28.02.1997 йилдаги 62-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 01.12.2011
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 5 февралдаги «Хўжалик судлари қарорлари ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида мулкчилик шаклидан қатъи назар давлат идоралари, корхона, муассаса ва ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хўжалик судлари қарорларининг тегишлича ижро этилиши учун жавобгарлигини ошириш йўллари белгилаб берилган.
Фармонда белгиланган чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этишни таъминлашдаги асосий воситалардан бири хўжалик судлари қарорларининг ижро этилишини тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрларга қатъий риоя этишдан иборатдир.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 5 февралдаги «Хўжалик судлари қарорлари ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони судьялар ва суд девони ходимлари учун дастуриламал деб ҳисоблансин ҳамда уни бажариш йўлида ҳамма чора-тадбирлар белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексида ижро юритишни тартибга солувчи етарли меъёрлар мавжуд эмаслиги сабабли, хўжалик судлари Хўжалик процессуал кодекси 12 моддаси 3-бандига амал қилган ҳолда, суд қарорларини ижро этишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли меъёрларини қўлласинлар.
агар қарздор юридик шахс бўлса ундиришни унинг ҳар қандай мулкига қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси «Мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддасида белгиланганидек, юридик шахслар ўз мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли барча мулк билан жавоб берадилар. Фуқаролик процессуал кодексининг ундириш қаратиб бўлмайдиган мол-мулклар рўйхатини белгиланган меъёрлари суд томонидан қўлланилмаслиги керак;
7. Хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 5 февралдаги «Хўжалик судлари қарорлари ижросини таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини бажариш бўйича қилинаётган ишлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида матбуот, радио ва телевидениеда доимо ахборот бериб турсинлар.