17.05.2010 йилдаги 93-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 30.03.2019
Ҳужжат 17.12.2010 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда электр таъминотининг ишончлилигини таъминлаш ва электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур Қоидаларнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолларда муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари ўлчови ва уларнинг режими Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда электр тармоғи хўжалиги объектлари ўз қарамоғида бўлган корхона томонидан белгиланади. Электр тармоғи хўжалиги объектларига хизмат кўрсатиш учун йўллар, кириш йўллари ва бошқа иншоотлар Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олган лойиҳалар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.