LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сонли «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3113, 04.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 229-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-4, 3.10.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 439-модда)
1. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни 10 кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) 2010 йил апрель-май ойларида нотариуслар билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани қўллаш масалаларига бағишланган семинарлар ўтказсин.
6. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 1997 йил 28 апрелдаги 33/1-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларининг нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида қўлланма» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат нотариал идоралари нотариуслари (бундан кейинги ўринларда нотариуслар деб юритилади) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 229-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-4, 3.10.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг (бундан кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 23-моддасига мувофиқ нотариуслар қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг йигирма тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
3. Қонуннинг 5-моддасига асосан нотариус ўз фаолиятида мустақил бўлиб, бу фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига амал қилади.
4. Нотариуснинг ва амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлардан хизмат вазифасини бажариш муносабати билан хабардор бўлиб қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиши тақиқланади.
Фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганида, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра имзолаган фуқаро, ҳужжатни таржима қилиб берган таржимон (сурдо таржимон) ва бошқалар ҳам ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши тақиқланади.
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар) бу ҳаракатлар кимнинг номидан ёки кимнинг топшириғи билан амалга оширилган бўлса, ўша шахсларнинг ўзигагина берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) суд, прокуратура, тергов органларининг талабига биноан улар юритаётган ишлар муносабати билан берилади. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади. Фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда солиқ органига тақдим этилади. Васиятнома тўғрисидаги маълумотномалар васият қилувчининг вафотидан кейингина берилади. Битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги кредит ахбороти кредит бюросига ҳамда битим предмети бўлган кўчмас мулк объектини бошқа шахсга ўтказишнинг тақиқланмаганлиги ва мазкур кўчмас мулк объектининг хатланмаганлиги тўғрисидаги ахборот риэлторлик ташкилотига уларнинг сўровига кўра тақдим этилади. Ҳужжатларни бериш тўғрисидаги талаблар қарор ёки ажрим шаклида ёхуд процессуал қонунларда белгиланган бошқа тартибда расмийлаштирилган бўлиши шарт.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Васиятнома тўғрисидаги маълумотлар васият қилувчининг вафотидан кейин васият ва қонун бўйича меросхўрларига ёки уларнинг қонуний вакилларига ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирма тақдим этилганидан кейин берилади.
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахслар амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг махфийлигини бузган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
ўзига мурожаат қилган барча шахслар учун Қонунда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, нотариал ҳаракатни амалга ошириш жойи қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно;
битим ва аризаларнинг лойиҳаларини тузиш, ҳужжатларнинг нусхаларини ва улардан кўчирмаларни тайёрлаш, шунингдек нотариал ҳаракатларнинг амалга оширилишига доир масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш;
жисмоний ва юридик шахслардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ҳамда олиш;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) мувофиқ бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний ва юридик шахслар номидан тегишли давлат органларига мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш учун, шунингдек ҳужжатларнинг чет элда амал қилиши учун мазкур органлар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларни олган ҳолда ҳужжатларни легаллаштириш учун мурожаат қилиш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) мувофиқ олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериш;
томонлар тақдим этган битимлар лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб бериш, ушбу битимлар мазмуни томонларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текшириш;
юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланилмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш вақтида фуқаролар ёки мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли ташкилотларга ёки прокурорга бу ҳақда хабар қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда уч йилда камида бир марта ўз касбий малакасини ошириши;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 9 июндаги 155-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-8, 09.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 24-сон, 294-модда)
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кўчмас мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш ва ижара ҳақининг миқдори тўғрисидаги, мерос ёки ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномаларни давлат солиқ хизмати органига тақдим этиши;
суд, прокуратура, тергов органлари талабига биноан мазкур органларнинг юритувида бўлган ишлар билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик тўғрисида маълумотномалар (маълумотлар) бериши;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) мувофиқ еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) кредит бюроларининг сўровига кўра тақдим этиш;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш.
Нотариус ўзига юклатилган мажбуриятларни бажаришда жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганиши, зарурат туғилганда уларни қайта текшириши лозим.
7. Қонуннинг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
Агар нотариал ҳаракат мурожаат қилган шахс тушунмаган ёки яхши билмаган тилда бажарилса, унда ҳужжат матни нотариус ёки мурожаат қилган шахс таниган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин. Бу ҳақда ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ким томонидан таржима қилинганлиги ва матн мазмуни тушунтирилганлиги ҳақида нотариус томонидан ёзиб қўйилиши, имзоланиши ва муҳр қўйилиши керак. Бундай ҳолда мурожаат қилган шахс ўзи биладиган тилда исми, фамилияси, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди.
8. Ҳар бир фуқаро ёки юридик шахс нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун хоҳлаган нотариусга мурожаат қилишга ҳақлидир, Қонуннинг 37, 44, 51, 52, 59, 62, 63, 74, 82 ва 93-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораларининг биноларида амалга оширилади. Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра давлат нотариал идорасига бора олмайдиган айрим ҳолларда ёки юридик шахс томонидан таклиф қилинганда, нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораси биносидан ташқарида, яъни мазкур фуқаро ёки юридик шахс ёхуд унинг вакили жойлашган жойда амалга оширилиши мумкин.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораси биносидан ташқарида бажарилса, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида ва нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестрида (бундан кейинги ўринларда реестр деб юритилади) нотариал ҳаракат амалга оширилган жойнинг манзили кўрсатилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
10. Нотариал ҳаракатлар ҳақ тўланганидан сўнг зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган куни амалга оширилади.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиш ёки ҳужжатларни экспертизага юбориш зарур бўлганида кечиктирилиши мумкин.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, башарти қонунга биноан манфаатдор шахслардан ушбу ҳаракатларни амалга оширишга эътироз бор-йўқлигини сўраш зарур бўлганда, кечиктирилиши мумкин. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг талабига кўра унга нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш ҳақидаги қарор берилади.
Манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устида даъволашиш учун судга мурожаат қилиш истагидаги бошқа манфаатдор шахснинг аризасига кўра нотариал ҳаракатни амалга ошириш кўпи билан ўн кун муддатга кечиктирилиши мумкин. Агар бу муддат ичида ариза тушганлиги ҳақида суддан маълумот олинмаса, нотариал ҳаракат амалга оширилиши лозим.
Бир манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устида даъволашаётган бошқа манфаатдор шахсдан ариза тушганлиги тўғрисида суддан маълумот олинган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга ошириш мазкур иш судда ҳал бўлгунига қадар тўхтатиб турилади.
Қонун ҳужжатларида нотариал ҳаракатларни амалга оширишни кечиктириш ва тўхтатиб туришнинг бошқа асослари ҳам белгиланиши мумкин.
11. Нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчи фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
хорижий фуқароларнинг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий фуқаролар тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
12. Битимлар тасдиқлаб берилаётганида уларда иштирок этаётган фуқароларнинг муомала лаёқати белгиланган тартибда аниқланади ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқати текширилади. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда унинг ваколати ҳам текширилади.
13. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати у тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейинги ўринларда Фуқаролик кодекси деб юритилади) 43-моддасига мувофиқ қуйидаги ҳужжатлар юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари бўлиб ҳисобланади:
Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини, унинг органларининг ёки вакилларининг ваколатини текширишда, унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига эътибор бериш зарур.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) асосан иккинчи — еттинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим.
Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни ўқий олмаса, нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган шахс мурожаат қилса ҳамда у саводсиз бўлса, нотариал ҳаракатни амалга ошириш пайтида у билан муомала қила оладиган ва битим, ариза ёки бошқа ҳужжатнинг мазмунини унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо таржимон ҳозир бўлиши шарт.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжат унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган, бироқ сурдо таржимон билан мулоқот қила олмайдиган саводли фуқаро ўз имзоси билан битим, ариза ёки бошқа ҳужжатнинг мазмунини ўзининг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини нотариус билан ёзма равишда билдирадиган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда сурдо таржимоннинг иштироки шарт эмас. Ушбу ёзишмалар битим, ариза ёки бошқа ҳужжатлар билан бирга тикиб қўйилади.
Агар нотариус тегишли тилларни билмаса, ҳужжат таржимон томонидан таржима қилинади ва нотариус унинг ҳужжатга қўйган имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди.
Нотариус, башарти тегишли тилларни билса, бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди.
Таржимон ёки сурдо таржимон ҳужжат таржимасини нотўғри ёки ёлғон таржима қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари ҳақида нотариус томонидан огоҳлантирилади ва бу ҳақда ҳужжат матнида кўрсатилади.
15. Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ нотариус жисмоний ва юридик шахслардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилганда, нотариус кўрсатган муддатда тақдим этилиши керак. Бу муддат бир ойдан кўп бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Нотариуслар ўз номига ва ўз номидан, хотини (эри) номига ҳамда унинг номидан, хотинининг (эрининг) ва ўзининг қариндош-уруғлари (ота-онаси, болалари, набиралари, туғишган ака-ука ва опа-сингиллари), улар билан васийлик ва ҳомийлик туфайли боғланган шахслар номига ҳамда уларнинг номидан, шунингдек мазкур давлат нотариал идорасининг ходимлари номига ва уларнинг номидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.
Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатлар бошқа давлат нотариал идорасида амалга оширилади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал ҳаракатлар муайян давлат нотариал идорасида бажарилиши керак бўлган ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга ошириш жойи Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда ҳудудий адлия бошқармалари деб юритилади) томонидан белгиланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
17. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:
қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлган, шунингдек қаламда ёзилган ҳужжатлар;
бир неча варақларда баён этилиб, варақлари рақамланмаган ва ип ўтказиб тикилмаган ҳужжатлар, ҳужжатни берган ташкилот мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри бўлмаган ҳужжатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Нотариал тасдиқланадиган битим, ариза ва бошқа ҳужжатларнинг матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши лозим, битим, ариза ва ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан, битим, ариза ва бошқа ҳужжатнинг матнида баҳолар кўрсатилса, рақам ҳамда сўз билан ёзилиши, юридик шахсларнинг номлари эса — уларнинг органлари жойлашган ерларини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда қисқартиришларсиз ёзилиши, зарур ҳолларда эса банкдаги ҳисоб рақам ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (бундан кейинги ўринларда СТИР деб юритилади) кўрсатилиши лозим. Фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) манзили тўлиқ кўрсатилган ҳолда ёзилиши, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда чет эл фуқаролари қатнашаётган бўлса, уларнинг фуқаролиги ҳам кўрсатиб ўтилиши керак.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ҳужжатдаги қўшимча ва тузатишлар тегишли шахсларнинг (битим иштирокчиларининг ҳамда битимни, аризани ва бошқа ҳужжатларни имзолаган бошқа шахсларнинг) имзосидан олдин изоҳланиши ва тасдиқловчи ёзувнинг охирида нотариуснинг имзосидан олдин такроран изоҳланиши, нотариуснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши керак. Тасдиқловчи ёзувдаги тузатишлар нотариуснинг имзосидан олдин изоҳланиши ва имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланиши керак. Бунда, тузатишлар шундай қилиниши керакки, ўчирилган барча сўзларни ва рақамларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлиши лозим.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Нотариус томонидан ҳужжатнинг нусхасини шаҳодатлантиришда, ҳужжат нотўғри ёки имло хатолари билан ёзилган бўлса ёхуд унда изоҳ берилмаган тузатишлар мавжуд бўлса ёки ҳужжатнинг реквизитлари тўлиқ ёзилмаган бўлса, нотариус мурожаат қилган шахсга ҳужжатдаги камчиликларни тузатиб келишни ёки ҳужжатни такроран олишни тавсия қилади.
Нотариус ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра нотариал тасдиқлаб берилган ҳужжатга унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиши ёки унинг аниқ арифметик хатоларинигина тузатиши мумкин.
20. Мурожаат қилувчининг илтимосига кўра ҳужжат лойиҳаси нотариус томонидан ёки нотариуснинг топшириғи асосида ёрдамчиси ва (ёки) стажёри томонидан ҳам тузилиши мумкин.
21. Нотариал тасдиқланаётган ёки шаҳодатлантирилаётган битим, ариза ва бошқа ҳужжатлар бир неча алоҳида варақларда баён этилган тақдирда, улар ип ўтказиб тикилади, варақлари эса рақамланади ҳамда нотариал идоранинг муҳри қўйилган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланади.
22. Меросга бўлган ҳуқуқ, мулк ҳуқуқи тасдиқланганда, фуқаронинг тирик эканлиги ва муайян жойда эканлиги фактлари, фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлиги тасдиқланганда, сақлаш учун ҳужжатлар қабул қилиб олинганида, кўчмас мулкни очиқ савдода сотиб олинганида тегишли гувоҳномалар берилади.
23. Битимларни тасдиқлашда, ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини, ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимаси тўғрилигини тасдиқлашда, ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлашда тегишли ҳужжатларга тасдиқловчи ёзувлар ёзилади ҳамда нотариус томонидан имзоланиб, муҳр босилади.
24. Тасдиқловчи ёзувнинг матни техник воситаларда (компьютерда ёки ёзув машинкасида) ўчирилмасдан аниқ ёзилиши шарт. Очиқ жойларга чизиқ тортиб қўйилиши, ёзувлар ва бошқа тузатишлар ушбу Йўриқноманинг 19-банди асосида изоҳланиши керак.
Тасдиқловчи ёзув тегишли ҳужжатга сиғмаган тақдирда, у ҳужжатга бириктириб қўйилган алоҳида қоғоз варағида давом эттирилиши ёки тўла баён этилиши мумкин. Бунда ҳужжат матни баён этилган варақлар ва тасдиқловчи ёзув варақлари ип ўтказиб тикилади, рақамланади ва нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади.
25. Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар реестрда рўйхатга олинади. Реестрдаги ёзувлар қалам билан ёзилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳар бир нотариал ҳаракат алоҳида тартиб рақами билан рўйхатга олинади. Реестрда қайд этилган нотариал ҳаракат рақами нотариус томонидан тасдиқланадиган ёки бериладиган ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувда кўрсатилади.
Реестрдаги тартиб рақамларининг рақамланишида хатоликка йўл қўйилса, алоҳида маълумотнома тузган ҳолда, у нотариуснинг имзоси ва муҳри билан реестрга елимланиб қўйилади.
Реестрдаги ёзувларда хатоликка йўл қўйилганда мазкур Йўриқноманинг 19-бандига риоя қилган ҳолда тузатишлар киритилади.
Ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилиги шаҳодатлантирилганда, ҳужжатнинг ҳар бир нусхасига алоҳида реестр рақами берилади. Тасдиқловчи ёзувда рақамлар шу тартибда кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Реестрлар ип ўтказиб тикилиши ва уларнинг варақлари рақамланиши лозим. Варақларнинг сони ҳудудий адлия бошқармаларининг бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарларидан бири томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Тасдиқланиб берилаётган ҳужжат тегишли давлат божи тўланиб, тарафлар (тараф) томонидан имзоланганидан сўнг нотариус томонидан имзоланиб, муҳр қўйилади ва реестрда қайд этилади. Реестрга ёзувлар давлат нотариал идорасининг ваколат берилган бошқа ходими томонидан ҳам киритилиши мумкин. Ҳужжатни олаётган шахс реестрга фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзади ва имзолайди.
Шаҳодатлантирилиб берилаётган ҳужжат тегишли давлат божи тўланиб, ҳужжат муайян шахс томонидан имзоланганидан ёки ҳужжатнинг тўғрилиги текширилганидан сўнг нотариус томонидан имзоланиб, муҳр қўйилади ҳамда нотариус (нотариал идоранинг бошқа ходими) томонидан реестрга қайд этилади. Ҳужжатни олаётган шахс реестрга фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзади ва имзо қўяди.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Икки ёки ундан ортиқ нотариус фаолият кўрсатаётган давлат нотариал идораларида ҳар бир нотариус учун алоҳида реестр тутилиши керак. Бундай ҳолларда ҳар бир реестрга мустақил индекс берилади. Ҳужжатлардаги реестр рақамлари қуйидагича қўйилади: 1-1, 1-2, 2-1-сонли ва ҳоказо. Бунда биринчи рақам индекс рақамини, иккинчиси эса ёзувнинг тартиб рақамини билдиради. Ҳар бир реестрнинг индекс рақами йил давомида ўзгартирилмай сақланади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Нотариал ҳаракатларнинг муайян турларини қайд этиш учун мустақил реестрлар юритилган тақдирда ҳар бир реестрнинг индексига тегишли нотариал ҳаракат номига мувофиқ ҳарф қўшилади. Масалан, 1-Н, 2-Н, 3-И, 4-М-сонли. Бунда биринчи ва иккинчи реестрлар ҳужжатларнинг нусхалари тўғрилигини шаҳодатлантирувчи ёзувларни, учинчиси — ижро ёзувларини, тўртинчиси эса меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномаларни қайд этиш учун тутилганлигини билдиради.
Бундай реестрларга ёзилган ҳужжатларнинг тартиб рақамлари қуйидаги тарзда белгиланади: 1-Н-1, 1-Н-2-сонли ва ҳоказо; 2-Н-1, 2-Н-2-сонли ва ҳоказо; 3-И-1, 3-И-2-сонли ва ҳоказо; 4-М-1, 4-М-2, 4-М-3-сонли ва ҳоказо.
28. Нотариуслар Қонуннинг 6-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахсларга уларнинг ёзма аризасига мувофиқ ҳамда суд, прокуратура, тергов органларининг қарор ёки ажрим шаклида ёхуд процессуал қонунларда белгиланган бошқа тартибда расмийлаштирилган талабномаларига асосан реестрлардан кўчирмалар (суд, прокуратура, тергов органларига реестрдан кўчирманинг ксеронусхаси) беради. Реестрларнинг асл нусхаларини бериш ман этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Нотариус томонидан тасдиқланган ёки берилган, нусхалари нотариал идоранинг йиғмажилдларида сақланаётган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, номидан ёхуд топшириғига биноан нотариал ҳаракатлар бажарилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёки улар қонуний вакилларининг ёзма аризасига кўра йўқолган ҳужжатларнинг дубликатлари берилади. Нотариус Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар томонидан давлат нотариал идораларига юборилган васиятномалардан ҳам улар йўқолган тақдирда дубликатлар беради.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларига берилган ишончномалар матнида ҳужжатнинг дубликатини олиш ваколати кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжат дубликатида тасдиқланган ва берилган асл ҳужжатнинг тўлиқ матни бўлиши шарт. Ҳужжатларнинг ксеронусхалари унинг асл (нусхаси) ва дубликати ўрнини боса олмайди.
Нотариус томонидан тасдиқланган ёки берилган ҳужжатларнинг дубликатлари жисмоний ва юридик шахсларнинг меросхўрларидан (ҳуқуқий ворисларидан) бирига берилиши мумкин.
Васиятноманинг дубликати васият қилувчига, у вафот этганидан кейин эса васиятномада кўрсатилган ёки қонун бўйича меросхўрларга ёхуд уларнинг вакилларига васият қилувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилганидан кейин берилади.
Васиятномада кўрсатилган меросхўрлар вафот этган тақдирда, васиятноманинг дубликати васият қилувчининг ва ўзларидан олдинги меросхўрнинг (меросхўрларнинг) ўлим ҳақидаги гувоҳномасини (нотариал тартибда тасдиқланган гувоҳнома нусхасини) ёхуд ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмани, зарур ҳолларда меросхўрларнинг меросни қолдирувчи билан қариндошлик муносабатларини (агар бу ҳужжатлар илгари тақдим этилмаган бўлса) тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган меросхўрларга берилади.
30. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга асос бўлган ҳужжатлар битимнинг нотариал идорада қолдириладиган нусхасига, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага ва бошқа нотариал ҳаракатларда эса ҳужжатнинг нусхасига нотариал идора йиғмажилдларида сақланиши учун қўшиб қўйилади.
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг номи, унинг рақами, берилган санаси ва шу ҳужжатни берган органнинг номи реестрга ёзиб қўйилгач, қайтариб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Қуйидаги ҳолларда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари давлат нотариал идорасида қолдирилмайди:
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
агар мулкдор ўзига қарашли уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини тўла тасарруф этмаган тақдирда, шунингдек мулкдорлар уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини (умумий ҳужжат асосида тегишли бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини улардан бири ўзига тегишли улушини ёки улушидан бир қисмини) тасарруф этиш тўғрисидаги битимлар тасдиқланганда;
умумий улушли мулк қатнашчилари ўртасида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг аниқ қисмини белгилаш, ўзгартириш ёки улар ўртасида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмидан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисидаги шартномалар тасдиқланганда;
марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) аризасига кўра умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилганда;
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун нотариус томонидан талаб қилиб олинган юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларнинг, улар вакилларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (аниқ битимни тузиш учун берилган ишончномалардан ташқари) асл нусхалари нотариал идорада олиб қолинмайди.
Юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари уларга нотариуснинг «аслига тўғри» деган устхати ёзилиб, олиб қолинади.
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг ер майдони ёки уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми миқдори тўғрисидаги маълумотлари ўртасида фарқ мавжуд бўлса, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар нотариал идорада қолдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Тақдим этилган ҳужжатнинг айнанлигига шубҳа туғилса, нотариус бу ҳужжатни олиб қолиб, уни экспертизага юборишга ҳақлидир.
Нотариус ҳужжатни экспертизага юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва унда қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган нотариуснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, нотариал идоранинг номи, ҳужжатнинг номи, у кимнинг номига берилганлиги, нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ҳужжат ким томонидан тақдим этилганлиги (фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахс бўлса унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили), СТИРи), ҳужжатни экспертизага юбориш заруратини келтириб чиқарган ҳолатлар, ҳужжат экспертиза қилиниши учун қаерга (қайси экспертиза муассасасига) юборилаётганлиги ва экспертиза ҳал этиши учун қўйилаётган саволлар кўрсатилади.
муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган бўлса;
юридик шахс номидан амалга ошириладиган битим унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлса;
нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг қалбакилаштирилганлиги яққол кўриниб турган бўлса ёки бунга шубҳа туғдирувчи етарли асосларнинг мавжудлиги, шунингдек мурожаат этувчи шахс томонидан уни идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаслик ҳолатлари ҳам нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмас деб ҳисобланади.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради ҳамда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахсга беради.
қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган нотариуснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, нотариал идоранинг номи;
нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, турар жойи, агар юридик шахс бўлса, унинг тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва СТИРи;
нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этишга сабаб бўлган ҳолатлар (қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича давлат божи ундиради.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ўз иш жойидан бошқа жойга борганида манфаатдор жисмоний ёки юридик шахслар унинг ҳақиқатда қилинган транспорт харажатларининг ўрнини қоплайди.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариусга мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахслар билан нотариус ўртасидаги келишувга мувофиқ нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ ундирилади.
