтида юридик хизмат кўрсатувчи ёки адвокат томонидан шартноманинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги текширилиб, имзоланиши, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги хўжалик шартномалари хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизматининг ёки жалб этилган адвокатларнинг ёзма хулосасидан кейингина тузилиши кўрсатилган. Ушбу талабларига риоя этмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқармайди. Судлар низоларни мазмунан кўришда ушбу талабларга риоя этмасликни қонунбузарлик сифатида баҳолаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25 — 32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Агар шартномада шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ айрим ҳолатлар учун жавобгарлик кўзда тутилган бўлса, фақат шу ҳолатлар учун жавобгарлик шартномага асосан қўлланилади. Шартномада кўзда тутилмаган шартнома интизомини бузиш ҳолатлари учун эса жавобгарлик Қонуннинг 5-боби тегишли моддаларига асосан қўлланилиши лозим. Хусусан, шартномада товарни ўз вақтида етказиб бермаганлик учун жавобгарлик кўзда тутилгани ҳолда сифати, ассортименти, нави лозим даражада бўлмаган товарларни етказиб берганлик, тўлов, товар-транспорт ҳужжатларини юборишни кечиктирганлик, аккредитивдан фойдаланмаганлик ва бошқа ҳолатлар учун шартномада жавобгарлик белгиланмаган бўлса, шартномада кўзда тутилган шартнома интизомини бузганлик учун жавобгарлик шартнома асосида, кўзда тутилмаган шартнома интизомини бузиш ҳолатлари учун эса жавобгарлик Қонуннинг 26, 29 ва 30-моддаларига асосан қўлланилади.
Шартнома тузилганлиги ва унинг мазмуни далиллар билан исботланган ҳолларда судлар кредиторнинг талаби билан қонуний неустойкани (ФКнинг 263-моддаси) ҳамда мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёхуд лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли етказилган зарарни (ФКнинг 324-моддаси) ундириб беришга ҳақлидирлар.
12. Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмини қўллашда судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан, тўлаш имконияти бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан олмаганлиги, кредиторлик-дебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги ва ҳ.к) далиллар асосида аниқлаши лозим. Агар қарздор товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун иқтисодий имкони бўлмаса, қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаётган бўлса, судлар унинг хатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш, деб баҳоламасликлари зарур.
Қарздорнинг товар (ишлар, хизмат) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги исботланган ҳолларда, судлар унга нисбатан Қонуннинг 32-моддаси 2-қисмида кўрсатилган пеня қўлланилган ёки қўлланилмаганлигидан қатъи назар, ҳақ тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима ундиришга ҳақли бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Қонуннинг 34-моддасига биноан неустойканинг ундирилиши шартнома талабларини бузган тарафни мажбуриятларни лозим даражада бажармаслик оқибатида етказган зарарини қоплашдан озод этмайди. Иккинчи тараф кўрган зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан қилинган харажатлар, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек, иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлар ҳам киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Судлар Қонуннинг 8, 9-моддаларига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг шартнома муносабатлари соҳасидаги ваколатларини қай даражада амалга ошираётганликларига баҳо бериш билан бирга улар томонидан ушбу меъёр талаблари бажарилмаган тақдирда, Қонунда белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига шартнома интизоми бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида тақдимномалар киритиш ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан эса таъсир чораларини қўллашга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.