Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сон қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорига 4-илова;
Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) 6-илова II бўлими 17-бандининг «д» кичик банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳамда айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2002 йил 5 сентябрдаги 317-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 50-модда) илова 3-бандининг «б» кичик банди.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори билан тасдиқланган Холдинглар тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 39-модда):
«Ушбу Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида», «Рақобат ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ холдинглар ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди;
1-банддаги «очиқ турдаги акциядорлик жамияти» сўзлари «очиқ акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида», «бошқа қонун ҳужжатлари» сўзлари тегишли равишда «қимматли қоғозлар бозори тўғрисида», «бошқа қонунчилик ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) II бўлимнинг 2-бандидаги «ва рақобатни ривожлантириш» сўзлари «рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорида:
б) 2-илованинг 34-банди иккинчи хатбошидаги «инвестиция фонди уставида назарда тутилган тартибда» сўзларидан кейин «бир йил муддатга» сўзлари қўшилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, (2002 й., 6- сон, 36-модда) 1-илова ўзбек тилидаги матнининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» бўлимидаги «қимматбаҳо қоғозлар» сўзлари «қимматли қоғозлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда):
жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 72-моддаси ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини тузиш санасини белгилаш;
жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш масалаларини Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига киритиш, шунингдек аудиторлик текшириши ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
агар жамият уставига ёки Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига мувофиқ бундай ҳуқуқ унга берилган бўлса, эълон қилинган акцияларнинг сони ва типлари доирасида акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш ёки жамият томонидан қўшимча акциялар жойлаштирилиши йўли билан жамият устав фонди миқдорини кўпайтириш;
агар жамият уставида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, чиқарилган қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
агар жамият уставига ёки Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига мувофиқ бундай ҳуқуқ унга берилган бўлса, қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг ижро этувчи органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказолар), агар жамият уставида бу унинг ваколатига тегишли деб топилган бўлса, ижро этувчи органнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;
акциядорлик жамияти номидан ижро этувчи орган раҳбарини (бошқарув раисини, директорни) ва коллегиал ижро этувчи орган (бошқарув, дирекция) аъзоларини бир йил муддатга ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузиш;
агар жамият уставида ушбу масалани ҳал этиш унинг ваколатига тегишли бўлса ёки Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан ушбу масалани ҳал этиш унга топширилган бўлса, йиллик бизнес-режани тасдиқлаш;
агар бундай лавозимни жорий этиш жамият уставида назарда тутилган бўлса корпоратив маслаҳатчини тайинлаш;
агар жамиятнинг уставида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш Кузатувчи кенгаш ваколатига тегишли бўлмаса ёки Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан унга топширилмаган бўлса, жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йил учун бизнес-режаси жорий йилнинг 1 декабридан кечикмай Кузатувчи кенгаш мажлисида маъқулланиши керак;
агар жамият уставида бу унинг ваколатига тегишли деб белгиланган бўлса, ижро этувчи органга тўланадиган тақдирлаш пули ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчига) тўланадиган тақдирлаш пули ва компенсациялар миқдори бўйича тавсиялар бериш ва аудиторлик ташкилоти хизматчиларига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг VIII бўлимида назарда тутилган ҳолларда мол-мулкни сотиб олиш ва бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битишувлар тузиш;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг IX бўлимида назарда тутилган ҳолларда тузилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган битишувларни тузиш;
жамиятнинг ижро этувчи органи фаолиятига тегишли бўлган ҳар қандай ҳужжатлардан тўсиқсиз фойдаланиш ва Кузатувчи кенгашга юкланган вазифаларни бажариш учун уларни ижро этувчи органдан олиш. Олинган ҳужжатлардан Кузатувчи кенгаш ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
йиллик бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисида жамиятнинг ижро этувчи органи раҳбарининг ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиш ҳамда якка бошчилик қиладиган ижро этувчи орган, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан қўпол бузишларга йўл қўйилганда ёки жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрларини бажариш барбод қилинганда улар билан тузилган шартномани муддатидан олдин бекор қилиш;
агар уставга мувофиқ унга бундай ҳуқуқ берилган бўлса, якка бошчилик қиладиган ижро этувчи орган (директор), жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари (бошқарув, дирекция), бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан шартнома шартлари бузилганда улар билан тузилган шартномани бекор қилиш;
қонунда ва жамият уставида Кузатувчи кенгаш ваколатига тегишли деб белгиланган бошқа масалаларни ҳал этиш.
Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши ваколатига тегишли бўлган масалалар жамиятнинг ижро этувчи органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас»;
5-банднинг биринчи хатбошидаги «жамият уставида назарда тутилган тартибда» сўзларидан кейин «бир йил муддатга» сўзлари қўшилсин;
112. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли бўлган овозлар сони жамиятнинг Кузатувчи кенгашига сайланиши керак бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тарзда олинган овозларни тўлиқ бир номзодга беришга ёки овозларни икки ёки ундан кўп номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир»;
«24. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлиси протоколи жамият Кузатувчи кенгашининг мажлисда қатнашаётган аъзолари томонидан имзоланади. Улар протоколнинг тўғрилиги учун жавоб берадилар»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
34. Инвестиция фондларининг инвестиция активларини ишончли бошқариш қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган ҳамда инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши билан шартнома (контракт) тузган ёхуд ушбу Низомда белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бошқарувини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тайинланган инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилади.
35. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция активлари ва инвестиция фондларини ишончли бошқарувчи, инвестиция активларини ва хусусийлаштирилган инвестиция фондини ишончли бошқарувчи ўртасида тузилган шартномага (контрактга), мазкур Низомга, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг норматив ҳужжатларига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фондлар активларини бошқаришни амалга ошириши шарт.
36. Фондни таъсис этиш босқичида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан Муассислар кенгаши раиси шартнома (контракт) тузади. Фонд акциядорларининг биринчи Умумий йиғилиши томонидан шартнома (контракт) тасдиқлангандан кейин инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан шартнома (контракт)ни фонднинг Кузатувчи кенгаши раиси қайта тузади.
37. Инвестиция фонди билан инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўртасидаги шартнома (контракт) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган Фондни бошқариш тўғрисида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси билан инвестиция фондининг намунавий контрактига ёки фондни бошқариш тўғрисида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан хусусийлаштирилган инвестиция фондининг намунавий контрактига мувофиқ тузилади.
38. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция фондларининг активларини бошқаришда ушбу фондлар номидан иш кўради. Бунда у инвестиция фонди билан тузилган шартнома (контракт)да инвестиция фондининг номига ҳавола қилган ҳолда фонднинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатида иш кўраётганлигини кўрсатиши шарт.
Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция фондлари активларини ушбу фондларнинг акциядорлари манфаатларини кўзлаб бошқариши шарт.
39. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг фаолияти инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши ва депозитарий томонидан назорат қилинади. Фонднинг Кузатувчи кенгаши инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан тузиладиган битишувлар рўйхатини, шунингдек битишувларнинг хусусияти ва ҳажми бўйича чекланишини белгилашга ҳақлидир.
40. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фонд активларини бошқариш бўйича бутун фаолиятни амалга оширади, шу жумладан:
Акциядорлар умумий йиғилишининг жойи, муддатлари ва кун тартиби тўғрисидаги билдиришномани тузади ва етказиб беришни таъминлайди;
устав талабларига, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ фонднинг соф активлари қиймати бўйича маълумотларни аниқлайди ва эълон қилади;
фонд уларнинг акциялари мулкдори бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан фонд номидан акциядорларнинг барча ҳуқуқларини амалга оширади;
фонд активини ташкил этадиган пул маблағларини инвестиция фондининг банк ҳисоб рақамига жойлаштиради;
устав талабларига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Инвестиция фондлари тўғрисидаги Низом ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисидаги Низомга кўра мажбурий эълон қилиниши назарда тутилган инвестиция фондларига нисбатан маълумотларни, молиявий ҳисоботлар ва реклама хусусиятига эга бўлган материалларни тайёрлаш, тарқатиш ва эълон қилишни назорат қилади ва амалга оширади;
инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан инвестиция фонди, инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ва хусусийлаштирилган инвестиция фонди ўртасида тузилган шартнома (контракт)га мувофиқ фондга бошқа хизматлар кўрсатади.
қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби, шунингдек фонднинг барча ҳужжатлари ва ҳисоботлари юритилиши;
қимматли қоғозларни фонд инвестиция қилган барча акциядорлик жамиятларида бошқарув органларида фонднинг вакиллигини;
фонд инвестициялари тўғрисидаги ахборотнинг махфийлигини таъминлайди, шунингдек инвестиция фондини бошқариш учун бошқарувчи томонидан тайинланган ҳар қандай шахс ушбу битим бўйича унга таҳлилий хизматлар кўрсатилиши учун инвестиция фондига нисбатан ахборотнинг махфийлигига риоя қилиниши учун (ҳам хизматлар кўрсатиш даврида, ҳам ушбу давр тамом бўлгандан кейин) кафолат олиши мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўради (махфийлик тўғрисидаги контрактлар тузилиши ҳам шу жумлага киради);
фондлар номидан қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш, пул маблағларини қимматли қоғозларга инвестиция қилиш учун фонднинг пул маблағини тасарруф этиш, қонун ҳужжатларига, уставга ва инвестицион декларацияга мувофиқ фондларнинг активлари билан бошқа битишувларни амалга ошириш;
фонднинг номидан фонд билан тузилган шартнома (контракт)га мувофиқ фонднинг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолаш;
акциялар чиқарилишини ҳисобга олиш ва депозитарий учун мажбурий ҳисобланган фонд активларини жойлаш юзасидан фармойишлар чиқариш;
инвестиция фондлари соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомларга, инвестицион декларацияга ва инвестиция фондлари фаолияти чекланишига мувофиқ фондлар фаолияти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун фондларнинг пул маблағларидан фойдаланиш;
фонд Кузатувчи кенгашининг барча мажлисларида кузатувчи сифатида овоз бериш ҳуқуқисиз бир нафар вакилга эга бўлиш ҳуқуқига эга, фаолият ёки фондларни бошқариш тўғрисида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан шартнома (контракт) тузиш шартлари билан боғлиқ масалалар бўйича мажлисларда муҳокама ёки овоз бериш юз берадиган мажлисларнинг даврлари бундан мустасно;
фонд уставига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ навбатдан ташқари Акциядорлар умумий мажлисини ва Кузатувчи кенгашни чақиришни талаб қилиш;
фонднинг Кузатувчи кенгашидан тузилган шартнома (контракт)га ва фонд уставига мувофиқ инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан фонд номидан ўз вазифалари бажарилиши учун банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини ёки бошқа ваколатларни беришни (ишончнома бериш йўли билан) талаб қилиш.
а) устав қоидаларига, Кузатувчи кенгаш ва фонд акциядорлари умумий йиғилиши қарорларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестицияларни ва қимматли қоғозлар портфелини самарали бошқаришни таъминлаш ҳамда фондлар акциядорларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун имкони бўлган барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш;
б) операцияларни амалга ошириш, шу жумладан фонд акциялари ёки фонднинг охирги йиллик баланс ҳисоботига мувофиқ қиймати фонд активлари қийматининг 10 фоизидан ошадиган фонднинг бошқа қийматлари олди-сотдиси бўйича битишувларни амалга оширишда фонднинг Кузатувчи кенгашининг ёзма розилигини олиш;
в) уставга мувофиқ фонд акцияларига ёзилиш бўйича қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси билан зарур тайёргарлик ишларини олиб бориш ҳамда унга ёзилиш натижасида олинган барча маблағларни фонднинг ҳисоб рақамига кечиктирмасдан ўтказиш мажбуриятини юклаш;
г) фондга тегишли бўлган барча нақд маблағни, чеклар ва нақд бўлмаган тўловларни фонднинг банк ҳисоб рақамига дарҳол ўтказиш;
д) фонднинг банк ҳисоб рақамидан маблағлар ўтказиш бўйича барча тўлов топшириқларини ушбу топшириқлар банкка тақдим этилишидан олдин имзолаш учун қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийсига тақдим этиш;
е) ҳар бир молиявий чорак тугаллангандан кейин 30 кун мобайнида Кузатувчи кенгашга қуйидаги ҳужжатлар шаклида ушбу давр учун фонд иши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш:
ҳисобот даврининг боши ва охири бўйича фонднинг бухгалтерия баланси, молиявий натижалар ва даромадлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек бухгалтерия ҳисоботининг бошқа шакллари;
ҳисобот даврида махсус давлат кредити олиниши, ундан фойдаланилиши ва унинг қайтарилиши тўғрисидаги ҳисобот;
Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланган ҳисобот даврида инвестиция ёки хусусийлаштирилган инвестиция фондининг қимматли қоғозлари ва бошқа активлари билан содир этилган битишувлар рўйхати;
белгиланган шакл бўйича ҳисобот даври мобайнида инвестиция ёки хусусийлаштирилган инвестиция фонди маблағлари ҳисобига инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан қилинган харажатлар тўғрисидаги ҳисобот;
ж) Кузатувчи кенгашни инвестиция активларини ишончли бошқарувчи раҳбарлари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;
з) акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши кунидан 30 кун олдин Кузатувчи кенгашга фонд фаолияти тўғрисидаги баланс ҳисоботни, шу жумладан соф активлар қиймати тўғрисидаги ҳисоботни, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни, махсус давлат кредитлари олинганлиги, ундан фойдаланганлиги ва унинг қайтарилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек ҳар бир аниқ ҳолатда фонднинг мустақил аудиторлари томонидан тасдиқланган ҳисобот даврининг охирги кунида тузилган бухгалтерия ҳисоботининг бошқа шаклларини тақдим этиш;
и) фондларнинг инвестиция портфелини ташкил этадиган барча активларни қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсида сақлаш;
к) фондларнинг акциялари билан битишувлар бўйича ҳисоб-китобда хато қилинган тақдирда маблағлар фонд ҳисоб рақамига қайтарилишини ёки компенсация қилинишини таъминлаш;
л) Хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари тўғрисидаги Низомда белгиланган ҳажмда ва муддатларда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳисобот тақдим этиш.
инвестиция активларини ишончли бошқарувчисининг ёзма талабига кўра фонднинг активларини бошқариш юзасидан тузилган шартнома (контракт)га, инвестицион декларацияга ва устав фондига мувофиқ ишончли бошқарувчи ўз мажбуриятлари бажарилиши учун унга ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини бериши учун (ишончнома бериш йўли билан) барча зарур чора-тадбирларни кўриш;
инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан фонд билан тузилган шартнома (контракт) бўйича ўз мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш.
Фонд инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан шартнома (контракт) бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда уни бекор қилиш ҳуқуқига эга.
45. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг қонун ҳужжатларида тақиқланган хатти-ҳаракатлари натижасида фонд кўрган зарар учун фонд олдида жавоб беради.
46. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фонд активларини бошқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда қуйидагиларга ҳақли эмас:
фонд номидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятида чеклашлар бўлган хатти-ҳаракатни амалга ошириш;
унинг натижасида қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатлар талаблари, шу жумладан активлар тузилмасига қўйиладиган талаблар бузиладиган битишувларни содир этишга;
хусусийлаштириш инвестиция фонди томонидан хусусийлаштирилган корхоналарнинг акциялари учун тўловни кечиктириш шаклида берилган махсус давлат кредитларидан ташқари инвестиция портфелини ташкил этадиган фонднинг активлари ҳисобига қайтарилиши керак бўлган қарз маблағларини жалб этиш;
фонднинг активларини бошқариш ёки учинчи шахсларнинг мажбуриятларини ижро этиш билан боғлиқ бўлмаган ўз мажбуриятларини ижро этишни таъминлаш учун фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган активлардан фойдаланиш;
хусусийлаштирилган корхоналарнинг акцияларидан ва давлатнинг қимматли қоғозларидан ташқари хусусийлаштирилган инвестиция фонди активлари ҳисобига қимматли қоғозларни сотиб олиш;
фонднинг активлари ҳисобига ўзининг аффиляция қилинган шахсларидан инвестициялаш объектларини сотиб олишга ёхуд бундай активларни уларга бериш;
ўзининг аффиляция қилинган шахслари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни, шунингдек ўзининг аффиляция қилинган шахслари томонидан бошқариладиган инвестиция фондларининг акцияларини сотиб олиш;
фондларнинг инвестиция активларини ўзининг аффиляция қилинган шахсларига, депозитарийга, фонднинг мустақил аудиторига, шунингдек давлат органига жойлаштириш;
фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган активларини ўз мулки қилиб сотиб олиш, ўз мол-мулкини фонднинг активини ташкил этадиган мол-мулк таркибига бериш; инвестиция активларини ишончли бошқарувчига мукофот пули тўлашда хато аниқланган тақдирда, қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича ваколатли давлат органининг норматив ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда инвестиция фонди чиқимларининг белгиланган нормаларидан ортиқча харажатларни тўлаш, пул маблағларини фонд активига қайтариш учун ўз пул маблағларидан фойдаланиш ҳоллари бундан мустасно;
бошқа инвестиция активларини ишончли бошқарувчи, унинг аффиляция қилинган шахслари, инвестиция фондининг мустақил аудитори томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олиш;
фонднинг мол-мулкини инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг ўзи томонидан ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчини назорат қилувчи ёхуд унинг назорати остидаги шахслар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга инвестиция қилиш бўйича тўғридан-тўғри ёки учинчи шахслар орқали битим тузиш, шунингдек фонднинг мол-мулкини фонднинг Кузатувчи кенгашининг олдиндан берилган ёзма розилигисиз инвестиция активларини ишончли бошқарувчи иқтисодий манфаатга эга бўлган корхоналарнинг қимматли қоғозларига инвестиция қилиш;
фонднинг Кузатувчи кенгаши рухсатисиз устав фондида фонднинг улуши беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этадиган корхона томонлардан бири бўлган битишувларга нисбатан бирор-бир учинчи шахсга маслаҳат бериш;
фонднинг қонун ҳужжатларида, фонд уставида ёки инвестицион декларацияда тақиқланган фаолияти турлари билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш.