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Нотариус йўл қўйган хатоси натижасида ўзи амалга оширган нотариал ҳаракатнинг нотўғрилигини билиб қолган тақдирда, у ана шу нотариал ҳаракатни белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш учун бу ҳақда прокурорга хабар қилишга мажбур. Нотариус прокурорни хабардор қилганлиги тўғрисида тегишли ҳудудий адлия бошқармаларини хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
351. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда аудио, видео ва фото қурилмалардан фойдаланишлари мумкин. Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахслар бу ҳақда огоҳлантирилади.
(351-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Нотариуслар қонунга мувофиқ нотариал шаклда тасдиқланиши мажбурий қилиб қўйилган битимларни тасдиқлайди. Томонларнинг хоҳишига кўра нотариус бошқа битимларни ҳам тасдиқлаши мумкин.
37. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги битимлар бошқа шахсга ўтказилаётган ёки гаровга (ипотекага) қўйилаётган мол-мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилган тақдирдагина тасдиқланиши мумкин.
Битимларни тасдиқлашда ҳужжатларнинг ксеронусхаси унинг асл нусхаси ва дубликати ўрнини боса олмайди.
38. Нотариус битим иштирокчисининг муомала лаёқатини аниқлаш пайтида шу битим иштирокчисининг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилади.
Нотариусда битим иштирокчиларидан бирининг руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у битимни тасдиқлашни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори бор-йўқлигини аниқлайди.
Агар мазкур шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида қарор чиқаради. Нотариус ушбу қарордан норози томоннинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
Агар мазкур шахс суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишда муомала лаёқати чекланган шахс ҳомийсининг розилигини талаб этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун битимларни Фуқаролик кодекси 29-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганлардан ташқари, уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин. Бундай битимларни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Васийлик суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимларни унинг васийси амалга оширади.
Васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузишга йўл қўйилмайди. Бу қоидалар ота-оналар (фарзандликка олувчилар) томонидан ўзларининг вояга етмаган болаларига васийлик, ҳомийлик қилувчилар сифатида тузиладиган битимларга ҳам тегишлидир.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, Фуқаролик кодекси 27-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилганлардан ташқари, битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай битимларни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади.
Ҳомийлик суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқати чекланган деб топилган фуқаро битимларни ҳомийнинг розилиги билангина амалга оширади.
Васий ва ҳомий, уларнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари васийлик ва ҳомийликдаги шахс билан битимлар тузишга, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан васий ёки ҳомийнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари ўртасидаги суд ишларини юритишда васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг вакили бўлишга ҳақли эмас.
Ота-оналар, фарзандликка олувчилар, ҳомийлик ва васийлик қилувчилар қандайдир сабабларга кўра (хизмат сафарида бўлиш, бошқа жойда яшаши ва ҳоказо) битимни тасдиқлашга розилик бера олмасалар, битим васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида тасдиқланиши мумкин. Бу ҳолда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг (бундан кейинги ўринларда Оила кодекси деб юритилади) 184-моддаси талабларига риоя этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Битимда вояга етмаган шахс қатнашганда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан ушбу вояга етмаган шахснинг расми елимлаб ёпиштирилган маълумотнома талаб этилади. Ушбу маълумотномадаги расм ҳам фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати муҳри билан тасдиқланади.
40. Нотариус битимда иштирок этаётган юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатини текшириш пайтида юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан танишиб чиқиши, шунингдек у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ҳамда амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар уларнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини текшириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда) 19-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган фаолият тури билан ҳам шуғулланиши мумкин.
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади.
Битимда юридик шахснинг раҳбари бевосита иштирок этганда, битимга юридик шахснинг муҳри ҳам қўйилади.
Нотариус таъсис ҳужжати бўйича битимлар тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг раҳбарларидан битимлар ва бошқа ҳаракатларни бажариш учун ишончнома талаб қилмайди. Бундай ҳолларда уларнинг мансаб мавқеини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
Вакил томонидан тақдим этилган ишончнома шубҳа туғдирган тақдирда, нотариус уни тасдиқлаган тегишли мансабдор шахс (ташкилот) орқали тегишли равишда текшириши лозим.
41. Мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни бекор қилиш ҳақидаги битим асосий битимга қўшиб қўйиладиган алоҳида ҳужжат тузиш йўли билан амалга оширилади. Битим предмети кўчмас мулк бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг уй-жойнинг техник ҳолати ва қиймати тўғрисидаги белгиланган намунадаги маълумотномаси (бундан кейинги ўринларда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси деб юритилади) талаб қилинади ҳамда кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни бекор қилиш пайтида, бу битим тегишли «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасида қайд этилган ёки қайд этилмаганлигидан қатъи назар, нотариус тарафларнинг ўзаро хоҳиш-иродаси (аризаси) асосида битимни бекор қилиш тўғрисидаги алоҳида битимни тасдиқлайди. Аризалар реестрда қайд этилади. Агар битимда бир тараф ёки иккала тараф юридик шахс бўлса, битимни бекор қилиш вақтида юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб битимни бекор қилиш ҳақидаги қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруғи ва ҳоказо) ва ёзма хати олинади. Битимнинг барча нусхаларига ва реестрга битим бекор қилинганлиги ҳақида ёзиб қўйилади ҳамда унга нотариуснинг имзоси ва муҳри қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар мулк эр-хотиннинг биргаликдаги мулки бўлса, нотариус улардан иккинчисининг (мулк олувчининг) битимни бекор қилишга рози эканлиги тўғрисидаги (кўчмас мулк бўлган ҳолатда нотариус ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган) аризасини талаб қилади.
(41-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Нотариус битимни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрими (бундан кейинги ўринларда суд ҳужжати деб юритилади)ни олган тақдирда, бу ҳақда реестрга ва битимнинг нотариал идора йиғмажилдларида сақланадиган асл нусхасига тегишли ёзув киритади, ўз имзоси ва муҳрини қўяди.
Нотариус битимни бекор қилиш тўғрисидаги алоҳида битимни тасдиқлаганидан сўнг нотариал идорада сақланаётган битим предметига оид мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ксеронусхасини қолдириб, асл нусхасини мулкдорга ёки унинг меросхўрларига ёхуд вакилларига қайтариб беради. Нотариал идорада қолган битимнинг ксеронусхасига унинг қайтарилганлиги ҳақида ҳужжатни олган шахс имзо қўяди. Битимнинг асл нусхаси меросхўрларга берилган тақдирда, уларнинг меросхўр эканлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар текширилади ва уларнинг ксеронусхалари нотариал идорада қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Солиқ кодекси 342-моддасининг биринчи қисми 1 ва 2-бандларига асосан давлат божи қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида ва нотариал ҳаракатларни амалга ошириш рад этилган вақтда давлат божи қайтарилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
44. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимлар, шунингдек ушбу битимларни бекор қилиш тўғрисидаги битим шу мулк жойлашган жойдаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасига ёки Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларига (бундан кейинги ўринларда ДЙҲХХ органлари деб юритилади) қайд этиш учун тақдим этилиши лозимлиги ҳақида нотариус тасдиқловчи ёзувда тарафларга тушунтирганлиги ҳақида кўрсатиб ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим қилинган битимларнинг лойиҳалари ёки нотариал идорада тузиладиган битим ва аризаларнинг лойиҳалари қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим.
битимни тасдиқлаган нотариал идора жойлашган ернинг (почта манзилининг) тўлиқ номи ва нотариуснинг исми, фамилияси, отасининг исми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
битим имзоланган сана сўзлар билан қайд қилиниши, тарафларнинг фамилиялари, исмлари ва оталарининг исмлари тўлиқ ёзилиши, доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) манзиллари ҳақидаги, юридик шахсларнинг номлари ҳеч бўлмаганда бир маротаба тўлиқ ёзилиши ҳамда уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва жойлашган ерлари (почта манзили), шунингдек СТИРи тўғрисидаги маълумотлар, тарафлар қариндош бўлса, уларнинг қариндошлик даражаси;
(45-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
битим предмети уни бошқа шахсга ўтказувчига қайси ҳужжатга асосан тегишли эканлиги ва бу ҳужжатларнинг ким томонидан ва қачон берилганлиги ёки тасдиқланганлиги;
мулкка бўлган ҳуқуқни ва у ҳақда тузиладиган битимларни рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумот;
тарафларнинг ўзаро келишувига кўра қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ўтиши ҳақидаги бошқа шартлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
битим предмети уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўлганида, мазкур уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) шахсларнинг рўйхатини кўрсатган ҳолда, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмидан фойдаланиш ёки рўйхатдан ўчиш муддати;
(45-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
эр-хотиннинг мулкни никоҳга қадар олганлигини аниқлашда никоҳнинг қачон ва қайси ФҲДЁ бўлимида қайд этилганлиги ҳақидаги ёзув;
битим предметига нисбатан мулк ҳуқуқининг ўтиши муносабати билан қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилганлиги, битим неча нусхада тузилиб имзоланганлиги ва мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги;
битимнинг мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан тушунтирилганлиги ва тарафларнинг асл мақсадига мувофиқ келиши ўз аксини топиши керак.
Битимнинг барча нусхаларини тарафлар (уларнинг қонуний вакиллари, васий ёки ҳомийлари) фамилиялари, исмлари ва оталарининг исмларини тўлиқ ёзиб шахсан имзолайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Битимнинг барча нусхаларига нотариус тегишли тасдиқловчи ёзувни ёзиб, реестрга қайд қилинган тартиб рақамини, ундирилган давлат божи миқдорини кўрсатиб имзолайди ва муҳрини қўяди.
(45-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Нотариал тартибда тасдиқланадиган битим мазмуни баён этилган ҳужжат нусхаларининг сони нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахслар томонидан белгиланади, лекин у битимда қатнашувчи томонлар миқдоридан ошиб кетмаслиги керак, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
47. Кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимлар ёзма равишда тарафлар томонидан имзоланган битта ҳужжат тузиш йўли билан амалга оширилади.
48. Фуқаролик кодексининг 110-моддасига мувофиқ кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги битимлар нотариал тасдиқланиши шарт:
умрбод таъминлаш шарти билан уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга бериш шартномаси;
49. Кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битим матнида мазкур Йўриқноманинг 45-бандига қўшимча тарзда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
шартнома бўйича сотиб олувчига топширилиши лозим бўлган кўчмас мулкни аниқ белгилаш имконини берадиган маълумотлар, шу жумладан кўчмас мулк тегишли ер участкасида ёки бошқа кўчмас мулкнинг таркибида қандай жойлашганлигини белгилаш имконини берадиган маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
491. Дипломатик ваколатхонани ва ваколатхона бошлиғи қароргоҳини жойлаштириш учун кўчмас мулкни сотиб олиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 9-сон, 47-модда) мувофиқ дипломатик ваколатхона кўчмас мулкни сотиб олиш нияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини олдиндан хабардор қилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.
(491-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 229-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-4, 3.10.2011 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 439-модда)
50. Кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимни тасдиқлашда мазкур Йўриқноманинг 3—7-параграфларида кўрсатилган қоидаларга амал қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимлар мулк жойлашган ҳудуддаги нотариал идорада тасдиқланади.
52. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда нотариуслар бу мулклар мулкдорга тегишлилигини текширади.
53. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бошқа шахсга ўтказилаётганда, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб қуйидагилардан бири бўлиши мумкин:
умрбод таъминлаш шарти билан уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга бериш, олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя тўғрисидаги нотариал тасдиқланган шартнома;
маҳаллий давлат ҳокимияти органининг уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқини тан олганлиги тўғрисидаги қарори;
тугатилаётган юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулкни унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаш (бўлиш) тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишуви;
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини очиқ савдода сотиб олинганлиги тўғрисида гувоҳнома;
Юқорида санаб ўтилган мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар билан бирга қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилади:
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аъзолари томонидан умумий харажатларни қоплаш учун тўланадиган мажбурий бадаллар, коммунал хизматлар учун тўланадиган мажбурий тўловлар, телефон алоқаси хизмати учун тўловлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар;
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ўзгартирилганда, қайта қурилганда ёки бузилганда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг бу ҳақдаги қарори;
солиқлар бўйича бюджет олдида қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси (бундан кейинги ўринларда давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси деб юритилади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ёки шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари)нинг уйнинг бузилиши ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;
(53-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома.
Олдинги таҳрирга қаранг.
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) асосан йигирманчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
54. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномасида кўрсатилган ер участкасининг ёки уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг ҳақиқий майдони мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилганидан кўп бўлса, шунингдек уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг мулкдори устки қават қурган, қўшимча иморат қурган ёки яшаш хонаси бўлмаган қисмини қайта таъмирлаб, яшаш хонасига ўзгартирган бўлса ёки бошқача тарзда ўзгартирган бўлса, нотариус туман (шаҳар) ҳокимининг бу ўзгаришлар тўғрисида қарори борлиги ва мулкка бўлган ҳуқуқни тан олганлиги тўғрисидаги қарорини тақдим этишни талаб қилади. Туман (шаҳар) ҳокимининг бундай қарори бўлмаганда, ер участкасининг майдони ёки уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг майдони мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат бўйича кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномасида кўрсатилган ер участкасининг ёки уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг ҳақиқий майдони мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилганидан кам бўлса, бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимда уларнинг майдони «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси бўйича кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. Агар уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми тарафлар ўртасидаги тўлов мажбуриятларини кейинчалик, яъни битимда кўрсатилган маълум муддатда амалга ошириш шарти билан бошқа шахсга ўтказилганда, нотариус томонидан тарафлар ўртасидаги тўлов ва бошқа мажбуриятлар амалга оширилгунга қадар битимда кўрсатилган муддатга уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилади.
56. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномасида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги кўрсатилганлигидан қатъи назар, нотариуслар маълумотномаларни тегишли давлат нотариал идорасининг ҳужжатлари бўйича текширишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тақиқ ва хатлов мавжуд бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тақиқ ва хатлов олиб ташлангандан кейин тасдиқланади.
Тақиқ мавжуд бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим фақат кредитор билан олувчи шахс қарзни олувчининг ҳисобига ўтказишга рози бўлган тақдирда тасдиқланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини олувчи тараф хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлганда, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни нотариал тасдиқлаш мазкур Йўриқноманинг 53-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бир қаторда ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш гувоҳномаси тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Тошкент шаҳрида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади. Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 375-модда) билан тасдиқланган Рўйхатнинг (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) 2, 5, 9 — 11-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
581. Тошкент вилоятида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади. Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.
(581-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
582. Рўйхатнинг 8-бандида назарда тутилган фуқаролар, яъни илгари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган — ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келган фуқаролар уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиб олиш мақсадида нотариусга мурожаат қилганда, нотариус ички ишлар органларининг доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, ушбу маълумотнома нотариал идорага ички ишлар органларининг расмий алоқа йўллари орқали келиб тушган бўлиши лозим.
(582-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Эр (хотин)нинг умумий биргаликдаги мулки бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказишга нотариус ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ёзма розилиги олиниши лозим.
(59-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаро эри ёки хотини йўқлиги (бева эканлиги ёки бўйдоқ) ҳақида ёзма ариза тақдим этганда, нотариус битимнинг иккинчи тарафини бу ҳақда таништиради. У эса бу ҳол унга маълум эканлигини тасдиқлаб, аризага фамилияси, исми, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди. Ушбу ҳолатни аниқлаш учун нотариусга фуқаронинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд булар ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар асос бўлади. Ушбу ариза уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилади, битим вакил орқали тузилган тақдирда эса у томонидан ишончнома берувчининг эри ёки хотини йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда вакилдан бундай ариза олинади.
60. Эр (хотин)ни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисида суд ҳужжати мавжуд бўлган ҳолларда нотариус битимни тасдиқлаши мумкин. Бу ҳолда нотариус Фуқаролик кодексининг 35-моддаси мазмунини битим матнида кўрсатиб ўтиши ва тарафларга тушунтириши лозим.
61. Никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган, мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган, шунингдек никоҳ давомида сотиб олинган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса ёки эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди.
62. Фуқаролик кодексининг 224-моддасига мувофиқ агар умумий улушли мулк иштирокчиси уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг ўзига тегишли бўлган улушини бошқа шахсга сотаётган бўлса, умумий улушли мулкнинг қолган иштирокчиларининг ҳаммасига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга эканликларини ёзма равишда билдириши лозим.
63. Агар умумий улушли мулк бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми иштирокчиларидан бири ўз улушини бошқа шахсга сотаётган ёки бошқача тарзда ҳақ эвазига бошқа шахсга бераётган бўлса, нотариус сотувчининг ёки бошқа шахсга бошқача тарзда ҳақ эвазига берувчи ушбу нияти ҳақида бошқа қолган мулкдорларни ўз улушини бошқа шахсга ҳақ эвазига ўтказаётганлиги тўғрисида, улушнинг нархини ва сотишнинг бошқа шартлари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилганлигига ишонч ҳосил қилмоғи зарур.
Агар қолган мулкдорлар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечсалар ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан эътиборан бир ой давомида амалга оширмасалар, сотувчи ўз улушини ҳар қандай шахсга сотишга ҳақли бўлади.
64. Умумий улушли мулк иштирокчиларининг уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг сотилаётган улушини (бу улушни сотиш баҳосини ва бошқа шартларини кўрсатилган ҳолда) имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечиш тўғрисидаги аризалари умумий улушли мулкнинг бошқа мулкдорлари хабардор қилинганининг исботи бўла олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий улушли мулк иштирокчилари имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечиш тўғрисидаги аризаларидаги имзоларининг ҳақиқийлиги нотариуслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилади.
(64-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Умумий улушли мулк иштирокчиларининг умумий улушли мулкдаги сотилаётган улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақидаги аризаси мазмунида улуш сотилаётгани, улушнинг нархи ва бошқа шартларидан хабардор эканликлари кўрсатилиши шарт. Умумий улушли мулкнинг қолган мулкдорлари умумий улушли мулкдаги улушни олди-сотди шартномаси тасдиқланаётган нотариал идорага шахсан ўзлари келиб воз кечиш аризасини берган ҳолларда ушбу аризадаги умумий улушли мулк иштирокчилари имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш талаб этилмайди. Ушбу ҳолда нотариус унинг шахсини аниқлайди, имзосининг ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томонидан берилганлигини ҳамда туғилган йилини кўрсатади.
Агар сотувчининг аризаси унинг илтимосига кўра Қонуннинг 73-моддасига асосан битимни тасдиқлайдиган нотариус томонидан умумий улушли мулк иштирокчисига топширилган бўлса, унинг бир нусхаси уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми олди-сотди шартномасининг нотариусда қоладиган нусхасига тикиб қўйилади.
Умумий улушли мулк иштирокчисидан жавоб олинган тақдирда, бу жавоб ҳам шартноманинг нотариусда сақланадиган нусхасига тикиб қўйилади. Умумий улушли мулк унинг иштирокчиларидан бирига сотилса, умумий улушли мулкнинг қолган иштирокчиларини бу ҳақда хабардор қилиш талаб этилмайди.
65. Умумий улушли мулкнинг қолган иштирокчилари мулкни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечган ёки сотиб олиш нияти ва шартлари тўғрисида хабар қилинган кундан бошлаб бир ой давомида бу ҳуқуқни амалга оширмасалар, нотариус уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг тегишли улушини сотиш бўйича олди-сотди шартномасини тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмидаги улушни бошқа шахсга ўтказишда олди-сотди шартномаси умумий улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари доимий пропискада бўлмаган, яшамаётган ёки уларнинг манзили номаълум бўлган ҳолларда ҳам тасдиқланади. Мазкур ҳолларда сотувчи ички ишлар органларининг Манзил-маълумотлар бюроси ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёхуд хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган тегишли маълумотномаларни нотариусга тақдим этиши керак.
(65-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Агар умумий улушли мулк бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг мулкдорларидан бири вафот этган бўлса, нотариус сотувчидан унинг ўлим ҳақидаги гувоҳномасини талаб қилади. Нотариус давлат нотариал идорасидан умумий улушли мулк мулкдорига нисбатан мерос иши очилган ёки очилмаганлигини текширади. Мерос иши очилиб, меросхўрлар таркиби аниқланган тақдирда, улар нотариал идорага таклиф қилиниб, Фуқаролик кодексининг 224-моддасига кўра умумий улушли мулк мулкдори бўлишлиги ва келажакда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишлиги тўғрисида тушунтирилади ва уларнинг аризалари олинади ҳамда аризадаги имзоларининг ҳақиқийлиги нотариал тартибда шаҳодатлантирилади ёки нотариус томонидан сотувчининг аризаси унинг илтимосига кўра Қонуннинг 73-моддасига мувофиқ имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрларга топширилади.
66. Вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқарога қарашли уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини ёки шу мулкдаги улушни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлашда нотариус ушбу Йўриқноманинг 39-бандига риоя қилади.
Агар вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахслар номига уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми расмийлаштирилган бўлса, нотариус бу ҳақда васийлик ва ҳомийлик органларини ёзма равишда хабардор қилади. Бунда Оила кодексининг 184-моддасидаги талабларга риоя қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
67. Умумий улушли мулк иштирокчиларидан бир нечаси сотилаётган улушни сотиб олиш истагини билдирсалар, сотиб олувчини танлаш ҳуқуқи сотувчига берилади. Сотилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмидаги улуш бошқа шахсга ўтказилганлиги тўғрисида мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи асосий ҳужжатга ва Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага тегишли белги киритилиб, унга нотариуснинг имзоси ва муҳри қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
68. Умумий улушли мулкдаги мол-мулк иштирокчилари ўртасида умумий улушли мулк тақсимланган ва ундан улуш ажратилган ҳолатда уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмидаги улушни бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим матнида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг аниқ қисмлари билан бир қаторда унинг арифметик улушлари ҳам кўрсатилади.
69. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми мулкдори томонидан уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимда унинг аниқ қисмларидан фойдаланиш тартиби кўрсатилиши мумкин.
Умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг ўзига тегишли улушини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим матнида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг аниқ қисмларидан фойдаланиш тартибини умумий улушли мулкнинг иштирокчилари ўртасида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмидан фойдаланиш тартиби ҳақида тегишли битим мавжуд бўлган тақдирда ёки суднинг уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг аниқ қисмларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги қарори мавжуд бўлган ҳолдагина кўрсатиб ўтиши мумкин.
