LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сонли «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2010 йил 15 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораларида ишлайдиган нотариуслар томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15 фоизи — маблағларни адлия органларининг ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идоралари ва нотариал архивларни молиялаштиришга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Нотариал округда нотариуслар сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар идоралари фаолияти белгиланган тартибда тугатилишини ва улардан тегишли материаллар ва архивлар қабул қилиб олинишини таъминласин;
республиканинг барча минтақаларини қамраб оладиган ва фуқароларнинг фойдаланиши учун қулайликни таъминлайдиган давлат нотариал идораларининг самарали тармоғини шакллантириш чора-тадбирларини кўрсин;
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида нотариал иш юритиш материаллари сақланишини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга маълумотномалар ва архив ҳужжатлари нусхалари берилишини таъминлайдиган нотариал архивлар (кейинги ўринларда нотариал архивлар деб юритилади) ташкил этсин;
2010 йил охиригача республика минтақаларида қўшимча равишда 2-иловага мувофиқ 220 та давлат нотариал идораси ташкил этилишини ва улар ишларининг йўлга қўйилишини таъминласин;
янгидан очилаётган нотариал идораларни марказлаштирилган танлов асосида юқори малакали мутахассислар билан таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда давлат нотариал идораларининг тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминаллари ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланишини таъминласин;
жисмоний ва юридик шахсларнинг малакали юридик ёрдам олиши учун қулай шароитлар яратишни, шунингдек нотариал ҳаракатлар махфийлигини, ҳужжатлар ва архив материаллари сақланишини таъминлашни назарда тутадиган давлат нотариал идоралари ва нотариал архивларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури лойиҳасини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги давлат мулкини ижарага бериш марказлари бир ой муддатда янгидан ташкил этилаётган нотариал идоралар ва нотариал архивларни белгиланган талабларга жавоб берадиган, фуқароларга хизмат кўрсатиш учун қулай жойда жойлашган хоналар билан таъминласинлар.
6. Тўғридан-тўғри бюджетдан молиялаштириш ўрнига қуйидагилар давлат нотариал идораларини, нотариал архивларни ҳамда ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш харажатларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммасидан ажратмалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 46-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 65-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатларини, рўйхатлардан кўчирмаларни, шунингдек маълумотномаларни ва архив ҳужжатларининг нусхаларини берганлик учун тўловлар суммаси;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 46-сонли қарорига мувофиқ тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 65-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар харажатларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги орқали амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун бундан буён Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиладиган ҳақ миқдорларини тасдиқлаш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 46-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 65-модда)
нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божлари суммасининг адлия органларининг ғазна ҳисобварағига тушадиган 15 фоизи миқдоридаги бир қисмини нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини молиялаштиришга, шунингдек нотариал идоралар ва нотариал архивлар таъминоти учун айрим минтақалар ўз маблағларининг етишмаган қисмини қоплашга мақсадли йўналтирган ҳолда Адлия вазирлигида жамлаш ҳуқуқи сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
оммавий ахборот воситалари орқали нотариал фаолиятни такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек хусусий амалиёт билан шуғулланган нотариуслар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларни олиш тартиби ва жойи тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Давлат нотариал идоралари фаолиятини молиялаштиришнинг янгиланган тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар ходимларини мутахассислар малакасига, уларнинг ўз вазифаларини сифатли бажаришига, амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар, ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар ҳажмига ва ундириладиган давлат божлари суммасига боғлиқ равишда моддий рағбатлантиришнинг самарали механизмини назарда тутсин;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 46-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 65-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил этилаётган нотариал архивларнинг штат бирликлари сонини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга маълумотномалар ва архив ҳужжатлари нусхалари берилганлиги учун улар томонидан ундириладиган ҳақ миқдорларини бир ой муддатда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш, хатлаш, фуқароларнинг муомала лаёқати бўйича нотариуслар фойдаланиши очиқлигини таъминловчи автоматлаштирилган маълумотлар базасини яратиш бўйича таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Низомга мувофиқ белгиланадиган тегишли нотариал округдаги нотариуслар лавозимлари сонидан келиб чиққан ҳолда нотариус лавозимини таъсис этади ва тугатади.
Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан бир йилда кўпи билан бир марта белгиланади.
