LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сонли «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш хамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Кейинги йилларда республикада ҳарбий академик лицейлар фаолиятини такомиллаштиришга доир муайян ишлар амалга оширилди. Ҳарбий академик лицейларда ўқитиш тизими белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқлаштирилди, замонавий талабларга жавоб берадиган ва ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш самарадорлигини таъминлайдиган зарур инфратузилма яратилди, ҳар бир лицейда ўқитишнинг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда ўқувчиларни танлов бўйича танлаб олиш тизими жорий этилди.
Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўртасида функциялар ва масъулият йўналишларини аниқ ажратиш, битирувчиларнинг кейинги ўқиши ва ишга жойлашишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
ҳарбий академик лицейлар ўқувчиларини кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ инвентарь билан таъминлаш нормалари 4-иловага* мувофиқ;
ҳарбий академик лицейлар ўқувчилари овқатланишининг суткалик нормаси 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
белгиланган талаблар бажарилишининг амалдаги мониторинги тизимини, ҳарбий академик лицейларга тезкор муносабат билдириш ҳамда зарур ҳуқуқий, методик ва техник ёрдам кўрсатиш тартибини ўз ичига оладиган ҳарбий академик лицейлар фаолияти самарали бошқарилишини;
ҳарбий академик лицейларни Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида намунавий таълим муассасалари даражасигача етказган ҳолда уларни ривожлантириш ва такомиллаштиришни;
ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда вазирликлар ва идораларнинг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати тасарруфидаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда ҳарбий академик лицейларнинг битирувчилари учун тест синовлари топширишда улар тўплаган жами балларга балларнинг тўпланиши мумкин бўлган энг кўп миқдорининг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзида имтиёзли шартлар белгилансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 277-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 452-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳарбий академик лицейларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кирмаган битирувчиларини иш билан таъминласин, шу жумладан бунда захирага қўйиладиган (квоталанган) иш ўринларидан фойдалансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2010 йил 1 мартгача Ҳарбий академик лицейларга ўқувчилар қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳар йили ҳарбий академик лицейларнинг офицер ва сержантлар таркиблари ҳарбий хизматчиларини ушбу мақсадлар учун Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар доирасида таъминотнинг барча турлари, шу жумладан пул таъминоти билан таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 315-модда)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 23 октябрдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 59-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом ҳарбий-касбий йўналишдаги академик лицей (кейинги ўринларда ҳарбий академик лицей деб юритилади) мақомини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
Низом, шунингдек, ўқувчиларни қабул қилиш мақсадлари, вазифалари, функциялари, тартибини, ҳарбий академик лицейлар раҳбарларининг жавобгарлигини белгилайди.
2. Ҳарбий академик лицей давлат таълим муассасаси ҳисобланади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва ўз уставига мувофиқ амалга оширади.
3. Ҳарбий академик лицейда ўқув-тарбия жараёни ўқувчиларни ҳарбий-касбий йўналтиришни ҳамда уларнинг кейинчалик олий ҳарбий ва олий таълим муассасаларида ўқишини назарда тутадиган Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳарбий академик лицейга умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолиятини молиялаштиради, уни моддий-техник жиҳатдан таъминлайди.
5. Ҳарбий академик лицей юридик шахс ҳисобланади ҳамда банк муассасаларида ҳисоб-китоб рақамларига ва бошқа ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган белгиланган намунадаги муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.
6. Ўқувчиларни чуқурлаштирилган касбий, табақалаштирилган, касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, уларнинг интеллектуал ривожланишини, ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини таъминлаш ҳарбий академик лицей фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
ўқувчиларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;
Ватанга садоқат, юксак фуқаролик ҳамда демократия, мустақиллик ғояларига, ўз халқининг маънавий ва тарихий қадриятларига содиқлик руҳида тарбияланган ёшларни тайёрлаш;
ўқувчиларга қонунчиликни тўғри тушунишни ва уларга онгли риоя қилишни таъминлайдиган юксак маданиятни, кўникмаларни, фаол ижтимоий-фуқаролик хулқ-атворни сингдириш;
лицей ихтисосига мувофиқ ўқувчиларнинг тегишли мутахассисликлар бўйича олий, шу жумладан олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришлари учун зарур ва етарли бўлган чуқурлаштирилган назарий ва касбий тайёргарлигини таъминлаш;
8. Ҳарбий академик лицейда ўқув жараёни Давлат таълим стандартларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкил этилади.