Умумий улушли мулк иштирокчилари ўртасида умумий мулкдаги уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги келишув уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг аниқ қисмларидан (квартиралар, хоналар, қаватлар ва шу кабилардан) фойдаланиш тартиби кўрсатилган ҳолда, алоҳида битим тузиш йўли билан расмийлаштирилиши мумкин. Бундай битимларни тасдиқлашда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси ва умумий улушли мулк иштирокчилари ўртасида умумий мулкдаги уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги аризалари талаб қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Битим тарафларига Фуқаролик кодексининг 221-моддаси тушунтирилиб, бу ҳақда битимнинг матнида ёзилади.
Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат кўздан кечириш учун талаб қилинади ва унинг нусхасига нотариуснинг «аслига тўғри» деган устхати ёзилиб, олиб қолинади, асл нусхаси қайтарилади.
70. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига умумий улушли мулк ҳуқуқи мавжуд бўлган ҳолда ундаги улушни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш пайтида шу уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига бўлган умумий улушли мулк иштирокчилари ўртасида иштирокчилар улушларига мувофиқ уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг алоҳида биноларидан (қисмларидан) фойдаланиш тўғрисидаги битими нотариал тасдиқланган ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасида қайд этилган бўлса, нотариус бу битим ана шу улушни сотиб олаётган шахс учун ҳам мажбурий эканлигини тушунтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
71. Улушларнинг миқдорини белгилаш ҳақидаги ёки улушларнинг миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги келишув, агар уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатда улушларнинг миқдори кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган бўлса, асосий битимга қўшимча келишув тузиш йўли билан расмийлаштирилиши мумкин.
Агар улушларнинг ўзгартирилиши умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири томонидан қўшимча қурилиш (ёнма-ён иморат қуриш, бино устига қават қуриш ва шу кабилар) ёки уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бузиш йўли билан амалга оширилган бўлса, нотариус туман (шаҳар) ҳокимининг қўшимча қурилишга рухсат берганлиги ёки уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бузиш тўғрисида ва мулкка бўлган ҳуқуқни тан олиш тўғрисидаги қарорини, шунингдек «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномасини талаб қилади. Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат текширилиб, умумий улушли мулк иштирокчисига қайтариб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг умумий улушли мулкка эга бўлган иштирокчиларидан ҳар бирининг улушлари миқдорини белгилаш ёки ўзгартириш тўғрисидаги битимни тасдиқлашда бу битим тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги тўғрисида тасдиқловчи ёзувда ёзилади. Бунда мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ҳужжатлар) нусхаси нотариал идорада қолдирилади, асл нусхаси (нусхалари) эса умумий улушли мулк иштирокчиларига қайтарилади.
72. Фуқаролик кодексининг 218 ва 224-моддаларига асосан, агар умумий улушли мулк иштирокчиси ўзининг улушини бошқа мулкка айирбошламоқчи ёки уни бошқача тарзда ҳақ эвазига ўзга шахсга берилганда, мазкур Йўриқноманинг 62—71-бандларининг қоидалари қўлланилади.
Умумий улушли мулк бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмидаги улуш кимошди савдосида сотилганда, шунингдек ҳадя қилинганда ёки васият қилиб қолдирилганда ёхуд бошқача тарзда текинга ўзга шахсга берилганда, имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг қоидалари қўлланилмайди.
73. Қуриб битказилмаган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқа шахсга ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлган ҳолда тасдиқланиши мумкин.
74. Қуриб битказилмаган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимни тасдиқлашда, қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
қуриб битказилмаган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори;
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини ўзгартириш, қайта қуриш ёки бузишга маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори;
қуриб битказилмаган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ёки шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари)нинг уйнинг бузилиши ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси.
(74-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
75. Нотариус уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини умрбод таъминлаш шарти билан бошқа шахсга бериш шартномасини тасдиқлашда, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлашнинг умумий қоидаларига риоя қилади. Ушбу шартномани тасдиқлаш пайтида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга берувчи шахснинг меҳнатга лаёқатсизлиги (ёши ёки соғлиғи бўйича) текширилиб, бу ҳақда шартнома матнида кўрсатилиши лозим. Мазкур шартномада уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга берувчига моддий таъминотнинг қандай турлари берилиши, уларни ҳар ойдаги пуллик баҳоси ва уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг қиймати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
Бошқа шахсга ўтказилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва моддий таъминотнинг қиймати тарафлар келишувига биноан белгиланади.
Шахс вояга етмаган бўлса, у уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини умрбод таъминлаш шарти билан бошқа шахсга берувчи бўла олмайди.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга бериш шартномаси Фуқаролик кодексининг 530 ва 534-моддалари талаблари асосида амалга оширилиши ва уларнинг мазмуни тушунтирилганлиги шартномада кўрсатиб ўтилиши лозим.
76. Мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга тегишли бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг давлат ташкилотлари томонидан сотиб олинишида, юқори ташкилотларининг уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиб олишга рухсати бўлган тақдирда, олди-сотди шартномалари тасдиқланади.
77. Давлат ташкилотларига қарашли уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми фуқаролар томонидан сотиб олиниши билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлашда нотариус томонидан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми давлат ташкилотига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг розилиги;
(77-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ёки шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари)нинг уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бузилиши ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;
(77-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
78. Юридик шахсларга тегишли бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлаш пайтида нотариус томонидан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг қолдиқ баланс қиймати ҳақида юридик шахс раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзоси қўйилган маълумотнома;
юридик шахс ваколатли органининг тегишли қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
вакилга берилган ва тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома (агар ушбу вакил билан юридик шахс ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаган бўлса, унда нотариал тартибда расмийлаштирилган ишончнома талаб қилинади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
топшириш ва қабул қилиш далолатномаси (агар битимни имзолашдан аввал уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми топширилган бўлса);
Кейинги таҳрирга қаранг.
тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция, тўлов топшириқномаси, тўлов мажбурияти кечиктирилган ҳоллар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ёки шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари)нинг уйнинг бузилиши ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси.
(78-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
79. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимни тасдиқлашда тарафларга Фуқаролик кодексининг 185-моддаси мазмуни тушунтирилади ва бу ҳақда битим матнида кўрсатилади.
80. Хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқаларга ўтказиш битимларини тасдиқлашда фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига мулк ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси ёхуд маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 1989 йил 21 июндаги 203-сон қарорига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг олди-сотди шартномаси;
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган шахсларнинг нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги (агар хусусийлаштириш «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилингунига қадар амалга оширилган бўлса, бундай розилик талаб этилмайди);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларидан олинган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;
(80-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақидаги тегишли давлат нотариал идорасининг маълумотномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган шахслар ҳақида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтари (нусхаси);
(80-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
агар мазкур уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми никоҳ давомида орттирилган бўлса эри (хотинининг) нотариус ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган розилиги;
(80-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини олувчи тараф бўлиб хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлганда, ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш гувоҳномаси;
(80-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(80-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
801. Тошкент шаҳрида жойлашган хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади. Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.
(801-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
802. Тошкент вилоятида жойлашган хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади. Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.
(802-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
803. Рўйхатнинг 8-бандида назарда тутилган фуқаролар, яъни илгари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган — ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келган фуқаролар хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиб олиш мақсадида нотариусга мурожаат қилганда, нотариус ички ишлар органларининг доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, ушбу маълумотнома нотариал идорага ички ишлар органларининг расмий алоқа йўллари орқали келиб тушган бўлиши лозим
(803-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
81. Олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари амалга оширилгандан сўнг, шунингдек мулк ҳуқуқи меросхўрлик тартибида ўтгандан сўнг, бошқаларга бериш ёки мерос қилиб қолдириш вақтидан қатъи назар, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми хусусийлаштирилган уй-жой мақомини йўқотади.
82. Айирбошлаш шартномасига айирбошлаш моҳиятига зид келмайдиган олди-сотди шартномаси ҳақидаги тегишли қоидалар татбиқ этилади. Бунда ҳар қайси тараф алмаштириш йўли билан топшириш мажбуриятини олган товарни сотувчи ва қабул қилиш мажбуриятини олган товарни сотиб олувчи ҳисобланади.
Айирбошлаш шартномаси тасдиқланаётганда, тарафларга Фуқаролик кодексининг 497 — 501-моддалари мазмуни тушунтирилиб, бу ҳақда шартнома матнида кўрсатиб ўтилади.
83. Шартноманинг предмети муомаладан олинган ёки муомалада бўлиши чекланган ашёлардан ташқари барча кўчар ва кўчмас мулк, ҳар қандай ашёлар бўлиши мумкин.
Шартноманинг предмети кўчмас мулк бўлганида, кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлаш қоидалари қўлланилади, шартнома предмети автомототранспорт воситалари бўлса, автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлаш қоидалари қўлланилади.
84. Агар айирбошлаш шартномасидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, айирбошланадиган товарлар тенг қийматли деб тахмин қилинади, уларни топшириш ва қабул қилиш харажатларини эса ҳар бир ҳолда тегишли мажбуриятларни бажарадиган тараф амалга оширади.
85. Айирбошланаётган товарлар тенг қийматли эмас деб тан олинган тақдирда, шартномада айирбошлашга тақдим қилинаётган товар баҳосидан паст бўлган товарни топшириши лозим бўлган тарафга баҳолардаги фарқ учун ҳақ тўлашнинг бошқача тартиби белгиланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
86. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар билан айирбошлаш шартномаларини, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларида яшовчи фуқаролар билан айирбошлаш шартномаларини тасдиқлашда, ушбу Йўриқноманинг 57, 58, 581 ва 582-бандлари қоидаларига риоя қилинади».
(86-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
87. Ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёинки озод қилиш мажбуриятини олади.
Бирон-бир шахсга ашёни ёки мулк ҳуқуқини текинга беришни ёки бирон-бир шахсни мулкий мажбуриятдан озод этишни ваъда қилиш (ҳадя этишни ваъда қилиш), агар ваъда тегишли шаклда берилган бўлса ва келажакда аниқ шахсга ашё ёки мулкий ҳуқуқни текинга бериш ёки уни мулкий мажбуриятдан озод қилиш мақсади аниқ кўриниб турган бўлса, ҳадя шартномаси деб тан олинади.
Ҳадяни ҳадя олувчига ҳадя қилувчининг вафотидан кейин топширишни назарда тутувчи шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
88. Ҳадя шартномасида ҳадя нарсаси аниқ кўрсатиб қўйилган бўлиши керак. Ашё, мулк ҳуқуқи ёки мулкий мажбуриятдан озод қилиш шаклида ҳадя нарсасини аниқ кўрсатмасдан ўзининг мол-мулкини ёки мол-мулкнинг бир қисмини ҳадя этишни ваъда қилиш ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
89. Ҳадя олувчи ўзига ҳадя топширилгунга қадар истаган вақтида уни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолда ҳадя шартномаси бекор қилинган ҳисобланади.
90. Ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда, ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин.
Нотариус тарафларга Фуқаролик кодексининг 502 — 510-моддалари мазмунини тушунтириб, бу ҳақда ҳадя шартномасининг матнига ёзиб қўяди.
Шартноманинг предмети кўчмас мулк бўлганида, кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлаш қоидалари қўлланилади, шартнома предмети автомототранспорт воситалари бўлса, автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлаш қоидалари қўлланилади.
91. Умумфойдали мақсадларда қилинган ҳадя хайр-эҳсон ҳисобланади. Умумфойдали мақсад хайр-эҳсоннинг фарқли белгиларидан ҳисобланади.
Нотариус тарафларга Фуқаролик кодексининг 511-моддаси мазмунини тушунтириб, бу ҳақда хайр-эҳсон шартномасининг матнига ёзиб қўяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
92. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳадя қилиш бўйича ҳадя шартномаларини, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларида яшовчи фуқароларга ҳадя қилиш бўйича ҳадя шартномаларини тасдиқлашда ушбу Йўриқноманинг 57, 58, 581 ва 582-бандлари қоидаларига риоя қилинади.
(92-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
93. Корхонани сотиш шартномасини тасдиқлашда, нотариус Фуқаролик кодексининг 489—496-моддалари ва ушбу шартномага тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига асосланади.
Корхонани сотиш шартномасига мувофиқ сотувчи сотиб олувчига бутун корхонани мулкий комплекс сифатида топшириш мажбуриятини олади, сотувчи бошқа шахсларга беришга ҳақли бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлари бундан мустасно.
Фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва сотувчини ҳамда унинг маҳсулотини, у бажарадиган иш ёки кўрсатадиган хизматларни шахсийлаштирадиган бошқа воситалардан фойдаланиш ҳуқуқлари, агар корхонани сотиш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчига ўтади.
Сотувчининг тегишли фаолият билан шуғулланиши учун берилган махсус рухсатнома (лицензия) асосида олган ҳуқуқлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, корхонани сотиб олувчига берилмайди. Шартнома бўйича топшириладиган корхона таркибига махсус рухсатнома (лицензия)га эга бўлмагани туфайли сотиб олувчи бажара олмайдиган мажбуриятларни киритиш сотувчини кредиторлар олдидаги тегишли мажбуриятлардан озод қилмайди. Бундай мажбуриятларни бажармаганлик учун сотувчи ва сотиб олувчи кредиторлар олдида солидар жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
94. Корхонани сотиш шартномаси мазкур корхона жойлашган ҳудуддаги давлат нотариал идорасида тасдиқланади. Ваколатли давлат органининг қарорига биноан танлов (тендер) асосида тузиладиган корхонани сотиш шартномаси нотариал тасдиқланиши шарт эмас, тарафлардан бирининг нотариал тасдиқлаш тўғрисида талаби бўлган ҳоллар бундан мустасно.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
корхона сотувчиси ва сотиб олувчиси ваколатли органларининг корхонани сотиш ёки сотиб олиш тўғрисидаги қарори (умумий мажлис баённомаси ёки кузатув кенгашининг қарори ёхуд буйруқ ва ҳоказо);
корхонани сотишда сотувчи — юридик шахс билан вакил ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаган бўлса, ваколатларни амалга ошириш учун вакилга нотариал тартибда берилган ишончнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мулкдорнинг розилиги (агар мулк хўжалик юритиш ёки оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган юридик шахсга тегишли бўлса);
баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи ва хулосаси (сотилаётган корхонада давлат улуши бўлган ҳолларда);
давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади);
корхона сотувчиси — юридик шахснинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган оралиқ баланснинг асл нусхаси;
тарафлар томонидан тузилган, кўриб чиқилган ва имзоланган кредиторлар, улар қўяётган талаблар хусусияти, миқдори ва муддатлари кўрсатилган ҳолда корхона таркибига киритиладиган барча қарзлар (мажбуриятлар) рўйхати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кредиторларга юборилган хабарнома ва уларнинг корхона қарзларини бошқа шахсга ўтказишга розилиги ҳақидаги нотариус ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган аризалари (кредиторлар юридик шахс бўлган ҳолларда, уларнинг розилиги расмийлаштирилган хатлари);
(95-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ёки шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари)нинг уйнинг бузилиши ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;
(95-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(95-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тарафлар ўртасидаги тўлов мажбуриятини кечиктириш йўли билан корхонани сотиш шартномаси расмийлаштирилган тақдирда, тўлов тўлиқ амалга оширилгунга қадар корхонани бошқа шахсга ўтказишга тегишли тартибда тақиқ қўйилади.
Тарафлар шартномада харидорга топширилаётган корхона таркибидан алоҳида элементларни олиб ташлаш ҳуқуқига эгалар (алоҳида буюмлар, ҳуқуқлар ва мажбуриятлар).
Корхона таркибида бино ва иншоотлар мавжуд бўлса, юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар билан бирга бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномаси ҳам бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
96. Корхонани сотиш шартномаси тасдиқланаётганда, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб қуйидагилардан бири бўлиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан берилган хусусийлаштирилган корхонага мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат далолатномаси;
(96-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини берувчи корхонанинг ижара шартномаси ва мулк ҳуқуқининг ўтганлиги ҳақидаги қўшимча келишув;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома ва қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳужжатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
98. Корхонани сотиш шартномасини тасдиқлашда нотариус корхона жойлашган ҳудуддаги давлат нотариал идорасида корхонани бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини текширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
99. Сотиладиган корхона таркибига киритилган мажбуриятлар бўйича кредиторлар корхона сотиб олувчига топширилгунга қадар корхона сотувчиси томонидан унинг сотилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинишлари лозим.
Нотариус томонидан корхонани сотиш шартномаси барча кредиторларнинг қарзни ўтказишга ёзма розилиги олингандан кейин, шунингдек бошқа керакли ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тасдиқланиши мумкин.
Юридик шахсларнинг қарзни ўтказишга розилиги ҳақидаги хатлари юридик шахс раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланиб, унга юридик шахснинг муҳри босилган ва чиқиш рақами қайд этилган ҳолда тақдим қилинади.
шартноманинг номи, шартнома тасдиқланган жойнинг тўлиқ номи (вилоят, туман, шаҳар) ва тузилган санаси (йил, ой ва кун сўзлар билан ёзилади);
тарафларнинг тўлиқ номи (СТИР), жойлашган ери (почта манзили), юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи, рўйхатдан ўтказилган сана ва гувоҳнома рақами, вакилларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тарафлар ўртасида ҳисоб-китобни амалга ошириш тартиби ва уни тасдиқловчи ҳужжат тўғрисидаги маълумот;
корхонани сотиш шартномасидан пайдо бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш зарурлиги ва унинг тартиби;
101. Корхонани сотишда унинг таркибида автомототранспорт воситалари мавжуд бўлган ҳолларда, автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлаш қоидалари қўлланилади.
102. Нотариус жисмоний шахслар ўртасида, жисмоний шахслар ва юридик шахслар ўртасида ҳамда юридик шахслар ўртасида тузиладиган автомототранспорт воситаларини ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмларни, уларнинг номерли агрегат ва тиркама, ярим тиркамаларини бошқа шахсга ўтказиш (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш, рента) ва бошқа турдаги битимларни тасдиқлайди.
Бундай битимларни тасдиқлашда ҳар бир фуқаро ёки юридик шахс хоҳлаган нотариусга мурожаат қилишга ҳақлидир.
103. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 10-сон, 77-модда) мувофиқ Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқлаш фақат қатъий ҳисобда турадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган, «Давлат белгиси» ДИЧБда тайёрланадиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади. Бунда, бошқа шахсга бериш бўйича битимнинг биринчи нусхаси гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади.
104. 18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга мототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди, лотерея ва бошқа оммавий ўйинларнинг ютуқлари бўлган, қонунда белгиланган тартибда мерос қилиб олинган автомототранспорт воситалари бундан мустасно.
105. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатламаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномалар бундан мустасно. Тақиқ ва хатловнинг йўқлиги ҳақидаги маълумот беш кун муддатда амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
106. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимлар тасдиқлангунга қадар автомототранспорт воситалари автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган ёки битим тасдиқланаётган жойдаги (сотиб олувчининг танловига кўра) ДЙҲХХ органларида агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилиши керак. Агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги кўздан кечирган мансабдор шахснинг фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, кўздан кечирилган сана кўрсатилган ва мансабдор шахс имзоси қўйилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп билан тасдиқланади. Штамп ўн кун мобайнида амал қилади.
107. Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш, рента) битим матнида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
битимнинг номи, битим тасдиқланган жойнинг тўлиқ номи (вилоят, туман, шаҳар) ва тузилган санаси (йил, ой ва кун сўзлар билан ёзилади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) манзили, паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги;
(107-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
битимда юридик шахс иштирок этаётган ҳолларда юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИРи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси, давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи;
автомототранспорт воситасининг русуми, ишлаб чиқарилган йили, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, агрегат рақамлари, қуввати (от кучи);
транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасининг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги;
тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб амалга оширилгани ёки амалга ошириш муддати кечиктирилган ҳолатда эса мазкур Йўриқноманинг 55-бандини қўллаш ҳақидаги маълумотлар;
автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тақиқламаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(107-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
битим неча нусхада тузилганлиги ва қайси рақамли гербли (махсус) бланкада (бланкаларда) расмийлаштирганлиги ҳақидаги маълумотлар;
автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари ва бошқа турдаги битимлар нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида ДЙҲХХ органларида рўйхатидан ўтказилиши кераклиги. Бунда шартнома матнининг якуний қисмида ва тасдиқловчи ёзувда «Ушбу шартнома ИИВнинг тегишли ДЙҲХХ органларида ўн кун ичида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши шарт. Мазкур талабни бажармаслик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади» деб ёзиб қўйилади.
Битимнинг тасдиқловчи ёзувда гербли (махсус) бланканинг (бланкаларнинг) серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилиши лозим.
Тарафларнинг ихтиёрига кўра шартномада қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
108. Гербли (махсус) бланкадаги автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тартибда тасдиқланганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилади.
109. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш улар божхона органларида расмийлаштирилгандан ва ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
110. Нотариус томонидан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим тузилганлиги ҳақида белги қўйилиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
111. ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтмаган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлаш тақиқланади.
112. Фуқаролар ўртасида автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлашда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, автомототранспорт воситасининг рақамли агрегатлари учун ДЙҲХХ органлари ёки тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун «Ўздавтехназорат» томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома);
Олдинги таҳрирга қаранг.
агар автомототранспорт воситаси эрнинг ёки хотиннинг умумий биргаликдаги мулки бўлган ҳолларда, эрнинг ва (ёки) хотиннинг автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишга розилиги тўғрисида нотариус ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ёзма аризаси;
(112-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
битимлар давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса, уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
(112-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» акциядорлик жамияти тизимига кирувчи ташкилотларнинг хулосаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(112-банднинг олтини хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси берилган бўлса — меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома.
Агар мерос икки ёки ундан ортиқ меросхўрларга берилган бўлса, автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлашда барча меросхўрлар иштирок этиб, шартномани имзолайдилар.
113. Мазкур Йўриқноманинг 112-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган эр ёки хотин имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш эр ёки хотиннинг нотариал идорага шахсан ўзи келган ҳолларда талаб этилмайди. Бунда, нотариус эр ёки хотиннинг шахсини аниқлайди, имзонинг ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томонидан берилганлигини ҳамда туғилган йилини кўрсатади.
114. Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаро эри ёки хотини йўқлиги (бева эканлиги ёки бўйдоқ) ҳақида ёзма ариза тақдим этганда, нотариус битимнинг иккинчи тарафини бу ҳақда таништиради. У эса бу ҳол унга маълум эканлигини тасдиқлаб, аризага фамилияси, исми, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди. Ушбу ҳолатни аниқлаш учун нотариусга фуқаронинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд булар ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар асос бўлади. Ушбу ариза автомоторанспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилади, битим вакил орқали тузилган тақдирда эса у томонидан ишончнома берувчининг эри ёки хотини йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда бундай ариза вакилдан олинади.
