Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗФАРМСАНОАТ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОНЦЕРНИ ТИЗИМИДА БИНТЛАР ВА ЖАРРОҲЛИК ДОКА САЛФЕТКАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Республикада юқори сифатли бинтлар ва жарроҳлик дока салфеткалари ишлаб чиқарадиган замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни экспорт қилиш мақсадида Вазирлар маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзфармсаноат» давлат-акциядорлик концернининг 2001 йилнинг биринчи ярим йиллигида Гулистон шаҳридаги «Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятининг мавжуд майдонларида 31,748 млн. дона бинт ва 86,063 млн. дона жарроҳлик дока салфеткалари тайёрлаш учун 1222,5 тонна ип калава ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар:
умумий қиймати 11.340.025 евро (11.907.026 АҚШ долларига тенг) бўлган лойиҳани маблағ билан таъминлаш Испаниянинг «СЕSСЕ» экспорт-импорт агентлиги суғурта қопламаси остида Испаниянинг «Ваnсо Santander Сеntral Нisраnо, S.А.» банки томонидан ва «Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятининг ўз маблағлари ҳисобига 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилиши;
«Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамияти томонидан бинт ва жарроҳлик дока салфеткалари тайёрлаш бўйича барпо этилаётган ишлаб чиқариш учун қиймати 7.098.000 евро бўлган (7.452.900 АҚШ долларига тенг) технология асбоб-ускуналари етказиб бериш, уларни монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш юзасидан «Grupos De Aspirasion Y Caldereria, S.А.» (Испания) компанияси билан контракт тузилганлиги;
«Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамияти ўз маблағлари ҳисобига 3.295.2 минг сўмлик (1991 йилги нархларда) қурилиш-монтаж ишларини бажарганлиги ва ип калава ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини монтаж қилишни тугаллаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Белгилансинки:
Испаниянинг «Ваnсо Santander Сеntral Нisраnо, S.А.» банкининг Ихтисослаштирилган «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки томонидан қайта молияланадиган кредитини қайтариш «Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятининг ўз маблағлари ҳисобига 2 ва 3-иловаларга мувофиқ амалга оширилади;
кредитни қайтариш даврида «Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамияти ишлаб чиқарилаётган бинтлар ва жарроҳлик дока салфеткаларининг 80 фоизини ва ип калаванинг 30 фоизини эркин алмаштириладиган валютага ташқи бозорга етказиб беради.
4. «Асака» банки Испаниянинг «Ваnсо Santander Сеntral Нisраnо, S.А.» банки билан кредит битимлари тузсин ва қарз маблағларининг «Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятига қайта молияланишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири «Асака» банкининг Испаниянинг «Ваnсо Santander Сеntral Нisраnо, S.А.» банки олдидаги тўлов мажбуриятлари ва «Асака» банкига «Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятининг тўлов мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Испаниянинг «Ваnсо Santander Сеntral Нisраnо, S.А.» банкига хорижий кредитор учун мақбул бўлган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
7. «Асака» банки ўзининг валюта ресурслари ҳисобига, лойиҳани инвестициялаш давридаги молиявий харажатларни тўлаш учун «Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятига белгиланган тартибда кредит ажратишни назарда тутсин.
8. «Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятига бинтлар ва жарроҳлик дока салфеткалари ишлаб чиқарадиган корхонани бир пайтда лойиҳалаш ва қуришга истисно тариқасида рухсат этилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:
Гулистон шаҳридаги «Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятининг бинтлар ва жарроҳлик дока салфеткалари ишлаб чиқариш корхонасини Ўзбекистон Республикаси 2000 йилги инвестиция дастурининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида қуриладиган объектлар рўйхатига киритсин;
2000 йилдан бошлаб ҳар йили пахта толасидан фойдаланиш балансларида Гулистон шаҳридаги «Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, хом ашё учун амалдаги прейскурантлар бўйича миллий валютада ҳақ тўланган ҳолда, лимит ажратишни назарда тутсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзфармсаноат» давлат-акциядорлик концерни буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни консуллик йиғимларидан озод қилган ҳолда, келиш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ўзфармсаноат» давлат-акциядорлик концерни буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи. хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларни яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтиришни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда таъминласин.
12. «Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо-тижорат жамиятида ишлаш учун келадиган хорижий мутахассисларга республика ҳудудида яшаш ва транспортда юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича миллий валютада ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С.Кароматов ва Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 31 декабрь,
553-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 31 декабрдаги 553-сон қарорига
1-ИЛОВА
Бинтлар ва жарроҳлик дока салфеткалари ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этиш лойиҳасини маблағ билан таъминлаш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 31 декабрдаги 553-сон қарорига
2-ИЛОВА
Контракт суммасининг 85 фоизига Испаниянинг «ВАNСО SANTANDER СЕNTRAL НISРАNО, S.А.» банки кредити ва «СЕSСЕ» Испания экспорт-кредит агентлигининг 85% суғурта мукофоти ҳисобига қайта молиялаштириладиган «Асака» банки кредитини «Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо- тижорат жамияти томонидан қайтаришнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Кредит миқдори — 6798300 евро (7.138.215 АҚШ долларига тенг).
Бир марталик воситачилик ҳақи — 67983 евро + бошқа харажатлар — 20.000 евро = 87983 евро (92.382 АҚШ долларига тенг).
Фоиз ставкаси — 4.54% + 2.46% («Асака» банки маржаси) = 7%.
Кредитни қайтариш даври — 10 йил, шу жумладан 18 ойлик имтиёзли давр.
2000 й.2001 й.2002 й.2003 й.2004 й.2005 й.2006 й.2007 й.2008 й.2009 й.Жами

Асосий қарзни қайтариш

7998007998007998007998007998007998007998007998003999006798300

Кредит учун фоизларни тўлаш

47588146188540589934991329392723794118195512596969983139972617346

Бир марталик воситачилик ҳақи

877832617346

Қайтариладиган сумманинг ҳаммаси:
евро ҳисобида

563664126168512056991149713109372710377419817559257698697834138979503429

АҚШ доллари ҳисобида

5918471324769126598412071981148413108962810308439720579132724345929978600
Изоҳ: Миқдори ва муддатлари кредит битими имзоланганидан кейин аниқлаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 31 декабрдаги 553-сон қарорига
3-ИЛОВА
15 фоизли аванс тўловига Испаниянинг «ВАNСО SANTANDER СЕNTRAL НISРАNО, S.А.» банкининг кредитини ва «СЕSСЕ» Испания экспорт- кредит агентлигининг 15 фоизли суғурта мукофотини «Сарбонтекс» акциядорлик-ишлаб чиқариш-савдо- тижорат жамияти томонидан қайтаришнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
1. Кредит миқдори — 1.199.700 евро (1259685 АҚШ долларига тенг).
2. Бир марталик воситачилик ҳақи — 11.997 евро (12597 АҚШ долларига тенг).
3. Фоиз ставкаси — (Eurolibor) 3.73% + 0,5% + 4% (Европа тикланиш ва тараққиёт банки маржаси) = 8.23% .
4. Кредитни қайтариш даври — 360 кун .
2000 йилЖами

Асосий қарзни қайтариш

11997001199700
Кредит учун фоизларни тўлаш 9873598735
Бир марталик воситачилик ҳақи1199711997
Қайтариладиган сумманинг ҳаммаси:
евро ҳисобида1310432 1310432
АҚШ доллари ҳисобида 13759541375954
Изоҳ: Миқдори ва муддатлари кредит битими имзоланганидан кейин аниқлаштирилади.