3. Ҳар бир нотариал округда камида битта нотариус лавозими таъсис этилади. Иккинчи ва ундан кейинги нотариуслар лавозимларини белгилашда қуйидаги мезонларнинг ҳаммаси ҳисобга олинади:
а) нотариал округ нотариуслари томонидан, қоидага кўра, охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг ўртача ойлик сони. Бунда нотариуслар лавозимлари сони бир нотариусга бир ойда 350 — 500 нотариал ҳаракатлар ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят марказлари чегараларида белгиланган нотариал округларда — 15 мингдан кўп бўлмаган аҳолига бир нотариус;
Кейинги таҳрирга қаранг.
вилоят бўйсунишидаги шаҳарлар чегараларида белгиланган нотариал округларда — 25 мингдан кўп бўлмаган аҳолига бир нотариус;
қишлоқ туманлари чегараларида белгиланган нотариал округларда — 30 мингдан кўп бўлмаган аҳолига бир нотариус.
4. Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган мезонларга қўшимча равишда, нотариуслар лавозимлари сонини белгилашда муайян ҳолатлардан келиб чиқиб, шунингдек бир нотариал округ чегараларида аҳоли пунктларининг бир-биридан олислиги ва улар ўртасидаги мавжуд транспорт алоқаси ҳисобга олиниши мумкин.
5. Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан киритилади.
6. Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган муддатларда кўриб чиқилади.
7. Давлат нотариал идораларида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарори билан нотариуснинг ёрдамчиси, нотариуснинг стажёри, нотариуснинг котиби ва архивариус лавозимлари жорий этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Стажёрлар ва архивариуслар сони ҳар бир лавозим бўйича республикадаги нотариуслар умумий сонининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 апрелдаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 170-модда)
10. Ёрдамчи ходим лавозимлари сони (ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилганлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, давлат бошқаруви органлари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.
Кассир вазифаси, қоидага кўра, нотариуснинг котибига юкланади, зарурият бўлганда эса, Адлия вазирлигининг қарори билан кассир лавозими жорий этилиши мумкин.
11. Ушбу Низомнинг 7 ва 10-бандларида кўрсатилган лавозимлар уларнинг таъминотига маблағлар мавжуд бўлган тақдирда жорий этилади.
Т/р | Нотариал округ | Давлат нотариал идоралари сони | |
Фаолият кўрсатаётган давлат нотариал идоралари | 2010 йилда қўшимча ташкил этиладиган давлат нотариал идоралари | ||
Қорақалпоғистон Республикаси | |||
1. | Нукус шаҳри | 6 | 4 |
2. | Тахиатош шаҳри | 1 | 1 |
3. | Амударё тумани | 1 | 1 |
4. | Беруний тумани | 1 | 1 |
5. | Кегейли тумани | 2 | 0 |
6. | Мўйноқ тумани | 1 | 0 |
7. | Нукус тумани | 1 | 0 |
8. | Тахтакўпир тумани | 1 | 0 |
9. | Тўрткўл тумани | 1 | 1 |
10. | Хўжайли тумани | 1 | 1 |
11. | Чимбой тумани | 1 | 0 |
12. | Шуманай тумани | 1 | 0 |
13. | Элликқалъа тумани | 2 | 0 |
14. | Қонликўл тумани | 1 | 0 |
15. | Қораўзак тумани | 1 | 0 |
16. | Қўнғирот тумани | 2 | 1 |
Жами | 24 | 10 | |
Андижон вилояти | |||
1. | Андижон шаҳри | 3 | 9 |
2. | Асака шаҳри | 1 | 1 |