115. Эр (хотин)ни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисида суд ҳужжати мавжуд бўлган ҳолларда нотариус автомоторанспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаши мумкин. Бу ҳолда нотариус Фуқаролик кодексининг 35-моддаси мазмунини битим матнида кўрсатиб ўтиши ва тарафларга тушунтириши лозим.
116. Никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган, мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган, шунингдек никоҳ давомида сотиб олинган автомототранспорт воситаси никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса ёки эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса, автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди.
117. Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлашда тарафлар ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлган ҳолларда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, автомототранспорт воситасининг рақамли агрегатлари учун ДЙҲХХ органлари ёки тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун «Ўздавтехназорат» томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома);
юридик шахс ваколатли органининг автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги ҳужжати (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
топшириш ва қабул қилиш далолатномаси (агар шартномани имзолашдан аввал автомототранспорт воситаси топширилган бўлса);
мулкдорнинг розилиги (агар юридик шахсга автомототранспорт воситаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлса);
(117-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳисоб-китоб кечиктирилган ҳоллар бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ҳамда фирмалар ваколатхоналарига ҳамда уларнинг ходимларига, оила аъзоларига тегишли «CMD», «D», «UN», «T», «X», «M» сериядаги давлат рақамларига эга бўлган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлашда қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
(117-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 229-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-4, 3.10.2011 й.) асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 439-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
118. Давлат ташкилотларига тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлашда мазкур Йўриқноманинг 117-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи ва юқори турувчи ташкилотининг рухсати (агар юқори турувчи ташкилоти мавжуд бўлса) ҳам талаб қилинади.
119. Давлат ташкилотларига тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини сотиш билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сонли қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 578-модда) талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
120. Нотариус автомототранспорт воситалари билан боғлиқ бўлган қонунга зид бўлмаган бошқа битимларни ҳам тасдиқлаши мумкин.
(120-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
121. Кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартнома шу мулк жойлашган ҳудуддаги нотариус томонидан тасдиқланиши лозим. Бундай шартномани нотариал тасдиқлаш пайтида нотариус ипотекага қўйилаётган мулк ипотекага қўювчи шахсга тегишли эканлигини, уни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини, бошқа ипотекага қўйилган ёки қўйилмаганлигини, қарзлари йўқлигини, ипотекага олувчи ва ипотекага қўювчи юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатларини, жисмоний шахсларнинг шахсини ва вакилларнинг ваколатларини текширади.
122. Кўчмас мулк, шу жумладан, бинолар, иншоотлар, кўп квартирали уйлардаги квартиралар, корхоналар, бошқа мулкий мажмуалар, юридик ва жисмоний шахслар мулки бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек уйлар улар жойлашган ер участкалари билан бирга, қонунда кўчмас мулк жумласига киритилган ва уларга бўлган ҳуқуқлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бошқа мол-мулк ипотека нарсаси бўлиши мумкин.
қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ ер участкасида барпо этилаётган қурилиши тугалланмаган мол-мулк гаровига;
якка тартибдаги уй-жой қуриш ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари гаровига;
агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олувчининг кўчмас мулк ижараси тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлари (ижара ҳуқуқи) гаровига;
агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқлар гаровига нисбатан ҳам қўлланилади.
124. Агар тасарруфдан чиқарилиши учун бошқа шахснинг ёки органнинг розилиги ёхуд рухсатини олиш талаб этиладиган мол-мулк ипотека нарсаси бўлса, бу мол-мулк ипотекаси учун шундай розилик ёки рухсат олиш зарур.
Умумий биргаликдаги мулк (мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги улуши белгиланмаган ҳолда) бўлган мол-мулк фақат барча мулкдорларнинг ёзма розилиги билан ипотекага қўйилиши мумкин.
Умумий улушли мулк иштирокчиси умумий мулк ҳуқуқидаги ўз улушини бошқа мулкдорларнинг розилигисиз ипотекага қўйиши мумкин.
125. Ипотека шартномасини тасдиқлаш учун нотариус ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчидан қуйидагиларни талаб қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ипотека нарсасига нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (хусусийлаштирилган ипотека нарсаси учун мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори (фармойиши), олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш тўғрисидаги нотариал тасдиқланган шартнома, мулк ҳуқуқи ёки меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномалар, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа битимлар);
(125-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(125-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ёки шаҳарлар ва туманлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари)нинг уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бузилиши ёки бузилмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;
(125-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(125-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган шахслар тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома;
(125-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
асосий мажбурият ҳақидаги шартнома (кредит ёки қарз шартномаси, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, транспорт экспедицияси ва бошқалар);
ипотекага қўйилган кўчмас мулкнинг ипотекага олувчи ва ипотекага қўювчи билан биргаликдаги тузилган баҳолаш далолатномаси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси;
ипотекага қўйилаётган мол-мулк умумий мол-мулкни (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки) ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ипотекага қўйилганда, шу уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган ва хусусийлаштиришда қатнашиб розилик берган шахсларнинг нотариус ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган розилик аризалари;
(125-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
агарда ипотекага қўйилаётган турар жойда доимий прописка қилинган шахслар вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган бўлса, тегишлича уларнинг қонуний вакиллари ёки васийлик ва ҳомийлик органларининг ёзма розилиги;
(125-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
ипотекага олувчи ва ипотекага қўювчи юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари, шунингдек вакилларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжати (ишончнома);
Кейинги таҳрирга қаранг.
ипотека нарсаси ашёвий ҳуқуқ бўлган (хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи, сервитутлар ва ҳоказо) ҳолатда мулкдорнинг розилиги, қонунда ва шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(125-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(125-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ипотекага олувчи ва ипотекага қўювчиларнинг таъсис ҳужжатларининг нусхалари уларга нотариуснинг «аслига тўғри» деган устхати ёзилиб, олиб қолинади, асл нусхалари қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
126. Ипотека шартномасини тасдиқлашда давлат божи шартнома суммасидан, яъни ипотекага қўйилаётган нарсанинг баҳосидан олинади.
(126-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
127. Ипотека шартномаларини тасдиқлашда нотариус ипотекага қўйилган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўяди.
(127-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
шартноманинг номи, шартнома тасдиқланган жойнинг тўлиқ номи (вилоят, туман, шаҳар) ва тузилган санаси (йил, ой ва кун сўзлар билан ёзилади);
ипотекага олувчи билан ипотекага қўювчи ҳақидаги тўлиқ маълумот, жумладан, тарафлар ёки уларнинг вакилларининг фамилияси, исми, отасининг исми, манзили (ишончнома берилган сана, унинг рақами, ким томонидан берилганлиги ва тасдиқланганлиги) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар;
турган жойи ва идентификация қилиш учун етарлича тавсифи кўрсатилган ҳолда ипотека нарсаси, унинг баҳоси, моҳияти, миқдори, ипотека билан таъминланадиган мажбуриятни бажариш муддати ва ипотекага қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида турганлиги;
ипотека нарсаси бўлган мол-мулк ипотекага қўювчига қайси ҳуқуққа кўра тегишли эканлиги ва ипотекага қўювчининг бу ҳуқуқини рўйхатдан ўтказган «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг номи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(128-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
ипотека билан таъминланадиган мажбурият, унинг суммаси, вужудга келиш асослари ва бажарилиш муддати. Бу мажбурият бирон-бир бошқа шартномага асосланган ҳолларда эса, мазкур шартноманинг тарафлари, тузилган санаси ва жойи;
агар ипотека билан таъминланадиган мажбурият суммаси келгусида аниқланиши лозим бўлса, ипотека билан таъминланадиган мажбурият суммасини аниқлаш тартиби ва бошқа зарур шартлар;
агар ипотека билан таъминланадиган мажбурият қисмларга бўлиб бажарилиши лозим бўлса, тегишли тўловларнинг муддатлари (даврийлиги) ва уларнинг миқдорлари ёки бу миқдорларни аниқлаш имкониятини берадиган шартлар;
ипотека нарсаси суғурта қилинганлиги ҳақидаги маълумот ва суғурта полисининг рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ипотека нарсасининг навбатдаги ипотекага қўйилган ёки қўйилмаганлиги, бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги, ипотекага қўювчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджет олдида қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар;
ипотека нарсаси умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги олинганлиги ҳақида маълумот;
шартномани нотариал тасдиқлаш учун ипотекага олувчи ёки ипотекага қўювчи зиммасига қўйилган харажатлар;
шартнома нусхаларининг сони, томонларга берилганлиги, шунингдек нотариал идорада нусха қолганлиги ҳақида маълумот;
Қонунда назарда тутилган ҳолларда ундирувни ипотекага қўйилган мол-мулкка қаратиш нотариал тартибда тасдиқланган келишув асосида ҳал этилиши ҳақидаги маълумот ҳам ушбу шартнома матнида кўрсатиб ўтилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
130. Давлат нотариал идорасида ипотека шартномаларини ҳисобга олиш учун алифбо китоби юритилиши лозим.
(130-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. Ипотека нарсасини алмаштириш зарурияти туғилган ҳолларда, ипотека нарсаси ипотекага олувчининг розилиги билан алмаштирилади. Нотариус ипотекага олувчининг ипотека нарсасини алмаштиришга розилиги ҳақидаги юридик шахснинг ёзма шаклдаги хабарномаси (бошқа тегишли ҳужжатлар), жисмоний шахснинг нотариус ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган аризаси асосида ипотека нарсасини алмаштириш тўғрисида битимни тасдиқлайди.
(131-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддатини узайтириш муносабати билан ипотека шартномасига ўзгартириш киритиш ҳақида ҳам битим тузилади.
Ипотека шартномаси бўйича ипотека нарсасини алмаштириш ёки гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддатини узайтириш муносабати билан ипотека шартномасига ўзгартириш киритиш ҳақида битим тузиш учун суғурта шартномаси ва суғурта полиси, асосий мажбурият тўғрисидаги шартнома бўйича ипотека нарсасини алмаштириш ёки гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддатини узайтириш ҳақида ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи ўртасида тузилган қўшимча битим талаб этилади. Ушбу ҳужжатлар ипотека шартномасига қўшиб тикилади. Бу ҳақда реестрга ва алифбо китобига ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
132. Муомаладан чиқарилган ва тасарруфдан чиқарилиши мумкин бўлмаган кўчмас мулк ипотека нарсаси бўлиши мумкин эмас. Қонун ҳужжатларида мажбурий хусусийлаштирилиши назарда тутилган ёки хусусийлаштирилиши тақиқланган ёхуд чекланган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳлари ҳам ипотека нарсаси бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ижарага берилаётган мулк давлат рўйхатидан ўтказиладиган мулк бўлса, унинг бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақидаги маълумот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ижара нарсаси умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги;
ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилган мол-мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси;
васийликдаги шахсга қарашли бўлган мол-мулк бир йилдан ортиқ муддатга ижарага берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар мулк ижарасининг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда, тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса — уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин. Қонун ёки шартномада номуайян муддатга тузилган мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.
135. Қонунда мулк ижарасининг айрим турлари учун, шунингдек мол-мулкнинг айрим турларини ижарага олиш учун энг кўп (охирги) муддатлар белгилаб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолларда, башарти ижара муддати шартномада белгиланган бўлмаса ва қонунда белгиланган охирги муддат тугагунича тарафлардан ҳеч қайсиси шартномадан воз кечмаса, охирги муддат ўтиши билан шартнома бекор бўлади. Қонунда белгиланган охирги муддатдан ортиқ муддатга тузилган бундай мулк ижараси шартномаси охирги муддатга тенг муддатга тузилган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
136. Мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга тегишли бўлган кўчмас мулк (уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва бошқалар) ижарага берилишида ижара шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда нотариус қуйидагиларни талаб қилади:
(136-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
кўчмас мулкнинг ижарага берувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади);
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси ва Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган шахслар ҳақида фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма ҳамда доимий прописка қилинган шахсларнинг розилиги;
(136-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
кўчмас мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги;
васийликдаги шахсга қарашли бўлган кўчмас мулк бир йилдан ортиқ муддатга ижарага берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ижарага берилганда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома ва уларнинг розилиги.
(136-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(136-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-5, 21.05.2012 й.) асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 239-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
137. Юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкни (уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва бошқаларни) ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлашда, қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
юридик шахс ваколатли органларининг кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ҳақидаги ҳужжат (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
топшириш ва қабул қилиш далолатномаси (агар шартномани имзолашдан аввал ижара объекти топширилган бўлса).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1371. Дипломатик ваколатхонани ва ваколатхона бошлиғи қароргоҳини жойлаштириш учун кўчмас мулкни ижарага олиш тўғрисидаги битимни тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисида низомга мувофиқ дипломатик ваколатхона кўчмас мулкни ижарага олиш нияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини олдиндан хабардор қилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.
(1371-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 229-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-4, 3.10.2011 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 439-модда)
138. Корхонани ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун мулкий комплекс сифатида бутун корхонани ёки унинг бир қисмини ҳақ эвазига бериш мажбуриятини олади, ижарага берувчи бошқа шахсларга ўтказиши мумкин бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно.
Ижарага берувчи ўз қарзларини ижарага олувчининг зиммасига ўтказиши ҳақида кредиторларини ёзма равишда огоҳлантириши шарт, кредиторлар бунга рози бўлмасалар, огоҳлантиришни олган вақтдан бошлаб уч ой давомида ижарага берувчидан тегишли мажбуриятларни бекор қилишни ёки муддатидан олдин бажаришни ва шу туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Агар шу муддатда мазкур талаблардан бирортаси билдирилмаса, кредитор тегишли қарзнинг ижарачига ўтказилишига розилик берган деб ҳисобланади.
Корхонани ижарага бериш шартномаси тарафлар имзолаган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади ва у нотариал тасдиқланиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Корхонани ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
139. Корхонани ижарага бериш шартномасини тасдиқлаш пайтида нотариус ижарага берувчи ва ижарага олувчининг шартномани тузишга ваколати бор ёки йўқлигини текширади.
Нотариус томонидан Фуқаролик кодексининг 579—586-моддалари мазмуни, шунингдек корхонани ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги тушунтирилади ва бу ҳақда шартнома матнида кўрсатилади.
ижарага берувчининг (ижарага олувчининг) таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси;
ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилган корхонани топшириш ва қабул қилиш далолатномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
васийликдаги шахсга қарашли бўлган корхона бир йилдан ортиқ муддатга ижарага берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
141. Корхонани ижарага бериш шартномасининг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
142. Лизинг — молия ижарасининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради.
143. Лизинг шартномаси шартнома тарафларидан бирининг талабига кўра ёки мол-мулк лизинг объекти ҳисобланиб, у бўйича тузиладиган битимлар қонунга мувофиқ нотариал тасдиқланиши талаб қилинадиган ҳолларда нотариал тасдиқланиши лозим.
144. Лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Лизинг олувчи лизинг объектини гаров сифатида ишлатишга ҳақли эмас.
145. Давлат органларида рўйхатдан ўтказилиши талаб этиладиган лизинг объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тарафларнинг ўзаро келишувига кўра лизинг берувчининг ёки лизинг олувчининг номига расмийлаштирилади.
146. Лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида икки тарафлама лизинг шартномаси тузилганда, нотариус томонидан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
лизинг олувчи (лизинг берувчи)нинг ваколатли органининг лизинг олиш (лизинг бериш) тўғрисидаги ҳужжати (қарори, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
суғурта шартномаси ва суғурта полиси (агар лизинг объекти лизинг шартномаси нотариал тасдиқлангунга қадар суғурталанган бўлса);
Кейинги таҳрирга қаранг.
лизинг объектининг тавсифи ҳақидаги ҳужжат (иккала тараф томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак);
лизинг шартномаси бўйича лизинг тўловларининг бажарилиш графиги (иккала тараф томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак).
Кейинги таҳрирга қаранг.
шартноманинг номи, шартнома тасдиқланган жойнинг тўлиқ номи (вилоят, туман, шаҳар) ва тузилган санаси (йил, ой ва кун сўзлар билан ёзилади);
лизинг объектини бериш тартиби, шу жумладан, лизинг объектини етказиб бериш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш тартиби;
лизинг объектидан фойдаланиш, унга қараш, уни сақлаб туриш ва таъмирлаш юзасидан тарафларнинг мажбуриятлари;
Лизинг объекти автомототранспорт воситаси бўлганда, шартнома матнида ва тасдиқловчи ёзувда шартнома нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши кераклиги кўрсатилиши лозим. Бунда шартнома матнининг якуний қисмида ва тасдиқловчи ёзувда «Ушбу шартнома ИИВнинг тегишли ДЙҲХХ органларида ўн кун ичида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилиши шарт. Мазкур талабни бажармаслик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади» деб ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
агар қўшимча хизматларсиз лизинг объектидан фойдаланиш имконияти бўлмаса, лизинг берувчи томонидан қўшимча хизматлар кўрсатилиши тартиби;
лизинг объектини лизинг олувчининг розилиги билан лизинг берувчи томонидан кейинчалик гаровга (ипотекага) қўйиш;
148. Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчи томонидан сотиб олингунга қадар лизинг берувчига тегишли бўлади.
149. Лизинг объектининг олди-сотди шартномаси лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида тузилиб, унга кўра лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан лизинг объектини кейинчалик лизинг олувчига бериш учун ўз мулки қилиб олади.
Лизинг объекти олди-сотди шартномасини тузиш пайтида лизинг берувчи лизинг объекти қайси мақсадда сотиб олинаётганлигидан сотувчини олдиндан хабардор қилиши, буни олди-сотди шартномасида қайд этиши шарт.
150. Автомототранспорт воситаларининг лизинг шартномасини расмийлаштиришда нотариус ушбу автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини текширади.
151. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ автомототранспорт воситаларининг лизинг шартномаси қатъий ҳисобда турувчи махсус гербли (махсус) бланкаларда тузилиб тасдиқланиши лозим. Бунда лизинг шартномасининг тасдиқловчи ёзувда гербли (махсус) бланканинг (бланкаларнинг) серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилиши шарт.
Гербли (махсус) бланкадаги автомототранспорт воситасининг лизинг шартномаси нотариал тартибда тасдиқланганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилади.
152. Фуқаролик кодексининг 512-моддасига асосан рента шартномасига мувофиқ бир тараф (рента олувчи) кўчмас ёки кўчар мол-мулкни бошқа тарафга (рента тўловчига) беради, рента тўловчи эса олинган мол-мулк ўрнига рента олувчига вақти-вақти билан белгиланган пул суммаси ёки уни таъминлаш учун бошқа шаклда маблағ бериш тарзида рента тўлаш мажбуриятини олади.
Рента шартномасига мувофиқ рентани муддатсиз (доимий рента) ёки рента олувчи ҳаёт бўлган муддат мобайнида тўлаш (умрбод рента) мажбуриятини белгилашга йўл қўйилади. Умрбод рента фуқарони ўз қарамоғига олган ҳолда умрбод таъминлаш шарти билан белгиланиши мумкин.
153. Рента шартномаси нотариал тасдиқланиши, кўчмас мол-мулкни рента тўлаш шарти билан бошқа шахсга беришни назарда тутадиган шартнома эса бундан ташқари давлат рўйхатидан ҳам ўтказилиши лозим. Бунда ушбу кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлов бор ёки йўқлиги текширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рента шартномаси кўчмас мулк жойлашган ҳудуддаги давлат нотариал идорасида тасдиқланади. Кўчар мулк рента шартномасини тасдиқлаш жойи тарафларнинг хоҳишига кўра белгиланади.
(153-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
154. Рента тўлаш шарти билан бошқа шахсга бериладиган мол-мулк рента олувчи томонидан рента тўловчига ҳақ эвазига ёки текинга мулк қилиб берилиши мумкин.
Рента шартномасида мол-мулкни ҳақ эвазига топшириш назарда тутилган тақдирда тарафларнинг мол-мулкни топшириш ва унинг ҳақини тўлаш бўйича муносабатларига нисбатан олди-сотди шартномаси тўғрисидаги қоидалар, бундай мол-мулк текинга берилган ҳолларда эса ҳадя шартномаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилади, башарти Фуқаролик кодексининг 32-боби қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ва бу ҳол рента шартномасининг моҳиятига зид келмаса.
155. Рента тўлаш шарти билан ер участкаси ёки бошқа кўчмас мулк берилганида, рента олувчи рента тўловчи ўз мажбуриятларини бажаришини таъминлаш мақсадида бу мулкка гаров ҳуқуқини олади. Бу ҳолда рента шартномаси бўйича рента тўловчи томонидан рента олувчига рента тўловини вақти-вақти билан тўлаш мажбурияти кўрсатилган бўлса, рента тўловчи томонидан мажбурияти тўлиқ бажарилгунга қадар нотариус ушбу кўчмас мулкка тақиқ қўяди.
Рента сифатида пул суммаси ёки бошқа кўчар мол-мулкни беришни назарда тутадиган шартноманинг муҳим шарти шуки, унда рента тўловчи ўз мажбуриятларини бажаришнинг гаровини тақдим этишга ёки ушбу мажбуриятларни бажармаслик ёхуд лозим даражада бажармаслик хавфини рента олувчи фойдасига суғурталашга мажбур бўлади.
156. Рента тўлашни кечиктирганлик учун рента тўловчи рента олувчига, агар рента шартномасида бошқача фоизлар миқдори назарда тутилган бўлмаса, Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни тўлайди.
157. Доимий рентани фақат фуқаролар ва тижоратчи бўлмаган ташкилотлар олишлари мумкин, башарти, бу ҳол қонун ҳужжатларига зид келмаса ва уларнинг фаолият мақсадига мос бўлса.
Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, доимий рента шартномаси бўйича рента олувчининг ҳуқуқлари ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган шахсларга талабдан воз кечиш йўли билан топширилиши ва ворислик бўйича ёки юридик шахслар қайта ташкил қилинганда, бошқа шахсларга ўтиши мумкин.
158. Агар доимий рента шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкдан фойдаланиш ҳақининг тегишли ставкаси ёки банк фоизи ставкаси ўзгарса, тўланадиган рента миқдори ҳам мутаносиб равишда ўзгаради.
Агар шартномада тарафлар тўлов вақтларини белгиламасалар (масалан, ҳар ойда ёки ҳар йилда бир маротаба), доимий рента йилнинг ҳар бир календарь чораги тугаши билан тўланади.
Доимий рента шартномасини тасдиқлашда нотариус томонидан тўловчининг доимий рентани сотиб олишга бўлган ҳуқуқи ва рента олувчининг доимий рента тўловини талаб қилишга бўлган ҳуқуқи тушунтирилади.
Рента тўлаш шарти билан мол-мулк ҳақ эвазига топширилган доимий рента шартномасида сотиб олиш баҳоси тўғрисида шарт бўлмаса, сотиб олиш йиллик рента тўловлари суммасига мос баҳода амалга оширилади.