Қонун ҳужжатларида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фаолиятига қўшимча чеклашлар белгиланиши мумкин.
47. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан устав фондида беш ёки ундан ортиқ фоиз миқдоридаги улуш тегишли бўлган корхона билан ҳар қандай шартнома (контракт) фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан маъқулланиши керак.
48. Фонд билан фонд Кузатувчи кенгаши аъзолари, шунингдек инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг Кузатувчи кенгаш аъзолари ва мансабдор шахслари иқтисодий манфаатга эга бўлган юридик шахс ўртасидаги ҳар қандай битишув фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан маъқулланиши керак.
Кўрсатиб ўтилган шахслар, агар улар устав фондида беш ва ундан ортиқ фоиздаги улуш фондга тегишли бўлган ёки фонд акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизи унга тегишли бўлган юридик шахсга нисбатан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлсалар, ёхуд мулкдор ёки кредитор ҳуқуқларига эга бўлсалар иқтисодий манфаатга эга деб ҳисобланади.
49. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг мансабдор шахсларига акцияларни фонд биржасида (фонд бўлимларини ташкил этган бошқа биржаларда) сотувга қўйиш юзасидан экспертизада қатнашиш тақиқланади.
50. Фонд фаолиятига чекловлар инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ижро этиши учун мажбурий ҳисобланади.
51. Фондга кўрсатилган хизматлар учун инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тақдирлаш пули фонд томонидан асосий ва қўшимча (мукофот пули) тақдирлаш шаклида тўланади.
Инвестиция активларини ишончли бошқарувчига асосий тақдирлаш пули чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда, бир йил учун қатъий белгилаб қўйилган суммада белгиланади. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан олинадиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори фонд соф активлари ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Кўрсатиб ўтилган суммага фондни бошқариш тўғрисидаги шартнома (контракт)ни бажариш бўйича инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг барча харажатларини қоплаш суммаси киритилади, Инвестиция фондлари тўғрисидаги Низомга мувофиқ фонд ҳисобига тегишли бўлган харажатлар бундан мустасно.
Инвестиция активларини ишончли бошқарувчига қўшимча (мукофот пули) тақдирлаш пули шартнома (контракт)га биноан йил натижалари бўйича, бироқ фонд акциядорларига йил мобайнида ҳисобланган дивидендлар ҳисобга олинган ҳолда фонд соф активлари йиллик ўсиши суммасидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган молиялаштириш ставкаси бўйича соф активларни депозитларда жойлаштиришда юз берадиган ўсишдан 7 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.
52. Фондга кўрсатилган хизматлар учун инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тақдирлаш пули тўлаш миқдори, муддатлари ва тартиби улар ўртасида тузиладиган шартнома доирасида белгиланади.
53. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
54. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича давлат ваколатли органи инвестиция активларини ишончли бошқарувчи учун қуйидаги хатти-ҳаракатларни тақиқлаб қўйишга ҳақлидир:
55. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг фаолиятида жиноят белгилари аниқланган тақдирда қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича давлат ваколатли органи тегишли материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради.