3. | Хонобод шаҳри | 1 | 0 |
4. | Андижон тумани | 2 | 1 |
5. | Асака тумани | 2 | 1 |
6. | Балиқчи тумани | 2 | 0 |
7. | Булоқбоши тумани | 1 | 0 |
8. | Бўз тумани | 1 | 0 |
9. | Жалолқудуқ тумани | 1 | 1 |
10. | Избоскан тумани | 1 | 0 |
11. | Марҳамат тумани | 2 | 0 |
12. | Олтинкўл тумани | 1 | 0 |
13. | Пахтаобод тумани | 1 | 1 |
14. | Улуғнор тумани | 1 | 0 |
15. | Хўжаобод тумани | 1 | 1 |
16. | Шаҳрихон тумани | 2 | 2 |
17. | Қўрғонтепа тумани | 2 | 1 |
Жами | 25 | 18 | |
Бухоро вилояти | |||
1. | Бухоро шаҳри | 3 | 9 |
2. | Когон шаҳри | 1 | 1 |
3. | Бухоро тумани | 1 | 0 |
4. | Вобкент тумани | 1 | 0 |
5. | Жондор тумани | 1 | 1 |
6. | Когон тумани | 1 | 0 |
7. | Олот тумани | 1 | 0 |
8. | Пешку тумани | 1 | 0 |
9. | Ромитан тумани | 1 | 1 |
10. | Шофиркон тумани | 1 | 1 |
11. | Қоракўл тумани | 1 | 1 |
12. | Қоровулбозор тумани | 1 | 0 |
13. | Ғиждувон тумани | 2 | 1 |
Жами | 16 | 15 | |
Жиззах вилояти | |||
1. | Жиззах шаҳри | 3 | 5 |
2. | Арнасой тумани | 1 | 0 |
3. | Бахмал тумани | 1 | 0 |
4. | Дўстлик тумани | 1 | 0 |
5. | Жиззах тумани | 1 | 1 |
6. | Зарбдор тумани | 1 | 0 |
7. | Зафаробод тумани | 1 | 0 |
8. | Зомин тумани | 1 | 1 |
9. | Мирзачўл тумани | 1 | 0 |
10. | Пахтакор тумани | 1 | 0 |
11. | Фориш тумани | 1 | 0 |
12. | Янгиобод тумани | 1 | 0 |
13. | Ғаллаорол тумани | 1 | 1 |
Жами | 15 | 8 | |
Қашқадарё вилояти | |||
1. | Қарши шаҳри | 3 | 5 |
2. | Деҳқонобод тумани | 1 | 0 |
3. | Касби тумани | 1 | 0 |
4. | Китоб тумани | 1 | 0 |
5. | Косон тумани | 1 | 1 |
6. | Миришкор тумани | 1 | 0 |
7. | Муборак тумани | 1 | 0 |
8. | Нишон тумани | 1 | 1 |
9. | Чироқчи тумани | 1 | 1 |
10. | Шаҳрисабз тумани | 2 | 2 |
11. | Яккабоғ тумани | 1 | 1 |
12. | Қамаши тумани | 1 | 0 |
13. | Қарши тумани | 1 | 0 |
14. | Ғузор тумани | 1 | 1 |
Жами | 17 | 12 | |
Навоий вилояти | |||
1. | Навоий шаҳри | 2 | 5 |
2. | Зарафшон шаҳри | 1 | 2 |
3. | Кармана тумани | 2 | 0 |
4. | Конимех тумани | 1 | 0 |
5. | Навбаҳор тумани | 1 | 0 |
6. | Нурота тумани | 1 | 0 |
7. | Томди тумани | 1 | 0 |
8. | Учқудуқ тумани | 1 | 0 |
9. | Хатирчи тумани | 1 | 1 |
10. | Қизилтепа тумани | 1 | 1 |
Жами | 12 | 9 | |
Наманган вилояти | |||
1. | Наманган шаҳри | 3 | 10 |
2. | Косонсой тумани | 1 | 1 |
3. | Мингбулоқ тумани | 1 | 0 |
4. | Наманган тумани | 1 | 1 |
5. | Норин тумани | 1 | 0 |
6. | Поп тумани | 1 | 1 |
7. | Тўрақўрғон тумани | 1 | 1 |
8. | Уйчи тумани | 1 | 2 |
9. | Учқўрғон тумани | 1 | 1 |
10. | Чортоқ тумани | 1 | 0 |
11. | Чуст тумани | 1 | 1 |
12. | Янгиқўрғон тумани | 1 | 0 |
Жами | 14 | 18 | |
Самарқанд вилояти | |||
1. | Самарқанд шаҳри | 17 | 0 |
2. | Каттақўрғон шаҳри | 3 | 0 |
3. | Булунғур тумани | 2 | 0 |
4. | Жомбой тумани | 2 | 0 |
5. | Иштихон тумани | 2 | 0 |
6. | Каттақўрғон тумани | 2 | 0 |
7. | Нарпай тумани | 2 | 0 |
8. | Нуробод тумани | 1 | 0 |
9. | Оқдарё тумани | 2 | 0 |
10. | Пайариқ тумани | 3 | 0 |
11. | Пастдарғом тумани | 4 | 0 |
12. | Пахтачи тумани | 1 | 0 |
13. | Самарқанд тумани | 3 | 0 |
14. | Тайлоқ тумани | 2 | 0 |
15. | Ургут тумани | 2 | 0 |
16. | Қўшработ тумани | 1 | 0 |
Жами | 49 | 0 | |
Сирдарё вилояти | |||