Рента тўлаш шарти билан мол-мулк текинга берилган доимий рента шартномасида сотиб олиш баҳоси тўғрисида шарт бўлмаганда, сотиб олиш баҳосига йиллик рента тўловлари суммаси билан бир қаторда топширилган мол-мулкнинг Фуқаролик кодекси 356-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича аниқланадиган баҳоси ҳам киритилади.
Доимий рента шартномасини тасдиқлашда нотариус доимий рента тўлаш шарти билан бепул топширилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан бузилиш хавфи рента тўловчи зиммасида бўлишини тушунтиради.
160. Умрбод рентани олувчилар бўлиб мулкни рента тўлови эвазига топшираётган фуқаро томонидан шартномада кўрсатилган бир ёки бир неча шахс ҳисобланиши мумкин. Агар рента олувчилар бир нечта фуқаро бўлса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, рента олиш ҳуқуқида уларнинг улушлари тенг деб ҳисобланади.
Умрбод рентанинг шартномада белгиланадиган бир ойлик миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак, Фуқаролик кодексининг 247-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса оширилиши лозим.
Агар умрбод рента шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, умрбод рента ҳар бир календарь ой тугаши билан тўланади.
Умрбод рента шартномасини тасдиқлашда нотариус тарафларга Фуқаролик кодексининг 525—529-моддалари талабларини тушунтиради ва бу ҳақда шартнома матнида кўрсатиб ўтилади.
Мулк ҳуқуқининг келгусида рента тўловчига ўтишини назарда тутувчи рента шартномасини тасдиқлаш пайтида нотариус бундай мулкни олди-сотди шартномаси учун талаб қилинадиган зарур ҳужжатларни талаб қилади.
161. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси бўйича бир тараф (бошқарувнинг муассиси) иккинчи тарафга (ишончли бошқарувчига) мол-мулкини муайян муддатга ишончли бошқарувга топширади, иккинчи тараф эса ушбу мол-мулкни бошқарувнинг муассиси ёки у кўрсатган шахс (фойда олувчи) манфаатларини кўзлаб бошқариш мажбуриятини олади.
Мол-мулкни ишончли бошқаришга топшириш бу мол-мулкка мулк ҳуқуқининг ишончли бошқарувчига ўтишига олиб келмайди.
Ишончли бошқариш объектлари корхоналар ва бошқа мол-мулк комплекслари, кўчмас мулкка мансуб бўлган алоҳида объектлар, қимматли қоғозлар, алоҳида ҳуқуқлар ва бошқа мол-мулкдан иборат бўлиши мумкин.
162. Кўчмас мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома учун назарда тутилган шаклда ва тартибда тузилади. Кўчмас мулкка мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши қайси тартибда давлат рўйхатидан ўтказилса, бу мулкни ишончли бошқаришга топшириш ҳам шу тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси шаклига ёки кўчмас мулкни ишончли бошқаришга топширишни рўйхатга олиш талабига риоя қилмаслик, унинг ҳақиқий бўлмаслигини келтириб чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
163. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган кўчмас мулкни ишончли бошқариш шартномасини тасдиқлаш шу мол-мулк жойлашган ҳудуддаги давлат нотариал идораси томонидан амалга оширилади. Бунда кўчмас мулкнинг ушбу мулк бошқарувнинг муассисига тегишлилиги, шу мулк тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги текширилади.
(163-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
164. Тақиқ ва хатлов мавжуд бўлган ҳолларда мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси фақат кредитор рози бўлган тақдирдагина тасдиқланади. Тақиқ ҳамда хатлов суд ва тергов органлари томонидан қўйилган тақдирда, шартнома тақиқ ва хатлов олиб ташлангандан сўнг расмийлаштирилади.
165. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини тасдиқлашда Фуқаролик кодексининг 850—852-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳужжатлар талаб этилади.
шартноманинг номи, шартнома тасдиқланган жойнинг тўлиқ номи (вилоят, туман, шаҳар) ва тузилган санаси (йил, ой ва кун сўзлар билан ёзилади);
агар ҳақ тўлаш шартномада назарда тутилган бўлса, ишончли бошқарувчига тўланадиган ҳақнинг миқдори ва шакли.
167. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тамом бўлганида тарафлардан бирининг шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўлмаса, шартнома унда назарда тутилган муддатга ва шартлар асосида узайтирилган деб ҳисобланади.
Ишончли бошқаришга топшириладиган айрим турдаги мол-мулклар учун қонунда шартнома амал қилишининг бошқа энг кўп муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин.
Ишончли бошқариш шартномасини тасдиқлашда нотариус Фуқаролик кодексининг 849 — 861-моддалари талабларининг мазмуни, шунингдек мол-мулкни ишончли бошқариш объектига қараб шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш зарурлигини, рўйхатдан ўтказмаслик натижасида келиб чиқадиган оқибатларни тушунтиради ва бу ҳақда шартноманинг матнида кўрсатилади.
168. Фуқаролик кодексининг 55-моддасига мувофиқ юридик шахс тугатилаётганда (суд тартибида, ихтиёрий равишда), кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулк шу мол-мулкка ашёвий ҳуқуқларга ёки ушбу юридик шахсга нисбатан мажбурий ҳуқуқларга эга бўлган муассисларга (иштирокчиларга), агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, топширилади ва улар ўртасида тақсимланади.
169. Тугатилаётган юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулкни унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаш (бўлиш) тўғрисидаги шартномани тасдиқлашда нотариусга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки органи томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга юборилган ёзма хабар;
юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тугатувчини — тугатиш комиссияси ёки жисмоний шахснинг тайинланганлиги, тугатиш тартиби ва муддатлари белгиланганлиги тўғрисидаги юридик шахс муассисларининг (иштирокчиларининг) умумий мажлис баённомаси ёки органнинг қарори;
юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатувчи юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тайинланганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
муассислар (иштирокчилар)нинг устав фондидаги (капиталидаги) ҳиссалари шаклланганлиги ҳақидаги маълумотнома (гувоҳнома);
тугатувчининг юридик шахсни тугатилиши ҳақида кредиторларни ёзма равишда хабардор қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
тугатилаётган юридик шахснинг молия-хўжалик фаолияти текширилганлиги ҳақидаги тегишли давлат солиқ хизмати органининг текширув маълумотномаси;
тугатувчининг юридик шахснинг тугатилиши ҳақида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларига берилган эълон нусхаси;
тақсимланаётган мол-мулк кўчмас мулк бўлганда, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шартнома нарсаси кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси бўлганда, мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги тўғрисидаги тегишли давлат нотариал идорасининг маълумотномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тугатилаётган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланган мол-мулкнинг топшириш ва қабул қилиш далолатномаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
170. Фуқаролик кодексининг 732-моддасига мувофиқ қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
171. Қарз шартномаси тарафлардан бирининг талаби бўйича хоҳлаган нотариал идорада тасдиқланиши мумкин.
Қарз шартномаси тасдиқланаётганда нотариус тарафларнинг ҳақиқий истакларини аниқлаши лозим. Шартномада қарзнинг қайтарилиш муддати, жойи ва мажбурият бажарилишини таъминлаш усуллари ҳақида нотариус томонидан тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак. Лозим бўлса, нотариус тарафларнинг хоҳиш-истакларини аниқлаш мақсадида ариза олиши мумкин.
172. Қарз шартномаси бўйича қарз олган шахс томонидан тўлов муддати ўтказиб юборилганда, Қонуннинг 73-моддасига мувофиқ қарз берувчининг илтимосига кўра нотариус қарздорга мулкни қайтариш ёки қарз суммасини қайтариб бериш тўғрисидаги қарз берувчининг аризасини қарз олган тарафга аризани топшириш нотариал ҳаракатини амалга ошириши ва бу ҳақда гувоҳнома бериши мумкин. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда эса нотариус Қонуннинг 76—80-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 январдаги 26-сонли қарори билан тасдиқланган Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 19-модда) мувофиқ ижро хатини ёзади.
Қарз шартномаси бўйича фоизларни белгилаш юзасидан шартлар тарафлар томонидан Фуқаролик кодексининг 734-моддасида кўрсатилган тартибда белгиланади.
173. Фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади.
Васиятнома матни васият қилувчи томонидан ёзилиб, нотариусга шахсан тақдим этилган ёки унинг сўзларидан нотариус томонидан ёзиб олинган бўлиши лозим.
Васиятномани тасдиқлаб беришда васият қилувчидан унинг васият қилинаётган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.
Васиятнома ёзилган жойи ва вақти кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда тузилиши лозим. Ёзма шаклдаги васиятнома васият қилувчининг ўз қўли билан имзоланиши, фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши шарт.
Агар васият қилувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли васиятномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан нотариус ҳозир бўлганида васият қилувчи ўз қўли билан имзолай олмаганлигининг сабабларини кўрсатилган ҳолда, васиятномага бошқа шахс имзо қўйиши мумкин. Бундай ҳолатда, нотариус Фуқаролик кодексининг 1128-моддасига асосан васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаган фуқарога мерос очилгунга қадар васиятноманинг мазмуни, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига дахлдор маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмаслиги тушунтиради ва бу ҳақда васиятнома матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
васиятнома кимнинг фойдасига тузилган ёки кимга нисбатан васият мажбурияти юклатилган бўлса, ўша шахс, унинг эри (хотини), болалари, ота-онаси, неваралари ва чеваралари, шунингдек васият қилувчининг қонун бўйича меросхўрлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
175. Васият қилувчининг илтимосига биноан васиятномани тасдиқлашда гувоҳлар иштирок этиши мумкин. Бундай ҳолда васиятноманинг ҳар икки нусхасига бу ҳақда ёзиб қўйилади, ушбу Йўриқноманинг 174-бандида кўрсатилган шахслар гувоҳ бўлишлари мумкин эмас.
(175-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
176. Васият қилувчининг хоҳишига кўра васиятнома нотариус томонидан унинг мазмуни билан танишиб чиқилмасдан (махфий васиятнома) тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махфий васиятномани васият қилувчи ҳақиқий саналмаслик хавфи остида ўз қўли билан ёзиши ва имзолаши, фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиши лозим. Бу ҳақда нотариус васият қилувчидан оғзаки сўрайди ва тасдиқловчи ёзувда кўрсатади. Васиятнома икки гувоҳ ва нотариус иштирокида хатжилдга солиниб, хатжилд елимланиши лозим, гувоҳлар ўз фамилияси, исми, отасининг исмини ва доимий прописка қилинган манзилни кўрсатган ҳолда хатжилдга имзо қўядилар. Гувоҳлар имзо қўйган хатжилд гувоҳлар ва нотариуснинг иштирокида бошқа хатжилдга солинади ва бу хатжилд ҳам елимланади, унга нотариус тасдиқловчи ёзувни ёзиб қўяди.
(176-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Махфий васиятнома реестрда қайд этилиб, алифбо китобига киритилади ва васиятномалар турадиган йиғмажилдда сақланади.
177. Нотариус томонидан васият қилувчининг васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги аризаси нотариал шаҳодатлантирилиши керак.
Нотариус васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза олган тақдирда васиятноманинг нотариусда сақланаётган нусхасига, реестрга ва алифбо китобига бу хусусда ёзув киритади. Васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза нотариал идорада юритиладиган битимларни бекор қилиш тўғрисидаги алоҳида йиғмажилдда сақланади.
Васият қилувчи ўзида сақланаётган васиятнома нусхасини тақдим этган тақдирда, васиятноманинг ўзгартирилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида бу нусхага ҳам ёзиб қўйилади.
Васият қилувчи исталган вақтда васиятномани ўзгартириш ва бекор қилиш ҳақида Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ хоҳлаган нотариал идорага мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолда нотариус васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги аризани Қонуннинг 73-моддасига амал қилган ҳолда васиятнома тасдиқланган ёки у сақланаётган нотариал идорага топширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
178. Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятноманинг биттадан нусхаси васият қилувчи доимий прописка қилинган жойдаги давлат нотариал идорасига сақлаш учун кечиктирмай юборилиши шарт. Ушбу васиятнома васиятномаларни ҳисобга олиш алифбо китобига киритилиши лозим.
(178-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариус сақлаш учун келиб тушган васиятномани текшириб кўриши ва унинг қонун ҳужжатларига номувофиқлигини аниқлаган тақдирда, бу хусусда васият қилувчига ва васиятномани тасдиқлаган мансабдор шахсга маълум қилиши шарт.
(178-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
179. Нотариус васиятномани тасдиқлашда васият қилувчига Фуқаролик кодексининг 1127 ва 1142-моддалари мазмунини тушунтириши ва бу ҳақда васиятнома матнида кўрсатиб ўтиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариуслар томонидан васиятнома тасдиқлангандан кейин васият қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, васиятномани тасдиқлаш санаси ва реестр рақами ҳамда унга ўзгартириш киритилганлиги ёки бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар васият қилувчининг доимий прописка қилинган жойдаги мерос расмийлаштириладиган давлат нотариал идорасига ўн кун муддатда юборилиши лозим.
(179-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(179-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
180. Фуқаролик кодексининг 134-моддасига асосан бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
181. Фуқаролик кодексининг 129-моддасига асосан ўз хусусиятига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган битимни, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди.
182. Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин. Бу ҳолда, нотариус юридик шахснинг уставини (низомини) текширади.
Нотариуслар бир ёки бир неча шахс номидан бир ёки бир неча шахс номига ёзилган ишончномаларни тасдиқлайдилар.
183. Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Фуқаролик кодексининг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар ва қонун ҳужжатлари билан ишончноманинг ўзгача шакли белгилаб қўйилган бошқа ҳоллар бундан мустасно.
Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки унинг сўзларига асосан ёзилиши мумкин. Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчининг сўзларига асосан ёзилган ҳолларда берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ишончнома берувчи масъулдир. Бу ҳақда ишончнома матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
185. Ишончнома матнида унинг тузилган (имзоланган) жойи ва санаси, ишонч билдирувчи ва ишончли вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми (юридик шахснинг тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили), СТИРи), доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) манзили, ишончли вакилга берилаётган ваколатлар доираси, Фуқаролик кодексининг 141 ва 142-моддалари тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак.
(185-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
186. Фуқаролик кодексининг 505-моддасига мувофиқ ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсаси кўрсатилмаган ҳадяни вакил томонидан амалга ошириш ишончномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Нотариус мулкни ҳадя қилиш шартномасини тасдиқлаш билан боғлиқ ишончномани тасдиқлашда ишончнома матнида ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсасини кўрсатиши шарт.
187. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини нотариал тасдиқлаш фақат қатъий ҳисобда турадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган, «Давлат белгиси» ДИЧБда тайёрланган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади. Бунда, битимнинг биринчи нусха гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1871. Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ҳамда фирмалар ваколатхоналарига ҳамда уларнинг ходимларига, оила аъзоларига тегишли «CMD», «D», «UN», «T», «X», «M» сериядаги давлат рақамларига эга бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини нотариал тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
(1871-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 229-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-4, 3.10.2011 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 439-модда)
188. 18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга мототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.
189. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончномаларни тасдиқлаш автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади. Тақиқ ва хатловнинг йўқлиги ҳақидаги маълумот беш кун муддатда амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
190. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак. Нотариус томонидан мазкур ишончнома матнининг якуний қисмида ва тасдиқловчи ёзувда «Ушбу ишончнома ИИВнинг тегишли ДЙҲХХ органларида ўн кун ичида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилиши шарт. Мазкур талабни бажармаслик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади» деб ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
191. Ишончнома биттадан ортиқ ишончли шахсга берилган тақдирда, у ишончли шахслар сони бўйича гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади. Қолган нусхаларда гербли (махсус) бланканинг серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилади.
192. Гербли (махсус) бланкалардаги ишончномалар нотариал тартибда тасдиқланганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилади.
193. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар бериш улар божхона органларида расмийлаштирилгандан ва ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
194. Нотариус кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномани тасдиқлаш пайтида ишончнома берувчи эри ёки хотинининг мулкни тасарруф этишга розилиги ҳақидаги аризаси олиниб, имзоси шаҳодатлантирилади.
Агар эр ёки хотин ишончнома тасдиқланаётган вақтда нотариал идорага келмаган ҳолларда ишончнома матнида Оила кодексининг 23 ва 24-моддалари мазмуни тушунтирилганлиги ҳақида ва тасдиқловчи ёзувда эса ишончнома берувчининг никоҳдан ўтганлик ҳолатини кўрсатиб ўтиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
195. Агар кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончнома бераётган фуқаронинг эри ёки хотини йўқ бўлса (бева бўлса ёки бўйдоқ), бу ҳақда нотариусга ёзма ариза тақдим этади. Бунда, фуқаронинг эри (хотини) йўқлиги (бўйдоқ, бева эканлиги) нотариус томонидан аниқланади. Ушбу ҳолатни аниқлаш учун нотариусга фуқаронинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд булар ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар асос бўлади.
196. Эр (хотин)ни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисида суд ҳужжати мавжуд бўлган ҳолларда нотариус кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномани тасдиқлаши мумкин. Бу ҳолда нотариус Фуқаролик кодексининг 35-моддаси мазмунини ишончнома матнида кўрсатиб ўтиши ва тарафларга тушунтириши лозим.
197. Никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган, мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган, шунингдек никоҳ давомида сотиб олинган мулк никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса ёки эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса, ишончномани тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди.
198. Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди.
Нотариус томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахс томонидан бекор қилингунича ўз кучини сақлайди.
200. Ваколатларнинг бошқа шахсга берилишига асос бўлган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Фуқаролик кодексининг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
201. Фуқаролик кодексининг 140-моддасига мувофиқ ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт. Башарти, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин.
Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома шундай ишониб топшириш ҳуқуқи кўрсатиб қўйилган асосий ишончнома тақдим этилганидан кейин ёки асосий ишончнома бўйича вакил ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун вазият тақозоси билан шундай иш тутишга мажбур бўлганлиги ҳақида далиллар тақдим этганидан кейин нотариал тасдиқланиши керак. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома асосий ишончнома бўйича берилганидан кўпроқ ҳуқуқни қамраб олмаслиги керак. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончноманинг амал қилиш муддати бу ишончномани беришга асос бўлган асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
202. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома матнида асосий ишончнома тасдиқланган сана, жой ва реестр рақами, асосий ишончнома олган, берган ва ваколат ишониб топширилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) манзили, асосий ишончнома билан берилган барча ёки айрим ваколатларини (масалан, автомототранспорт воситасини сотиш, бошқариш, таъмирлаш, ҳайдаб олиб бориш ва шу кабилар) берилаётганлиги ҳақида аниқ кўрсатилиши керак. Тасдиқловчи ёзувда эса ваколат берилган шахс асосий ишончномага асосан ҳаракат қилаётганлиги кўрсатиб ўтилади. Нотариал идорада қолдириладиган асосий ишончномага эса мазкур ишончнома бўйича ваколатлар бошқа шахсга берилганлиги ҳақида ёзиб қўйилади. Асосий ишончноманинг нусхаси нотариал идорада қолдириладиган ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончномага қўшиб тикиб қўйилади.
(202-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
203. Ишончнома берувчи томонидан ишончнома бекор қилинган тақдирда ишончнома берган шахснинг бу ҳақдаги аризасидаги имзосининг ҳақиқийлиги нотариал тартибда шаҳодатлантирилади. Бу ҳақда реестрга ҳамда нотариал идорада сақланаётган ишончнома нусхасига белги қўйилади. Ушбу ариза ишончнома нусхасига ёки алоҳида йиғма жилдга тикиб қўйилади. Аризанинг иккинчи нусхаси ишончли вакилни хабардор қилиш учун ишонч билдирувчига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
204. Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончнома бекор қилинган тақдирда, нотариус унинг бекор қилинганлиги ҳақида мулк рўйхатдан ўтказилган жойдаги тақиқ ва хатлов базасини юритувчи давлат нотариал идорасига (ишончнома бўйича тўлиқ маълумотлар билан) ва ишончли вакилга зудлик билан хабар бериши лозим.
(204-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Тақиқ ва хатлов базасини юритувчи давлат нотариал идораси нотариусларнинг хабарномалари асосида тақиқ ва хатлов базасига мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончнома бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотни (бекор бўлган ишончнома ким томонидан ва кимга расмийлаштирилганлиги, санаси ва реестр рақами, мулкни жойлашган жойи) киритиши шарт.
Тақиқ ва хатлов базасини юритувчи давлат нотариал идораси томонидан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги тўғрисидаги нотариусларга бериладиган тегишли маълумотларда, агар ушбу мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончномани бекор қилинганлиги ҳақида маълумот бўлса, бу ҳақдаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
205. Қонуннинг 52-моддасига мувофиқ мерос очилган жойдаги нотариус, башарти қонун бўйича меросхўрларнинг ёки васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчиларнинг, кредиторлар ёки давлатнинг манфаатлари учун зарур бўлса, жисмоний ва юридик шахсларнинг хабарига кўра ёки ўз ташаббуси билан мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради.
(205-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар қонун бўйича меросхўрлар бўлмаса ёки номаълум бўлса, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи меросни бошқарувчи тайинланишини сўраб нотариусга мурожаат этиши лозим.
(205-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
206. Агар мерос қолдирувчининг мол-мулки ёки унинг бир қисми мерос очилган жойдан ташқарида бўлса, мерос очилган жойдаги нотариус бу ҳақда мерос мол-мулк жойлашган ердаги нотариусга мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисида топшириқ юборади.
Мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўрган нотариус мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорасига кўрилган чора-тадбирлар ҳақида хабар қилади ва мерос мол-мулк рўйхатининг нусхасини юборади.
(206-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
207. Мерос мол-мулкини қўриқлашга доир ишларни амалга ошириш жараёнида нотариус ушбу мол-мулкни қўриқланишини таъминловчи қуйидаги чора-тадбирларни кўради:
яшаш жойи маълум бўлган меросхўрларни мерос очилганлиги ҳақида ва мол-мулкни рўйхатга олиниши тўғрисида хабардор қилади;
ўлим фактини тасдиқлаш учун ўлим ҳақидаги гувоҳномани ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмани талаб қилади, гувоҳноманинг нусхаси мерос ишида қолдирилади;
мерос мол-мулкни қўриқлашга дастлабки чора-тадбирлар кўрилган ёки кўрилмаганлигини, агар кўрилган бўлса, унда бу чора-тадбир ким томонидан кўрилганлигини, мерос қолдирувчининг мол-мулки турган хона (хоналар) муҳрланганлигини, бу хонанинг (хоналарнинг) калити кимдалигини аниқлайди;
мерос бўлиб қолган мол-мулкни рўйхатга олиш тўғрисида меросхўрлар ёки бошқа манфаатдор шахсларни хабардор қилади.
208. Мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаб келаётган меросхўрлар ёки бошқа шахслар ўз хоҳишлари билан рўйхатга олиш учун мол-мулкни тақдим этган тақдирдагина, нотариус ушбу мол-мулкни рўйхатга олади.
Агар мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаб келаётган меросхўрлар ёки бошқа шахслар мол-мулкни рўйхатга олишга қаршилик қилишса, нотариус мол-мулкни хатлаш учун тақдим этишдан бош тортганлик тўғрисида далолатномани тузади ва меросхўрларни бу ҳақда хабардор қилади, уларга бу масала юзасидан даъво билан судга мурожаат этиш ёки даъвони таъминлаш мақсадида суд тартибида мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқларини тушунтиради.
Агар рўйхатга олиш учун жойига чиқилганда, рўйхатга олиниши лозим бўлган мол-мулк мавжуд бўлмаса ва меросхўрлар ёки бошқа шахслар томонидан олиб кетилган бўлса, нотариус мол-мулк мавжуд эмаслиги тўғрисида ёки мол-мулк олиб кетилганлиги тўғрисида далолатнома тузади ва бу ҳақда меросхўрларга ёки бошқа манфаатдор шахсларга хабар беради, уларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мол-мулкни қайтариш талаби билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиш ҳуқуқини тушунтиради.
мерос мол-мулк тўғрисидаги хабар ёки уни қўриқлашга доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисидаги топшириқнинг келиб тушган санаси;
рўйхатга олинаётган мол-мулкнинг жойлашган жойи, нотариус келишидан олдин хона (хоналар) муҳрланганлиги ва муҳрлаш ким томонидан амалга оширилганлиги, пломба ва муҳрлар бузилмаганлиги ҳақидаги маълумотлар;
210. Рўйхатга олишни амалга оширишда иштирок этган меросхўрлар ва бошқа манфаатдор шахсларнинг келишувига кўра рўйхатга олинаётган ҳар бир мерос мол-мулки алоҳида баҳоланиши керак. Келишув бўлмаганида эса мерос мол-мулкига ёки унинг келишувга эришилмаган қисмига нисбатан баҳолаш мерос мол-мулкининг баҳоланишини талаб қилган шахснинг ҳисобидан баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
Агар меросхўрлар томонидан мерос қабул қилинмаса, баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақи мерос мол-мулки ҳисобидан ундирилади.
211. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми, бино ва иншоотлар уларни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмаси томонидан, автомототранспорт воситалари эса баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
212. Рўйхатга олиш далолатномасининг ҳар бир бетида буюмлар (предметлар) миқдори ва уларнинг баҳоси натижаларига, рўйхат тугаганида буюмлар (предметлар) миқдори ва уларнинг баҳоси умумий натижаларига якун ясалади.
Қўшнилар ва бошқа шахсларнинг айрим буюмлари уларга тегишли эканлиги тўғрисидаги аризалари рўйхатга олиш далолатномасига киритилади, манфаатдор шахсларга судга даъво билан мурожаат этиб, ушбу мол-мулкни рўйхатдан чиқариш тартиби тушунтирилади.
Рўйхатга олиш далолатномаси камида уч нусхада тузилиб, битта нусхаси мерос ишига тикилади, иккинчиси тилхат билан мерос бошқарувчилари ва мерос мол-мулк сақлаш учун топширилган шахсларга, учинчиси меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома билан биргаликда меросхўрларга берилади.
213. Мерос мол-мулкини рўйхатга олиш далолатномаси асосида реестрда мерос мол-мулкининг қўриқланишига доир чора-тадбирларни кўриш бўйича нотариал ҳаракатни рўйхатга олиш навбатдаги рақам билан амалга оширилади ва ушбу нотариал ҳаракат учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
214. Вафот этган шахсдан қолган пул маблағлари меросхўрларга гувоҳнома берилгунга қадар ёки мерос олиш ҳуқуқи бўйича мерос мулкини давлат фойдасига ўтиш ҳолларида давлат нотариал идорасининг депозит ҳисобрақамига топширилади.
215. Олтин, кумуш, платина ва тангадаги, қуймадаги ва хом турдаги платина гуруҳдаги металларга, чет эл валютасига, чет эл валютасида берилган тўлов ҳужжатларига, ҳужжатли шаклдаги қимматли қоғозларга, қимматбаҳо металлардан, тошлардан ишлаб чиқарилган буюмларга, шунингдек қимматбаҳо тошларга алоҳида рўйхат тузилади, улар конвертга ёки юмшоқ идишга солинади, муҳрланади, пломбаланади ва рўйхатга олинган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай, меросхўрларга берилгунича ёки мерос олиш ҳуқуқи бўйича мерос мол-мулки давлатга ўтиш ҳолатида давлат фойдасига топширилгунга қадар, тегишли банкка сақлаш учун топширилади.
Ҳужжатсиз шаклдаги қимматли қоғозлар депозитарийнинг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар тарзида тегишли депозитарийларда сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан кам бўлган нархдаги қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) мерос мол-мулк сақлаш учун топширилган шахсларда қолдирилади.
Рўйхатга олинган қимматбаҳо ашёларни (буюмларни) тегишли банкка сақлаш учун топширишдан олдин нотариус нотариал идорада олиб бориладиган қимматбаҳо ашёлар (нарсалар)ни рўйхатга олиш китобида уларни қайд этиши лозим. Қимматбаҳо ашёлар (буюмлар)нинг рўйхати уч нусхада тузилади. Улардан бири қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) билан тегишли банкка берилади, иккинчиси мерос ишига тикилади ва учинчиси меросхўрларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома билан бирга берилади.
216. Агар рўйхатга олиш вақтида эскириши сабабли ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган нарсалар ёки уй ҳайвонлари мавжуд бўлса, меросхўрларнинг розилиги билан уларнинг бирига, меросхўрлар бўлмаганида эса нотариус томонидан мерос мулкини сақлаш учун тайинланган бошқа шахсларга далолатнома тузиш орқали топширилади.
217. Озиқ-овқат маҳсулотларини нотариус меросхўрларга, улар бўлмаганда тегишли ташкилотларга топширади. Озиқ-овқат маҳсулотларини топшириш алоҳида далолатнома бўйича амалга оширилади.
218. Акциялар, облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларни рўйхатга олиш далолатномасида ҳар бир акциялар, облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқарган ташкилот номи, серияси ва рақами уларнинг номинал қиймати ва сони кўрсатилади.
219. Омонат дафтарчалари ва марҳумга тегишли бўлган нарсаларга ломбард томонидан берилган гаров патталари рўйхатга олинади ва меросхўрларга сақлаш учун берилади. Меросхўрлар бўлмаган тақдирда, нотариус томонидан мерос мулкини сақлаш учун тайинланган бошқа шахсларга топширилади.
220. Марҳумнинг мол-мулки таркибида бўлган барча турдаги қурол, шу жумладан, ов милтиғи ва портловчи моддалар махсус рўйхат бўйича ички ишлар органларига топширилади.
221. Мерос қолдирувчига тегишли бўлган орден, медаллар, фахрий унвонлар, кўкрак нишонлари, шунингдек уларни тақдирлаш тўғрисидаги ҳужжатлар эсдалик сифатида сақлаш учун мерос қолдирувчининг оила аъзоларида қолдирилади ёки меросхўрларнинг розилиги билан улар музейларга топширилиши мумкин.
222. Мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш вақтида нотариус қайси мол-мулкни оддий уй-рўзғор буюмларига, қайсиларини эса қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) таркибига киритиш масаласини ҳал этиши лозим.
Мол-мулкни оддий уй-рўзғор буюмлари қаторига киритишнинг асосий хусусияти, бу уларни нафақат мерос қолдирувчи томонидан, балки мерос қолдирувчи билан бирга яшаган меросхўрлар ёки бошқа шахсларнинг кундалик маиший эҳтиёжларини қондириш учун улардан фойдаланилганлиги ҳисобланади.
Қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) таркибига зеб-зийнатлар, қимматбаҳо металлардан ишланган буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, ноёб нарсалар, ноёб дарахт навларидан ясалган мебеллар, асл расмлар, қимматбаҳо гиламлар, шунингдек қимматбаҳо сервислар, нодир китобларнинг махсус тўпламлари, қимматбаҳо тўпламлар киритилади.
223. Меросхўрлар ўртасида мерос мол-мулкини қимматбаҳо ашё (буюм) ёки оддий уй-рўзғор буюмларига киритилиши тўғрисида келиб чиққан низо суд томонидан ҳал этилади.
224. Мерос қолдирувчининг шахсий буюмлари, шунингдек касбий фаолиятига оид предметлари (масалан, ёзув машинкаси, компьютер, мусиқа асбоблари, тиббий асбоблари ва ҳоказо) рўйхатга олиниши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
225. Агар мол-мулкнинг таркибида қимматбаҳо қўлёзмалар, адабиёт асарлари, тарихий ёзишмалар мавжуд бўлса, ушбу ҳужжатлар алоҳида рўйхатга олиниб, меросхўрларга ёки тегишли ташкилотларга сақлаш учун топширилади, меросхўрлар мавжуд бўлмаган тақдирда, нотариус ушбу ҳужжатлар ва қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) сақланадиган хонани (хоналарни) муҳрлаб қўяди.
(225-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
226. Мерос таркибида бошқаришни талаб қиладиган мол-мулк мавжуд бўлса, шунингдек мерос қолдирувчининг кредиторлари меросхўрлар томонидан меросни қабул қилиб олгунига қадар даъво қўзғатган ҳолларда, нотариус мерос мол-мулкини бошқарувчисини тайинлайди ва бу ҳақда қарор чиқаради.
Нотариус Фуқаролик кодексига кўра мол-мулкни ишончли бошқариш муассиси сифатида иштирок этиб, ишончли бошқарувчи билан мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини тузади.
(226-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
227. Нотариус мерос мол-мулк сақлаш учун топширилган шахсларни, васий ва ҳомийларни ҳамда мерос бошқарувчиларини мерос мол-мулкини талон-торож қилганлик, бошқа шахсга ўтказганлик ёки уни яширганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилишлари ва зарар етказганликлари учун моддий жавобгарликка тортилишлари тўғрисида огоҳлантиради. Қилинган огоҳлантириш тўғрисида кўрсатилган шахслардан тилхат олинади. Бу ҳақда сақланишга топширилаётган мерос мол-мулкини рўйхатга олиш далолатномасида ёки мерос мол-мулкини сақлаш учун топшириладиган шахсларни тайинлаш тўғрисидаги қарорида баён этилиши мумкин.
(227-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Мерос бошқарувчилари ва сақловчилар агар меросхўр бўлмасалар, мерос мол-мулкни сақлаганлик учун меросхўрлардан ҳақ олишга ҳақлидир. Кўрсатиб ўтилган шахсларнинг мерос мол-мулкни сақлаш ва бошқариш учун қилган зарур харажатлари ҳам қопланади, бунда мол-мулкдан фойдаланиш ҳисобига амалда олинган фойда чегириб ташланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
228. Нотариуслар меросхўрлар томонидан мерос қабул қилиб олингунига қадар, агар мерос қабул қилиб олинмаган бўлса, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома давлатга берилгунига қадар, мерос мол-мулк ҳисобидан мерос мол-мулк билан боғлиқ харажатларни тўлаш тўғрисида фармойиш беради.
(228-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Фармойишнинг бир нусхаси мерос ишига тикилади. Ушбу фармойиш нотариал ҳаракат деб ҳисобланмайди ва бунинг учун давлат божи олинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
229. Агар шахс давлат нотариал идорасига дафн этиш бўйича қилинган харажатларни қоплаш илтимоси билан мурожаат этса, меросхўрлар эса меросни қабул қилишган (меросни олиш тўғрисида ариза тақдим этишган, уларни бошқаришга киришган) бўлса ва улар харажатларни тўлашдан ихтиёрий равишда бош тортишса, нотариус ариза берувчига харажатларни қоплаш тўғрисида меросхўрларга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат этиш тартибини тушунтиради.
(229-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қилинган сарф-харажатларни тасдиқлаш учун нотариус дафн ташкил қилиш бўйича хизмат идоралари комиссиясининг далолатномаларини, даволаш муассасаларининг маълумотномаларини, суд ҳужжатининг нусхасини, меросхўрларни чақириш бўйича эълонларнинг нашр этилганлиги учун тўлов қоғозини ва бошқа ҳужжатларни талаб қилади.
(229-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
230. Мерос қолдирувчининг кредиторлари васиятномани ижро этувчига (меросни бошқарувчига) ёки меросхўрларга мерос қолдирувчининг мажбуриятларидан келиб чиқадиган ўз талабларини қўйишга ҳақлидирлар.
Аризалар ёзма равишда баён этилиши ва қарз мажбуриятларининг бажарилиши муддатидан қатъи назар, нотариус томонидан қабул қилиниши лозим. Келиб тушган ариза тўғрисида нотариус васиятномани ижро этувчини (меросни бошқарувчини) ёки меросхўрларни хабардор қилади.
(230-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
231. Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрларнинг ёзма аризаларига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меросни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш ҳақидаги аризалар нотариуслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан тегишли тартибда шаҳодатлантирилган бўлиши лозим.
(231-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Меросхўр шахсан ўзи мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорага келиб, аризани тақдим этган ҳолда, унинг имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш талаб қилинмайди. Бу ҳолда, нотариус меросхўрнинг шахсини аниқлайди ва имзоси ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги қўяди ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томондан берилганлигини ва туғилган йилини кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агарда ариза почта орқали келиб тушган бўлса, меросхўрнинг имзоси ҳақиқийлиги шаҳодатланмаган бўлса ҳам ариза нотариус томонидан қабул қилинади, меросхўрга эса аризани нотариус ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ҳолда юбориш ёки давлат нотариал идорасига шахсан келиши ҳақида хабарнома юборилади.
(231-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
(231-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(232-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилади.
Агар ишончномада вакил орқали меросдан воз кечиш ваколати махсус назарда тутилган бўлса, меросдан шу тарзда воз кечилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
233. Агар меросхўр васиятнома бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам ворисликка чақирилса, у ана шу асосларнинг бири ёки ҳар иккаласи бўйича ўзига тегишли бўлган меросдан воз кечишга ҳақли.
(233-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Меросхўр улушнинг ортиши ҳуқуқи бўйича ўзига тегишли бўлган меросдан, мероснинг қолган қисмига ворисликдан қатъи назар, воз кечишга ҳақли.
Меросхўр меросдан воз кечганида васиятнома бўйича ёки қонун бўйича меросхўрлар жумласидан бўлмиш бошқа шахслар фойдасига воз кечаётганини кўрсатишга ҳақли.
Ушбу бандда назарда тутилган ҳоллардан ташқари мероснинг муайян қисмидан воз кечилишига, меросдан изоҳотлар билан ёки шартлар қўйиб воз кечилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(234-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
235. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беришни сўраб давлат нотариал идорасига ариза билан мурожаат этган марҳум эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинига (эрига) Оила кодексининг 23-моддаси ва Қонуннинг 63-моддаси (агар мулк мерос қолдирувчи билан биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган бўлса) мазмуни тушунтирилади, бу ҳақда мерос қабул қилиш ҳақидаги аризага белги қўйилади. Ариза почта орқали келганда, марҳум эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинга (эрга) юқорида қайд этилган моддалар мазмуни тушунтирилган хабарнома юборилади.
236. Мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади.
Мерос қолдирувчининг вафот этган куни (зарурат бўлганда пайти ҳам), у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун мерос очилган вақт деб ҳисобланади.
Агар биридан кейин бошқаси мерос олишга ҳақли бўлган шахслар бир календарь сутка (йигирма тўрт соат) ичида вафот этган бўлсалар, улар бир вақтда вафот этган деб ҳисобланадилар, мерос уларнинг ҳар биридан кейин очилади ва улардан ҳар бирининг меросхўрлари ворисликка чақириладилар. Бу ҳолда уларнинг ҳар биридан кейин алоҳида мерос иши очилади.
237. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.
Қонун бўйича мерос олинганида ҳам, васиятнома бўйича мерос олинганида ҳам агар нотариус тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкин.
238. Фуқаролик кодексининг 1157-моддасига мувофиқ агар қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам меросхўрлар бўлмаса ёки меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мерос мол-мулк мерос очилган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг аризаси бўйича мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтганидан кейин суднинг қарори асосида эгасиз деб топилади. Мерос мол-мулк, агар уни қўриқлаш ва бошқариш билан боғлиқ харажатлар унинг қийматидан ошиб кетса, кўрсатилган муддат ўтишидан олдин эгасиз деб топилиши мумкин.
(238-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Эгасиз мол-мулк у турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтади, бу орган мол-мулкдан воз кечган тақдирда, давлат мулкига ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
239. Нотариус қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома бериш пайтида мерос қолдирувчининг вафот этганлигини, мерос очилган жойи ва вақтини, мерос мол-мулки таркиби ва унинг жойлашган жойини, мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатини ҳамда қонун бўйича меросхўрлар доирасини аниқлайди.
(239-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
240. Мерос қолдирувчининг вафот этганлиги ва мерос очилган вақт мерос қолдирувчининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар билан тасдиқланади.
Мероснинг очилиш жойи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг маълумотномалари асосида тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар мерос қолдирувчининг охирги яшаб турган жойи номаълум бўлса, мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган жой, кўчмас мулк бўлмаган тақдирда эса, кўчар мулкнинг асосий қисми турган жой мерос очилган жой деб ҳисобланади. Меросхўрларда ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, нотариус мероснинг очилиш жойини аниқлаш тўғрисида суд ҳужжати нусхасини талаб қилади.
(241-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
242. Мерос қолдирувчининг охирги яшаган жойи МДҲга аъзо давлатлар ёки бошқа чет эл давлатларидан бирида бўлган тақдирда, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан нотариус мерос очилган жой бўйича давлат нотариал идорасига мурожаат этган меросхўрлар доирасини текшириб, мерос қилиб қолдирилган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми жойлашган жойи бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беради.
(242-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Мерос қолдирувчининг охирги яшаган жойи МДҲга аъзо давлатлар ёки бошқа чет эл давлатларидан бирида бўлган тақдирда, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан мерос қилиб қолдирилган кўчар мол-мулкка нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос қолдирувчининг охирги яшаган жойи бўйича берилади.
243. Мерос таркиби мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.
244. Мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, туғилганлиги ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар, қариндошлик ёки бошқа муносабатларнинг ҳақиқийлигини белгиловчи суд ҳужжати ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
245. Агар марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотини (эри) бошқа қайд этилган никоҳдан ўтган бўлса ҳам у мерос олишга чақирилади.
Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган ҳолатда, бундай никоҳда бўлган шахслар бир-бирининг вафотидан кейин меросхўр деб ҳисобланмайдилар.
Фуқаролик кодексининг 1134-моддасига мувофиқ қонун бўйича ворисликда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари, бир тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари, иккинчи тарафдан, туғишган қариндошларга тенглаштириладилар.
Фарзандликка олинганлар ва уларнинг авлодлари фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари вафот этганидан кейин қонун бўйича мерос олмайдилар.
Фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари вафот этганидан кейин қонун бўйича мерос олмайдилар.
Қонун бўйича ворисларнинг ҳар бир навбати аввалги навбатдаги меросхўрлар бўлмаган, меросдан четлаштирилган, меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз кечган тақдирда ворислик ҳуқуқига эга бўлади.
246. Ўзини мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлган деб ҳисоблаётган шахс меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани берилишини сўраб мурожаат этса, нотариус уни мерос қолдирувчининг вафотига қадар камида бир йил мерос қолдирувчининг қарамоғида турганлиги, шунингдек мерос очилган кунда меҳнатга лаёқатсиз эканлигини текшириши лозим.
Ёши бўйича қарамоқда бўлган шахснинг меҳнатга қобилиятсизлиги унинг паспорти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва пенсия гувоҳномаси бўйича текширилади.
247. Агар қонун бўйича бир ёки бир нечта меросхўрлар уларни мерос олишга чақириш учун асос бўладиган қариндошлик ёки бошқа муносабатлар исботини келтириш имкониятидан маҳрум бўлишса, бунда улар мерос қабул қилган ва тегишли исботларни тақдим этган барча меросхўрнинг (меросхўрларнинг) ёзма розилиги билан меросхўрлар таркибига киритилишлари мумкин. Бу розилик ёзма ариза кўринишида расмийлаштирилади. Меросхўрлар шахсан ўзлари мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорага келиб, аризани тақдим этган ҳолда, уларнинг имзоларининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш талаб қилинмайди. Бу ҳолда, нотариус меросхўрларнинг шахсини аниқлайди ва имзолари ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги қўяди ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томондан берилганлигини ва туғилган йилини кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу ариза нотариус ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ҳолда тақдим этилиши мумкин.
(247-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
248. Нотариус васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш пайтида тегишли далилларни талаб қилиб олиш йўли билан мерос қолдирувчининг вафот этганлигини, васиятноманинг мавжудлигини, мероснинг очилган вақти ва жойини, мерос мол-мулкининг таркиби ва у жойлашган жойини, меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрлар доирасини аниқлайди.
Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома бериш вақтида васиятноманинг бекор қилинмаганлиги текширилади. Васиятномада унинг бекор қилинмаганлиги ҳақида белги қўйилганлигидан қатъи назар, нотариусда шубҳа туғилган тақдирда, васиятноманинг бекор қилинмаганлиги қайта текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
249. Омонатни банк муассасаларига қўйган омонатчи ўзининг вафотидан кейин омонатларини бошқа шахсларга бериш ёки давлатга ўтказиш ҳақида васият қолдирган бўлса ва бу омонат Фуқаролик кодексининг 18-бобида ёки Оила кодексининг 23-моддасида белгиланган умумий биргаликдаги мулкни ташкил этса, омонатчининг васияти фақатгина ўзининг улушига нисбатан татбиқ қилинади.
Банкларда сақланаётган омонатга васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беришда Фуқаролик кодексининг 1142-моддаси қоидалари қўлланилади.
250. Мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар.
251. Меросдаги мажбурий улушдан воз кечиш ҳеч бир шартсиз бўлиши лозим. Бошқа шахслар фойдасига мажбурий улушдан воз кечишга йўл қўйилмайди. Бу ҳолатда мерос мол-мулки васиятномада кўрсатилган меросхўрларга васиятнома бўйича ўтади.
