30.12.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1279-1
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори, 30.12.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1279-1
Кучга кириш санаси
09.01.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 12.05.2014
Ҳужжат 09.01.2010 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 107-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 127-сон «Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштиришнинг, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 225-модда), 2009 йил 5 июндаги 152-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарори)» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 269-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 05-20-401, 14 ва 01/23-55-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низомга (рўйхат рақами 1279, 2003 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.