1. | Гулистон шаҳри | 4 | 4 |
2. | Ширин шаҳри | 1 | 0 |
3. | Янгиер шаҳри | 2 | 1 |
4. | Боёвут тумани | 1 | 0 |
5. | Гулистон тумани | 1 | 0 |
6. | Мирзаобод тумани | 1 | 0 |
7. | Оқ олтин тумани | 1 | 0 |
8. | Сайхунобод тумани | 1 | 0 |
9. | Сардоба тумани | 1 | 0 |
10. | Сирдарё тумани | 2 | 2 |
11. | Ховос тумани | 2 | 0 |
Жами | 17 | 7 | |
Сурхондарё вилояти | |||
1. | Термиз шаҳри | 3 | 4 |
2. | Ангор тумани | 1 | 1 |
3. | Бандихон тумани | 1 | 0 |
4. | Бойсун тумани | 1 | 0 |
5. | Денов тумани | 2 | 2 |
6. | Жарқўрғон тумани | 1 | 1 |
7. | Музработ тумани | 1 | 0 |
8. | Олтинсой тумани | 1 | 0 |
9. | Сариосиё тумани | 1 | 0 |
10. | Термиз тумани | 1 | 0 |
11. | Узун тумани | 1 | 1 |
12. | Шеробод тумани | 2 | 0 |
13. | Шўрчи тумани | 1 | 1 |
14. | Қизириқ тумани | 1 | 0 |
15. | Қумқўрғон тумани | 1 | 0 |
Жами | 19 | 10 | |
Фарғона вилояти | |||
1. | Фарғона шаҳри | 5 | 6 |
2. | Марғилон шаҳри | 1 | 2 |
3. | Қувасой шаҳри | 1 | 0 |
4. | Қўқон шаҳри | 3 | 3 |
5. | Бағдод тумани | 1 | 0 |
6. | Бешариқ тумани | 1 | 1 |
7. | Бувайда тумани | 1 | 0 |
8. | Данғара тумани | 1 | 0 |
9. | Ёзёвон тумани | 1 | 0 |
10. | Олтиариқ тумани | 1 | 1 |
11. | Охунбобоев тумани | 1 | 0 |
12. | Риштон тумани | 2 | 0 |
13. | Сўх тумани | 1 | 0 |
14. | Тошлоқ тумани | 1 | 0 |
15. | Учкўприк тумани | 1 | 1 |
16. | Фарғона тумани | 1 | 1 |
17. | Фурқат тумани | 1 | 0 |
18. | Ўзбекистон тумани | 1 | 0 |
19. | Қува тумани | 1 | 1 |
Жами | 26 | 16 | |
Хоразм вилояти | |||
1. | Урганч шаҳри | 2 | 7 |
2. | Боғот тумани | 1 | 1 |
3. | Гурлан тумани | 1 | 1 |
4. | Урганч тумани | 2 | 1 |
5. | Хива тумани | 2 | 1 |
6. | Хонқа тумани | 1 | 1 |
7. | Шовот тумани | 1 | 1 |
8. | Янгиариқ тумани | 1 | 0 |
9. | Янгибозор тумани | 1 | 0 |
10. | Қўшкўпир тумани | 1 | 1 |
11. | Ҳазорасп тумани | 2 | 1 |
Жами | 15 | 15 | |
Тошкент вилояти | |||
1. | Ангрен шаҳри | 3 | 1 |
2. | Бекобод шаҳри | 1 | 0 |
3. | Олмалиқ шаҳри | 3 | 2 |
4. | Охангарон шаҳри | 2 | 0 |
5. | Чирчиқ шаҳри | 1 | 4 |
6. | Янгийўл шаҳри | 2 | 1 |
7. | Бекобод тумани | 1 | 0 |
8. | Бўка тумани | 1 | 1 |
9. | Бўстонлиқ тумани | 1 | 2 |
10. | Зангиота тумани | 3 | 6 |
11. | Оққўрғон тумани | 2 | 0 |
12. | Оҳангарон тумани | 1 | 0 |
13. | Паркент тумани | 1 | 1 |
14. | Пискент тумани | 1 | 0 |
15. | Тошкент тумани | 2 | 2 |
16. | Чиноз тумани | 1 | 1 |
17. | Юқори Чирчиқ тумани | 1 | 1 |
18. | Янгийўл тумани | 2 | 1 |
19. | Ўрта Чирчиқ тумани | 1 | 1 |
20. | Қибрай тумани | 1 | 2 |
21. | Қуйи Чирчиқ тумани | 1 | 1 |
Жами | 32 | 27 | |
Тошкент шаҳри | |||
1. | Учтепа тумани | 3 | 6 |
2. | Бектемир тумани | 1?? | 1 |
3. | Мирзо Улуғбек тумани | 6 | 5 |
4. | Миробод тумани | 6 | 3 |
5. | Сирғали тумани | 3 | 5 |
6. | Собир Раҳимов тумани | 3 | 8 |
7. | Чилонзор тумани | 5 | 6 |
8. | Шайхонтоҳур тумани | 4 | 6 |
9. | Юнусобод тумани | 7 | 5 |
10. | Яккасарой тумани | 3 | 5 |
11. | Ҳамза тумани | 5 | 5 |
Жами | 46 | 55 | |
Республика бўйича ҳаммаси | 327 | 220 |