252. Агар васиятнома бўйича меросхўрлар мажбурий улушга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олишга қаршилик қилишса, нотариус уларнинг судга мурожаат этиш ҳуқуқларини тушунтиради ва мажбурий улушга гувоҳномани берилишини ўн кундан ошмаган муддатга кечиктиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномада мерос қолдирувчи билан (меросхўрларнинг хоҳиши бўйича) меросхўрларни қариндошлик ёки бошқа муносабатларини кўрсатиб ўтиши зарур бўлса, нотариус ушбу муносабатларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилади.
(252-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
253. Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани беришда меросхўрлар томонидан тақдим этилган васиятноманинг асл нусхаси ёки дубликати давлат нотариал идорасида қолдирилади.
Васият қилувчи уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ўтадиган меросхўрга бу уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини умрбод фойдаланиш учун учинчи шахсга бериш мажбуриятини юклашга ҳақли. Мазкур мажбурият нотариус томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномада ёзиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
254. Агар мерос мулки таркибига уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми, корхона ёки бошқа кўчмас мол-мулк кирса, нотариус мерос қолдирувчига ушбу мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатни, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномасини талаб қилади, шунингдек кўчмас мулк жойлашган жойи бўйича давлат нотариал идора томонидан ушбу мулк тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини текширади.
(254-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
255. Агар мерос таркибига кирадиган корхонанинг меросни қабул қилиб олган барча меросхўрлари келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, бундай мерос натура ҳолида тақсимланмайди ва меросхўрларга тегишли бўлган улушларга мувофиқ уларнинг умумий улушли мулкига айланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
256. Мерос мол-мулки таркибида автомототранспорт воситалари мавжуд бўлса, нотариус мерос қолдирувчига ушбу автомототранспорт воситаси мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатни текширади ва унинг нусхасини мерос ишига тикиб қўяди. Ушбу автомототранспорт воситаси тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини текшириш Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларини хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1589, 2006 йил 4 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 253-модда) мувофиқ амалга оширилади.
(256-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
257. Агар мерос мулки таркибига ов милтиғи кирса, бунда нотариус ички ишлар органлари томонидан мерос қолдирувчига ушбу милтиқни сақлаш учун берилган рухсатномани ва овчи билетини меросхўрдан талаб қилади.
258. Акциядорлик жамиятининг акциядорларининг мерос мол-мулки таркибига уларга тегишли бўлган акциялар киради.
Ҳужжатсиз шаклдаги қимматли қоғозларга мулк ҳуқуқи тегишли депозитарийлардан олинган депо ҳисобварағининг кўчирмасига асосан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мерос олиш тартибида нафақат қимматли қоғозлар тури сифатида акциялар балки тўлиқ ширкат, коммандит ширкат, қўшимча масъулиятли ёки масъулияти чекланган жамият иштирокчисининг, ишлаб чиқариш кооперативи аъзосининг (иштирокчи, ҳисса қўшувчи, коммандитчининг) улуши (ҳиссаси) кирса, бунда тегишли ширкат, кооператив, жамиятдаги ушбу иштирокчининг (аъзонинг) устав фондидаги (капиталидаги) улуши (ҳиссаси) ҳам киради. Ушбу ҳуқуқларга мерос қолдирувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигининг далили сифатида нотариус учун тегишли ташкилотларнинг таъсис ҳужжатлари ёки бу ҳақда меросхўрлар томонидан тақдим этилган бошқа ҳужжатлар хизмат қилади. Меросхўрларда ушбу исботловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, нотариус кўрсатилган ташкилотларнинг мансабдор шахсларидан тегишли ҳужжатларни олишда кўмак бериши лозим. Меросхўрлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар текширилгандан кейин уларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
259. Фермер хўжалигининг мол-мулки қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос қилиб қолдирилади. Хўжаликда фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод этиладилар.
Фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддатига мерос бўйича ўтади.
Ер участкасини ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин фермер хўжалиги ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига эга. Фермер хўжалигининг бошлиғи вафот қилган тақдирда, ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига унинг меросхўри эга бўлади.
260. Банкда (бошқа кредит ташкилотида) сақланаётган омонат, мерос берувчининг номидаги қимматли қоғозлар мавжудлигини тасдиқлашда, нотариус меросхўрлардан омонат дафтарчасини (банк омонати шартномасини ёки омонат мавжудлигини исботловчи бошқа тегишли ҳужжатни), қимматли қоғозларга нисбатан эса ташкилотнинг қимматли қоғозларининг махсус реестр юритувчиси — депозитарийнинг маълумотномасини талаб қилади. Омонат дафтарчалари нусхалари ва маълумотномалар мерос ишига бириктирилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
261. Агар мерос мол-мулкка нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган бўлса, тақиқ ва хатлов олиб ташланмагунга қадар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бериш тўхтатиб турилади.
262. Кўчмас мулк бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномада, у жойлашган манзил бўйича «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасида, автомототранспорт воситаларига нисбатан эса ДЙҲХХ органларида ўн кун муддат ичида давлат рўйхатидан ўтиши лозимлиги матнда кўрсатилади ҳамда нотариус томонидан тушунтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
263. Меросхўрларнинг хоҳишига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома уларнинг ҳар бирига алоҳида ёки уларнинг ҳаммасига битта берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
264. Вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз меросхўрларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилганлиги ҳақида нотариус уларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш учун меросхўрларнинг доимий прописка қилинган манзили бўйича васийлик ва ҳомийлик органларига хабар беради.
(264-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
265. Маълум мерос мулкига ёки мерос мулкининг маълум бир қисми бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилганда, келгусида аввалги гувоҳномада кўрсатилмаган бошқа мерос мулкларига ёки мерос мулкининг маълум бир қисми бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги қўшимча гувоҳномалар берилади.
266. Бошқа мулкка қўшимча меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳолатида илгари берилган гувоҳномага киритилмаган меросхўрлар келганида, улар ҳам мерос қабул қилган меросхўрларнинг ёзма равишдаги розилиги билан қўшимча мулк бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага киритилишлари мумкин.
267. Баъзи бир меросхўрларнинг улушлари ҳал этилмаганда, гувоҳномада ҳал этилмаган улуш миқдори кўрсатилади.
268. Мерос таркиби бир нечта мол-мулклардан иборат бўлган ҳолларда, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш вақтида Фуқаролик кодексининг 1150-моддасига асосан меросхўрларнинг талабига ва уларнинг келишувига кўра ўзларига тегишли улушларига мувофиқ нотариус улар ўртасида мерос мулкини тақсимлаш шартномасини расмийлаштириши мумкин. Келишувга эришилмаган тақдирда эса мерос мулкини бўлиш суд тартибида амалга оширилади.
меросни қабул қилиб олиш тўғрисидаги, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномаларни бериш ҳамда мерос мулки ҳисобига харажатларни тўлаш тўғрисидаги фармойишлар;
мерос мол-мулкини қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисидаги аризалар (шу мулкни сақлаш учун қабул қилинган чоралар).
Қайд этилган аризалар асосида вафот этган шахснинг номига мерос иши очилади. Шундан кейинги барча аризалар (қўшимча аризалар, бошқа меросхўрлар ва кредиторлардан олинган аризалар) ҳам мерос ишларини ҳисобга олиш китобида қайд этилади. Барча аризаларда улар олинган вақт ва мерос ишининг рақами кўрсатилади.
Мерос ишига меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ва унга тааллуқли барча ҳужжатлар тикиб қўйилади.
271. Нотариус эр-хотиннинг ёзма аризасига мувофиқ улардан бирига ёки ҳар иккисига никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беради.
Уй-жойга (уй-жойнинг бир қисмига), квартирага, дала ҳовлига, боғ ҳовлига, гаражга, шунингдек бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома шу мол-мулклар жойлашган ердаги нотариус томонидан берилади.
272. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома эр-хотиннинг мавжуд умумий мулки ҳисобланган мулкигагина берилади.
Нотариус эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномани бериш пайтида никоҳ тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилади.
273. Улушига гувоҳнома берилаётган мулкнинг таркибига кўчмас мулк, автомототранспорт воситалари ва махсус ҳисобда турадиган (рўйхатга олиниши керак бўлган) бошқа мулк кирган тақдирда, нотариус ушбу мулк эр-хотиннинг умумий мулки эканлигини текширади.
Кўчмас мулкка ва (ёки) автомототранспорт воситаларига мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш пайтида «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси ва (ёки) транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси талаб қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
274. Нотариус эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берганлиги ҳақида мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатга ёзиб қўяди.
275. Эр-хотиндан бири вафот этган тақдирда эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) ёзма аризасига кўра мерос очилган жойдаги нотариус томонидан берилиб, меросни қабул қилиб олган меросхўрлар бу хусусда хабардор қилинади.
Хабарномада эр-хотиннинг улушига мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилиши сўралаётган умумий мулк кўрсатилади, мазкур шахснинг мулк талаб қилиши бошқа меросхўр томонидан рад этилган тақдирда, ушбу масала бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хабарнома почта орқали юборилади. Меросхўрлар нотариал идорага келганларида эса нотариус уларни ўз ҳиссасини талаб қилаётган эр ёки хотиннинг ёзма аризаси билан таништиради. Бошқа меросхўрлар ўз ҳиссасини талаб қилаётган эр ёки хотиннинг аризасига рози бўлсалар, бу ҳақда шу аризага имзо қўядилар.
(275-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотинга (эрга) никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкнинг ярмиси учун берилиши мумкин.
Меросни қабул қилиб олган меросхўрларнинг ёзма аризасига кўра ва марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) розилиги билан мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномада вафот этган эрнинг (хотиннинг) ҳам умумий мол-мулкдаги улуши белгиланиши мумкин.
276. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома матнида мол-мулкнинг тўлиқ тавсифи кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
277. Меросни қабул қилиб олган меросхўрлар орасида вояга етмаганлар бўлган тақдирда, вафот этган шахснинг эри ёки хотинига умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома вояга етмаганларнинг доимий прописка қилинган манзили бўйича васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма розилиги билан берилади.
(277-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
278. Эр ёки хотинга уларнинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш пайтида улардан бирининг ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирма, унинг вафот этган шахс билан никоҳда бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат, эр-хотин мулкни никоҳ давомида орттирилганликларини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
279. Нотариус уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига, автомототранспорт воситасига нисбатан берилган эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномага «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасида, ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиниши ҳақида ёзиб қўяди ва тушунтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
280. Қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда, шунингдек банклар (бошқа кредит ташкилотлари), тегишли ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва бошқа кўчмас мулк сотиб олиш ёки қайта таъмирлаш ва бошқа мақсадларда берилган қарзларнинг қайтарилишини таъминлаш учун кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса, гаров шартномаларини тасдиқлаш вақтида мазкур кўчмас мулк жойлашган ҳудуддаги нотариус кўчмас мулкка нисбатан тақиқ қўяди ва бу ҳақда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасига хабарнома юборади. Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатга нотариус томонидан тақиқ қўйилганлиги ҳақида белги қўйилади ва тақиқлар ҳисобини олиб борилиши белгиланган давлат нотариал идорасига (курьер ёки буюртма хатлар орқали) маълумот юборилади.
Агар гаров шартномасининг предмети автомототранспорт воситалари бўлса, Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларини хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1589, 2006 йил 4 июль) мувофиқ уларга нотариус томонидан гаров шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилгунга қадар тақиқ қўйилади ва бу ҳақда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига ёзиб қўйилиб, у рўйхатда турган тегишли ДЙҲХХ органига ҳамда тақиқлар ҳисобини олиб борилиши белгиланган давлат нотариал идорасига (курьер ёки буюртма хатлар орқали) маълумот юборилади.
(280-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
281. Тарафлар ўртасида тўлов мажбуриятини кечиктириш шарти билан кўчмас мол-мулкни ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлашда, тўлов тўлиқ амалга оширилгунга қадар битимларда кўрсатилган мулкка тегишли тартибда тақиқ қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(282-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
283. Давлат нотариал идораси ипотека шартномаси бўйича кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланганлиги тўғрисида кўчмас мулк жойлашган ердаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасини хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
284. Суд, тергов, прокуратура органлари, суд ижрочилари ва нотариуслар томонидан кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланганлиги ва хатланганлиги тўғрисидаги хабарлар тақиқлар ва хатловларни рўйхатга олиш китобида қайд этилади. Ушбу хабарлар алифбо китобига ҳам ёзиб қўйилади.
(284-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
285. Нотариуслар банклар (бошқа кредит ташкилотлари), тегишли ташкилотларнинг қарз мажбуриятлари бажарилганлиги ҳақидаги ёхуд гаров (ипотека) тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақидаги хабарни олганларидан сўнг кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасининг бошқа шахсга ўтказилишига қўйилган тақиқни олиб ташлайдилар.
(285-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Тақиқ олиб ташланганлиги ҳақида тегишли идораларга хабар қилинади, бу ҳақда алифбо китобига ёзиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариус суд, тергов, прокуратура органлари ва суд ижрочисининг тақиқ ва хатловни олиб ташланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда юборган хабарномаларини олгандан кейин бу ҳақда тақиқлар ва хатловларни рўйхатга олиш китобига ва алифбо китобига ёзиб қўяди.
(285-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
286. Нотариуслар жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини ушбу ҳужжатлар қонунга зид бўлмаган, юридик аҳамиятга эга бўлган ҳамда уларнинг нусхалари ва улардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш қонун билан тақиқланмаган ҳоллардагина шаҳодатлайди.
287. Фуқаронинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларининг нусхаси шаҳодатлантирилмайди, халқаро шартномаларда шаҳодатлантирилиши талаб қилинган ҳоллар бундан мустасно.
288. Матни ноаниқ бўлган, ўчирилган, қўшимча сўзлар ёзилган, ҳужжатга доир маълумотлар тўлиқ ёзилмаган ҳамда назарда тутилмаган бошқа ўзгартиришлар қилинган, лекин тегишли тартибда изоҳ берилмаган ҳужжатларнинг нусхалари шаҳодатланмайди.
289. Кўчирма олинаётган ҳужжатда ўзаро боғлиқ бўлмаган бир нечта алоҳида масалаларга оид қарорлар бўлган тақдирдагина кўчирманинг тўғрилиги шаҳодатланиши мумкин. Кўчирма ҳужжатнинг муайян масалага доир қисмининг тўла матнини акс эттириши керак.
290. Ҳужжат нусхасидан кўчирилган нусханинг тўғрилигини нотариуслар, башарти аввалги нусханинг тўғрилиги нотариал тартибда шаҳодатланган бўлса ёки ҳужжатнинг нусхаси унинг асл нусхаси тайёрланган ташкилот томонидан берилган бўлса, шаҳодатлайди. Ҳужжатнинг нусхаси унинг асл нусхаси тайёрланган ташкилот томонидан берилган бўлса, ҳужжатнинг нусхаси мазкур юридик шахснинг бланкасида баён этилган, муҳр босиб тасдиқланган ва унда шу ҳужжатнинг асли мазкур ташкилотда эканлиги ёзиб қўйилган бўлиши керак.
293. Нотариус мазмуни қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди.
294. Нотариус имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлар экан, ҳужжатда баён этилган фактларни эмас, балки фақат имзонинг муайян шахс томонидан қўйилганлигини тасдиқлайди.
295. Жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра ўз қўли билан имзо қўя олмайдиган шахс учун имзо қўйган шахснинг имзосини шаҳодатлаш пайтида нотариус имзо қўйган шахснинг ва имзо қўйишни илтимос қилган шахснинг ҳам шахсини аниқлайди, уларнинг муомала лаёқатини текширади.
296. Тегишли давлат ташкилотларидагина қайд этиладиган ҳолатлар тасдиқланган (масалан, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, ўлим ҳақидаги гувоҳнома) ҳужжатдаги имзонинг ҳақиқийлиги нотариус томонидан шаҳодатлантирилиши мумкин эмас. Бундай ҳужжатдаги имзонинг ҳақиқийлиги, агар бу ҳужжат чет эл давлати судига ёки бошқа идораларига тақдим этиш учун мўлжалланган ҳолдагина шаҳодатлантирилиши мумкин.
297. Юридик шахснинг таъсис ҳужжатидаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлашда, уларнинг устав фондига (капиталига) ҳисса сифатида киритилаётган рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган мулкнинг тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжат ёки таъсис ҳужжати, вакил орқали расмийлаштирилган ҳолларда эса унинг ваколати текширилади ва бу ҳақда нотариуснинг тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
298. Банкларга тақдим қилинадиган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалардаги тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс, уларнинг ваколатхона ва филиаллари мансабдор шахсларининг имзолари намуналарини шаҳодатлашда нотариуслар ушбу шахсларнинг имзоси ҳақиқийлигини ва имзо қўйиш ҳуқуқи ваколатини текширади. Бунда имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар банкда очиладиган ҳар бир ҳисоб рақами учун алоҳида уч нусхада (бир нусхаси давлат нотариал идорасида қолади) битта фотосурат билан тақдим қилинади. Қайд этиб ўтилган шахсларнинг имзо қўйиш ҳуқуқи ваколатининг тасдиғи сифатида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
юридик шахс ижро органи раҳбарининг тайинланганлиги ҳақида ҳужжат (умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс тайинланганлиги ҳақида ҳужжат;
б) тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахсларнинг, шунингдек норезидент юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиаллари учун:
ваколатхона ёки филиал раҳбарининг тайинланганлиги ҳақида ҳужжат (умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
ваколатхона ёки филиал раҳбарининг аккредитация карточкаси, агар ушбу ваколатхонани очиш ёки филиални ташкил этиш норезидент юридик шахс томонидан амалга оширилган бўлса;
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчига ушбу вазифалар юклатилганлиги ҳақида ҳужжат, агар ушбу вазифалар чет эл фуқароси томонидан амалга оширилса, қўшимча равишда унинг аккредитация карточкаси;
ваколатхона ёки филиал давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (юридик шахс мақомига эга бўлганлар учун) ёки ваколатхона аккредитация қилинганлиги тўғрисида сертификат (хорижий тижорат ташкилоти томонидан ташкил этилганлар учун);
юридик шахс — асосий ташкилотнинг расмий рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки савдо реестридан кўчирма);
Норезидент юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларига тааллуқли ҳужжатлар белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган бўлиши лозим;
доимий муассаса орқали фаолиятни амалга ошираётган норезидент юридик шахснинг шартномаси ёки норезидент юридик шахс номидан Ўзбекистон Республикасида иш юритиш учун берилган ишончномаси, шунингдек мажбуриятларининг бажарилиши доимий муассаса ташкил топишига олиб келадиган шартнома мавжуд бўлса, шу шартнома;
доимий муассаса орқали фаолиятни амалга ошираётган юридик шахснинг раҳбари тайинланганлиги тўғрисида ҳужжат;
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс тайинланганлиги ҳақида ҳужжат;
г) чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ҳамда иқтисодий ва техник ҳамкорлик, шунингдек мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича чет эл давлатлар ҳукумати ташкилотларининг ваколатхоналари учун:
чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг, иқтисодий ва техник ҳамкорлик ёки мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича чет эл давлатлар ҳукумати ташкилотларининг ваколатхоналари бошлиқларининг аккредитация карточкаси;
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчига ушбу вазифалар юклатилганлиги ҳақида ҳужжат, агар ушбу вазифалар чет эл фуқароси томонидан амалга оширилса, қўшимча равишда унинг аккредитация карточкаси.
(298-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 июлдаги 156-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-6, 30.07.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 360-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2981. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлашда битта банкда битта ҳисоб рақами очиш учун тақдим этиладиган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалари учун битта реестр рақами берилади.
(2981-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 21.10.2010 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2982-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 июлдаги 156-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2090-6, 30.07.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 360-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
299. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалардаги тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс мансабдор шахсининг имзоси ҳақиқийлигини шаҳодатлашда реестрга юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг рақами ва санаси ёзиб қўйилади.
(299-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 июлдаги 156-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-6, 30.07.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 360-модда)
300. Нотариус, башарти у тегишли тилларни билса, бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди.
Агар нотариус тегишли тилларни билмаса, таржима таржимон томонидан қилиниши мумкин, нотариус унинг имзоси ҳақиқийлигини шаҳодатлайди.
301. Таржима нотариусга маълум бўлган ва тегишли тилни билган таржимон томонидан қилиниши керак. Таржимоннинг тегишли тилни билиши унинг дипломи ёки махсус маълумотга эга эканлиги ҳақидаги сертификат ёхуд тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланади.
302. Нотариал ҳаракатни (битимни тасдиқлаш, нусхаларнинг ва шу кабиларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш) амалга ошириш пайтида нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг (улардан бирининг) илтимосига кўра айни вақтда бошқа тилга таржимаси ҳам қилинадиган бўлса, таржима асл нусха билан бир варақда, яъни иккала матн тик чизиқ билан бўлинган варақда ёнма-ён жойлашиши, асл матн чап томонда, таржима матни эса ўнг томонда бўлиши керак. Бунда ҳужжатнинг бутун матни ва муҳр ҳам таржима қилинади.
Агар таржима таржимон томонидан қилинса, унинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ҳужжатнинг таржима матни тагига қўйилади. Ҳужжатни имзоловчи шахслар ҳужжатнинг асл матни ва таржима қилинган матни тагига ўзларининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда имзо қўядилар. Бунда ҳужжатнинг таржима матнидаги уларнинг имзолари таржимон имзосидан кейин қўйилади. Нотариуснинг тасдиқловчи ёзуви ҳужжатнинг асл матни ва таржима матни тагига қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
303. Нотариал ҳаракат бажарилаётганда айни вақтда ҳужжатнинг таржимаси ҳам қилинадиган бўлса, у ҳолда нотариуснинг тасдиқловчи ёзувида иккита нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги кўрсатилади. Бунда, давлат божи иккита нотариал ҳаракат учун ундирилади.
(303-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
304. Нотариус фуқаронинг тирик эканлиги фактини унинг шахсий илтимосига кўра ва унинг иштирокида тасдиқлайди.
Вояга етмаган шахснинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек уни ўз ҳомийлигига олган ташкилотнинг ёзма илтимосига кўра амалга оширилади.
305. Нотариус мурожаат қилган шахсга фуқаронинг тирик эканлиги ҳолатини тасдиқловчи гувоҳнома беради.
Вояга етмаган шахснинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлаш унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек васийлик ва ҳомийлик органларининг илтимосига кўра амалга оширилади.
307. Нотариус мурожаат қилган шахсларга фуқаронинг муайян жойда эканлик ҳолатини тасдиқловчи гувоҳнома беради.
308. Нотариус фуқаро тақдим этган фотосуратдаги шахс шу фуқаронинг айнан ўзи эканлигини тасдиқлайди ва унинг тасдиғи сифатида гувоҳнома беради.