56. Фонд янги инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан контракт тузишидан олдин лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган тақдирда фонднинг Кузатувчи кенгаши қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича давлат ваколатли органи билан келишган ҳолда фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган инвестиция активларини вақтинча ишончли бошқарувчини тайинлайди.
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган пайтдан бошлаб инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўз фаолиятини қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси сифатида амалга оширишга ҳақли эмас ҳамда вақтинча ишончли бошқарувчи тайинланган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида инвестиция фондининг инвестиция портфелини ташкил этадиган инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тегишли бўлган барча ҳужжатларни ва инвестиция фондининг бошқа ҳужжатларини бериши шарт.
57. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчини қайта ташкил этиш ва тугатиш тижорат ташкилотлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
58. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи иқтисодий ночорлик белгилари бўйича ва банкрот деб эълон қилинганда суд тартибида тугатилганда унинг фондлар билан контрактлари белгиланган тартибда бекор қилинади.
59. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фондлар билан контрактларни бекор қилишда фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан вакил қилинган шахсга фонднинг барча ҳужжатларини ва Кузатувчи кенгаш ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчи-ворис томонидан асосли равишда сўраладиган ҳар қандай ахборотни беради.
60. Фонд, унинг акциядорлари ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўртасидаги низолар суд тартибида ҳал этилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 549-модда)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарорига 1-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) ўзбек тилидаги матни 24-банди тўртинчи хатбошидаги «қимматбаҳо қоғозлар» сўзлари «қимматли қоғозлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 13 ноябрдаги 506-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 118-модда) ўзбек тилидаги матнида:
а) қарорнинг номидаги ва 1-банддаги «қимматбаҳо қоғозлар» сўзлари «қимматли қоғозлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомнинг номидаги, 1, 2, 4 ва 5-бандлардаги «қимматбаҳо қоғозлар» сўзлари «қимматли қоғозлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг биринчи хатбошидаги «қимматбаҳо қоғозлар» сўзлари «қимматли қоғозлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг номидаги, 1, 4, 6, 7, 8-бандлардаги, 9-банднинг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошидаги, 10-банддаги «қимматбаҳо қоғозлар» сўзлари «қимматли қоғозлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «қимматбаҳо қоғозлар», «қимматбаҳо қоғозларнинг» сўзлари тегишли равишда «қимматли қоғозлар», «қимматли қоғозларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 3-илованинг номидаги, биринчи ва саккизинчи хатбошидаги «қимматбаҳо қоғоз» сўзлари «қимматли қоғоз» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 17 мартдаги 126-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 29-модда) «профессионал бошқарувчи компанияларга» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 25 июндаги 295-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 61-модда):
а) муқаддимадаги «профессионал бошқарувчи компанияларнинг», «профессионал бошқарувчи компанияларга» сўзлари тегишли равишда «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг», «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «профессионал бошқарувчи компанияларга» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «бошқарувчи компанияларнинг» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «бошқарувчи компанияларни» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «профессионал бошқарувчи компанияларга» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «бошқарувчи компанияларнинг» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «профессионал бошқарувчи компанияларга» ва «бошқарувчи компанияларни» сўзлари «инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиларига» ва «инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи, саккизинчи хатбошидаги «бошқарувчи компанияларнинг» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «бошқарувчи компаниялар» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг иккинчи хатбошидаги «бошқарувчи компанияларни» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг иккинчи—тўртинчи хатбошидаги «бошқарувчи компанияларни» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «бошқарувчи компанияларни», «бошқарувчи компаниялар» сўзлари тегишли равишда «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни», «инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «бошқарувчи компаниялар» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи, еттинчи, саккизинчи хатбошидаги «бошқарувчи компаниялар» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда):
а) 4-банддаги «профессионал бошқарувчи компанияларга» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-илованинг номидаги «профессионал бошқарувчи компанияларга» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) 3-иловада:
иккинчи хатбошидаги «профессионал бошқарувчи компанияларга» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «давлатнинг ишончли вакилларига» сўзларидан кейин «шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимлари жумласидан бўлганларга» сўзлари қўшилсин;
б) 5-банддаги «профессионал бошқарувчи компанияларга» сўзлари «инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фаолиятига чекловлар (давлат активлари инвестиция активларини ишончли бошқарувчига берилган тақдирда)».
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 28 июлдаги 160-сон қарорида:
б) 5-банддаги «инвестиция институтлари» сўзлари «қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.