Изоҳ. «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кейинчалик амалдаги юклама ва ишлар ҳажмидан, шунингдек аҳоли учун тегишли шарт-шароитлар яратиш заруриятидан келиб чиққан ҳолда давлат нотариал идораларини ташкил этиш ва тугатиш ҳуқуқига эга.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-бандида:
б) «к» кичик бандига изоҳнинг бешинчи хатбошидаги «давлат нотариусининг» сўзлари «нотариуснинг» сўзи билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 24-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Лавозим номи | Разрядлар ва тариф коэффициентлари | |||
Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларидаги давлат нотариал идоралари | Шаҳар ва туманлардаги давлат нотариал идоралари | |||
разряд | тариф коэффициентлари | разряд | тариф коэффициентлари | |
Катта нотариус | 11 | 2,823 | 10 | 2,641 |
Нотариус | 9 | 2,466 | 9 | 2,466 |
Нотариус ёрдамчиси | 8 | 2,299 | 8 | 2,299 |
Нотариус стажёри | 7 | 2,139 | 7 | 2,139 |
Котиба | 7 | 2,139 | 7 | 2,139 |
Архивариус | 5 | 1,846 | 5 | 1,846 |
Кассир | 4 | 1,714 | 4 | 1,714 |
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида» 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорига илованинг «Нотариал идоралар» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда):
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 79-модда):
бешинчи хатбошидаги «ва хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариуслар идораларининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбошидаги «давлат нотариал идоралари нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариуслар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари)» сўзлари чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг «Давлат ахборот ресурслари номи» устуни 3-3 позициясидаги «ва хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариуслар идоралари» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 50-модда) 2-илованинг «Хизматлар номи» устуни 4-1-позициясидаги «ва хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариуслар идоралари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида» 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига 1-илованинг «Ахборотнинг тури» устуни 90-позициясининг иккинчи қаторидаги «ва хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариуслар идоралари» сўзлари чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилишига «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги «давлат нотариуси» ва «Давлат нотариуси» сўзлари тегишли равишда «нотариус» ва «Нотариус» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга 2-иловадаги тасдиқловчи ёзув намунасидаги «давлат нотариуси» ва «Давлат нотариуси» сўзлари тегишли равишда «нотариус» ва «Нотариус» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илова «Шакллантириш манбаи» устуни 12-позициясининг бешинчи қаторидаги «хусусий нотариал идоралар» сўзлари чиқариб ташлансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариат фаолиятини маблағ билан таъминлашни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 7 январдаги 4-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 1-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарорига илованинг 14-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 34-модда).