Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 26 февралдаги 20 ва 2019-10-сонли «Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2095-6, 02.03.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52(II)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 мартдаги 22, 2010-13-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ва 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ ягона ижтимоий тўловнинг (кейинги ўринларда ЯИТ деб аталади) энг кам миқдори киритилиши муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
а) ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди қисмида юридик шахсларга;
в) ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари белгиланган чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳасидаги ташкилотларига;
г) янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, 6 ой давомида, агар мазкур муддатда улар ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурган тақдирда, қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санасидан бошлаб 6 ой ўтгунгача, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда. Бунда, янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари, улар давлат рўйхатидан ўтган санасидан 6 ойлик муддат тугаган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурувчилар эса — қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан 6 ойлик ёки давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йиллик муддат тугаган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯИТни тўлайдилар.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 16 февралдаги 12, 2015-8-сонли қарори (рўйхат рақами 2095-3, 19.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 88-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. ЯИТ тўловчилари ЯИТни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган ставка бўйича, бироқ:
фермер хўжаликлари ҳар бир ходими учун ойига минимал иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;
микрофирмалар ва кичик корхоналар (фермер хўжаликлари бундан мустасно) ҳар бир ходими учун ойига минимал иш ҳақининг 65 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;
қолган тўловчилар ҳар бир ходим учун ойига бир минимал иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ЯИТ ҳисоблашади.
Ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммаси фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 145-моддасига мувофиқ чегириб ташланади, бундан ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳолат мустасно.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 16 февралдаги 12, 2015-8-сонли қарори (рўйхат рақами 2095-3, 19.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 88-модда)
2. Ушбу Низомни қўллаш мақсадида ходимларга меҳнат шартномаларига ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлаётган жисмоний шахслар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II-бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. ЯИТ тўловчилари ҳисобот ойида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларидан ва ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда жами корхона бўйича ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлайдилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
K — бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари (бир кунда ишлаган соатларидан қатъи назар) сони, бироқ корхонада ўрнатилган иш кунлари сонидан ортмаган ҳолда. Ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларига, шунингдек йиллик меҳнат таътилларига ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътилларга тўғри келадиган кунлар ҳам тааллуқлидир. Бир ойда ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларини ҳисоблаб чиқаришда қуйидагиларнинг ишлаган кунлари киритилмайди:
пасайтирилган ставкалар бўйича ЯИТ ҳисоблаб чиқариладиган ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронларнинг иш кунлари;
фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлар бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) якка тартибдаги тадбиркорларнинг иш кунлари.
N — бир ходим учун бир ойда ЯИТ нормативи (бир минимал иш ҳақи, фермер хўжаликлари учун эса белгиланган минимал иш ҳақининг 50 фоизи). Агар минимал иш ҳақининг миқдори ойнинг 1-кунидан ўзгармаса, у ҳолда ой учун минимал иш ҳақининг ўртача ойлик миқдори қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 16 февралдаги 12, 2015-8-сонли қарори (рўйхат рақами 2095-3, 19.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 88-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Агар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммаси ЯИТнинг энг кам миқдоридан кам бўлса, у ҳолда ягона солиқ тўлови ЯИТнинг энг кам миқдорининг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммасидан ортган қисмига қўшимча ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Агар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ ҳақиқий суммаси ЯИТнинг энг кам миқдоридан кўп ёки унга тенг бўлса, у ҳолда ЯИТ ҳақиқатда ҳисобланган сумма миқдорида тўланиши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Мазкур Низом татбиқ этиладиган тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 23, 2013-8-сон қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига тасдиқланган шаклдаги Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобини илова қилишади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 14 июлдаги 48, 2014-28-сонли қарори (рўйхат рақами 2095-2, 22.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 375-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 14 июлдаги 48, 2014-28-сонли қарорига (рўйхат рақами 2095-2, 22.07.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 375-модда)
10. Тўловчилар ушбу Низомнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ЯИТни ҳисоблаб чиқаришнинг тўғрилигига ва қонун-ҳужжатларига мувофиқ уни ўз вақтида тўлашга жавобгардирлар.
11. Давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯИТнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ушбу Низомда назарда тутилган ЯИТни ҳисоблаб чиқаришнинг тартиби бузилган ҳоллар аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари ЯИТнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисоблаган ҳолда, ЯИТни қўшимча ҳисоблайдилар. Бунда давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси тўловчи ихтиёрида қоладиган фойда ҳисобидан ундирилади ва фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган фойдадан чегирилмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10,2011-7-сонли (рўйхат рақами 2095-1, 21.02.2011 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 14 июлдаги 48, 2014-28-сонли қарорига (рўйхат рақами 2095-2, 22.07.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 375-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 14 июлдаги 48, 2014-28-сонли қарорига (рўйхат рақами 2095-2, 22.07.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 375-модда)