PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг
Қарори
ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИНГ АСОСЛАНГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1281-3]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7, 01-02/19-22, 7/4-сонли «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2467, 12.06.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2009 йил 12 августдаги 230-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 32-33-сон, 363-модда) қарорнинг 3-бандини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолият юритувчи чет эл юридик шахслари–норезидентларни солиқ органларида ўз вақтида ва тўлиқ рўйхатдан ўтказиш, шунингдек улар томонидан тегишли солиқларни тўланишини назорат қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 12 сентябрдаги 2003-67, 01-02/19-36 ва 240-В-сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 1281, 2003 йил 4 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил 19-20 сон) 3-сонли иловасининг янги таҳрири иловага* мувофиқ баён этилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 9 декабрь,
2009-32-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 9 декабрь,
01-02/19-29-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 9 декабр,
240-B-3-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 584-модда)