10. Ўқув режаси, ўқув жараёни жадвали, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий ишлар, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа масалалари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари талабларидан келиб чиқиб, ҳарбий академик лицейнинг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
11. Ўқувчиларни тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар ўтказишнинг турли замонавий шакллари ва усулларидан фойдаланилади.
12. Ўқитиш, меҳнат, дам олиш ва турли тадбирларни қўшиб олиб боришнинг тиббий-педагогик асосланишини таъминлайдиган кун тартиби ўқувчиларнинг ҳарбий академик лицейда кеча-кундуз бўлишини ҳисобга олган ҳолда тузилади ва Педагогик кенгашнинг қарори билан тасдиқланади.
13. Ҳарбий академик лицейнинг мансабдор шахслари ва ўқувчиларининг вазифалари ва функционал мажбуриятлари ҳарбий академик лицейнинг уставида белгиланади.
14. Ўқиш тамом бўлгандан кейин ҳар бир курсда рейтинг назорати ва аттестация натижалари бўйича ҳарбий академик лицей ўқувчиларини навбатдаги курсга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларнинг курсдан курсга ўтиши ҳарбий академик лицей директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ҳарбий академик лицейга жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфларини битирган, ҳарбий академик лицейда ўқиш истагини билдирган, умумий ўрта маълумот тўғрисидаги аттестатга эга бўлган, тиббий кўрикдан ўтказиш асосида соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий академик лицейда ўқишга яроқли деб эътироф этилган ёшлар қабул қилинади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган ҳарбий академик лицейга ўқишга кираётганларни ва ҳарбий академик лицейлар ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳарбий академик лицейга ўқувчиларни қабул қилиш ихтисослик фанлари бўйича тест синовлари ва жисмоний тайёргарликни баҳолаш асосида танлаш йўли билан амалга оширилади.
Тест синовларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўтказади. Тест синовлари ихтисослик фанлари бўйича ўтказилади.
Тест синовлари умумий рейтингида фанлар бўйича баллар улуши ва жисмоний тайёргарликни баҳолаш, қоидага кўра:
Ҳарбий академик лицейга ўқишга қабул қилиш учун берилган аризалар сони қабулнинг белгиланган квотасидан кам бўлган тақдирда, тест синовлари ўтказилмайди ва ўқувчилар берилган аризалар асосида ўқишга қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг соғлиғининг ҳолатига кўра яроқли бўлган болалари тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг илтимосномаси асосида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли ихтисос фанлари бўйича халқаро олимпиадалар ва фанлар олимпиадасининг республика босқичи, шунингдек Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан ўтказиладиган танловлар ҳамда мусобақаларнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази гувоҳномасини олган ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш давлат комиссиясининг қарори билан ҳарбий академик лицейга танловдан ташқари қабул қилиниш ҳуқуқига эга.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Умумий рейтинг ўтиш баллари тенг бўлиб қолган тақдирда ота-онаси йўқ етимлар ва ота-оналарининг васийлигисиз қолган болалар ҳарбий академик лицейга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Мунтазам равишда фанларни ўзлаштирмаслик, ўқишни хоҳламаслик, ички тартибни қўпол равишда ва бир неча марта бузиш, касалликка чалинган ҳолатларида ёки тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа ҳолатларда ўқувчиларни ҳарбий академик лицейдан ўқувчилар таркибидан чиқариш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
19. Ҳарбий академик лицейга ўқишга қабул қилинадиган шахслар ўқувчилар деб аталади, уларга белгиланган намунадаги ўқувчи билети ва ўзлаштириш дафтарчаси берилади.
20. Ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳарбий академик лицей уставида белгиланади.
21. Ҳарбий академик лицейда ўқиш муддати уч йилдан иборат бўлади. Ҳарбий академик лицей ўқувчиларининг сони кўпи билан 450 кишини ташкил қилиши керак.
22. Ҳарбий академик лицейнинг ташкилий тузилмасига мувофиқ ўқитиш курслари бўйича академик гуруҳлар взводларга бирлашади. Бунда взводлардаги ўқувчилар сони 150 кишидан, академик гуруҳлардаги ўқувчилар сони эса — 30 кишидан ортиқ бўлмаслиги керак.
23. Ҳарбий академик лицейни тамомлагандан кейин битирувчиларга белгиланган намунадаги диплом ва кўкрак нишони берилади. Ҳарбий академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги кўкрак нишони кўкракнинг (китель, костюмнинг) ўнг томонига тақилади.