309. Фотосурат гувоҳноманинг берилаётган нусхасининг юқори чап бурчагига қўйилиб, нотариуснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади. Бунда муҳр қисман фотосурат устига, қисман эса гувоҳнома устига қўйилиши керак.
311. Нотариус ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлашда ҳужжат тақдим этган жисмоний шахснинг шахсини ёки ваколатини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини ва вакилининг ваколатини аниқлайди. Бу нотариал ҳаракат манфаатдор шахснинг ёзма аризасига асосан амалга оширилади.
312. Нотариусга ҳужжат камида икки нусхада тақдим этилади. Ҳужжат бир варақдан ортиқ бўлса, варақлари рақамланиб, ип ўтказиб тикилади. Тасдиқловчи ёзув ҳужжатнинг тақдим этилган иккала нусхасига ҳам ёзилади, улардан бири нотариал идорада қолдирилади. Ҳужжатнинг иккинчи нусхаси йўқ бўлса, нотариус ҳужжатдан нусха олиб, уни нотариал идоранинг йиғмажилдларига тикиб қўяди ҳамда унга ҳам тасдиқловчи ёзув ёзади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
313. Бир шахс томонидан айни бир вақтда бир неча ҳужжат тақдим этилса, уларнинг ҳар бирига тасдиқловчи ёзув ёзилади ва тақдим этилган ҳар бир ҳужжат учун давлат божи олинади.
(313-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
314. Нотариус жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини олиб бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топширади. Аризалар топширилганлигини маълум қилиш шарти билан почта орқали юборилади ёки бевосита тегишли шахсларга олганлиги ҳақида имзоси қўйилиб топширилади. Аризалар телефакс, компьютер тармоқлари ва бошқа техник воситалардан фойдаланиб ҳам узатилиши мумкин. Аризаларни узатиш учун техник воситалардан фойдаланишга кетган харажатларни нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраган шахс тўлайди.
315. Нотариус нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ (ишончномани бекор қилиш ҳақидаги ариза, қарз шартномаси бўйича қарздорга аризани топшириш, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга аризани топшириш ва ҳоказо) бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини олиб бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ҳам топшириши мумкин.
316. Аризалар нотариал идорага камида икки нусхада тақдим этилади. Улардан бири топширилганлигини маълум қилиш шарти билан почта орқали юборилади ёки бевосита тегишли шахсларга имзо қўйилиб топширилади. Иккинчи нусхаси нотариал идорада қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ариза почта орқали юборилган тақдирда, у олувчига нотариуснинг кузатув хати билан юборилади. Кузатув хатининг давлат нотариал идорасида қоладиган нусхасига шу аризанинг берилганлиги қайд этилган реестрнинг рақами кўрсатилади ва давлат божи тўланганлиги ёзиб қўйилади.
(316-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
317. Ариза берган шахснинг илтимосига кўра унга аризанинг топширилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади.
318. Гувоҳномада аризанинг мазмуни кўрсатилиши лозим. Аризалар ва гувоҳномалар берилганлиги ҳақида реестрга ёзиб қўйилади.
319. Нотариус Қонуннинг 74-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилади.
321. Фуқаролик кодексининг 249-моддасига мувофиқ қарздор ўзи тўлаши лозим бўлган пул суммалари ва қимматли қоғозларни нотариуснинг депозитига қўйишга ҳақли, башарти мажбурият қарздор томонидан қуйидагилар туфайли бажарилиши мумкин бўлмаса:
мажбурият бажарилиши лозим бўлган жойда кредитор ёки ижрони қабул қилиб олиш учун у вакил қилган шахс бўлмаса;
мажбурият бўйича ким кредитор эканлиги хусусида аниқлик йўқлиги кўриниб турган бўлса, хусусан, бу ҳақда кредитор билан бошқа шахслар ўртасида низо чиққанлиги муносабати билан;
кредиторнинг ижрони қабул қилишдан бўйин товлаши ёки у томонидан бошқача йўл билан кечиктирилиши муносабати билан.
322. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни нотариуснинг депозитига қўйиш мажбуриятни бажариш ҳисобланади.
323. Қонуннинг 74-моддасига асосан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш мажбурият бажариладиган жойдаги нотариус томонидан амалга оширилади. Фуқаролик кодексининг 246-моддасига асосан мажбуриятни бажариш жойи аниқланади. Агар мажбуриятни бажариш жойи қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгилаб қўйилган бўлмаса ва мажбуриятнинг моҳиятидан ёхуд иш муомаласи одатларидан ёинки одатда қўйиладиган бошқа талаблардан англашилмаса, ижро қуйидаги жойларда амалга оширилиши керак:
ташишни назарда тутадиган товар ёки бошқа мол-мулкни топшириш мажбуриятлари бўйича — товарни кредиторга етказиб бериш учун уни биринчи ташувчига топшириш жойида;
қарздорнинг товарни ёки бошқа мол-мулкни топшириш юзасидан бошқа мажбуриятлари бўйича — мол-мулкни тайёрлаш ва сақлаш жойида, башарти мажбуриятнинг келиб чиқиш пайтида бу жой кредиторга маълум бўлса;
пул мажбурияти бўйича — мажбурият вужудга келган пайтда кредитор яшаган жойда, агар кредитор юридик шахс бўлса — унинг мажбурият вужудга келган пайтда жойлашган ерида, агар кредитор мажбуриятни бажариш вақтигача ўз яшаш жойини ёки жойлашган ерини ўзгартирган бўлса ва бу ҳақда қарздорни хабардор қилган бўлса, ижро этиш жойи ўзгартирилиши билан боғлиқ ҳамма харажатларни кредитор ҳисобидан қилган ҳолда, унинг янги яшаш жойида ёки жойлашган ерида;
бошқа барча мажбуриятлар бўйича — қарздорнинг яшаш жойида, агар қарздор юридик шахс бўлса, унинг жойлашган ерида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
324. Нотариуслар пул суммалари ва қимматли қоғозларни ҳудудий адлия бошқармаси томонидан тегишли банкларда очилган депозитга қабул қилади.
(324-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
325. Юридик шахслар томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилишда нотариус қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:
юридик шахс ижро органи раҳбарининг тайинланганлиги ҳақидаги ҳужжат (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумий мажлиснинг ўтказилиши ҳақида ҳамма таъсисчилар ёки барча акциядорларга юборилган хабарномалар реестри;
умумий мажлисда қатнашмаган кредиторларга (таъсисчи ёки акциядорга) умумий мажлис томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича юборилган хабарномалар реестри;
Кейинги таҳрирга қаранг.
326. Жисмоний шахслар томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилишда нотариус қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:
пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш учун асослар (коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан тузилган шартномалар, қарз шартномаси, суд ҳужжатлари ва бошқалар);
барча кредиторларга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш ҳақида юборилган хабарномалар ва (ёки) кредиторлар томонидан қабул қилинмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
327. Нотариус мазкур Йўриқноманинг 325 ва 326-бандларида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳужжатларни ҳам талаб қилиши мумкин.
328. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш ҳақида ёзма аризада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (юридик шахснинг номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИРи);
кредиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми (юридик шахснинг номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИРи);
329. Аризалар икки нусхада тақдим этилади ва бу ҳақда алоҳида юритиладиган реестр китобига ҳар бир кредитор бўйича алоҳида ёзув киритилади.
330. Пул суммалари бўйича қабул қилинган аризанинг орқа томонига нотариус пул суммаларининг қабул қилинганлиги ҳақида тасдиқловчи ёзувни ёзади.
Депозитга қимматли қоғозлар қабул қилинганда аризанинг орқа томонига қимматли қоғозларнинг тури, сони, уларнинг рақами, серияси ва номинал қиймати ёзилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
331. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
(331-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Қарздор кредиторнинг манзилини кўрсатмаса ва бу манзил нотариусга маълум бўлмаса, қарздор томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозлар топширилганлиги ҳақида кредиторга хабар қилиш мажбурияти унинг ўзига юклатилиши тўғрисида нотариус огоҳлантиради.
333. Нотариус қарздорга топширилган пул суммалари ва қимматли қоғозлар кредиторга ёки унинг вакилига топширганлиги тўғрисида маълумотнома беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
334. Пул суммалари ва қимматли қоғозлар давлат нотариал идорасига почта орқали ёки кредит ташкилотидан келган тақдирда, тушган суммадан тегишли давлат божи ушлаб қолинганидан кейин қолган сумма депозитга қабул қилинади.
(334-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
335. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш ҳақида нотариуснинг хабарномасини олган кредитор ушбу нотариусга ёзма ариза билан мурожаат этади. Аризадаги имзонинг ҳақиқийлиги нотариал тартибда шаҳодатлантирилади. Вакил орқали мурожаат қилинганда эса вакилнинг ваколати текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
336. Нотариус кредитор ёки унинг вакилининг ёзма аризасига асосланиб, ҳудудий адлия бошқармасига кредиторларнинг рўйхатини илова қилган ҳолда пул суммалари ва қимматли қоғозларни топшириш ҳақида хат юборади.
(336-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
337. Ҳудудий адлия бошқармаси нотариуснинг хати асосида пул суммалари ва қимматли қоғозларни топшириш учун депозит ҳисоб рақами очилган тегишли банкка тўлов топшириқномасини юборади. Тўлов топшириқномасига асосан кредитор ёки унинг вакилига тегишли банк томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозлар берилади.
(337-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
338. Пул суммалари ва қимматли қоғозларнинг уларни депозитга топширган шахсга (қарздорга) қайтарилишига тўлов кимнинг фойдасига амалга оширилган бўлса, ўша шахснинг ёзма розилиги билан ёки суд қарорига биноан йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
339. Депозитда сақланаётган пул суммалари ва қимматли қоғозлар ҳудудий адлия бошқармаларининг мулки ҳисобланмайди.
(339-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
340. Депозитдаги кредиторларга берилиши лозим бўлган пул суммалари ва қимматли қоғозлар уч йил мобайнида сақланади. Ушбу муддатлар ўтгандан кейин талаб қилиб олинмаган пул суммалари ва қимматли қоғозлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
341. Қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун нотариус қарздорликни белгиловчи ҳужжатларга ижро хатларини ёзади. Бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун манфаатдор шахснинг ёзма аризаси олинади.
тақдим этилган ҳужжатлар қарздорнинг ундириб олувчидан қарздор эканлиги ёки бошқа мажбуриятини шубҳасиз тасдиқласа;
Агар ижро хати бериш ҳақидаги талаб учун қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлса, ижро хати шу муддат ичида берилади.
343. Ижро хати олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 январдаги 26-сонли қарори билан тасдиқланган Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатида назарда тутилган ҳужжатлар икки нусхада тақдим этилади.
344. Ижро хати ёзиш мумкин бўлган муддат ундирувчида қарзни мажбурий ундириш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижро хатини ёзаётган нотариуснинг фамилияси, исми, отасининг исми бош ҳарфлари, лавозими, ижро хатининг қайси иш бўйича берилганлиги;
(345-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(345-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(345-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 30.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ундириб олиниши керак бўлган суммалар ёки талаб қилиб олиниши керак бўлган нарсалар, шу жумладан, тўланиши керак бўлган пеня ва фоизлар;
346. Ижро хати қарздорликни белгиловчи асл ҳужжатда қайд этилади. Қарздорликни белгиловчи асл ҳужжатда ижро хати ёзиш учун жой бўлмаган ҳолларда у алоҳида варақда амалга оширилади. Ушбу варақ қарздорликни белгиловчи асл ҳужжатга қўшиб тикилади, рақамланади ва муҳрланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
347. Бир хил шаклдаги ҳужжатлар бўйича (масалан, банк қарзлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аъзолари томонидан умумий харажатларни қоплаш учун тўланадиган мажбурий бадаллар ва коммунал хизматлар учун тўланадиган мажбурий тўловлар ҳамда шу кабилар) бир қанча ижро хатлари беришни амалга ошириш пайтида давлат нотариал идорасида қарздорларнинг рўйхатлари олинади. Бунда қарздорларнинг тўлиқ номи ва манзили, тўлов муддатлари, ижро ёзуви бўйича қарз ундириш суммаси, зарур ҳолларда эса бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилади.
(347-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
348. Тарафларнинг келишувига мувофиқ қарз олувчи вексель берган бўлиб, бу вексель уни берувчининг (оддий вексель) ёки векселда кўрсатилган бошқа тўловчининг (ўтказма вексель) векселда назарда тутилган муддат келгач, қарзга олинган пул суммаларини тўлаш ҳақидаги ҳеч қандай шарт билан боғланмаган мажбуриятини тасдиқласа, тарафларнинг вексель бўйича муносабатлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
349. Нотариус пули тўланмаган, акцепт қилинмаган ва акцепт санаси кўрсатилмаган векселни қонун ҳужжатларига мувофиқ протест қилади.
350. Тўланмаганлик учун протест солинадиган векселлар нотариусга вексел бўйича тўлаш вақти ўтган куннинг эртасига топширилади.
351. Векселларга тўланмаганлик тўғрисидаги протест нотариуслар томонидан тўловчининг турар жойи бўйича ёки тўлов жойи бўйича (домициллаштирилган векселлар, яъни тўлаш учун учинчи шахснинг қўлида бўлган векселлар) солинади, ноакцепт ва санаси кўрсатилмаган акцепт векселларга протест эса тўловчи жойи бўйича солинади.
352. Нотариус векселни протестга қабул қилиб олган кунда тўловчига ёки домицилиантга (домициялашган векселни тўловчи шахс) векселни тўлаш ёки векселни акцептлаш тўғрисидаги талабни қўяди.
Агар тўловчи (домицилиант) векселни тўлаган тақдирда нотариус унга протест қўймай, векселни уни тўлаган шахсга қайтаради, векселнинг ўзига тўлов ва белгиланган форма бўйича тегишли бошқа суммалар олинганлиги тўғрисида ёзиб қўяди.
Агар тўловчи ўтказиладиган векселга акцепт тўғрисида белги қўйдирган бўлса, вексел протест солинмаган ҳолда унинг сақловчисига топширилади.
353. Тўловчи (домицилиант) векселни тўлаш ёки акцептлаштиришдан бош тортган тақдирда ёхуд у нотариал идорага келмаган тақдирда, нотариус белгиланган формага вексел тўланмаганлиги ёки акцептланмаганлиги учун унга протест солиш тўғрисида далолатнома тузади ва реестрда тегишли ёзувни амалга оширади, шунингдек векселнинг ўзига у тўланмаганлиги ёки акцептланмаганлиги учун тақиқ солинганлиги ҳақида белги қўяди.
354. Тўловчининг қаердалиги номаълум бўлган тақдирда векселга тўлов ёки акцепт тўғрисидаги талаб қўйилмаган ҳолда протест солинади, яъни протест тўғрисидаги далолатномага ва реестрга тегишли белги қўйилади.
356. Тўловчининг турар жойидаги нотариус тўловга тақдим этилган чекни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда қабул қилиб олади.
Чек тўланмаган тақдирда нотариус чекнинг тўланмаганлигини унга ёзиб қўйиш йўли билан тасдиқлайди ва буни реестрда қайд этади. Чекка ёзиш билан бирга чек берувчига унинг чекини банк тўламаганлиги ва бу хусусда чекка ёзиб қўйилганлиги ҳақида билдириш хати юборилади.
Рўйхат икки нусхада тузилиб, ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахс ва нотариус томонидан имзоланади. Рўйхатнинг бир нусхаси нотариусда қолади, бошқа нусхаси ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахсга берилади.
Агар ҳужжатлар лозим тарзда ўраб жойлаштирилган бўлса, шахснинг илтимосига кўра нотариус уларни рўйхатсиз ҳам қабул қилиб олиши мумкин. Ҳужжатлар ўрамига нотариуснинг муҳри қўйилади ҳамда у нотариус ва ҳужжатларни топширган шахс томонидан имзоланади. Бундай ҳолларда нотариус ҳужжатлар ўрамининг бут сақланиши учун жавоб беради.
358. Қабул қилиб олинган ҳужжатлар нотариал идоранинг муҳри билан муҳрланган темир жавон ёки сейфларда алоҳида пакетларда сақланади.
359. Сақлаш учун қабул қилинган ҳужжатлар уни сақлаш учун топширган шахсга ёки унинг қонуний вакилига гувоҳнома ва (ёки) рўйхатни тақдим этганидан кейин ёки суднинг қарорига кўра қайтарилади.
360. Нотариус кема эгасининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун далил-исботларни таъминлаш мақсадида кема капитанининг кема сузиб бораётганда ёки у тўхтаб турган жойда содир бўлган ҳамда кема эгасининг олдига мулкий талаблар қўйиш учун асос бўлиши мумкин бўлган ҳодиса тўғрисидаги аризасини қабул қилади.
Денгиз протести ҳақидаги аризада юз берган ҳодиса тафсилотлари ва капитаннинг ўзига ишониб топширилган мулкнинг бут сақланишини таъминлаш юзасидан кўрган чора-тадбирлари баён этилган бўлиши керак.
Денгиз протести тўғрисидаги аризада баён этилган ҳолатларнинг тасдиғи сифатида кема капитани ариза билан бир вақтда ёки кема портга кирган кундан бошлаб, агар ҳодиса портда юз берган бўлса, у юз берганидан сўнг етти кундан кечиктирмай нотариусга кўздан кечириш учун кема дафтарини ва кема дафтаридан олиниб капитан томонидан тасдиқланган кўчирмани тақдим этиши шарт.
361. Денгиз протести ҳақидаги ариза кема портга кирган вақтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида берилади. Агар денгиз протести ҳақида ариза бериш заруратини келтириб чиқарган ҳодиса портда юз берган бўлса, протест ҳодиса юз берган вақтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида берилиши керак.
Протестни белгиланган муддатда беришнинг имкони бўлмаган тақдирда, бунинг сабаблари денгиз протести ҳақидаги аризада кўрсатилиши керак.
362. Нотариус капитаннинг аризаси, кема дафтаридаги маълумотлар, шунингдек капитаннинг ўзи ҳамда кема қўмондонлиги таркибидан камида икки гувоҳни ва кема командаси таркибидан икки гувоҳни сўроқ қилиш асосида денгиз протести ҳақида далолатнома тузади ва уни ўз имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқлайди. Денгиз протести ҳақидаги далолатноманинг бир нусхаси капитанга ёки вакил қилинган шахсга берилади, капитаннинг аризаси ва кема журналидан кўчирма илова қилинган денгиз протести ҳақидаги далолатноманинг бошқа нусхаси эса нотариал идорада қолдирилади.
363. Нотариус Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллайди.
Нотариус Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари талабларига мувофиқ тузилган ҳужжатларни қабул қилиб олади, шунингдек агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига зид келмаса, уларга бошқа давлатларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган шаклда тасдиқловчи устхатлар ёзади.
364. Чет эл фуқароси вафотидан кейин унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қолган мол-мулкини қўриқлаш ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси вафот этганидан кейин чет эл фуқаросига тегишли бўлган мол-мулкни қўриқлаш, шунингдек бундай мол-мулк хусусида меросга бўлган ҳуқуқ ҳақида гувоҳномалар бериш билан боғлиқ ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
365. Нотариус Ўзбекистон Республикаси билан халқаро шартномалар, шу жумладан, мерос мулкини қўриқлаш тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган шартнома тузган чет эл давлатининг фуқароси вафот этганлиги тўғрисида хабар олгандан кейин (вафот этган шахснинг мол-мулки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган тақдирда) Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномасига амал қилган ҳолда ана шу мерос мол-мулкни қўриқлаш юзасидан зарур чораларни кўради. Нотариус мерос мол-мулкнинг миқдори ва қийматини белгилайди, меросхўрлар доирасини аниқлайди, васиятнома бор ёки йўқлигини текширади, вафот этган фуқаро давлатининг дипломатик ёки консуллик ваколатхонасига бу ҳақда зудлик билан хабар қилади.
(365-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
366. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мулк тўғрисида иш юритиш вафот этган шахс фуқароси бўлган чет эл давлати муассасаларининг вазифасига киритилган бўлса, мерос қилиб қолдирилган кўчар мол-мулкни нотариуслар ана шу давлатнинг дипломатик ёки консуллик ваколатхоналарининг талабларига мувофиқ уларга топширишлари мумкин.
(366-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
367. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ чет эл давлати қонунида кўзда тутилган шакл бўйича тузилган васиятнома васият қилувчи вафот этгандан кейин уни очиш ва эълон қилиш учун давлат нотариал идорасига тақдим этилган тақдирда нотариус васиятноманинг мазмунини эълон қилади, васиятноманинг ҳолати ва мазмуни тўғрисида баённома тузади. Баённомада васиятнома тузилган кун, тақдим этаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг муҳрланган ёки очиқ ҳолда тақдим этилганлиги, унда ўчирилган жойлар, тузатишлар ёки бошқа камчиликлар бўлганлиги ёки йўқлиги кўрсатиб ўтилади. Баённома нотариус ва васиятномани тақдим этган шахс томонидан имзоланади. Ана шу шахслар томонидан васиятноманинг ҳар бир варағига имзо қўйилади. Агар васиятнома нотариусда муҳрланган ҳолда сақланиб келган бўлса, юқорида кўрсатилган барча ҳаракатларни нотариуснинг бир ўзи бажаради.
(367-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
368. Чет элда бошқа давлатлар ваколатли органларининг мансабдор шахслари иштирокида тузилган ёки улардан келаётган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги органи расмийлаштирган тақдирдагина нотариус томонидан қабул қилинади.
Бундай ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда расмийлаштирилмаган ҳолида нотариус томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
369. Ўзбекистон Республикаси нотариуслари айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисида чет эл адлия органлари томонидан белгиланган тартибда берилган топшириқларни бажарадилар.
(369-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
топшириқни бажариш Ўзбекистон Республикаси суверенитетига зид бўлса ёки давлат хавфсизлигига таҳдид солса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
370. Чет эл адлия органларининг айрим нотариал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқларини бажариш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси нотариуслари айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқлар билан чет эл адлия органларига мурожаат қилишлари мумкин.
(370-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
371. Ўзбекистон Республикаси нотариал идораларининг чет эл адлия органлари билан ўзаро алоқалари тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари билан белгиланади.
Нотариал идораларнинг чет эл консуллик ва дипломатик ваколатхоналари билан ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
372. Нотариуслар чет давлатлар органларида иш юритиш учун зарур далиллар билан чет давлатлар органларини таъминлайдилар.
(372-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
Далиллар билан таъминлаш ҳаракатларини бажариш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг нормаларига мувофиқ амалга оширилади.
373. Қонуннинг 93-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида нотариал ҳаракатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш пайтида халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси нотариусга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган нотариал ҳаракатни амалга ошириш ваколатини берса, нотариус бу нотариал ҳаракатни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгилаган тартибда амалга оширади.
374. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.