24. Раҳбар ва педагог кадрлар таркибидаги лавозимларни, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматчилар сафини тўлдириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
25. Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар ҳарбий академик лицейда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.
26. Иш жараёнида ваколатли органлар томонидан ҳарбий академик лицейнинг ўқитувчилар таркиби аттестациядан ўтказилади.
27. Таълим муассасасининг раҳбарияти қонун ҳужжатларида белгиланган ўқувчиларнинг ўқиш, меҳнат ва дам олиш шароитларига риоя этилиши юзасидан жавоб беради.
28. Ҳарбий академик лицейга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
29. Директор ҳарбий академик лицей фаолиятига раҳбарлик қилади, ўқувчиларнинг сифатли ўқитилиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурларининг бажарилиши, ҳарбий академик лицейнинг ўқув-методик ва молия-хўжалик фаолиятининг зарур даражада амалга оширилиши юзасидан жавоб беради. Директор белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида штатлар жадвалини, педагог ходимларнинг тарификация бўйича рўйхатларини тасдиқлайди, ходимлар ва ўқитувчиларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳарбий академик лицей бўйича буйруқлар чиқаради.
30. Ҳарбий академик лицей директорининг ҳарбий-жисмоний тайёргарлик бўйича ўринбосари, ўқув взводлари ва академик гуруҳлар командирлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири билан келишилган ҳолда офицерлар ва сержантлар таркибидаги муайян тажрибага эга бўлган, ўқувчиларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари, юксак маънавий-ахлоқий сифатлар ва фаол ҳаётий позиция шакллантирилишини таъминлашга қодир бўлган, юқори малакали ҳарбий хизматчилар орасидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири томонидан тайинланади.
31. Ҳарбий академик лицейлар директорларининг ўқув, маънавий-маърифий ва маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда ҳарбий академик лицей директори томонидан тайинланади.
32. Ҳарбий академик лицейда таълим муассасаси директори ҳузурида ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этишга ва такомиллаштиришга кўмаклашадиган коллегиал орган ҳисобланадиган Педагогик кенгаш ташкил этилади.
33. Ҳарбий академик лицейнинг директори ва директор ўринбосарлари, шунингдек бошқа мансабдор шахслари малака талабларида, меҳнат шартномаси (контракти)да ва ҳарбий академик лицей уставида назарда тутилган ўз функционал вазифаларининг бажарилиши юзасидан жавоб берадилар.
34. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларига мувофиқ ҳарбий академик лицейларнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
соҳага оид олий таълим муассасалари базасида ва малака ошириш муассасаларида ўқитувчилар малакасини оширишни ҳамда ҳарбий хизматчилар малакасини психологик-педагогик жиҳатдан оширишни ташкил этиш;
ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш бўйича илмий-методик ёрдам кўрсатиш;
ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш, нашр этишни ҳамда ҳарбий академик лицейларни улар билан таъминлашни ташкил этиш;
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва эстетик тарбиялашни таъминлайдиган комплекс маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда ўқувчиларни аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда касбга йўналтириш ва олий ўқув юртига киришгача тайёрлаш, ҳарбий академик лицейдаги ўқитиш йўналишларига мувофиқ киритилган махсус фанлар бўйича касбий маҳорат ва кўникмаларни шакллантириш;
ҳарбий академик лицейларга биркитилган олий таълим муассасалари билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш ва назорат қилиш, биркитилган олий таълим муассасаларининг ҳарбий академик лицейлар ўқувчиларини олий ҳарбий ва олий таълим муассасаларига сифатли тайёрлашдаги роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек бевосита иштирокини таъминлаш;
ҳарбий академик лицейларнинг ўқув-моддий базасини ўқитишнинг замонавий техник воситалари, компьютер техникаси ва тегишли ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;
ҳарбий академик лицейларнинг маъмурий, молиявий ва хўжалик фаолиятини, шунингдек моддий-техник таъминотини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
ҳарбий-ашёвий мулкни харид қилиш юзасидан тендер (танлов) савдолари ўтказиш якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган етказиб берувчилардан, ушбу мақсад учун бюджет параметрларида назарда тутиладиган маблағлар доирасида, ҳарбий академик лицейлар ўқувчилари учун белгиланган нормалар бўйича кийим-бош ва пойабзал комплектларини марказлаштирилган тартибда сотиб олишни амалга ошириш;
давлат якуний аттестациясини ташкил этиш ва ҳарбий академик лицейлар битирувчиларига дипломлар бериш.
35. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этишда, ҳарбий мавзудаги илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ва ўқув жараёнига жорий этишда зарур ёрдам кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга чақиришгача дастлабки тайёрлаш дастурига мувофиқ ҳарбий академик лицейларни ҳарбий-муҳандислик асбоб-ускуналари ва кимёвий муҳофаза воситалари, ҳарбий мавзудаги ўқув ва кўргазмали қўлланмалар билан таъминлашда белгиланган тартибда ёрдам кўрсатиш;
ҳарбий академик лицейлар ўқувчилари билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасалари ва сержантлар тайёрлаш мактаблари базаларида тактик, ўқ отиш, махсус тайёргарлик бўйича (шу жумладан дала шароитларида ҳам) амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш;
ҳарбий академик лицейлар ўқувчиларини касбга самарали йўналтиришни таъминлаш мақсадида уларнинг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига, сержантлар тайёрлаш мактабларига, ҳарбий қисмлар ва муассасаларга боришларини ташкил этиш;
ҳарбий академик лицейларда ҳарбий хизматни ўтаётган офицер ва сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни озиқ-овқатлар ва кийим-бошларнинг барча турлари билан таъминлаш;
ҳарбий академик лицей директорининг бўш лавозимига номзодлар танлашда белгиланган тартибда қатнашиш;
ҳарбий академик лицейлар ҳарбий хизматчиларининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларининг малака ошириш факультетларида ва Методик марказида малака оширишини ташкил этиш ва ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ёшларни ҳарбий хизматга чақиришгача дастлабки тайёрлаш дастурини такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртмасига биноан, ҳарбий ашёвий мулкни харид қилиш юзасидан тендер (танлов) савдолари ўтказишда ҳарбий академик лицейлар ўқувчилари учун кийим-бош ва пойабзал комплектларига бўлган эҳтиёжни киритиш;
ўқишга қабул қилиш комиссиялари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчиларининг давлат якуний аттестациясини ўтказиш комиссиялари ишида қатнашиш.
36. Ҳарбий академик лицейларга биркитилган олий ҳарбий ва олий таълим муассасалари ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда, илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ва ўқув жараёнига жорий этишда зарур илмий-методик ёрдам кўрсатадилар, шунингдек ўқувчи ёшларни олий ўқув юртига киришдан олдин касбга йўналтиришни, сифатли танлашни ва педагог кадрлар малакасини оширишнинг самарали ташкил этилишини таъминлайдилар.
Ҳарбий академик лицейларга биркитилган олий таълим муассасалари ректорлари кўрсатиб ўтилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қиладилар.
37. Ҳарбий академик лицей фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:
таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-педагогик, ишлаб чиқариш ва таълим муассасасининг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромадлар;
38. Молиявий маблағлар ҳарбий академик лицей тасарруфида бўлади ҳамда улардан қонун ҳужжатларига ва ҳарбий академик лицейнинг уставига мувофиқ фойдаланилади.
39. Ҳарбий академик лицейнинг моддий воситалари, бинолари, иншоотлари ва анжомлари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази балансида, ҳарбий академик лицейнинг фойдаланишида бўлади ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилади.
40. Ҳарбий академик лицейнинг ўқув-лабораторияларини, кабинетларини ва бошқа объектларини жиҳозлаш Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими жараёнини моддий-техник таъминлашнинг намунавий нормативларида белгиланади.
41. Ҳарбий академик лицей ўқувчилари қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга мувофиқ бепул турар жой, озиқ-овқат ва кийим- бош билан таъминланадилар.
42. Ҳарбий академик лицейларнинг раҳбарлар таркибига, ўқитувчилари ва бошқа ходимларига академик лицейнинг тегишли лавозими учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари татбиқ этилади.
43. Ҳарбий академик лицейнинг офицер ва сержантлар таркиблари ҳарбий хизматчиларининг пул таъминоти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг тегишли тоифалари учун назарда тутилган хизматни ўташ тартибини, таъминоти бўйича имтиёзлар ва нормаларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
44. Ҳарбий академик лицей белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.
Ҳарбий академик лицейда хўжалик ва молиявий интизомга риоя этилишини назорат қилиш давлат ваколатли органи томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 315-модда)